1-мавзу юзасидан муҳокама учун саволлар. 1.“Меҳнат” тушунчасининг мазмуни ва моҳияти нимадан иборат?
Меҳнат – инсоннинг бирон-бир мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолияти. 2. Иш ва меҳнат тушунчалари ўртасидаги боғлиқлик даражаси нималарда намоён бўлади?
Меҳнат инсоннинг ақлий-физиологик фаолияти бўлиб, унга тўғри келадиган иш бу жараённинг объектив натижаси ҳисобланади.«Меҳнат» ва «иш» тушунчалари бир-бири билан солиштирилганда, иш меҳнатнинг маҳсули, деган хулосага келамиз. 3. Меҳнат жараёнининг оддий таркибий елементлари нималардан иборат?
меҳнат жараёни учта асосий таркибий қисмини ўз ичига олади:
хом ашё материали (меҳнат предметлари); меҳнат воситалари; жонли меҳнат сарфлари.
4. Меҳнат предметларини ва ижтимоий муносабатни ўзгартириш жараёни бўлган меҳнатнинг моҳияти нимада?
5. Инсоннинг камолга етишида меҳнат қандай аҳамиятга ега?
6. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг рввожланиши ва инсоннинг шахс сифатида ўзгариши қандай содир бўлган?
7. Меҳнатнинг мазмуни, характери, унинг елементларини ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларининг вужудга келиши ва ривожланишида меҳнатнинг ролини таърифлаб беринг?
8. Меҳнат жараёнининг асосий ижтимоий функсияларини санаб беринг, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро бир-бирини тақозо етиши нималардан иборат?
9. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий-меҳнат муносабатларини таърифланг?
10. “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” фанининг предметини аниқланг?
11. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси ёрдамида еришиш мумкин бўлган асосий мақсад нимадан иборат?
12. Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида меҳнат иқтисодиёти ва социологияси қандай вазифаларни ҳал ета олади?
13. Меҳнат иқтисодиёти ва социологиясидаги тадқиқотларнинг асосий усулларини таърифлаб беринг?
14. “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” фанининг ижтимоий-иқтисодий фанлар билан алоқаси нималарда кўзга ташланади?
Меҳнат фаолиятини ташкил этиш масалалари. муҳокама учун саволлар. 1. Жамиятда меҳнат тақсимотининг қандай турлари мавжуд?
2. Корхонадаги меҳнат тақсимотининг асосий кўринишларини санаб ўтинг ва қисқача тавсифлаб беринг?
3. Меҳнат тақсимотининг оптимал чегаралари қандай ва нима сабабдан уларни аниклаш зарур?
4. Корхонада меҳнат кооперацияси турларини айтиб беринг ва уни
такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини баён қилиб беринг?
5. Иш ўрнини ташкил етишга қандай талаблар қўйилади?
6. Иш ўрнини режалаштиришга қўйиладиган асосий талабларни санаб ўтинг?
7. Иш ўринларига хизмат кўрсатишнинг асосий шакллари ҳақида сўзлаб беринг?
8. Ишлаб чиқариш бригадаларининг турлари ва кўринишларини, уларни ташкил етиш шарт-шароитларини санаб ўтинг ва тавсифлаб беринг?
9. Меҳнат интизомининг қандай турлари мавжуд?
10.Меҳнат натижалари қандай усуллар асосида рағбатлантирилади?
11. Меҳнат шароитлари" тушунчасининг мазмуни нимадан иборат?
12. Иш ўрнидаги меҳнат шароитлари харитасини тавсифлаб беринг.