Мехнат фаолиятини ташкил этишнинг мохияти ва асослари Мехнатни ташкил этиш ва унинг фаолиятидаги урни



Download 126 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi126 Kb.
#204221
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Меҳнат фаолиятини ташкил этиш масалалари


Режа:

  1. Мехнат фаолиятини ташкил этишнинг мохияти ва асослари

2. Мехнатни ташкил этиш ва унинг фаолиятидаги урни
3. Мехнат таксимоти ва кооперацияси
4. Иш уринларини ташкил этиш, режалаштириш ва хизмат курсатиш
5. Мехнатни ташкил этишда мехнатни нормалашнинг ахамияти


Мехнат фаолиятини ташкил этишнинг мохияти ва асослари
«Ташкил этиш» тушунчаси французча organisation, лотинча organizo - «тартибга келтираман» сузидан келиб чиккан. Унинг мазмуни яхлит бир бутунлик ичида узаро алокаларнинг юэага келиши хамда такомиллашишига олиб келадиган жараён ёки харакатлар жамламасини англатади. Ташкил этиш деганда биргаликда амалга оширувчи муайян коида ва тамойиллар асосида, бирор аник максад сари харакат килувчи одамларнинг бирлашган фаолияти тушунилади. Шунга кура функционал нуктаи назардан, ташкил этиш - ички тартиблар урнатиш ва такомиллаштириш жараёнини билдиради.
Мехнат фаолияти деганда инсоннинг бирор мехнат тури билан банд булиши тушунилади. Бунга илмий ва педагогик фаолият, ишлаб чикариш ва бошкарув фаолияти, тадбиркорлик ва тижорат фаолияти ва бошкалар мисол булиши мумкин. Кенг мазмундаги «фаолият» тушунчасини мехнатга нисбатан татбик этилганда у ана шу мехнат предметига таъсир курсатиш фаоллиги даражасини ва бунда сарфланадиган аклий интеллектуал куч-гайрат даражасини акс эттиради. «Мехнат фаолияти» тушунчасини бундай талкин килиш илмий-техникавий, ишлаб чикариш, иктисодий ва ижтимоий вазифаларни хал килишга хар тамонлама, фаол ёндашиш (аънанавий амалиётга нисбатан), ундан янада кенгрок фойдаланиш имконини беради.
Мехнат фаолияти инсоннинг хал килинадиган вазифалар ва бажариладиган ишлари йигиндисидан ташкил топади.
Мехнат фаолиятининг мохиятини умумлашган хамда конкрет шаклда олиб караладиган булса, у бир-бирига боглик икки мухим вазифани хал килишнинг объектив зарурати билан белгиланади. Бу вазифалардан бири - одамларнинг моддий мехнат элементлари билан узаро харакатга киришувини аниклашдан иборат булса, иккинчиси - биргаликда ёки узаро богланган фаолият катнашчилари уртасидаги муносабатлар шаклланишидан иборатдир. Худди мана шу нарса мехнат фаолиятини ташкил этиш предмети хисобланади. Бунинг мохияти мехнат фаолиятини ташкил этиш вазифасига (кенг маънода олганда) мехнат субъектини (айрим ходим ёки мехнат жамоаси) аниклаш, уни зарур мехнат предметлари ва воситалари билан таъминлаш, кулай мехнат шароитларини яратиб бериш, мехнат (ишларини бажариш) жараёнларини ташкил этиш, мехнатга хак тулаш каби масалаларни урганиш билан богликдир.
Мехнат фаолиятини ташкил этиш назарияси ва амалиётини урганиш масаласини юкорида кабул килинган тарзда талкин килиш ташкилот ва тизимнинг асосий категорияларини, шунингдек, улар билан богланган мехнат таксимоти ва кооперацияси, ташкилий тузилмаларнинг курилиши каби муаммоларини караб чикишни талаб этади.
Ишлаб чикариш муносабатларида мехнат фаолиятини ташкил этиш масаласи энг асосий курсаткичлардан биридир. Ишлаб чикариш муносабатларида ишчи кучи ва мехнат куроллари, мехнат предметлари орасида узаро богликлик юзага келади. Ўзаро богликлик ва таъсир - мехнат фаолияти кай холатда ташкил этилганлиги натижасидир. Мехнат фаолиятини ташкил этиш, бир томондан, унинг асосларини (хукукий, маънавий-психологик, иктисодий, ижтимоий) юзага келиши, иккинчи томондан, мехнат фаолияти механизми шакллантирилишини таказо этади.
1) Хукукий асослар - ишлаб чикариш муносабатларидаги мехнат фаолиятини ташкил этишга хизмат киладиган хукукий мезонлар (фукаролик, маъмурий, эгалик хукуклари, корхона ишлаб чикариши билан боглик хукукий хужжатлар).
2) Маънавий - психологик асослар - бу, мехнат фаолиятини ташкил килишда, ишлаб чикариш муносабатларида томонлар уртасидаги узаро муносабатлар ва уларнинг шаклланиш жараёни билан юзага келади (бунда ёлланма ишловчилар уртасидаги узаро муносабат, рахбар ёки корхона эгаси билан ёлланма ишловчи уртасидаги муносабат ёки жамоа уртасидаги узаро муносабатлар).
3) Иктисодий асослар эса, мехнат фаолиятини ташкил килишнинг асосини ташкил этади. Бунда мехнат фаолиятини ташкил килиш мезонлари (яъни, шахснинг моддий манфаатдорлиги, бу ерда мехнат фаолиятидан коникиш даражаси кузда тутилади).
4) Ижтимоий-психологик асослар. Мехнат фаолиятининг мазмуни хар бир бир жамоадаги ижтимоий-психологик мухит, яъни жамоадаги хар бир ишловчининг рухий кайфияти, ишловчилар орасидаги узаро муносабатлар (бевосита ва билвосита) оркали шаклланади.
Мехнат фаолиятининг мазмуни хар кандай корхонада (мулкчилик шаклларида катъи назар) ижтимоий-ташкилий масалалар кай даражада хал этилганлигига хам богликдир. Мехнат фаолиятининг холати жамоада йулга куйилган ижтимоий-ташкилий муносабатлар билан белгиланади.



Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish