Мавзу: Кириш.
Асосий саволлар:
Фаннинг тадкикот объекти ва вазифалари
маданият ва санъат тушунчаси уларнинг турлари ва асосий белгилари.
Маданият ва санъатнинг жамият хаётидаги функциялари
Фани урганишда миллийлик ва тарихийликнинг урни.
Таянч тушунча ва иборалар: Маданият, санъат, турлари, мақсад ва вазифалари, мустақиллик, қадриятлар, тикланиш, маданият функциялари, унинг аҳамияти.
Дарснинг мақсади:Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи фанининг предмети ва унинг аҳамиятини, ҳамда маданиятнинг турлари ва санъат тараққиётидаги тарихий босқичларини ўрганиш, маданиятнинг асосий функциялари орқали ёш авлодни тарбиялаш масалалари илгари сурилади.
Маданиятнинг билиш функцияси билан ахборот (информация) функцияси узвий боғлиқдир. Маданиятнинг ахборот функциясини мазмуни тўпланган ижтимоий тажриба, билим малакани узатишда кўринади. Бу тажрибада, билим маълум бир ривоятлар, фан, адабиёт, санъат асарлари орқали яъни авлод томонидан қабул қилиб олинади, ўзлаштирилади. Бундай ўзлатиш «вертикал яъни ўтмиш авлодлардан Янги авлодларга ва горизонтал, яъни бир тарихий даврда кишилардан-кишиларга, бир халқдан иккинчи халққа ўтиш кўринишида ҳам бўлиши мумкин.»
Гўзал ҳаётга қадам қўяр экан, аввало ўзини бевосита ўраб турган кишилар ота-она, ака-опалари ёрдамида инсоният тўпланган тажрибани ўрганиб боради. Кейинчалик бу доира кенгайиб бориб унга маъориф, Оли й ўқув юртлари тизими, фан, адабиёт, санъат асарлари келиб қўшилади ва инсон энди улар ёрдамида ўтилишида тўпланган тажрибаларни ўрганиб боради. Бу тажриба билим эса унга ҳар бир кузатилаётган ходисани ўз танасида ҳис қилиш, синаб кўриш, текшириш заруриятидан холос қилишдан олдин эришилган натижаларни фаолият дастури сифатида қабул қилишга олиб келади.
Маданиятнинг ахборот функциясининг мазмуни тўпланган тажрибани «горизонтал шаклда узатишнинг мохияти» тушуниб олинганда янада яқинроқ очилади. Агар тажрибанинг ўзгаришнинг шундай шакли бўлмаганда эди, ҳар бир халқ айтайлик велосипедни, музлаткич ва бошқа нарсаларни ўзича янгитдан яратган бўлаверар эди. Ҳаётда эса бундай эмас. Бир халқ маданиятида эришилган аҳамиятли натижалар бошқа халқлар томонидан тайёр ҳолда қабул қилинади ва миллий маданий ҳаётининг таркибий қисмига айлантирилади. Ҳозирги даврда бозор иқтисодиётига демократик тузумни барпо этишга харакат қилаётган мамлакатларнинг ўзларининг миллий тарихий, иқтисодий, географик хусуситяларидан келиб чиққан ҳолда бозор иқтисодиётини ривожлантиришда ката ютуқларга эришилган, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига демократик қадриятларнинг устиворлигини таъминлаган мамлакатлар тажрибасини ўрганаётганлиги, тайёр ҳолда қабул қилаётганликлари ҳам фикримизни исботидир.
Кўриниб турибдики, маданиятнинг ахборот функцияси муҳим аҳамиятга эга. Агар маданиятнинг бу функцияси бўлмаганда эди ҳар бир авлод ўз ҳаётини «нолдан бошлашга мажбур бўлар, инсоният тараққиёти маданиятининг бойиши» ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди.
Маданиятнинг ахборот функцияси кишилар устида муомала, мулоқат, ўзаро таъсир бўлганида юзага чиқади. Шунинг учун маданиятнинг ахборот (информатив) функцияси унинг алоқа (комуникатив) функцияси билан узвий боғлиқдир.
Маданият мулоқат орқали мавжуддир. Янги пайтда маданият инсон мулоқати соҳасининг кенгайишига хизмат қилади, кишилар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқат ўтиш авлодларига мансуб кишилар, шунингдек, бизга таниш бўлмаган замондошларимиз билан бевосита мулоқат билан тўлдирилади. Биз Фаробий, Беруний, Ибн Сино меросларини Лутфий, Навоий ғазалларини ва хакозаларни асарлардан ўқиб уларни дунёқарашлари билан танишамиз, ошно бўламиз.
Шуни таъкидлаш лозимки, бевосита ва билвосита мулоқат ҳам шахс ривожланишига ҳамма вақт ҳам бирдай таъсир кўрсатавермайди. Айрим мулоқат шахс ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, унда зарарли одатлар, характерли хусусиятларни келтириб чиқарса, бошқа холларда шахснинг маънавий камолати учсун хизмат қилади. Айни пайтда мулоқат шахс ривожланишида ҳеч қандай из қолдирмаслиги ҳам мумкин. Ҳозирги илмий техника инқилоби асрида оммавий ахборот воситалари-матбуот, радио, телевидиния таъсирида билвосита мулоқатнинг доираси ниҳоятда кенгайиб бораяпти. Шунинг учун оммавий ахборот воситаларидан фаолияти доимо жамият назорати остида бўлмоғи лозим.
Бу демократик ўзгаришларни ўз бошидан кечираётган республикамиз ҳаёти учун жуда муҳим ва зарурдир. Чунки демократия, сўз эркинлиги байроғи остида кўпгина давлатларда, айниқса ғарб мамлакатларида чуқур илдиз отган фахм, зўравонлик, гиёҳвандликни тарғиб қилувчи санъат, адабиёт, кино асарлари, телекўрсатувларни кириб келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бундай миллий қадриятларимизга, хаёт тарзимизга зид бўлган асарлардан кириб келиши жамиятнинг маънавий негизига болта урган бўлар эди.
Маданият бир томондан кишилар устидаги бевосита ва билвосита мулоқатни тартибга солса, бошқа томондан мулоқатнинг ўзи маданий ходиса сифатида баҳоланади ва биз бундай хилларда «мулоқат маданияти» деган тушунчани ишлатамиз.
Кишилар ўртасида мулоқат турли воситалар ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир миллатнинг ўз тили бор. Айни пайтда ҳар бир миллат мулоқатнинг рангбаранглиги, мазмундорлигини таъминлайдиган ўзига хос имо-ишоралар, рақс, мусиқа хулқ-одоб нормалари тилига хам эга. Шош мақомини «Муножотни», «Таннаворни» тинглаб, томоша қилиб, жафокаш халқимиз тарихи, хис туйғулари, кечинмалари, дарди, умидларини дил-дилдан хис қиламиз, халқимиз одоб аҳлоқ нормаларига қулоқ тутар эканмиз, ундаги нозиклик, инсоннинг меҳр-мухаббати, хурмат ва улуғворликни қалбдан ёзамиз.
Миллий тарихий ва психологияни акс эттирувчи миллий тил билан бир қаторда ҳамма учун барии бир ва тушунарли бўлган, миллатлараро мулоқатда ва илм Фан ютуқларининг тез тарқалишига муҳим рол уйнайдиган интернационал тил, Фан-тили, унинг тушунчалар ва формулалар тили ҳам борлигини унутмаслик керак. Айни пайтда ХХ асрда тор бўлсада, «фортрани» каби тиллари яратилган.
Маданият нафақат кишилар ўртасида мулоқатни амалга оширишга ёрдам беради, балки кишиларнинг фаолиятини ва улар ўртасидаги муносабатни тартибга солишга ҳам хизмат қилади. Бунда маданиятнинг тартибга солиш (регулятив) функцияси намоён бўлади. Маданиятнинг регулятив функцияси кишиларнинг жамиятдаги шароитига муваффақиятли кўникиш учун хизмат қиладиган турли нормаларда намоён бўлади.
Ахлоқий, диний, сиёсий, хуқуқий нормалар Яна шулар жумласидандир. Маданиятнинг тартибга солиш функцияси маросимлар, урф одатларда ҳам эркин кўринади. Албатта ҳар қандай маданият нормаси кишининг ички эътиқодига айланган пайтдагина унинг фаолиятини тартибга солувчи омил бўла олади. Шунинг учун ҳам бир кишининг маданияти қай даражада ўзлаштирганликларини уларнинг турли шароитда ўзларини қандай тўхтатишларига қараб билиб оламиз.
Демак, инсон фаолиятини тартибга солиш, ҳаёт тарзини шакллантириш маданиятининг муҳим функцияларидан биридир. Бу функция туфайли маданият кишиларнинг мулоқатини ишлаб чиқариш ва турмушдаги муносабатларни маълум нормаларга буйсундиради. Ва ниҳоят, маданиятга баҳолаш (акциаологик) функцияси ҳам хосдир. Ҳар бир маданий қадриятга биз ўзимизда шаклланган маданий қадриятлар нуқтаи назардан келиб чиққан холда ижобий ёки салбий, чиройли ёки хуник, адолатли ёки адолатсиз деб баҳо берамиз. Баҳолаш пайтида албатта, ҳар бир шахснинг ўз қарашлари қадриятлар тизими муҳим рол уйнайди. Лекин аксарият холларда баҳоланаётган ходиса ўзга маданиятга тегишли бўлса, ўзимизга мансуб бўлган маданият рухимизга синдирган қадриятлар тизими устивор бўлади ва бутун буй басти билан ўзлигини намаён қилади.
Кўриниб турибдики шаклланган барқарор қадриятлар системаси бир томондан ижобий ходисаларни қабул қилиш маданиятининг бойишига хизмат қилса, бошқа томондан ўзига зид бўлган ходисаларнинг улар хох ўтмишда, хох хозирги замонда яратилган бўлсин, кириб келишига йўл қўймайди.
Демак маданиятнинг баҳолаш функцияси туфайли танлаш содир бўлади, маданиятдаги барқарорлик, оғир бир даврдаги айтайлик, ўзига хослик Айни пайтда, давомийлик ворисликни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |