Мавзу: Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик миллий гоямизнинг пойдеворидир



Download 29,71 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi29,71 Kb.
#211050
  1   2   3   4
Bog'liq
mavzu


Мавзу: Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик миллий гоямизнинг пойдеворидир
Ижтимоий синфлар, қатламлар, гуруҳлар, табақалар, элат ва миллатлар, халқ ва давлатларнинг моддий ва маънавий манфаат ва мақсадлари, эзгу ёки ёвуз, бунёдкорлик ёки бузғунчилик ғояларда ўз ифодасини топади. Жамиятда ушбу ғояларнинг айримлари миллий ғоя сифатида амал қилади. 
Ҳар бир миллатнинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган миллий ғояси мавжуд бўлади. Бундай ҳол жамиятнинг бир қонуниятидир. Ер юзининг қайси бир минтақасида бўлмасин, турли миллатларнинг шаклланиши билан биргаликда, уларнинг миллий ғояси ҳам шаклланиб боради. Жадид маърифатпарварларнинг фикрича, миллий ғоя миллатнинг туб, асл эҳтиёжларидан, туриш-турмушидан, асрий анъаналаридан, ўзлигидан ва табиийки, имкониятларидан келиб чиқмоғи лозим[1]. Ҳар бир миллатнинг миллий ғоясининг мазмунини, у кўп йиллар давомида бошидан кечирган ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва табиат билан боғлиқ бўлган шарт-шароитлар, воқеа ва ҳодисалар белгилайди.
Шунинг учун ҳам миллий ғоя тушунчасининг том маъно-мазмунини озодлик, тинчлик, инсонийлик, меҳрибонлик, садоқат, фидоийлик, ўзаро меҳр-оқибат, мурувват, дўстлик, биродарлик, бағрикенглик каби энг олий қадриятлар ташкил қилади. Миллий ғоя ўзининг моҳияти бўйича миллатнинг манфаатларини умумлаштирадиган, уни ўз олдига қўйган ягона олий мақсадлари сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган ғоядир. 
Унда бутун миллат учун умумий бўлган ғоялар ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Масалан, Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги каби ғоялар умуммиллий ғоялар қаторига киради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фикрича: «Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз»[2].
Ўз миллий ғоясини, ўзлигини англаган ва уни ҳаётининг маъно-мазмунига айлантирган миллат озод ва обод Ватанда яшаши, акс ҳолда эса, у вақт ўтиши билан миллат сифатида йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин.
Миллий ғоя ҳар бир миллат ва у билан ёнма-ён яшаётган барча бошқа этнос вакиллари ҳаётида ҳам нақадар муҳим ўрин тутиши, инсоният тараққиётибосқичларининг яна бир қонунияти десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. 
Ҳар бир миллатнинг миллий ғояси, авваламбор шу миллат аъзоларининг онги ва қалбида, миллатнинг тарихий хотираси орқали авлоддан авлодга ўтиб, янги-янги ғоялар билан бойиб, сайқал топиб боради. Бу ғоялар миллатнинг урф-одатлари, удумлари, тўй-маросимлари, оғзаки ижодиёти, унинг фалсафий, диний, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, бадиий, гўзалликка оид қарашлари ва менталитетида мужассамланиб ўз ифодасини топиб боради. 
Хусусан, донишманд халқимизнинг миллий ғоялари минглаб у яратган достонларда, мақол ва маталларда, ривоят ва эртакларда, «Авесто» ва бошқа қадимий ёзма ёдгорликларда, буюк аждодларимизнинг асарларида, соҳибқирон Амир Темур ўгитларида, улуғ мутафаккир бобокалонимиз Мир Алишер Навоий ҳазратларининг шеърлари ва бошқа машҳур фозилу-фузалоларимизнинг қарашларида учрайди. Масалан, «Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил», «Қора кўнгил - яра кўнгил», «Қинғир ишнинг қирқ йилдан кейин ҳам қийиғи чиқар», «Қарға бўлма - қайриласан, иссиқ жойдан айриласан», «Яхшилик тўрга элтар, ёмонлик - гўрга», «Эсинг борида этагингни ёп», «Она юртинг - олтин бешигинг» ва бошқа кўплаб халқ мақоллари миллий ғоямизнинг айрим кўринишларидир. 
Айтишимиз мумкинки, кейинги вақтларда Президентимиз Ислом Каримов томонидан, халқимизнинг кўп йиллик бошдан кечирган яхши ва ёмон кунлари, мағлубият ва зафарлари ва маданий-маънавий ҳаётидан келиб чиққан ҳолда билдирилган айрим ғоялари, ўринли равишда ҳозирги давримизнинг миллий ғояси десак ҳеч ҳам хато бўлмайди. Машҳур адибимиз Султонмурод Олимнинг фикрича, Президентимиз олдинга сурган ғоя: «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат» - миллий ғоямизнинг устунидир[4].
Бундан ташқари, Президентимиз томонидан билдирилган: «Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир», «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузма», «Биз дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаймиз», «Бизнинг уйимиз ягона Туркистон», «Шуазиз Ватан - барчамизники», «Ватан - биттадир», «Савоб ишни ҳар ким қилиши керак ва ҳар кун қилиши керак», «Куч - билим ва тафаккурда» ва бошқа ғоялар халқимизнинг ҳозирги вақтдаги долзарб миллий ғоялари десак ҳам бўлади. 
Миллий ғоя – миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатларини ва мақсадларини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтимоий ғоя шакли. 
Миллий ғоя ўз моҳиятига кўра, халқ, миллат тақдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради. Иккинчи жаҳон уриши даврида фашистлар босиб олган Францияда “қаршилик кўрсатиш” миллий ғоя даражасига кўтарилгани ва Франциянинг озод этилиши билан ўз аҳамиятини йўқотгани фикримиз далили бўлади. Мамлакатимиз учун миллий ғоя ҳақидаги масаланинг бугунги амалий аҳамияти шундаки, биз ўтиш даврини бошдан кечирмоқдамиз. Ҳар бир халқ ўз тарихининг бурилиш нуқталарида, аввало, мафкура масаласини, унинг ўзагини ташкил этадиган, ўзига хос ўқ, бирлаштирувчи ядро вазифасини ўтайдиган ижтимоий ғояни шакллантириш муаммосини ҳал қилади. Мамлакатимиз учун миллий ғоя ҳақидаги масаланинг бугунги амалий аҳамияти шундаки, биз ўтиш даврини бошдан кечирмоқдамиз. Айнан шундай пайтда аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилувчи мафкураларнинг шаклланишига шароит туғилиши мумкин. Шундай экан, миллат, жамиятни пароканда бўлиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Акс ҳолда, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ислоҳотлар ўз аҳамиятини йўқотади, мустақиллик йўлида ғов пайдо бўлади. 
Мустақил тараққиёт йўлида аниқ марраларни кўзлаб яшашимизда, пировард мақсадимиз бўлган озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш борасидаги интилишларимизда биз учун руҳий-маънавий куч-қувват манбаи, илмий асос – бу миллий ғоя, миллий мафкура. 
Маънавият ва миллий ғоя бир-бири билан боғлиқ бўлган узвий жараёндир. Биз янгича дунёқарашга эга бўлган фуқаролар билангина янги жамият қуришимиз мумкин. Янгича дунёқарашни шакллантиришда бугунги кунда Миллийғоянинг ўз ўрни ва роли бор. Демак, ушбу ғояасосида ёшларнинг қалбидаэ згулик, ватанпарварлик, ватанни севиш, тинчликни қадрлаш каби туйғуларни қарор топтириш имконияти каттадир. 
Миллий ғоя – миллатнинг олий идеалини, узоқ муддатли мақсадларини, орзу – умидларини, иродасини, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос тарихий „даъвосини“ умумий шаклда ифодалайди. У содда ва тушунарли тарзда икки оғиз сўзда биз интилаётган, қураётган жамиятнинг моҳиятини ифодалаши лозимдир. Миллий ғоянинг асосий мазмуни деганда, унда ифодаланган мақсадлар тушунилади. Яъни, миллий тараққиёт ғояларидаги конкрет мақсадлар, унинг асосий мазмунини ташкил этади. Бу мақсадлар – озод ва обод Ватан, эрки ва фаровон ҳаёт барпо этиш ёки юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришдан иборатдир.. 
Миллий ғоя – мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифлари Ислом Каримов асарларида асосланган таълимот. Унинг мазмуни қуйидагилардан иборат: 
- тарихий хотирани уйғотиш, ўтмишдан сабоқ чиқариш ва ўзликни англаш мезони бўлиш; 
- халқимизни туб мақсадлари ифодаси ва жамият аъзоларини бирлаштирувчи ғоявий байроқ вазифасини ўташ; 
- инсон қалби ва онгига ижрбий таъсир этадиган тушунча ва туйғулар, гўзал ва ҳаётий ғоялар тизимини ўзида мужассам этиш; 
- ҳар бир фуқаронинг эзгу ниятларини рўёбга чиқаришга имкон берадиган энг мақбул йўлни кўрсата олиш. 
- Ўзбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам ва дин вакилларига бирдай тааллуқли бўлиш; 
- Мамлакатимиз аҳолиси онги ва қалбида «Ўзбекистон-ягона Ватан» деган туйғуни юксак даражада шакллантиришга хизмат қилиш; 
- турли миллат, қатлам, дин вакиллари, сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган социал феномен-ижтимоий ҳодиса мазмунига эга бўлиш; 
- бирон-бир дунёқарашни мутлоқлаштирмаслик ёки бирон-бир куч, партия ёки гуруҳ қўлида сиёсий қуролга айлантирмаслик; 
- ҳар қандай илғор ғояни ўзига сингдириш ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиш; 
- сўзб иланишни, назария билан ҳаётни бирлаштира-олиш; 
Президент Ислом Каримов бу жараённинг моҳияти тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирган, яъни: «Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади». “Биз, - дейди И.А. Каримов. – ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни анна шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур” ва “Ўзликни англаш дэганда мен тарихий хотирани тиклаш, насл-насабимиз Ким эканини, кимларнинг вориси эканлигимизни англаб етишни, шундан келиб чиқиб, ўзимизга хос вам ос жамият барпо этишни тушунаман” дейди И.А. Каримов.
Хулоса қилиб, шуни айтишимиз мумкинки, миллий ўзликни англаш орқали, ўтмишда халқимиз дуч келган муаммоларни ва уларнинг қандай ҳал қилинганлиги билиб олиш, шубҳасиз бугунги кундаги муаммоларни тўғри ва тезроқ ҳал қилинишига ёрдам беради ва жамиятимизнинг тараққиётини тезлаштиради.

Мавзу: Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари
Дунёда икки юз элликдан ортиқ давлат, минглаб халқ ва элат бор. Улар орасида Ўзбекистон дея аталмиш гўзал ва бетакрор мамлакатнинг ўз ўрни ва нуфузи, ўзига хос тараққиёт йўли борлиги қалбимизга ифтихор бағишлайди. Шу боис ҳам Мустақиллик биз учун бениҳоя қадрлидир. Қадрли нарса эса осонликча қўлга киритилмаслигини барчамиз яхши биламиз.
Ватанимиз тарихи бир неча минг йиллар билан бўйлашади. Бу диёр жаҳон тамаддунининг тамал тошини қўйган, илм-фани, санъати, маданияти, улкан маданий-маънавий мероси, олиму фузалолари билан донг таратган. Шу боис яқин ўтмишда қарийб бир аср давомидаги мустамлака даври, унгача ҳам ҳақ-ҳуқуқлари поймол этиб келинган халқимиз руҳини ҳеч қандай куч сўндиролмаган. Шу нуқтаи назардан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани, 1990-1991 йилларда Наврўз байрами қайта тиклангани, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари байрам кунлари деб эълон қилингани халқимизнинг асрий орзу ва армонлари рўёбга чиқиши, миллий қадриятларимиз тикланиши йўлидаги дастлабки йирик қадамлар бўлди.
Миллий давлатчилигимизни барпо этиш йўлидаги залворли қадам сифатида Мустақилликнинг дастлабки йилларида дастлаб унинг кафолати бўлмиш Конституция қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш бош вазифа этиб белгиланиб, мамлакат сиёсий ҳаётида кўппартиявийлик муҳити қарор топди, нодавлат тузилмалар, жамоат ташкилотлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти такомиллаштирилди, суд-ҳуқуқ тизимида, оммавий ахборот воситалари, маънавий-маърифий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи бу ўзгаришларни янада теранроқ англашимиз, идрок этишимизда муҳим аҳамият касб этди. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир сўзлари халқимиз қалбида ифтихор туйғуларини янада жўш урдирди. Шубҳасиз, бундан руҳланган халқимиз давлатимизнинг ҳар қарич ерида юксалиш даври бўлиши учун азму қарор қилмоқдалар.
Муҳтарам Юртбошимиз нутқида таъкидлаганидек, Миллий юксалиш деганда, биз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама юқори босқичга кўтаришни тушунамиз. Илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида бўлаётган катта ўзгаришлар ҳаётимизда муҳим воқеликка айланмоқда.
Юртимизда ижтимоий ривожланиш бўйича ўзига хос тизим шаклланмоқда. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширилаётгани, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби дастурлар аҳолини янгича фикрлаш ва ишлашга сафарбар этишда муҳим роль ўйнамоқда. Бунинг натижасида, ҳатто мамлакатнинг энг чекка ҳудудлари, марказлардан олисда жойлашган қишлоқларнинг ҳам меъморий қиёфаси тубдан янгиланиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалтирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, илм-фан, айниқса, таълим-тарбия соҳаларида бўлаётган улкан ўзгаришларнинг барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз.
Шу ўринда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда умумтаълим мактабларида 11 йиллик тизим тикланганини, мактаб таълимини ривожлантириш масаласи буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айниқса, бугунги кунда мамлакатимизда олий таълим соҳаси ҳам жадал ривожланмоқда. Сўнгги уч йилда 35 та янги олий ўқув юрти ташкил қилингани, уларнинг умумий сони 112 тага етгани, эътиборлиси, буларнинг 13 таси нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари экани соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин исботидир.
Эртанги келажагимиз бўлмиш ёшлар келгусида ана шу улуғвор ишларнинг муносиб давомчиларидир. Шу нуқтаи назардан, янги ўқув йилининг илк – “Мустақиллик” дарсларида истиқлол йилларида, айниқса, кейинги уч йилда амалга оширилган ислоҳотлар, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя, Президентимиз нутқи мазмун-моҳияти хусусида ўқувчи-ёшларга кенг тушунчалар берилди, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Қувонарлиси, ёшлар Юртбошимиз нутқининг ҳар бир сатрида ҳаёт борлигини, ҳар бир сўзида Ўзбекистонимизнинг юксак тараққиётига қаратилган аниқ мақсад борлигини теран англаб етди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, бундан кейин ҳам биз педагоглар маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя асосий дастуриламалимиздир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, виждони, маънавияти бор инсон Ватанни албатта яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир.


Download 29,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish