Mavzu: Innovatsiyalarni ta’lim jarayoniga tatbiq etishning tashkiliy pedagogik asoslari



Download 82,99 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi82,99 Kb.
#160946
  1   2
Bog'liq
2 5305435185053961196


MAVZU: Innovatsiyalarni ta’lim jarayoniga tatbiq etishning tashkiliy pedagogik asoslari
Режа:



  1. Мамлакатимизда инновацияларни жорий этишга эхтиёжларни туғилиши.

  2. Инновацион жараёнларнинг яратилиш босқичлари.

  3. Янги дастурлар, стандартлар, дарсликларнинг инновацион характери.

  4. Инновацияларни яратиш, тўплаш, танлаш, қўллаш тизимини яратилиши.

  5. Фанда ўқитувчи инновацион фаолиятининг шаклланиш босқичларини яратилиши.

  6. Педагогик инновацияни татбиқ этиш тузилмаси (схемаси).

  7. “Тўплаш”, “танлаш”, “қўллаш” тушунчалари.

  8. Инновацион жараёнларни бошқариш алгоритми.

  9. Янгиликни ишлаб чиқиш, татбиқ этиш босқичлари тузилиши схемаси.

  10. Инновацион фаолиятда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг муносабати.

  11. Инновацияларни таълим жараёнига киритишнинг моҳияти.

Boshlang‘ich ta’lim umumiy o‘rta ta’lim tizimida muhim bo‘g‘in hisoblanib, u bolada o‘qish-o‘rganish istagi va ko‘nikmalarini shakllantirish, bolani yuqori darajada shakllangan bilish faoliyatiga jalb qilish, bola ruhiyatida zohir bo‘lgan adolat va ezgulikni barqarorlashtirishni maqsad qilib qo‘yadi.
Boshlang‘ich ta’lim jarayonini tashkil etish, uning samaradorligini oshirish, kichik maktab yoshidagi bolalarga ta’lim-tarbiya berishning pedagogik asoslarini mukammallashtirishga xizmat qiladigan qator ilmiy qarashlar, pedagogik nazariyalar shakllanganki, ular xarakteriga ko‘ra unitar (yakka) holatdagi, an’anaviy (predmetli) ta’lim turidan farqli o‘laroq shaxs kamolotini, uning barkamol shakllanib rivojlanib borishini ta’minlashga xizmat etuvchi ta’lim-tarbiya jarayonini tashkil qilish imkoniyatini beradi.
Sohalar bo‘yicha ta’lim mazmunining negizini belgilovchi ko‘rsatgichlar boshlang‘ich ta’limning Davlat standartlarida berilib, ularda boshlang‘ich ta’lim jarayonidagi uzviylik, fanlararo aloqadorlik, ta’limning insonparvarlik, milliylik kabiy tamoyillari o‘z aksini topadi.
Har bir mustaqil fan o‘zining predmeti (mavzusi) va metodologik asoslariga egadir. Jumladan, Boshlang‘ich ta’lim pedagogikasi, innovatsiya va integratsiyasi fani ham fan sifatida shakllanib, o‘zining predmetiga ega bo‘ldi. Boshqa fanlar kabi Boshlang‘ich ta’lim pedagogikasi, innovatsiya va integratsiyasi fani ham fan sifatida paydo bo‘lar ekan, u avvalo jamiyatning talab va ehtiyojlari asosida paydo bo‘ldi.
Shu sababli boshlang‘ich ta’lim-tarbiya jarayonini ijtimoiy hayotning ajralmas qismi, deb qarash lozim, chunki tarbiyaviy ishlarni olib bormasdan turib jamiyatni, uning rivojlanishini tasavvur qilish qiyin.
Ushbu Boshlang‘ich ta’lim pedagogikasi, innovatsiya va integratsiyasi fanidan tuzilgan dasturning tarkibiy tuzilmasidan o‘rin olgan mavzular o‘z mazmuni va yo‘nalishiga ko‘ra "Boshlang'ich ta'lim pedagogikasining paydo bo'lishi va rivojlanishi", Boshlang'ich ta'limni pedagogika sifatida .Boshlang'ich ta'lim pedagogikasining predmeti va vazifalari, Boshlang'ich maktabda pedagogik jarayonning zamonaviy tushunchalari va texnologiyalari", Boshlang'ich sinf o'qituvchisining shaxsiy va professional fazilatlari, "Boshlang‘ich Ta'limdagi innovatsiyalar","Boshlang'ich ta'lim maktabida tarbiyaviy ta'lim texnologiyasi", Boshlang'ich maktabda zamonaviy o'quv jarayoni ”, “Boshlang‘ich ta’lim fanlarini integratsiyalash”, “Boshlang‘ich ta’limda integratsiyalashtirilgan darslarni tashkil etish”, ulardan foydalanish barkamol shaxs va malakali mutaxassisni tarbiyalashga xizmat qiladi.


Инновацион таълим, янгиликнинг турлари, инновацион дидактик, инновацияни тўплаш, танлаш, қўллаш, инновацион фаолият, инновациянинг алгоритми, инновацияни бошқариш.
Бизнинг мамлакатиимзда педагогик инновацияни яратилиши ва ривожланиши кенг жамоатчи педагоглар ҳаракати мактабларининг тез ривожланиши, модеринизация қилиниши, стандартларни такомиллаштирилиши ва дастурларни янгиланишига бўлган катта эхтиёж туғилди. Янгиликларни излаш, яратиш, қўллаш ишлари жадаллашиб борди. Шу сабабли янги билимларга бўлган талаб, “янгилик”, “инновация” ва “инновацион жараёнлар” пайдо бўлди ва у тушунчаларни изоҳлаш, англаш заруриятини келтириб чиқарди.
Инновацион жараёнларнинг микроструктурасини ўрганиб олимлар янгилик киритишнинг “ҳаётий қисми (даври)” концепциясини ишлаб чиқдилар, у янгилик киритиш вақт давомида ўтиб борадиган жараён деган фикрни илгари сурдилар. Бу жараёнда янгиликнинг яратилиши ва ижро этилишини таъминловчи фаолиятларни турларга ажратувчи босқичларга бўлинади. Шу даврга келиб илмий адабиётларда инновацион жараёнларни қуйидаги босқичларга ажратилмоқда:

  1. Янги ғоя пайдо бўлиши ёки янгилик концепцияси юзага келиши босқичи. Уни шартли равишда фундаментал ва амалий илмий текширишлар (ёки бирдан пайдо бўладиган) натижалардан келиб чиқадиган янгилк босқичи деб атайдилар.

  2. Кашф этиш вақти, яъни амалга ошган объект, моддий ёки маънавий маҳсулот намуна кўринишдаги янгилик яратиш.

  3. Яратилган янгиликка амалий кўриниш топилиб, уни қўшимча ишлаб мукаммалаштириш амалга оширилади. Бу босқич янгилик киритишдан мустаҳкам самарадорликка эришиш билан якунланади. Шундан сўнг янгиликнинг мустақил мавжудлиги бошланиб, янгилик киритиш жараёни кейинги босқичга ўтади. Бу босқич фақатгина янгиликни қабул қилиш шартида амалга ошади. Янгиликдан кейинги босқичлар кўринади.

  4. Янгиликнинг бирор соҳада тарқалиши, унинг бошқа соҳаларга диффузияланиб (қўшилиб) кенг татбиқ этилиши билан якунланади.

  5. Янгиликнинг бирор соҳада хукмрон бўлиши, бунда хусусан янгилик ўз янгилигини йўқотиб, янгилик сифатида мавжуд бўлмай қолади. Бу босқич янги самарали янгилик пайдо ёки ундан кўра янада самаралироғи билан алмаштирилиши билан якунланади.

  6. Янгилик доираси қисқариб, уни янада маҳсулдорроғи билан алмаштирилиши билан якунланади.

Юқорида келтирилган инновацион жараённинг бир – бирини вақтлар давомида янги босқичга кетма – кет алмаштириб, мунтазам тизим, унинг ривожланиб боришининг соддалаштирилган кўринишларида ифодалайди. Бироқ аниқ инновацион жараён бу босқичларни ўз ичига олиб, уларнинг кетма – кет ва боғлиқликларига ҳар доим риоя қилиниши шарт эмас. Янгиликни киритишни янгилик яратиш ва тарқатиш комплекс ва мақсадга мувофиқ жараён сифатида қараб, унинг мақсади инсон талаб ва эхтиёжларини янги воситалар билан қондирилиши бўлиб, унинг самарадорлиги мунтазам ва ҳаётий янгиликни таъминловчи услуб ва тизимларни маълум сифатли ўзгаришига олиб келади.
Инновацион жараён бошқа сифатли ҳолатга эскириб қолган ҳамда вазият ва аҳамиятларини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлади. Бир даражали қатор янгиликлар йиғиндиси (умумийлиги) инновацион яхлитликни ташкил этади. Инновацион фаолият даврида янгиликлар, инновациялар, том маънода таълим жараёнига кириб келади. Шу сабабли таълим тизимидаги инновацияларни педагогик жараёнларга киритиш тўрт босқичда амалга оширилади:

  1. Муаммони таҳлил асосида аниқлаш;

  2. Мўлжалланаётган таълим тизимини лойиҳалаш;

  3. Ўзгариш ва янгиликларни режалаштириш;

  4. Ўзгаришларни амалга ошириш.

Янгилик киритиш ички мантиқ ва йўналишларга эга бўлиб, у янгилик ғояси (фикрини) туғилишдан то уни фойдалана бошланишигача бўлган характерларни ривожлантириш ҳам инновацион иштирокчилари ўртасидаги муносабат мантиғини белгилайди.
Шу тариқа янгилик киритиш динамик тизим бўлиб, ички мантиқ каби вақт давомида қонуний ривожланиши, унинг атроф – муҳит билан ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. Инновацион жараёни тузилиши янгиликнинг бир босқичдан иккинчи босқичга ўтиб бориши билан ўзгариб боради.
Шу билан янгиликнинг динимаки хусусиятларидан унинг натижа – якуни ва самараси ўзаро боғлиқ бўлади. Янгиликнинг якунланганлиги ва унинг имкониятлари амалга оширилганлик даражаси инновацион жараённинг ҳамма босқичлари қанчалик мувафаққиятли ўтиб боришига боғлиқ бўлади. Оддий ишлаб чиқаришдан кенгайтирилганига ўтиш кескин вазият ҳисобланади, бу ўтиш амалиётида кўп ҳолларда амалга оширилмайди, бу ҳол қайсидир янгиликнинг якунланмаслигига сабаб бўлиб, кўпгина инновацион муаммолар мавжудлигини юзага келтиради.
Янгиликнинг якунланганлиги уни самарадорлиги билан белгиланади, яъни инновацион жараён амалга оширилаётган тизим, турли кўрсатгичларга янгиликнинг амалга оширилган имкониятлари таъсирини аниқлаш мумкин, шу билан бирга уларнинг ўзаро боғлиқлиги яққол кўринади.
Шу ўринда янгиликни икки тури ҳақида гапириш мумкин.

  1. Биринчи марта яратилган янгилик. Бу янгилик ихтирога тенг, яъни янги ўрнатилган янги ҳақиқат демакдир.

  2. Аввал мавжуд бўлган назарияни янада такомиллаштириб, замонавийлаштириб, шу куннинг талабига мослаштиришдан иборатдир.

Бу тўғрисида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида”: “Замонавий ахборот технологиялари, компютерлаштириш ва компютер тармоқлари негизида таълим жараёнини янги ахборот билан таъминлаш ривожланиб боради. Таълим жараёнида оммавий ахборот воситаларининг мавқеи ошиб боради, телевидиние ва радионинг таълим дастурлари интелектуаллашуви таъминланади. Фан ва таълимнинг нашриёт базаси ривожлантирилади, ўқув, ўқув – услубий, илмий, қомусий адабиётлар ва маълумотномалар билан таъминлашнинг барқарор тизими шакллантирилади” – дейилган.


Инновацион дидактиканинг предметини янгиликни ўргатиш, ўрганиш, янгилаш, уни мазмунини бойитиш ташкил этади. Бунда иштирок этаётган барча компонент бир – бирлари билан шундай узвий алоқадаки, улардан бирортасини четда қолдириш мумкин эмас.
Савол туғилади: нимани нимадан бошлаш керак? Ишни ўрганиш ёки ўргатишдан бошласак, табиий равишда савол туғилади: нимани (қандай янги мазмундаги) ўқув материалани янгича ўргатмоқчисиз. Ўргатиш ҳам, ўрганиш ҳам асосий мақсадга йўналтирилган таълим объекти ва пировард натижа – махсул бўлмиш таълим мазмунини янгича талқин қилишга боғлиқ.
Ҳар хил мазмун уни ўзлаштиришнинг ўзига хос янгича усуллари билан фарқ қилганлиги учун ўрганишнинг қандай бўлиши унинг мазмунига боғлиқ, бу эса ўрганишни ташкил этувчи ўргатувчининг янгича ёндашувига боғлиқ. Шундай қилиб, дидактик тафаккур – бу ўрганиш, ўргатиш ва таълим алоқаларининг доимий алоқалари, янгича муносабатларни излаш, аниқлаш демакдир.
Ўқитувчи ўқувчини фаоллаштирадиган, ўзи ва ўргатувчи учун қулай бўлган йўлларни, янгича услубларни, ўқитишнинг инновацион шакллари, методлари ва воситаларини янги – янгиларини излайди, уларни такомиллаштиради.
Шу боисдан ҳам “педагогик технология”, “дидактик технология”, “таълим технологияси” атамалари билан бир қаторда “инноватика”, “инновацион педагогика”, “инновация”, “инновацион фаолият”, “инновацион жараён” атамалари мустаҳкам ўрин олиб бормоқда.
Юқорида санаб ўтилган тарзда ўргатиш, ўрганишда таълим мазмунини инновацион асосда ташкил этиш асосий ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Давлат таълим стандартлари, дастурлар, янги авлод дарсликлари яратилди, таълим муассасаларига, ўқитувчи ва ўқувчиларга етказилди. Ҳозирги кунда яратилган стандарт, дастурлар тажриба – синов участкаларида синаб кўрилди. Тадқиқотлар, илмий изланишлар натижасида такомиллаштирилган стандартлар ва модеринизация қилинган дастурлар ва тендер асосида яратилган дарсликларнинг янги авлоди таълим муассасаларига тақдим этилди.
Эндиги кечиктириб бўлмайдиган вазифа шу инновацион стандартларни тезроқ ўқув жараёнига татбиқ этиш механизмини яратиш ва киритиш зарур.
Бироқ, эътироф этиш керакки, ҳали республикамиз таълим муассасаларида янги педагогик технологияларни, таълим инновацияларини яратиш, тўплаш, улар ичидан педагогик фаолиятимизга энг кўп самара берадиганларини танлаш, уларни тажриба – синовдан ўтказиш ва қўллаш – жорий этишни йўлга қўядиган яхлит янги тизми шакллантирилмаган. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастурлари” талаблари асосида ишлаб чиқилган умумий таълим фанлари бўйича Давлат таълим стандартларини янги авлодини босқичма – босқич амалга кирита бошлагандан кейин бу соҳадаги ишларни аниқ бир тизимга солиш, қўллаб – қувватлаш, янгиликларни таълим тизимига жорий этишга етарли шарт – шароит яратадиган тизимларга эхтиёж яққол кўзга ташланди.
Чунки давлат стандартлари, янги дастурларни ўқувчилар билимига қўйиладиган мажбурий минимал даражаларидан ошириб ва таълим сифатини кафолатлашнинг, уларнинг иқтидор, эхтиёжларини таъминловчи ягона омил – уларни амалга киритишга инновацион ёндашувдир. Бу масалани ижобий ҳал этиш учун илғор тажрибалар, инновацион технологияларни излаш, уларнинг дидактик имкониятларини синаб, тажриба – синовдан ўтказиб, амалиётга татбиқ бўлган ҳаётий эхтиёжи юзага келтирди. Бундан келадиган амалий хулоса – таълимдаги илғор инновацион тажрибаларни, уларнинг жамғармалар банкини ташкил этиш, синаб кўриш, педагогик амалиётга татбиқ қилишнинг илмий – амалий ёндашув ва хулосаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш тизимини яратишни тақозо этади.
Аммо фанда ўқитувчи инновацион фаолиятининг шаклланиш босқичлари ишлаб чиқилган.


Биринчи босқич – тайёр методик тавсияномалар олиб қўлланилади.


Иккинчи босқич – мавжуд тизимга айрим масалалар (модификациялар) методлар киритилади.


Учинчи босқич – янги ғояни амалга ошириш мазмуни, методлари ва шакллари тўла ишлаб чиқилади.


Тўртинчи босқич – ўқитувчи ўқитиш ва тарбиялашнинг ўз концепциясини ва методикасини ишлаб чиқади.
Ҳозирги кунда шундай тизимни яратиш йўлида бир қатор изланишлар, саъй – ҳаракатлар амалга оширилди.
Жумладан, вазирлик, вилоят, туман халқ таълими бошқармалари таркибида такомиллаштирилган Давлат таълим стандартларини мониторингини олиб борадиган бўлимлар фаолият кўрсатмоқда. Бу ташкил этилган янги бўғинлар қуйидаги ишларни олиб боришга йўналтирилган:

  • таълим соҳасидаги янги ўқув меъёрий хужжатларнинг бажарилиши назоратини юритиш;

  • Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини таълим жараёнига татбиқ этиш, такомиллаштирилган таълим стандартлари ва модеринизация қилинган дастурларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;

  • Таълимни бошқариш маҳаллий органлари ва ўқув муассасаларининг умумий ташкилий педагогик ишлари қатори педагогик инновацияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб бориш;

  • Педагогик тажриба – синов ишларининг боришини аналитик таҳлили, умумлаштириш, оммалаштириш ва татбиқ этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

  • Педагогик инновацион технологияларни тўплаш, назорат қилиш ва жорий этиш ишларини, ўқув ишларини ташкил қилиш, шунга оид семинар, тренинглар, қисқа муддатли ўқувлар ташкил этиш чораларини кўриш;

  • Инновацион технологияларни яратиш, излаш, топиш ҳақида тегишли маълумотлар жамғарма банкини яратиш, тўплаш, таҳлил қилиш, танлаш, таълим муассасаларига жорий этиш бўйича ишларни ташкил этиш.

Юқоридаги ишларни ташкил этиш ва жорий этиш учун маълум изланишлар, тадқиқотлар ва ташаббуслар бўлмоғи лозим. Педагогик инновацияларни яратиш ва уларни бошқариш аввалам бор ана шу долзарб вазифаларни ижобий ҳал қилиб беради.
Шу боисдан ҳам педагогик инновациялар ғоясини илгари суриш, концепциясини яратиш, янгиликларни излаб топиш, ўрганиш, таҳлиллар қилиш асосида энг кўп сифат ва самара берадиганларни танлаб олиш ва уларни таълим амалиётига қўллаш тартибини белгилаб берадиган яхлит тизимни яратиш мақсадга мувофиқдир.
Педагогик инновацияни ҳаётга татбиқ этишни қуйидаги схемада келтирамиз:



Инновациялар жамғармасини энг аввало “излаш, тўплаш” жараёнини амалга оширилади.
Мониторинг бўлимлари:

  • Давлат таълим мониторинг маълумотларидан;

  • Халқ таълими педагогларини қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш институтларидан;

  • Республика таълим марказидан;

  • Вилоят, Қорақолпоғистон ва Тошкент шаҳар метод кабинетларидан;

  • Туман (шаҳар) методика кабинетларидан;

  • Мактаб метод кенгашларидан;

  • Интернет хабарларидан оладилар.

Инновацион илғор технологиялар тўпланиб, ўрганиш, қайта ишлаш мақсадида уларни компютерда, картотека ва махсус йиғма материаллар банклари тузилади.
Иккинчи, “танлаш” босқичи бўлиб, инновация банкларидан олиб ўрганилади. Мазкур ишларни мактаб методика кенгашлари, метод бирлашмалари, туман, шаҳар халқ таълими бўлимларида ўрганиб чиқилади. Бунинг учун педагогик жамоа ва методик кенгашлар қошида илғор ўқитувчилар, новаторлар, йил ўқитувчилари ғолибларидан иборат эксперт гуруҳи тузилади. Улар тўпланган инновацияларни республика миқёсидаги конференция ва анжуманлар, кўрик танлов материаллари, август кенгашида тарғиб қилинган инновациялар, ахборот ва мониторинг марказларида интернет хабарларидан тўпланган инновацияларни ўрганиб, танлаб, энг қулайини амалиётга қўллаш учун мосларини топиб, таълим муассасаларига тарқатадилар.
Педагогик инновацияларни танлашда махсус эксперт гуруҳи қуйидагиларга эътиборни қаратади:

  • Олинган маълумотларнинг йўналишини аниқлайди;

  • Жорий қилиш ва қўллашда илмий – методик жихатдан ёрдам беради;

  • Методик қўлланма, дастур ва методик тавсияларни нашрга тайёрлайди ва педагогик матбуот ва нашриётлар орқали таълим муассасалари, тажриба – синов участкаларига “қўллаш” учун узатади;

  • Давлат таълим стандартларини такомиллаштирилган варианти, модернизация қилинган дастурлар, дарсликларнинг янги авлодини амалиётга киритиш бўйича илғор тажрибалар мажмуасини яратади;

  • Хорижий давлатлардаги таълим соҳасидаги илғор инновацион тажрибаларни ўрганади, таққослайди ва тавсиялар тайёрлайди;

  • Амалиётга татбиқ этиш бўйича, ўқитувчиларнинг янги тажрибаларини ўрганиш бўйича семинарларни, тренингларни ташкил қилади;

  • Педагогик инноватика билан шуғулланувчи олимлар, илмий изланувчи, тадқиқотчилар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўяди.

  • Инновацияларни таълим жараёнига қўлланиш динамикасини кузатиб боради, таҳлил қилади;

  • Инновацияга оид Республика илмий – амалий анжуманлар, конференциялар, амалий семинарлар ўтказади;

  • Малака ошириш институтлари, вилоят, туман, мактаб метод кабинетларига “Зиёнет” орқали ахборотлар билан таъминлаб туради.

Педагогик инновацияларни жорий қилишда уни тўплаб, илмий жихатдан хулосалар тайёрловчи бўғин ўртасидаги “педагогик матбуот” асосан нашр ишлари, оммалаштириш, кенг педагогик жамоалар, илмий педагогик ходимларга уларни етказиш, уларнинг таклиф – мулохазаларини олиш, тажриба – синов хулосалари асосида инновацияларни янада кенг жорий этиш, такомиллаштириш ишлари билан шуғулланади.
Юқоридагилар асосида инновацион жараёнларни бошқариш алгоритмининг схемаси қуйидагича бўлиши мумкин:

Тайёрлаш жараёни:

  • ташқи таҳлил

  • ички таҳлил

Вазифаларни ўрганиш, шакллантирилган норматив, таълимий дастурларнинг таҳлили. Изланаётган, татбиқ этиладиган ишни инновацион ғоялар банкини яратиш. Таълим амалиёти аҳволи таҳлили асосида ижтимоий талаб этиладиган ҳолат билан қиёслаш асосида янгиланиш, талаб этилаётган муаммоли вазиятни аниқлаштириш.

Лойиҳалаштириш:

  • андоза – меъёрларини татбиқ этилаётган идеал маҳсулот




Эталонни тузиш, яъни қайта яратилаётган педагогик – амалиётни моделини яратиш (андоза - меъёри). Амалга ошириш мумкин бўлган ғояни излаш, тавсиялар яратиш (яъни янги илмий маҳсулотни яратиш асосида таълим жараёнини оптималлаштиришни муаммоларини ҳал этиш орқали амалга ошириш).

Дастурлаш:

  • комплекс дастур;

  • дастур қисмлари.

Комплекс дастурни ишлаб чиқиш (ривожлантириш), унда инновацион жараённи босқичма – босқич ривожланиш қонуниятларини намоён қилиш: ишланма, мослама, татбиқи, тарқатиш ва бошқалар.

Ташкил этиш:

  • ишланма;

  • қўлланма.

  • Ресурс таъминоти (дидактик, моддий, ахборот таъминоти);

  • Методик, психологик, татбиқ этиш субъектларини ташкилий тайёрлаш;

  • Янгиликни татбиқ этувчи муаммолар ва ишлаб чиқарувчилари билан алоқа ўрнатиш.

Назорат тузатишлар

Янгиликни татбиқ этишда уни натижаларини аниқлаш мақсадида жорий, оралиқ ва якуний назоратлар олиб бориш. Жараёнда натижалари бўйича четга оғишларни ўз вақтида тузатиш ва бартараф этиб бориш.

Эксперимент ўтказиш, меъёрлаштириш

Янгиликни татбиқ этиш мумаммолари бўйича бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш. Натижалар бўйича янгиликларни амалиётга кенг кўламда тарқатишни мақсадга мувофиқлигини муҳокама этиш ва эксперт хулосалар чиқариш. Янгиликни амалиётга оммавий тарқатиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Умумлаштириш ва тарқатиш

Таълим муассасаси ривожланиши хусусиятига қараб, янгиликни таълим соҳасига кенг жорий қилиш ва уни натижасини таълим амалиётига кенг тарқатиш ва жорий қилиш.

Юқорида босқичлар натижаларига қараб, янгиликлар банкини яратиб борилади.
Энди таълим муассасаларида янгиликларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш босқичларини кўриб чиқамиз. У қуйидаги кўринишда бўлади:

Инновацион жараённинг босқичлари

Инновацион жараённи бошқариш

Инновацияларнинг туғилиши эхтиёжининг зарурияти ва унинг имкониятларини аниқлаш

Муаммонинг туғилиши, унга халақит берувчи тўсиқлар, мақсадни амалга оширишга қаршиликларни енгиб ўтиш, кичик тадқиқотлар, таҳлиллар, ҳохиш ва натижалар орасидаги фарқларни аниқлаш. Ўзгаришларнинг эхтиёжий ҳолатини шакллантириш.

Керакли янгиликни излаш

Ўқитувчи ва тегишли мутахассислар иштирокида ижодий гуруҳни шакллантириш. Улар орасида инновацияларни, адабиётларни, илғор тажрибаларни ўрганиш бўйича вазифаларни тақсимлаш.

Инновацияни танлаш

Ижодий гуруҳ иштирокида кенг муҳокама асосида, актуаллигига қараб зарурий вариантни танлаш, натижа берадиган янгиликни, методик жиҳатдан ишланганларини, татбиқ этиш муддатларини, норматив – ҳуқуқий, меъёрий базаларини белгилаб олиш.

Инноваторларни тайёрлаш

Ўз ҳохиш ва истакларига кўра ижодий гуруҳ қатнашчиларини танлаш. Ижодий гуруҳ аъзоларини ўқитиш.

Янгиликни ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, мақсадни аниқлаш, мазмунни ишлаб чиқиш, мезонларни белгилаш бўйича инновацияни баҳолаш

Ўқув режаларига ўзгартиришларни киритиш, семинарлар ўтказиш, тажриба – синов ишлари дастурларини яратиш

Тажриба – синовлар асосида текшириш

Тажриба – синовни таҳлил этиш, назорат этиш, дастурларга зарурий тузатишларни киритиш. Пед.жамоага ишнинг бориши бўйича ахборот бериш, методик ёрдам ва психологик қўллаб – қувватлаш.

Турли объектларда янгиликларни қайта такрорий синаб чиқиш

Юқори натижаларни ва унинг қатъийлигини синаш мақсадида қўлланиш доирасини кенгайтириш

Тавсияларни ишлаб чиқиш

Янгиликларнинг ахборот, дидактик, методик таъминотини яратиш

Янгиликларни кундалик амалиётга киргизиш

Янгиликни тарқатиш

Янгиликларни амалиётга кенг ёйиш механизмини ишлаб чиқиш

Жорий назорат, шароитга мослаштириш шартларини ишлаб чиқиш, модеренизация қилиш, эхтиёж ва заруриятга кўра қўллаш, оммалаштириш ёки эътироз қабул қилиш.



Инновацион фаолиятда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг муносабатлари:

  • Ўқитувчи билимни ташувчи, етказувчи эмас, ўқувчини ўқиши, билим олишида ёрдамчи, маслаҳатчи, ташкилотчи раҳбарга айланади;

  • Ўқитувчи конструкторлаш, лойиҳалаш, алгоритмлаш, модуллаштириш, атрофлича фикрлаш шароитида иш юритади;

  • Ўқув жараёни икки томонлама фаол иш юритишга ўрганишга одатлантирилади;

  • Ўқувчини ўзини – ўзи ўқитиш, фаолликда, якка, жуфт, кичик, катта гуруҳларда ишлашга муҳит яратиши, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш керак. Шу ҳолатларда ўқув мазмунини, ДТС талабларини тўла ўзлаштириш кафолатланади.

Хулоса


Агар инновацияларни таълим жараёнига қўллашни йўлга қўйсак:

  • ўқитувчиларнинг янгиликка интилувчанлиги, уларни излаб топиш, таълим жараёнига қўллаш, кўникма, малакалари шаклланади.

  • Узлуксиз ўз устида ишлаб, янгиликларни педагогик фаолиятига тизимли олиб кириш кўникмаси шаклланади.

  • Инновациялар, илғор педагогик технология, лойиҳалаш, интерфаол, модулли таълим муҳитида иш юритади.

  • Ўқувчини фаол қатнашишга, ўз фикрини билдиришга ижодий муҳит яратади.

  • Ўқувчиларни ўқув жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучига айлантиради. Бу эса таълимда сифат ва самарадорликни таъминлайди.

Инновацияларни педагогик жараёнга киритиш йўлларини яна бир ёдга соламиз:

  • янги ғояларни шакллантириш;

  • концепциясини ишлаб чиқиш;

  • дастур яратиш;

  • ижро механизмини ишлаш;

  • амалиётга жорий этиш.

Инновацион иш формалари:

  • янгиликнинг тақдимоти;

  • илғор инновацион тажрибанинг намойиши;

  • ўқитувчи устахонасида уста – шогирдлик;

  • инновацион режимидаги дарс намуналари;

  • тренинг, семинар, иш намуналарини кўрсатиш.

Инновацион ишни баҳолаш:

  • инновацион ишнинг долзарблиги;

  • ишни нақадар янгилиги;

  • концептуаллиги;

  • илмий – назарий – амалий қиймати;

  • яхлитлиги;

  • янги ғоянинг илгари сурилганлиги;

  • технологик харитаси;

  • пировард натижаси.


Мавзу юзасидан саволлар



  1. Инновацияларни таълим жараёнига киритиш босқичларини санаб кўрсатинг.

  2. Инновацион дидактика нимани ўрганади?

  3. Таълим жараёнига инновацияларни киритилиш босқичи (тўплаш, танлаш, қўллаш, тажриба – синов босқичлари)ни тушунтириб беринг (схемада).

  4. Инновацион бошқариш механизмини тушунтириб беринг.

  5. Инновацион жараёнда ўқитувчи ва ўқувчиларни муносабатларида қандай ўзгаришлар содир бўлади?

  6. Инновацияларни таълим жараёнига татбиқ этилганда қандай натижалар кутилади?

  7. Инновацияларни ўқув жараёнига татбиқ этиш бўйича Сизнинг фикрларингиз.


Download 82,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish