Мавзу: Қанотли дўстларимиз
Таълимий мақсад: Болаларга ёввойи ва уй ҳавонларининг номларини, уларнинг болаларини бир биридан фарқлашга ўргатиш. Уларнинг овозларига тақлид қилиш. Қушлар, паррандалар ҳвқидаги тушунчаларини бойитиш.
Тарбиявий мақсад:Бойўғли қушини кузатиб у ҳақида маълумот бериш, болаларга қаламни босмасдан қоғоз марказига айланма чизиқлар чизиб жўжа расмини чизишга ўргатиш.
Ривожлантирувчи мақсад:Онги ва тафаккурини ривожлантириш
Рангларни фарқлашга ўргатиш.
Тарбияланувчиларни қурилиш материалллари билан таништириш. Шакилларнинг катта ва кичик қисмларни бир бирига мослаган ҳолда ясашга ўргатиш. Болаларни тўп-тўп бўлиб ўйин фаолиятларини олиб боришга ўргатиш. Марказларда ўйин фаолиятлари олиб бориш.
Керакли жиҳозлар: уй ҳайвонлари, ёввойи ҳайвонлар расимлари, карточкалар, бош кийимлар, АКТ слайд, қоғоз, рангли қаламлар, жўжа расми, ўйинчоқ жўжа.
Лего конструктор, товуқ жўжалар расми, жўжа ўйинчоғи.
Ўйин фаолиятининг бориши:
Тарбиячи: Болаларни эрталабки доирага таклиф қилади ва доирага йиғилдик.
Мен сенга дўст
Сен менга дўст
Қўлларимизни ушлаб
Куйлаймиз ҳаммамиз.
Болалар қаранг бугун қандай ажойиб кун. Қандай яхши. Ҳаммамиз биргамиз. Кеча уйда нималар қилдингиз? (болалар жавоблари)
Тарбиячи: Болалар бизнинг табиатимиз жуда ҳам чиройли. Сизлар билан бугун ҳайвонлар ва қушлар ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳозир эса ажойиб ўйин ўйнаймиз.
“Болалар хиссиёт-хурсандчиликлаини кузатиш”
Ёввойи, уй ҳайвонлари.
Тарбиячи: Қани болалар ўзингизга бош кийим танлаб, кийиб олинг ва уша ҳайвонга мос тақлид қилинг.
Самир: Бўри
Ясмина: Жўжа
Мухаммадамин: Айиқ
Шахзода: Бўри
Ўйин жуда қизиқарли ўтди, туғрими болалар: (ха)
Энди сизларнинг хохишингизга қараб марказларга бўлинамиз.
Қуриш ясаш марказига биз жўжа учун катак ясаймиз.
____________________________________________________________________________________________________________________
Санъат марказида жўжа расминичизамиз.
____________________________________________________________________________________________________________________Нутқ ва тил марказида ҳайвонлар ва қушлар слайдларини тамоша қиламиз, ва карточкалардан уй ва ёввойи ҳайвонларни ажратамиз.
____________________________________________________________________________________________________________________
Санъат маркази.
Тарбиячи: қўлларимизни қоғозга қўйиб бир нуқтадан дора шаклини чизамиз.
Тарбиячи: бу қайси шакл?
(болалар жавоблари)
Тарбиячи: баракалла туғри бу доира шакли, энди жўжанинг бош қисмига кичик доира чизамиз.
Оёқ ва қанотчаларини туғри чизиқлар ёрдамида чизамиз.
Қуриш ясаш марказида биз жўжанинг катакчасини ясаймиз.
Леголардан узунчоқ шакилларини олиб тўртбурчак шаклини ясаймиз.
Нутқ ва тил марказида АКТда сизлар билан хозир ҳайвонларни томоша қиламиз. Бойўғли қушини ҳам кузатамиз. (болалар савол жавоблари)
Чарчаб қолдингизми?
Энди экран орқали дам олиш дақиқасини ўтказамиз.
Тарбиячи: қани болажонлар жўжа расмини чизаяпсизларми?
Энди жўжамизни қаламлар ёрдамида буяймиз.
Тарбиячи: Қани айтингчи, жўжанинг ранги қанақа? (болалар жавоблари)
Вой ўзимнинг айиқча-қуёнчаларим, энди ман бу карточкаларда уй ва ёввойи ҳайвонларни ажраамиз.(болалар сўзлари)
(болалар билан савол-жавоблар)
Тарбиячи: Қурувчиларим ўзимнинг. Жўжалар учун катакларни бир-биридан ажойиб ясабсиз.
Тарбиячи: Болаларга мавзуга оид саволлар беради.(болалар жавоблари)
Баракалла болажонлар сизлар жуда ҳам доно, ақиллисизлар. Бугунгиўйин фаолиятида фаол қатнашганингиз учун витаминларга бой сабзи билан сизларни меҳмон қиламан.
Сабзини қайси ҳайвон яхши кўради?
(Болалар жавоблари)
Do'stlaringiz bilan baham: |