Маъруза материаллари 1-мавзу: Педагогика фанинг умумий асослари



Download 91,46 Kb.
bet1/6
Sana25.02.2022
Hajmi91,46 Kb.
#292458
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
и ва инт 1 маруза
KG, Оралиқ назорат вариант (6), 2 5472039517676372711, 21492279031, 21492279031, 1-mavzu, Mexnat muxofazasi ishchi, Trak tayyor. Mehnat muhofazasi ishchi dastur, BOSHLANG’ICH 3 SINF DARSLARINI TASHKIL QILISHDA INGLIZ TILL FANI, 14 lab ishi Vodorod va vodorod peroksid Olinishi va xossalari 181020130949, BOSHLANG’ICH 1 SINF DARSLARINI TASHKIL QILISHDA INGLIZ TILI FANI (2), Tikuvchilik materialshunoslik lotin, Pythonda telegram bot yaratish, 2 5199787549442181851

МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ


1-мавзу: Педагогика фанинг умумий асослари


Режа

  1. Педагогика – таълим-тарбия ҳақидаги фан

  2. Педагогиканинг асосий категориялари

  3. Педагогика фанлари тизими ва унинг бошқа фанлар билан алоқаси

  4. Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари



1-саволнинг баёни.
Педагогикатаълим-тарбия жараёнининг умумий, ички қонуниятлари ҳақидаги фандир. Педагогика – юнонча, pais–бола, agogos–етаклаш – бола етакловчи маъносини англатади. Инсонларнинг маърифий ва маънавий баркамолликка муносабатларининг ўзгариб бориши натижасида педагогика (болани тўғри ҳаётга бошлаш санъати) фани халқ орасида ўз мавқеига эга бўлди. Шу тариқа инсонни тарбияловчи фан сифатида педагогика дунёвий фанлар тизими қаторидан алоҳида ўрин эгаллади. Унинг бош муаммоси тарбиядир. Инсон тарбияси ҳақидаги фикрлар, ғоялар, қарашлар, қоидалар, қонунлар дастлаб қиссалар, пандномалар, қадриятномаларда ўз аксини топган. У олдин ёзма ёдгорликлар, халқ оғзаки ижоди, илоҳий ва муқаддас китобларда асослаб берилган бўлса, кейинчалик мустақил фан тарзида ўз мавқейни мустаҳкамлади.
Педагогикага оид дарсликларда, қомусларда педагогиканинг баҳс тушунчаси турлича, айрим ҳолларда бир-биридан фарқланадиган даражада талқин қилинади. Масалан, педагогика – тарбия ҳақидаги фан; педагогика – ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш ҳақидаги фан; педагогика – умуман инсонни тарбиялаш ҳақидаги фан ва ҳоказо.
Бу таърифлардан воз кечмаган ҳолда таълим-тарбия муассасаларида шунга мутасадди шахслар томонидан амалга ошириладиган таълимий-тарбиявий фаолиятни педагогиканинг баҳси деб қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Педагогика таълим-тарбия жараёни ҳақидаги фан сифатида ушбу жараённинг моҳиятини тушунишни, унинг қонуниятларини очиб беришни ва шу орқали инсон манфаатлари учун таълим-тарбия жараёнига таъсир этишни назарда тўтади.
Тарбиянинг ижтимоий ҳодиса эканлиги.
Тарбия кишилик жамияти ибтидосида пайдо бўлган ва башарият манфаатлари учун хизмат қилиб келган. Тарбия авлодлар ўртасидаги алоқани таминлайди. Катталар турмуш жараёнида орттирган тажрибаларини ўзидан кейинги авлодга ўргатиб борганлар. Кичик авлод эса ўз фаолияти давомида дуч келган янги-янги муаммоларнинг ечимини топиш баробарида билим ва кўникмаларни эгаллаб, олдинги авлоддан мерос қолган билимларни янада бойитиб, ўзидан кейинги авлодга қолдиради. Инсоният тарихий тараққиёт мобайнида турли ижтимоий босқичларни босиб ўтди. Формацияларнинг ўзгариши натижасида иш ва ишлаб чиқариш муносабатлари тараққий этди. Бу ҳол тарбия жараёнининг такомиллашиб боришига ўз таъсирини ўтказди.
Жамият тараққиёти, меҳнат қуролларининг такомиллашиши натижасида кейинги авлодга мерос қолдириладиган тажрибалар ҳажми ҳам ўсиб бораверади. Агар ибтидоий жамоа тузуми бошларида болалар катталарнинг меҳнати жараёнида бевосита иштирок этиш билан малака, кўникма ва билимларни эгаллаб борган бўлсалар, кейинчалик ибтидоий формацияларнинг табақаланиши натижасида меҳнат турлари ҳам ўзгариб борди. Айрим болаларни (қабила бошлиқлари, диний маросимларни бошқарадиган шахсларнинг болаларини) диний маросимларни адо этишга ўргатиш зарурияти туғилди.
Шундай қилиб, ибтидоий жамоа тузумидаёқ болаларни табақалаштириш анъанаси пайдо бўлди. Қулдорлик даврига келиб, бу анъана кўзга яққол ташланди. Масалан, қулларнинг болалари оғир ишларни бажаришга ўргатилди. Қулдорларнинг болалари эса қуллар устидан ҳукмронлик қилишга тайёрланди. Шу боис уларга сабоқ бериш зарурияти туғилди. Бу эса ўқитишга махсус, шу соҳани биладиган одамларни жалб этишни тақозо қилганлиги боис мактаб ва ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқарди. Ижтимоий формацияларнинг кейинги равнақи мактабларни ривожлантиришга, жамият тараққиёти талабига жавоб берадиган янги-янги ўқув юртларининг барпо этилишига олиб келди.
Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш, улар тарбиясини самарали амалга ошириш эҳтиёжидан келиб чиқади. Бу эҳтиёж борасида орттирилган тажрибалар тўплангандан кейин ўша тажрибаларни умумлаштириш, ёшлар тарбияси ҳақида қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш зарурати туғилади. Аввало, педагогиканинг назарий куртаклари фалсафа негизида пайдо бўлади. Баъзи фалсафий фикрлар қулдорлик жамиятидаёқ ривожлана бошлаган эди.
Қадимдан инсон тарбиясига оид фикрлар халқ мақолларида, афсоналарда, достонларда ўз ифодасини топган. Уларда ростгўйлик, ота-онага ҳурмат-эҳтиром каби фазилатлар тараннум этилган. «Алпомиш», «Тўмарис» каби достон ва эртакларда ватанпарварлик, инсонпарварлик туйғулари улуғланади. Таълим ва тарбия масалалари ҳамиша мутафаккир, ёзувчи, олимлар хаёлини банд қилиб келган. Улар ўзларининг бола табиати, уларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш ҳақидаги ёрқин мулоҳазалари билан педагогика фани равнақига улуш қўшганлар. Машҳур ҳинд масали «Калила ва Димна», Низомулкнинг «Сиёсатнома», Носир Хисравнинг «Саодатнома», «Рўшноинома», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қўтадғу билик», Маҳмуд Кошғарийнинг «Девон-у луғатит турк», Аҳмад Югнакий, Кайковус, Алишер Навоийнинг кўпгина асарлари одоб-ахлоққа бевосита даҳлдордир. Бу алломаларнинг асарлари педагогик фикрларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Чунки, бу асарларда инсонпарварлик, ҳалол меҳнат, дўстлик, чин муҳаббат, садоқат каби юксак ахлоқий фазилатлар ўз аксини топган. Суқрот, Афлотун, Демокрит каби буюк файласуфлар томонидан мураккаб фалсафа тизими яратилган.
Педагогиканинг фан сифатида шаклланишида чех педагог олими Ян Амос Коменскийнинг ҳиссаси катта бўлди. Унинг «Буюк дидактика» асари ҳақли равишда педагогика соҳасида яратилган биринчи илмий асар ҳисобланади. XVII асрга келиб Ўрта Осиёда ҳам педагогик фикрлар тараққий эта бошлади. XIX аср бошларида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Саидрасул Азизий, Саид Аҳмад Сиддиқий каби маърифат жонкуярлари етишиб чиқди. Бу олимлар янги усулдаги мактаблар тузиш, дарсликлар яратиш, халқ ўртасида маърифатни тарғиб этишда жонкуярлик қилдилар.
Педагогика фанининг мазмунини бойитиб ва ривожлантириб борадиган қатор манбалар мавжуд. Айниқса, мақоллар, эртаклар, достонлар, ашулалар, удумлар ва топишмоқларда тарбия ҳақидаги халқ донишмандлиги қамраб олинган. Алломаларнинг педагогика назариясига оид фикрларидан фанда унумли фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, педагогика фани янги ғоялар эвазига ҳам бойимоқда.
Педагогика фани тарбиявий ва ўқув ишларнинг мазмуни, тамойиллари, уларни ташкил этиш шакллари, усуллари ҳамда йўналишларини белгилаб беради. Педагогика фанининг асосий мақсади – баркамол шахсни тарбиялашдан иборат. Педагогика фанининг асосий фаолияти оила ва жамиятнинг баркамол шахсни шакллантиришга йўналтирилган биргаликдаги ҳаракатлар (жараёнлар) мажмуидир. Тарбиялаш ва ўқитиш жараёни (натижаси)да, одамда муайян шахс сифатлари шакллантирилади. Шахсни тарбиялаш ва ўқитиш орқали ўзида олдин бўлмаган маънавий интеллектуал сифатларга эга бўлади. Бу ҳол шахснинг ўрни мобайнида узлуксиз давом этади ва унинг интеллектуал салоҳиятли бўлиб юксалишига олиб келади. Инсон ва уни шаклланлиришга доир фан сифатида педгогика фани – фалсафа, этика, эстетика, маданиятшунослик, психология, иқтисодиёт, сиёсатшунослик, демография, тарих, адабиёт, педиатрия, математика, информатика, мантиқ, сунъий тафаккур ва бошқа фанлар билан ўзвий боғлиқ фан сифатида фаолият олиб боради. Педагогика фани назарияси ва амалиёти тараққиётида бу фанларнинг назарий асослари, тадқиқот методлари, илмий хулосаларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш усулларидан фойдаланилади.

Download 91,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
vazirligi muhammad
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
O'zbekiston respublikasi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti