Маъруза машғулоти №9 9-мавзу: Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#50804
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-маъруза
Mustaqil ish, Pensiya(1), geometriya-8-sinf kutubxonachi.uz, Vintli kuchdagi juft nisbatlari., Payvand brikmalar, O\'tuvchi o\'tkazmalar haqida umumiy ma\'lumotlar, Nam havo., IJTIMOIY SOHADAGI ISLOHOTLARNI CHUQURLASHTIRISH, Teshiklar va vallar tizimi haqida umumiy ma\'lumotlar, 13.Xalq qabulxonalari ijtimoiy instituti sifatida, 1.1 Ёшлар баланси анкета, asss, asss, 74


Маъруза машғулоти №9 
 
9-мавзу: Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. 
Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиёсий, 
иқтисодий сиёсати. 
Режа: 
1. Туркистондамустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. 
2. Туркистон муҳторияти ва унинг фожиали тақдири. Бухоро амирлиги ва 
Хива хонлиги ҳудудларида совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. 
3. Ўлкада совет ҳукуматига қарши қуролли ҳаракат: Фарғона водийси, 
Хива ва Бухородаги ҳаракатлар. 
4. Совет ҳокимиятинингЎзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий сиѐсати.(1925-1930 йй) 
5. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон. 


1 Туркистондамустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. 
1917 йилнинг кузига келиб Туркистонда ҳокимиятни советлар қўлига 
ўтиши учун (Тошкент шаҳридан ташқари) амалда шарт-шароитлар йўқ эди. 
Бу борада ўлка шаҳарлари, вилоятлари ва уездларида аҳолини ҳокимиятни 
советларга ўтишини талаб қилувчи фаол чиқишлари кузатилмаган. Аммо, 
Тошкентда аҳвол бошқача эди.
Маълумки, 1917 йил 25 октябрда (янги сана билан 7 ноябрда) 
В.И.Ленин бошчилигидаги большевиклар (коммунистлар) Петроградда 
Муваққат ҳукуматни ағдариб ташлаб, ҳокимиятни зўравонлик билан 
эгалладилар. Бу воқеадан бехабар ҳолатда ўша куни кечки соат бешда 
Тошсовет ижроқўмининг яширин мажлисида ўлкада муваққат ҳукуматга 
қарши қуролли тўнтариш режаси муҳокама этилган эди. 27 октябрда 
Тошкентга Петрограддан Октябрь тўнтариши ҳақида, Муваққат ҳукуматнинг 
ағдариб ташлангани ва советларнинг II Бутунроссия съездида большевиклар 
етакчиси В.И.Ленин бошчилигида Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) 
сайланганлиги ҳақида хабар берилиши режалаштирилган қуролли 
тўнтаришни амалга ошириш учун туртки бўлди. 
28 октябрь эрталаб соат олтида Тошкент Бош темир йўл 
устахоналарининг кучлик гудоги билан бу ерда октябрь тўнтариши 
бошланди. Тўрт кун давом этган қуролли ҳаракатга асосан европалик 
қуролланган ишчилардан иборат бир неча минг киши иштирок этган эди. 
Қуролли тўнтариш натижасида 1 ноябрда бутун ҳокимият Тошсовет қўлига 
ўтди. Шу куниѐқ Тошсовет Тошкент темир йўл линияси орқали ўлкадаги 
барча советларга қуйидаги телеграммани юборди: “Совет бутун ҳокимиятни 
қабул қилди. Ҳокимиятни ўз қўлингизга олингиз!”. 
Петроградда 
большевистик тўнтаришнинг ғалабаси ва совет
ҳокимиятининг дастлабки ҳужжат ва декретлари Туркистон сиѐсий ҳаѐтида 
мураккаб жараѐнларга сабаб бўлди. Бу пайтга келиб ўлкада уч сиѐсий йўл 
ажралиб чиқди. Биринчиси, маҳаллий аҳолининг кенг қатламлари 
манфаатларини ўз ичига олган бўлиб, миллий ўз тақдирини ўзи белгилашга 
оид ҳуқуқни таъминлашда ўз ифодасини топди. Рус эсерлари ва 
меньшевиклари манфаатларини ифодаловчи иккинчи сиѐсий йўл Россия 
таркибида чекланган мухтор ҳуқуқларни берувчи демократик жараѐнларни 
кенгайтиришга қаратилган эди. Учинчиси эса, ленинча йўл бўлиб, ягона 
совет империяси маконида хаѐлий коммунистик жамиятни барпо этишга 
йўналтирилган эди.
Петроград ва Тошкентда большевикларнинг ҳокимиятни эгаллагани 
ҳақидаги хабар ҳудудларда турлича қабул қилинди. Хусусан, қирғиз 


депутатлари ўлка кенгаши, мусулмон депутатлари Фарғона вилоят кенгаши, 
туб аҳолисининг бошқа кўпгина ташкилотлари ҳокимиятнинг советларга 
ўтишига қарши бўлдилар. Таниқли мусулмон жамоат арбоблари У.Хўжаев, 
С.Хўжанов, М.Чўқаев, И.Шагиаҳмедов кабилар ҳам советларга қарши 
бўлсалар, А.Фитрат ўша даврда чиқадиган “Ҳуррият” газетасида “Сиѐсий 
ғоялар” номли мақоласи билан чиқиб, маҳаллий аҳолини советларга нисбатан 
бетараф бўлишга чақирди.
2 ноябрь куни Тошкентда ўлка демократик ташкилотларнинг 
Муваққат Ўлка ҳукуматини ташкил этишга бағишланган бирлашган мажлиси 
ўтказилди. Мажлис зудлик билан 9 киишидан иборат Туркистон ўлка ижроия 
қўмитасини ташкил этиш ҳақида қарор чиқарди. Қўмитада 21 кишидан 
иборат кенгайтирилган демократик кенгаш ташкил этилиб, ундан бор-йўғи 
2та ўрин ўлка мусулмонлари шўросига ажратилди.
1917 йил 13-17 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган шаҳар ўз-
ўзини бошқариш ташкилотларининг Туркистон ўлка съезди қатнашчилари 
ҳокимиятни тўлалигича большевиклар қўлига ўтишига кескин қаршилик 
кўрсатди. Ушбу съезд ҳокимият масаласига оид қўйидаги резолюцияни қабул 
қилди: Туркистонда ҳокимиятни ишчи, деҳқон ва солдат депутатлари қўлига 
ўтиши билан ҳокимият масаласидаги мунозара шундай хулосага келди: 
1. Россия инқилоби кўтарган халқнинг озодлиги, тенглиги, дўстлиги 
шиорлари остида Туркистон аҳолисининг 98 фоизини ташкил этувчи, 10 млн. 
сонли мусулмон аҳолиси миллий-маданий ўз-ўзини бошқаришнинг барча 
ҳуқуқларига эга. 
2. Мусулмонларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва умуминсоний 
тараққиѐтига бўлган қизиқиши Қуръон ва Шариат қонунларидан ўзгача 
бўлиши мумкин эмас. Мусулмонлар инқилоб натижасида қўлга киритган 
ҳуқуқларини амалга оширар экан, Россиядаги сиѐсий партияларнинг 
биронтаси таркибида фаолият кўрсатиши ва уларнинг партиявий 
курашларида қатнашиши мумкин эмас. Лекин, Россия фуқаролари билан 
умумий жамият манфаатларини ҳисобга олиб, мамлакатни Таъсис мажлисига 
олиб борувчи ҳокимиятни қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқдир; 
3. Бутун Россия доирасида ҳокимият қандай тузилишидан қатъий 
назар, мусулмонлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқларини маҳаллий 
шароитни яхши билган, халқнинг хоҳиш иродасига кўра, янгича ҳаѐт 
тартибларини жорий қила оладиган кишилардан иборат маҳаллий ҳокимият 
орқали амалга оширишлари мумкин. Шунинг учун ҳам маҳаллий ҳокимият 
биринчи навбатда, мусулмон вакилларидан, маълум миқдорда бошқа сиѐсий 
ташкилотларда фаолият кўрсатувчи, лекин, мусулмонларга хайрихоҳ бўлган 
вакиллардан ташкил топиши керак. 


4. Ҳокимиятни маҳаллий аҳоли манфаатлари учун тасодифий ва 
бегона бўлган ҳарбийлар, ишчилар ва деҳқон (крестьян)ларнинг майда 
гуруҳлари қўлидагина тўпланиб қолиши демократик принципларга мос эмас 
ва маҳаллий аҳолини ўз тақдирини ўзи белгилаш йўлидаги эркин 
ҳаракатларига кафолат бера олмайди.
15-22 ноябрь кунлари Тошкентда Ўлка ишчи, солдат ва деҳқон 
депутатлари Советларининг III съезди бўлиб ўтди. Туркистонда давлат 
ҳокимияти тузилиши ҳақидаги масала унинг диққат марказида турди. Ушбу 
съезднинг қарорларида европалик жамоалар, айниқса, большевиклашган 
ишчи ва солдат депутатлари орасида ҳукм сурган улуғ давлатчилик – 
шовинистик ғоялар кўп акс этган.
Бу съездда 15 кишидан иборат ҳукумат – Туркистон ўлкаси Халқ 
Комиссарлари Совети (ХКС) тузилди. Унда 8та ўрин сўл эсерларга, 7та ўрин 
большевиклар билан максималистларга берилиб, ҳукумат таркибига 
маҳаллий аҳоли орасидан бирорта ҳам вакил киритилмади. Туркистондаги 
совет ҳукуматининг биринчи бошлиғи (раиси) лавозимини Ф.Колесов 
эгаллади.
Замонавий адабиѐтларда берилишича, “маҳаллий инқилобий 
ҳокимиятнинг ташкилий тамойилларини тасдиқлаган Советларнинг III 
съезди Декларацияси большевистик ҳукмдорларнинг сиѐсий башарасини 
ѐрқин кўрсатиб берди”. Бу Декларациянинг моддаларидан бирида қуйидаги 
таъкидланади: 
“Ҳозирги 
пайтда 
мусулмонларни 
ўлка 
инқилобий 
ҳокимиятининг юқори органларига жалб этиш маҳаллий аҳолининг солдат, 
ишчи ва деҳқон депутатлари ҳокимиятига муносабатининг ноаниқлиги 
сабабли ҳам, маҳаллий аҳоли орасида пролетар синфий ташкилотлари 
йўқлиги учун ҳам ножоиздир”. 
Аслини олганда, маҳаллий аҳоли асосий оммасининг орзу-умидлари 
Россия империясининг мустамлакачилик зулмидан озод бўлиш, миллий 
асослардаги мустақил демократик давлат тузиш, бу борадаги миллий 
зиѐлиларнинг ғоявий қарашларини ҳаѐтга жорий этиш, асрий урф-одатлар, 
анъаналар ва бутун мусулмон турмуш тарзини сақланиб қолишидан иборат 
эди. Аммо, ўша суронли йиллардаги “тўнтариш” туфайли ҳокимият тепасига 
келган большевиклар ва уларнинг вақтинчалик иттифоқчилари бўлган сўл 
эсерлар Туркистон халқларининг орзу-умидлари,хоҳин-иродаси, азалий 
анъаналари билан мутлақо ҳисоблашмадилар. Ленин ҳукумати ва ўлкада 
унинг сиѐсатини изчил амалга оширувчи Туркистон большевиклари 
ўлканинг мустамлака ҳолатини ўзгартиришни, унинг халқларига озодлик 
беришни мутлақо хоҳламас эдилар. Бошқа партиялардан фарқ қилган ҳолда, 
Туркистон большевиклари ҳокимиятни маҳаллий аҳолига беришни, ҳатто 


улар билан бўлишишни ҳам истамадилар. Воқеаларнинг кейинги ривожи 
шуни кўрсатдики, большевиклар турли ваъдалар, найранглар, қоғозлардаги 
“ѐн беришлар” ва албатта, зўравонлик йўллари билан миллий зиѐлиларни ҳам 
ўз томонларига оғдириб олишга ҳаракат қилдилар.
Туркистонда ҳокимият большевиклар қўлига ўтиши билан ўлкада 
Муваққат ҳукуматининг барча бўғинлари тугатилиб, уларнинг ўрнига аввало, 
жазо органлари ва совет бошқарув тизими ўрнатилди. Туркистон ХКС 1917 
йил 28 ноябрда ўлкада қизил гвардия бўлимларини тузиш ҳақида қарор қабул 
қилди. Бу янги бўлимлар совет тузуми ва большевикларга қарши кўтарилган 
дастлабки онгли чиқишларни бостиришда фаол интирок этдилар.
Туркистон ХКС 1917 йил охирларида ўз қарори билан “Шўрои 
Исломия” ва бошқа маҳаллий демократик ташкилотларни тарқатиб юборди. 
Тарқатиб юборилган ташкилотларнинг етакчилари кейинчалик Туркистон 
мухторияти 
ҳукуматига 
қўшилдилар, 
айримлари 
истиқлолчилик 
ҳаракатларига ғоявий раҳнамолик қилдилар. “Шўрои Уламо”нинг Тошкент 
шўъбаси фақат 1918 йил 13 майда ѐпилди.
Туркистон ўлкаси ХКС ўзининг тузилиши ва бошқарув аппаратлари 
жиҳатидан тубдан фарқланувчи ҳукумат эди. Туркистон ХКС такибига 
кирувчи 15та комиссарлик ўлкадаги бошқарув ишларини бутунлай қамраб 
олган бўлиб, бошқарув тизимининг фарқли томони шунда эдики, Туркистон 
ХКС ташкил топган пайтдаѐқ Россиядаги Марказий ҳукуматни тан олди. 
Чунончи, Туркистон ХКС раиси Ф.Колесов Петрограддаги ХКС номига 
юборган телеграммада қуйидагича таъкидланган эди: “Комиссарлар Совети 
ўз олдига сизнинг ҳамма декретларигизни амалга ошириш вазифасини 
қўйди... Бизнинг тўла-тўкис қўллаб-қувватлашимизни ҳисобга олишингизни 
сўраймиз”.
Туркистон ўлкаси янги ҳукумати 1917 йилнинг 23 ноябридаѐқ аҳолига 
қилган мурожаатида ҳам ўзининг асл мақсадларини яшириб ўтирмади. Ушбу 
мурожаатда ҳам юқорида эслатилган телеграммада бўлгани каби 
қуйидагиларга алоҳида урғу берилган эди: “Халқ комиссарлари совети 
марказий ҳокимиятнинг барча декретларини оғишмай амалга оширади ва ўз 
фаолиятида съезднинг... қарорларига амал қилади. Бу топшириқларни 
бажариш йўлидаги ҳар қандай қаршилик советлар томонидан кескин чоралар 
кўриш йўли билан кутиб олинади”. 
Туркистон ХКС ўз фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб совет 
сиѐсатини амалга оширишга, Туркистон ўлкасида совет ҳокимиятини 
мустаҳкамлашга қаттиқ ва астойдил киришди. Барча маҳаллий советларга 
зудлик билан қизил гвардия тузишга киришиш таклиф қилинди. Ўлка 
комиссарлиги такибида бўлган ва бошқарувда асосий рол ўйнайдиган 


ҳарбий, ташқи савдо, шунингдек, почта, телеграф ва темир йўллар 
бошқаруви масалалари бутунлай Россиядаги тегишли идораларга бериб 
қўйилиши оқибатида Туркистон ХКС ижрочи органга айланиб қолди. 
Марказдан юборилган барча маъсул ходимлар, турли комиссия ва 
ташкилотлар ўз сиѐсатларини қўғирчоқ органга айлантирилган ўлка ХКС 
орқали юритдилар.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
davlat pedagogika
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
vazirligi muhammad
таълим вазирлиги
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
respublikasi axborot
махсус таълим
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
covid vaccination
sertifikat ministry
vaccination certificate
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti