М е ҳ н а т ш а р т н о м а с и №2 Наманган шаҳар 020 йил феврал Устав асосида ҳаракат қилувчи



Download 66,5 Kb.
bet1/4
Sana20.07.2022
Hajmi66,5 Kb.
#831215
  1   2   3   4
Bog'liq
Мехнат Шартномаси


М Е Ҳ Н А Т Ш А Р Т Н О М А С И № 2

Наманган шаҳар 2020 йил 1 феврал


Устав асосида ҳаракат қилувчи «______________» MCHJ (кейинги матнларда жамият) директори _________________томонидан (бундан буён «Иш берувчи» деб аталувчи) бир томондан ва фуқаро Болтаев Баходир Лутфуллаевич (кейинги матнларда «Ходим» деб аталувчи) иккинчи томондан, ушбу меҳнат шартномасини қуйидагилар хақида туздилар.




1.Шартнома предмети:


1.1.Болтаев Баходир Лутфуллаевич (паспорт АВ ____ Наманган вилояти, Чуст тумани ИИБ _____ й) «_____________________ » MCHJ Иш бошқарувчи лавозимига ишга қабул қилинди.
1.2.Ушбу шартномада кўрсатилган иш 01.02.2020 йилдан ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланади.
1.3.Ушбу шартнома номуайян меҳнат шартномаси ҳисобланади.
1.4.Синов муддати 2 ой.


2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Ходимнинг ҳуқуқлари:

2.1.Ходим меҳнат фаолиятини бошлашдан олдин меҳнат муносабатларига доир Иш берувчининг (жамиятнинг) меъёрий ҳужжатлари (лавозим йурикномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқалари) хамда жамоа шартномалари билан танишиб чиқиш.


2.2.Ўз хизмат вазифасини бажариши учун керак бўлган меъёрий ҳужжатлар билан танишиб чиқиш, улардан нусҳа олиш ва доимий фойдаланиш.
2.3.Иш берувчидан унинг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш.
2.4.Иш берувчи томонидан белгиланган қўшимча ижтимоий имтиёзлардан фойдаланиш.
2.5.Ходим меҳнат қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан чекловларсиз фойдаланиш.


Ходимнинг мажбурияти:

2.6.Ўз хизмат вазифаларини лавозим йўриқномасида белгиланган тартибда ўз вақтида тўғри ва сифатли бажариш.


2.7.Ички меҳнат тартиб қоидаларига, иш берувчи томонидан жорий қилинган бошқа қоидаларга қаътий риоя қилиш.
2.8.Иш берувчининг топшириқларини (қарорлари, буйруқлари, фармойиш ва кўрсатмаларини) белгиланган муддатда виждонан ижро қилиш.
2.9.Ўз хизмат вазифасини бажариши учун билиши зарур меъёрий ҳужжатларни билиш, доимий ўз малакасини ошириб бориш.
2.10.Иш берувчи томонидан белгиланган вақтда Касбга лаёқатлилик комиссияси суҳбатидан ёки аттестациядан ўтиш.
2.11.Ўз хизмат вазифасини бажариши учун зарур бўлганда Иш берувчининг биринчи талаби билан хизмат сафарига бориш.
2.12.Республикадаги ва чет элдаги бошқа компаниялар билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатишда уларнинг ички назорат тизимини ўрганиш:
2.13.Ички назоратни амалга ошириш мақсадида сўралган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этиш;
2.14.Тижорат сири ҳисобланган маълумотлар билан ишлаш бўйича қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
- белгиланмаган жойларда тижорат сирига оид ҳужжатларни сақламаслик ва улар билан ишламаслик, шунингдек, бевосита рахбар рухсатисиз уларни филиал биносидан олиб чиқмаслик;
- тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлардан очиқ хизмат ёзишмаларида, диссертацияларида, мақолаларда, маърузаларда фойдаланмаслик;
- тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар хақида алоқа каналлари орқали учинчи шахслар билан мулоқот олиб бормаслик;
- тижорат сири ҳисобланган маълумотларни зарурият юзасидан «тижорат сири» тўғрисидаги қонун талаблари асосида учинчи шахсларга белгиланган тартибларда тақдим этиш;
-тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларни ҳимоялаш бўйича қонунчилик талабларини бажариш;
- тижорат сирини ташкил этувчи хужжатлардан рухсатсиз нусҳа кўчирмаслик;
-иш берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, тижорт сирига оид маълумотларни ошкор қилмаслик, улардан шаҳсий манфаат ва ўзгалар манфаати учун фойдаланмаслик;
2.15.Хизмат юзасидан ўзига маълум бўлган тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилмаслик ва унинг барча тадбирларини белгилаш.
2.16.Иш берувчи томонидан унга фойдаланишга берилган иш хонаси ва техник жихозлар (компьютер, принтер, телефон аппарати,нусҳа кўпайтириш техникаси ва бошқалар) хамда бошқа мулклардан уларни эксплуатация қилиш ёки сақлаш йўриқномаларига мувофиқ ҳолда фойдаланиш.
2.17.Жамият амалиётларини бажариш, жамият мулкларидан нотўғри фойдаланиш юзасидан ҳар қандай қонун бузилиш ҳолатлари ўзига маълум бўлганда бу тўғрисида Иш берувчига ахборот бериш.
2.18.Жамоат жойларида ўзини ««Namangan Davr qurilish» MCHJ номига муносиб тутиш, хизмат вазифаларини суъистемол қилмаслик, жамиятнинг ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларни тарқатмаслик ва уларга қарши курашиш.



Download 66,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish