“Кунгабоқар”. Талабалар 4-5 кишидан иборат гуруҳларга бўлинади. Ўқитувчи фаннинг мавзусидан келиб чиқиб, ўртага битта муаммони ташлайди. Ҳар бир гуруҳ кунгабоқар ясаб, унинг марказига доира жойлаштириб, барглар ёпиштиради. Мавзуга қараб, доирага ҳар бир гуруҳга ёки умумий битта муаммо ёзилиб, доскага ёпиштирилади Ажратилган вақт ичида гуруҳлар биргаликда фикрларини баргга ёзиб, уни ўша гуруҳ муаммоси ёзилган гулга жойлаштириб қўядилар. Бу услубдан ўтилган мавзуни тушунтириш, уни мустаҳкамлаш ва такрорлаш ҳамда талабалар эгаллаган билимларни аниқлашда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |