Китобдаги ҳар қандай матн ҳарф ва белгилардан иборат. Бир сўзни ҳам, бир дона ҳарфни ҳам ахборот бирлигида ўлчаш мумкин



Download 14,77 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi14,77 Kb.
#280506
Bog'liq
ахборот


Ахборот воситалари кўпайгани сайин ахборотга эҳтиёж ортиб бормоқда. Ҳар биримизнинг қўл телефонимизда ўртача 10 гигабайт, компьютерда 100 гигабайт ҳажмдаги маълумот бор. Уларни кўра олмаганимиз туфайли тасаввур қилиш ҳам қийин. Қуйида шу ҳақида маълумот ва қизиқарли фактларни ҳавола қиламиз.
АҚШнинг Калифорния университети ўтказган тадқиқот натижалари бир киши кун давомида 34 гигабайт ҳажмга тенг ахборотни, 100 минг сўзга тенг маълумотни истеъмол қилишини кўрсатмоқда. Тасаввур қилинг, Толстойнинг “Уруш ва тинчлик”и 460 мингта сўздан иборат. Биз 24 соат давомида кўз ва қулоқларимиз орқали 100 мингта сўзга тенг маълумотни қабул қиламиз.
Компьютер ва телекоммуникацияда ахборот бирлиги маълумот сақланадиган муайян тизим ёки алоқа каналларининг лаёқати, ахборот сиғими ва ўтказувчанлигини, яъни алоқа тармоқларида ахборотнинг узатилиш тезлигини ўлчаш учун ишлатилади. Халқаро электротехника комиссияси томонидан Халқаро ахборот бирликлари тизими шакллантирилган.
Китобдаги ҳар қандай матн ҳарф ва белгилардан иборат. Бир сўзни ҳам, бир дона ҳарфни ҳам ахборот бирлигида ўлчаш мумкин.
Компьютер ва рақамли қурилмалар кодланган ахборотни ўқиш ва қайта ишлаш имконига эга. Электрон қурилма бизга кўриниб турган матнни аслида электрон сигналлар ёрдамида қайта ишласа, рақамли қурилмада ҳар қандай ахборот аслида сонлар кўринишида кодланган бўлади.
Ахборот ўлчов бирликларининг энг кичиги – бит (bit). Иккита рақам ёки белги, масалан 0 ва 1 рақамларининг ҳажми 1 бит. Мисол учун, бирор саволга бизнинг “ҳа” ёки “йўқ” деган қисқа жавобимиз ахборот бирлигида 1 битга тенг.
Бир бит ахборот бирлиги жуда кичик ахборот ҳажмини ифодалагани учун амалда кўпроқ байт (byte) ахборот бирлиги ишлатилади. Бир байт – 8 бит ахборотга тенг. 1 байтда 0 дан 255 гача рақамлар ёки шунча ҳарф ва белгилар фойдаланилган матн киради. Мисол учун, китобнинг бир қатор матни 90 байт ахборот ҳажмига тенг.
1 килобайт ахборот 1024 байт, яъни шунча белгига тенг. Мисол учун, бу 5 ҳарфдан иборат 5 қатор сўзнинг ахборот ҳажми ҳисобланади. Романнинг бир саҳифасидаги ахборот ҳажми 2 килобайт чиқади. Қисқа электрон почтанинг ҳажми ҳам 1 ёки 2 КБ чиқади.
Навбатдаги ахборот бирлиги мегабайт. 1 мегабайт 1 миллион байтга, ёки 1024 Кбайт.
1 МБ – 1024×1024 пикселли, 256 хил рангдан иборат бир дона суратга тенг. Матнда ўлчасак, 1 МБ ўртача 500 саҳифали китобдаги маълумот ҳажми дегани. Ёки 1 интервалли ҳар саҳифада 4 мингтадан белги бўладиган бўлса, 250 саҳифалик китобнинг ҳажми. Бу ерда одатий китоб ҳажми ҳақида гап кетмоқда.
Мисол учун, Microsoft Word’да ёзилган 100 бетлик ҳужжат ҳажми 376 килобайтга тенг.
3 дақиқали аудио файлнинг ҳажми 3 МБ чиқади. 650-900 МБ думалоқ компакт дискнинг сиғимидир. Ёки 4 мегапикселли JPEG форматидаги фотосуратнинг ҳажми ҳам 1 мегабайт.
Кейинги ахборот бирлиги – гигабайт. Бир гигабайт 1.000.000.000 (1 млрд.) байт ёки 1024 Мбайт ахборот бирлигига баробар. Бу 114 дақиқа сиқилмаган аудио, 7 дақиқали HDTV форматидаги видео файл дегани. Бир томонлама DVD+R туридаги компакт диск 4.7 ГБ ахборот сиғимига эга.
Навбат – терабайтга! 1 терабайт ахборот бирлигининг ҳажми – 1000 гигабайтга тенг. Бу – тахминан 2 минг соат сиқилмаган аудио ёки ахборотнинг ўтиш тезлиги сониясига 128 КБ бўлган 17 минг соатлик аудио файл дегани. Бу ҳажмдаги маълумотни ёзиш учун 1400 дона CD-диск, 220 дона DVD-диск керак бўлади.
1980 йилдан бошлаб инсонлар қабул қиладиган ахборот ҳажми ҳар йили 6 фоиздан ошиб келган. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич деярли 400 фоизга кўтарилган. Бугун Петабайт (ПБ) (1024 ТБ), эгзабайт (1024 ПБ), зеттабайт (1024 ЭБ, яъни бир миллиард триллион байт!)ва бошқа ахборот бирликлари мавжуд. Бу бирликларнинг чегараси чекланмаган. Тахминларга кўра, 2016 йил охирига келиб жаҳон интернет тармоғида мавжуд жами ахборотлар ҳажми 1.3 зеттабайтга етади.
Шунингдек, ахборот бирлигининг узатилиш тезлиги ҳам мавжуд. Бу бирор электрон ёки рақамли қурилмада ахборотнинг намоён бўлиши, қабул қилиниши ёки узатилиши, қайта ишланишини англатади.
Ахборотнинг узатиш тезлиги ҳамда ўлчов бирликлари:
– Бит/секунд – бир сонияда алоқа тармоғи орқали узатиладиган битлар сони;
– Кбит/секунд – бир сонияда алоқа тармоғи орқали узатиладиган минглаб яхлитланган битлар сони;
– Мбит/секунд – бир сонияда алоқа тармоғи орқали узатиладиган миллион битлар сони;
– Гбит/секунд – бир сонияда алоқа тармоғи орқали узатиладиган миллиард битлар сони.
Ахборот каналларининг сиғими уларнинг муайян вақт оралиғида узатадиган ахборот ҳажми билан белгиланади. Бу ўз навбатида ахборот каналларининг маълумотни ўтказиш қобилиятини ҳам англатади.
Якун:
Бит (bit) : 0 ёки 1 белгисига тенг.
Байт (Б) : 1 байт = 8 бит
Килобайт (КБ) : 1 КБ = 8,192 бит
1 КБ = 1,024 байт
Мегабайт (МБ) 1МБ =1024 КБ
Гигабайт (ГБ) 1 ГБ = 1024 МБ
Терабайт (ТБ) 1TБ = 1024 ГБ
Петабайт (ПБ) 1ПБ = 1024 ТБ
Эгзабайт (ЭБ) 1ЭБ = 1024 PБ
Зеттабайт (ЗБ) 1ЗБ = 1024 ЭБ
Download 14,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish