“Келишилган”



Download 102 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi102 Kb.
#23685
  1   2   3   4
Bog'liq
Ички мехнат тартиби коидалари


“Келишилган”
Ходимлар вакили:
Касаба уюшмаси раиси
Ш.Н.Досматова_______
«____»________2019 йил

“Тасдиқлайман”


Иш берувчи вакили:
Фарғона ихтисослаштирилган
санъат мактаби директори
Ю.П.Ғофурбеков_______
«____»________2019 йил

(Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби касаба уюшмаси қўмитасининг
2019 йил « 29 » апрелдаги № 2 қарори билан тасдиқланган)


Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабининг ички меҳнат
тартиби Қоидалари.



  1. Умумий қоидалар.

1.1 Ички меҳнат тартиби қоидалари ташкилотнинг асосий норматив хужжати бўлиб меҳнат шартномасини тузиш уни ўзгартириш ва бекор қилиш, томонларнинг мажбуриятлари, меҳнат интизомини таъминлаш, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланиш ҳамда ташкилот ходимларининг меҳнат фаолияти жараёнида юзага келадиган бошқа масалаларни тартибга солувчи қонунчилик қоидаларига риоя қилиш тартибини белгилайди.


1.2 Мазкур қоидалар ташкилот раҳбари (бундан кейин мактаб рахбари) ва унда меҳнат шартномаси қонун асосида ишлаётган барча жисмоний шахсларга тадбик этилади.
1.3. Қоидаларга риоя қилиш ходимлар учун ҳам мактаб рахбари учун ҳам мажбурийдир, Қоидаларга риоя этмаган томонларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.


2. Меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби.

1. Меҳнат шартномаси ходим билан мактаб рахбари ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишларни ҳақ эвазига бажариш тўғрисида тузилган битим бўлиб, унга кўра ходим ички меҳнат тартибига бўйсунади, томонларнинг ўзаро келишувига кўра ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларда белгиланган шартлар асосида ишлайди. Ходим ва мактаб рахбари меҳнат шартномасининг томонлари ҳисобланади.


2. Меҳнат шартномаси камида икки нусхада ёзма шаклда тузилади ва ҳар иккови бир хил юридик кучга эга бўлиб, улар томонларга сақлаш учун берилади.
3. Меҳнат шартномалари қуйидаги муддатларга тузилади.
Номуайян мудатга,
беш йилдан ортик бўлмаган муайян муддатга,
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
4.Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бажарилган иш ҳарактерини, уни бажариш шартлари ёки ходим манфаатларини ҳисобга олиб, номуайян муддатга шартнома тузишнинг имкони бўлмайдиган ҳолларда муддатли меҳнат шартномалари тузилади.
5. Бир давлат корхонасида яқин қариндош бўлган шахслар (ота-оналар, ака-ука, опа-сингил, ўғил-қиз, турмуш ўртоғи, эр ёки хотиннинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синлиси ва болалари), агар бири иккинчисига бевосита бўйсунувчи ёки бири иккинчисининг назоратида ишловчи ходим бўлса, биргаликда ишлаши тақиқланади.
6. Ишга кирувчи ишга қабул қилинаётганда қуйидаги хужжатларни тақдим этади.
Паспорт, меҳнат дафтарчасини (биринчи марта ишга кирувчи шахслар бундан мустосно), ҳарбий хизматга мажбурлар ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи шахслар ҳарбий билетини ёки ҳарбий ҳисобда турганлиги ҳақидаги гувоҳномасини. Олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тугатганлиги тўғрисидаги диплом. Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи хужжат ҳисобланади. Меҳнат шартномасини амал қилишдан тўхтатиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.
7. Ишга қабул қилиш мактаб раҳбарининг қарори билан расмийлаштирилади. Қарор чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлиб хизмат қилади. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги меҳнат шартномаси мазмунига тўла мувофиқ равишда қарор чиқарилади. Қарор ходимга имзо чектириб, маълум қилинади.
8. Ишга қабул қилишда ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлигини текшириб кўриш ва шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир карорга келиш учун меҳнат шартномасида дастлабки синов муддати белгиланиши мумкин. Агар меҳнат шартномасида иш бошлаш санаси кўрсатилмаган бўлса, ходим шартнома имзолаган санадан кейинги иш кунидан кечикмай ишга киришиши керак.
9. Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадларда дастлабки синов даврини кўзда тутган ҳолда тузилиши мумкин. Ходим унга топширилаётган ишга мослигини текшириш, ходим меҳнат шартномасида келишилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш.
10. Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Меҳнат шартномасида кўзда тутилган синов муддати ходим рози бўлган тақдирда ҳам узайтирилиши мумкин эмас. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари ташкилотда ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ тадбик этилади. Қонунчиликда кўзда тутилган айрим ҳолларда ишга қабул қилишда синов муддати белгиланмайди. Ходимни бошқа ишга ўтказишда синов муддати белгиланиши мумкин эмас.
11. Меҳнат шартномаларини, меҳнат шартномасини тузувчи томонлардан бирининг талаби бўйича ўзгартириш қуйидаги ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади:
-агар технологиядаги ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажми қисқарганлиги башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан маълум бўлса, мактаб раҳбари ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақлидир.
12. Меҳнат шартларида бўладиган ўзгариш тўғрисида ходим икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирилиб, унга имзо чектирилган бўлиши керак. Бу муддат фақат ходимнинг розилиги билангина қисқартирилиши мумкин. Агар аввалги шартларни сақлаб қолишни иложи бўлмаса ва ходим янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.
13. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходим мактаб рахбаридан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир (хомиладор аёллар ёки 14 ёшгача боласи бўлган аёллар, 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларнинг илтимосномасига кўра уларга тўлиқ бўлмаган иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш ҳафтасини белгилаш, хомиладор аёлларга тиббий хулоса бўйича, ногиронларга ТМЭК тавсияларига кўра иш нормасини камайтириш, ходимнинг ногиронлиги белгиланганлиги ҳолда иш вақти муддатини қисқартириш ва ҳоказо). Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги илтимоси ариза берилган кундан бошлаб уч кундан кечиктирилмай мактаб раҳбари томонидан кўриб чиқилиши лозим.
15. Ходим билан мактаб рахбар ўртасидаги келишув бўйича бошқа ишга вақтинча ўтказишга йўл қўйилади. Бошқа ишга ўтказиш муддати икки йилдан ошмаслиги керак. Муддат тугаши билан мактаб рахбари ходимга аввалги ишни бериши шарт.
16. Мактаб рахбари хомиладор аёллар ёки икки ёшга тўлмаган фарзанди бор аёлларни енгилрок ишга ёки нокулай ишлаб чиқариш омилларининг ишга таъсиридан холи бўлган ишга вақтинча ўтказиш тўғрисидаги илтимосини қондириши шарт, бундай ходимнинг аввалги ишидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
17. Меҳнат шартномасини бекор қилиш фақат қонунчиликда кўзда тутилган асослар бўйича ва тартибда амалга оширилиши мумкин.
18. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддатли меҳнат шартномасини муддати тугамасдан олдин ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
18.1. Ўқитувчи-ходим меҳнат шартномасини бекор килмокчи эканлиги тўғрисида мактаб раҳбари номига ариза бериш йўли билан мактаб рахбарини икки ҳафта олдин хабардор қилиши шарт, бу муддатни узайтиришга йўл қўйилмайди.
18.2 Ариза ходим иш бўйича тобе бўлган бевосита раҳбари танишиб чиққанидан кейин ташкилий назорат гуруҳига ўтказилади.
18.3. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз ишини давом эттиришнинг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, мактаб раҳбари меҳнат шартномасини ходим аризасида кўрсатиб ўтилган муддатда бекор қилади.
18.4. Ўқитувчи-ходим билан мактаб раҳбари ўртасидаги келишувга биноан огоҳлантириш муддати қисқартирилиши мумкин, муддат ходимнинг аризасида акс эттирилган бўлиши керак.
18.5.Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ходим истаган вақтда, жумладан меҳнатга вақтинча яроксиз бўлган даврда, меҳнат таътилида ва хизмат сафарида бўлган вақтида беришга ҳақлидир. Бу даврда ҳам меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатига киради.
18.6 Огоҳлантириш даврида меҳнат шартномаси шартлари ўз кучини сақлаб колади.
18.7. Огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, мактаб раҳбари эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ҳамда у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.
19. Номуайян мудатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугамасдан олдин мактаб рахбарининг ташаббуси билан бекор қилишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади.
-технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишдаги ўзгаришлар, Ўқитувчи-ходимларнинг сони (штати) ёки хусусиятининг ўзгаришга олиб келган ишлар ҳажми қисқарганда (Меҳнат кодексини 100 моддаси иккинчи қисми 1 – банди).
-ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки саломатлигига кўра бажараётган ишига нолойик бўлиб қолганда (Меҳнат кодексининг 100 – моддаси иккинчи қисми 2 – банди).
- суднинг ҳукми билан айбдор деб топилганда унга нисбатан жиноий жазо қўлланилганда;
-ходим айбли ҳатти-ҳаракатлар содир қилганда (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 3 ва 4 бандлари).
20. Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бўзганлиги (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 4-банди) мактаб раҳбарининг ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилишга сабаб бўлади.
- Мактабнинг амалдаги қарорлари, йўриқнома ва қўлланмаларини била туриб, қасддан бузиш оқибатида ташкилотга катта миқдорда моддий зарар етказиш.
- ўз лавозим ваколатидан фойдаланиб давлат ва ташкилот маблағлари ва мол-мулкини ҳамда ўзгаларга тегишли мулкни ўзлаштириш.
- хизмат фаолиятига тегишли хужжатларни қалбакилаштириш.
- Ўқув меёрий хужжатларни ўз вақтида юритмаслик.
- белгиланган режа кўрсаткичларини бажаришда сохтакорликка йўл қўйиш (қўшиб ёзиш, қасддан бузиб кўрсатиш)
- хизмат лавозими ва юқори турувчи идора томонидан берилган ваколатни суистеъмол қилиш.
- мактабнинг хизмат сирини ошкор қилиш.
- ўқитувчи-ходим томонидан ўз иш жойига спиртли ёки наркотик воситаларни истеъмол қилган, (маст) ҳолда келиб жамоага маънавий зарар етказувчи қўпол ҳатти-ҳаракатларни содир этиш.
- ўқитувчи-ходим томонидан ўзининг хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида моддий зарар етказиш.
- моддий жавобгар ходимлар томонидан ишониб топширилган мол-мулкни йўқотиш, ўқитувчи-ходим айби билан ишлаб чиқариш ва мол-мулкка жиддий равишда зиён етказиш билан боғлиқ ҳаракатлар.
- узрли сабабсиз ишга келмаслик (жумладан иш вақти мабойнида уч соатдан ортик ишда бўлмаслик ёки иш вақтида рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, намойишларда қатнашиш)
- хизматга доир маълумотларни четдаги юридик ва жисмоний шахсларга ошкор қилиш.
- хизматга доир хужжатлар билан ишлаш қоидаларини бузиш натижасида бу хужжатлар йўқолиши ёки ишдан ёхуд бу хужжатлардаги маълумотлар учинчи шахсларга ошкор бўлиши.
- назоратга олинган хужжатлар ёки раҳбариятнинг топшириқларини бажариш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, бундай хужжат ёки топшириқларни сифатсиз бажариш.
- маъмурият ходимларининг касб малакасини ошириш учун ташкил этган машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаслик.
- мактаб ва унинг бўлимлари мулкини ўғирлаш ва майда ўғрилик қилиш.
- тўлов ёки ҳисобот хужжатлари, қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни йўқотиш ёки қалбакилаштириш.
- ўқитувчи-ходимларнинг ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғилишига олиб келган хавфсизлик ишлаб чиқариш қоидаларини, таълим тарбия жараёнини бузиш.
- аниқланган ўғрилик ва бошқа суистеъмолликлар бўйича мансабдор шахс томонидан чора тадбирлар кўрилмаслиги.
- ўқитувчи-ходимнинг иш жараёнида қўпол равишда бошқа ходимларнинг ор-номуси ва кадр-кимматини камситган ҳолда ахлоксизлак қилиш, одоб-ахлок қоидаларини бузиш.
20.1. Мактаб рахбари меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт.
- меҳнат шартномаси ходимлар сони (штати) ишлар ҳажми қисқарганлиги ва ўқитувчи-ходимнинг пенсия ёшида эканлиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ой олдин огоҳлантириши шарт.
- меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарлича бўлмаганлиги ёки соғлигининг ахволи туфайли бажараётган иши нолойик бўлиб қолиши, бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин. Ходим билан мактаб раҳбари ўртасидаги келишувга биноан огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
20.2. Меҳнат шартномаси ходим томонидан айбли ҳатти –ҳаракатлар содир қилиниши муносабати билан бекор қилинадиган ҳоллар (меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 3 ва 4 бандлари бундан мустосно).
21. Меҳнат шартномасини бекор қилиш барча ҳолларда мактаб раҳбари ёки унинг вазифаларини бажариб турган шахснинг қарори билан расмийлаштирилади.
- охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.
22. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари Меҳнат кодексининг моддалар тарифига ёки бошқа норматив хужжатга тўла мувофиқ ҳолда кўрсатилади ҳамда кодекс ёки бошқа норматив хужжатнинг моддаси (банди)га ҳавола қилинади.
Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан унинг ногиронлиги, пенсияга чикиши, ўқув юртига қабул қилиниши ва қонун хужжатларига кўра муайян имтиёзлар ва абзалликлар бериладиган бошқа узрли сабабларга кўра бекор қилинганда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарорда сабаблар кўрсатилади.
22.1 Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни мактаб раҳбари ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарорнинг нусхасини бериши шарт. Меҳнат дафтарчасига ходимни ишга қабул қилиш, уни бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш (шартномасини бекор қилиш санаси, қарор номери, санаси) тўғрисидаги маълумотлар ёзилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар масъул шахс имзоси билан тасдиқланади.
23. Меҳнат шартномаси қуйидаги сабаблардан бирига кўра амал қилишдан тўхтатилиши асосли ҳисобланади.
23.1. Меҳнат ташкил қилишдаги ўзгаришлар, иш хажмлари қисқариши ва натижада ходимлар сони (штати) ўзгариши ёки ишлар ҳарактери ўзгариши.
23.2. Ходим малакаси етишмаслиги ёки саломатлиги ёмонлиги туфайли бажараётган ишига мос келмаслиги.
23.3 Ходим ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиши, ходим аввал меҳнат вазифаларини бўзгани учун қонунларда ёки меҳнат тўғрисидаги бошқа меъёрий хужжатларда кўзда тутилган интизомий ёхуд моддий жавобгарликка тортилган ёки унга нисбатан бошқа таъсир чоралари кўрилган кундан бошлаб бир йил мабойнида интизомий қонунбузарликни такрорлаши шу ходим меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиши, деб ҳисобланади.



Download 102 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish