КЎчирма 2020 йил 16 январь Чирчиқ шаҳри Қатнашдилар



Download 0,66 Mb.
Sana24.03.2020
Hajmi0,66 Mb.
#42763
Bog'liq
ички семинар пр 16 январ Гайрат

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Педагогика факультети Ўқув-услубий кенгаши йиғилиш баённомасидан

КЎЧИРМА
2020 йил 16 январь Чирчиқ шаҳри
Қатнашдилар: Ж.Э.Усаров – раис, педагогика фанлари доктори, Ж.Ф.Равшанов – котиб, Г.О.Эрназарова - педагогика фанлари доктори, профессор, У.И.Маҳкамов – педагогика фанлари доктори, профессор, Р.Мусурмонов – педагогика фанлари номзоди, Ф.У.Жуманова - педагогика фанлари номзоди, доцент, А.Бурхонов – педагогика фанлари номзоди, доцент, С.Қораев - педагогика фанлари номзоди, М.Рахмонова - психология фанлари номзоди, Ш.Абдужалилова - педагогика фанлари номзоди, доцент, М.Тилакова - педагогика фанлари номзоди, Ш.Самарова – психология фанлари номзоди, Н.Эшнаев – фалсафа фанлари номзоди, катта ўқитувчилар А.Рахмонов, У.Яхшиев, И.Қодиров ҳамда мустақил тадқиқотчилар.

КУН ТАРТИБИ

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг мустақил тадқиқотчиси Шертайлақов Ғайрат Мурадович томонидан Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишининг муҳокамаси.

Илмий раҳбар: п.ф.д. проф. Маҳмудов Юсуп Ғаниевич

Тақризчилар: п.ф.д.,


ЙИҒИЛИШНИНГ БОРИШИ

Эшитилди: Мажлис раиси, педагогика фанлари доктори, профессор: Ж.Э.Усаров семинар аъзолари ва йиғилиш иштирокчиларини муҳокамага тақдим этилаётган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси билан таништирди. Диссертация тадқиқотининг асосий натижалари билан таништириш учун сўзни илмий тадқиқотчи Ғайрат Мурадович Шертайлақовга берди.

Илмий тадқиқотчи Ғ.М.Шертайлақов чиқиши.

Ассалому алайкум, ҳурматли Илмий семинар раиси ва аъзолари!

Сизнинг эътиборингизга “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмй даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишимнинг қисқача мазмунини ҳавола этаман.

Дунёда ўқитувчиларнинг ҳам физик тафаккурларини такомиллаштириш орқали ўқувчининг креатив фаолиятини ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнини оптималлаштиришнинг инновацион таълим методларини ишлаб чиқиш физика фанини ўқитишнинг асосий муаммоларидан бири сифатида қаралмоқда. Таълим тизимида инновацион-методик ёндашувдан кенгроқ фойдаланиш, интерфаол ўқитиш методларини таълим жараёнига татбиқ этиш, ўқувчиларда физик тафаккурни такомиллаштиришнинг модернизациялашган дидактик таъминотини яратиш орқали креатив фаолиятини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш имкониятларини кенгайтириб беради.

Республикамизда педагог кадрлар тайёрлашнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишларини белгилаш, педагогик таълим соҳасини ривожлантириш орқали ўқувчининг физикадан креатив фаолиятини ривожлантириш ва жозибадорлигини ошириш, янгича фикрловчи, мустақил фаолият юрита оладиган физика фани ўқитувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлларини давом эттириш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш, таълим тизими сифати ва самародорлигини ошириш” каби устувор вазифалар белгиланган. Бу вазифалар ижроси мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган технологияларни компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштиришни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон, 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ва 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб –ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва амалга оширишда мазкур тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим мактабида физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мазмуни ва ўқитиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

Мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари қўйилган:

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш бўйича фалсафий, психологик, педаго-гик ва методик адабиётларни таҳлил қилиш;

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажариш методикаси ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш компетенциясига мослаштирил-ган ҳолда такомиллаштириш;

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креа-тив фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини ишлаб чиқиш;

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш шакл ва воситалари ёрдамида самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

тадқиқотнинг объекти физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш жараёни танланиб, тажриба–синов ишларига Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларидан 607 нафар ўқувчи жалб этилган.

тадқиқотнинг предмети мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш шакл, метод, восита ва йўллари танланган.

тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

ностандарт лаборатория ишларини бажаришда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацион, ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаш-тиришнинг дидактик имкониятлари физика фанини ўқитиш, амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг, ностандарт лаборатория ишларини бажариш)га устуворлик бериш асосида такомиллаш-тирилган;

ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажариш компетенциялари (физик саводхонлик, креатив ёндашув асосида ривожлантиришга имкон берувчи замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш, физика ўқитишда ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ривожлантирилган;

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш тизимли-функционал моделининг таш-килий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозаралар, ҳамкорликда ўрганиш, биргаликда ностандарт лаборатория ишларини бажариш), когнитив (физика фанини билишга йўналганлик), физика ўқитиш фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига муносабат ва эҳтиёж) муносабатни қарор топтириш-нинг устуворлиги асосида аниқланган;

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим техно-логияларидан фойдаланиш ва дидактик воситалар (муаммоли лаборатория иши ва ностандарт лаборатория ишларини бажариш) асосида ривожлан-тиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга оид тавсиялар ва “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш методикаси”, “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг назарий асослари” каби ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилган, нашр этилган ва амалиётга жорий қилинган;

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришни ривожлан-тириш даражалари, мезон ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда замонавий таълим технология-ларидан “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Бумеранг” ва “Ақлий ҳужум” каби методлар ўқув жараёнига татбиқ этилган.

Диссертация ишининг асосий мазмунида тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти ҳамда тадқиқот натижаларининг оммалаштирилганлиги ёритилган.

Диссертациянинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория иш-ларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажариш (НЛИБ) ҳолати; физикадан ностандарт лаборатория ишларини танлаш ва уларни бажаришда дидактик принциплар; физикадан НЛИБда ўқувчи психологик хусусиятлари баён қилинган.

Физика таълимида мустақил фикрлаш йўллари ва воситаларини ўргатиш муҳим ҳисобланади, ностандарт лаборатория ишларини мустақил бажариш учун ўқувчида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни ривожлантириш лозим бўлади.

Ҳозирги кунда физика таълимини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишда инновацион таълим технологиялари (ИТТ)га таянган ҳолда, физика дарсларини ўқитишнинг анъанавий ва ноанъанавий методларидан фойдаланишга доир бир қанча адабиётлар назарий жиҳатдан асосланган ва физика ўқитишда ИТТлари, анъанавий ва ноанъанавий ўқитиш методларидан фойдаланишга доир фикрлар баён этилган.

Ўқувчи томонидан физикадан НЛИБнинг мураккаблашиб бориши қуйида мантиқий кетма-кетлиги ва изчиллиги кўриб чиқилди:

1.Тажриба ва кузатишларга асосланиб, газсимон, суюқ ва қаттиқ модда-ларнинг хоссаларига доир НЛИБ.

2.Ҳодисалар сабабини (уларни намойиш тажриба қилингандан сўнг) аниқлаш ва таҳлил қилиш. Масалан, “Ампер қонуни” мавзусини ўтишда, энг аввало, унга тегишли намойиш тажриба натижаларини таҳлил қилиш йўли билан “Ампер қонуни”нинг формуласи келтириб чиқарилиши ва қоидаси айтилади.

3.Фикрлаш йўли билан кузатиш лозим бўлган ҳодисани олдиндан айтиб бериш. Масалан, сувнинг температураси юқори бўлганда диффузия ҳодисаси қандай тезликда рўй беради? Нима учун? Уни тажриба йўли билан қандай тасдиқлаш мумкин?

4.“Нима учун?”, “Нима қилиш керак?”, “Қандай қилиб?”, “Қайси қонунга асосан?” каби саволларга жавоб излаш. Масалан: “Қандай қилиб иссиқлик двигателларининг ФИКни ошириш мумкин?”, “Электростанцияда ҳосил қилинган электр энергиясини исроф қилмасдан истеъмолчига етказиш учун нима қилиш керак?

5.Автоматик қурилмаларнинг схемаларини чизиш. Масалан, “Буюмларни автоматик синовчи қурилма” ва “Электрон қоровул”.

Ўқувчик реатив фаолиятини ривожлантириш учун ўқитувчи физикадан НЛИБ жараёнида муаммоли вазиятларни вужудга келтириб, уларни бажаришга ўқувчини жалб қилиб бориши кераклиги кўрсатиб берилган.

Диссертациянинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория иш-ларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мето-дикаси” деб номланган иккинчи бобда физикадан НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мазмуни, материалларни танлаш принциплари ва ўқувчи креатив фаолияти даврийлиги баён этилган.

Ўқувчи креатив фаолияти–унинг руҳий, ақлий ва жисмоний салоҳиятини маълум мақсадга йўналтириш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни эгаллашни, ўқувчи креатив фаолияти қирраларини назарий билим билан тўлдириб бориш, яъни билиш, лойиҳалаш, коммуникатив нутқни ривожлантиришни талаб этади. Шунингдек, ўқувчини креатив фаолиятга тайёрлаш давом этадиган жараён ҳисобланиб, у қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Биринчи босқич. Ўқувчини креатив фаолиятга психологик жиҳатдан тайёргарлик босқичи.

Иккинчи босқич. Ўқувчида психология, педагогика ва дидактикага оид назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш босқичи.

Шунингдек, физикадан НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривож-лантириш индикаторлари; мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишлари мазмуни ва уларни танлаш принциплари; “Механика”, “Электр”, “Молекуляр физика”, “Оптика” ва “Атом ва ядро физикаси” бўлимларидан 20 та НЛИБ методикаси баён этилган. Мисол тариқасида:

Мавзу: Тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигини аниқлаш.

Ишнинг мақсади: тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигини аниқлаш.

Ишни бажариш тартиби: “Тезланиш билан ҳаракатланаётган жисмнинг оғирлигини аниқлаш” мавзусини ўрганишда ўқитувчи бу қонунни тажрибада намойиш қилишда қийинчиликларга дуч келади. “Тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигининг ўзгаришини кўрсатувчи қурилма” мазкур қонунни лаборатория йўли билан тасдиқлаш имконини беради. Бу қурилма икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи қурилма ёрдамида тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигининг ортиши кўрсатилса, иккинчи қурилма ёрдамида тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигининг камайиши кўрсатилади.

Қурилмани ясаш тартиби:

  1. Тахтадан узунлиги 50 см, баландлиги 15 см бўлган “Г” шаклида асос (1) тайёрланади.

  2. Зарур ўлчамли пластмасса тасма (2) қирқиб олинади. Пластмасса тасма шундай эгиладики, унда радиуси 8 -10 см бўлган ботиқ ва қавариқ сирт ҳосил қилинади.

  3. Пластмасса тасманинг сиртида металл ғалтак (3) ҳаракатланади.

  4. Қурилманинг электр схемаси йиғилади. Энг аввало, қурилманинг С нуқтасига контактлар (4) ўрнатилиб контактларнинг бири пластмасса тасмага, иккинчиси эса тахта асосга ўрнатилади. Контактлар орасидаги масофа тахминан 2-3 мм бўлиб, қурилмани ишлатиш вақтида созланади. Сўнгра бу контактларга кетма-кет равишда электр лампочкаси, ток манбаи ва калит уланади.

Қурилманинг ишлаши. Қурилманинг ишлаш режими жисм (яъни металл ғалтак) пластмасса тасманинг ботиқ сиртида (С нуқтада) тинч турган вақтда унинг оғирлиги контактларни улаш учун етарли бўлмайди, натижада лампочка ёнмайди. Жисм шу эгри сирт орқали тезлик билан ҳаракатланаётган вақтда марказга интилма тезланиш ҳосил бўлади (1-расм).


1 – расм.

Тезланиш йўналиши эркин тушиш тезланиш йўналишига тескари бўлгани учун формулага асосан, жисмнинг оғирлиги ортади. Натижада контактлар уланиб, лампочка ёнади.

Физикадан НЛИБда ўқувчи – берилган топшириқдан объект вазифасини, унинг умумий тузилишини, тайёрлашнинг технологик имкониятларини ва бошқа қисм ёки бўлимлар билан алоқасини билиб олади. Ўқувчи физикадан бошлаган ностандарт лаборатория ишларини ниҳоясига етказиб, улар асосида ижодкорлик ихтиролари устида бош қотирадилар. Ўз-ўзидан равшанки, физикадан НЛИБ машғулотларини ташкил қилиш ўқувчининг ўзига бу соҳадаги имкониятларини синаб кўришга, ижод намунасини кўриб, ўзининг ижодкорлигидан фахрланишига ҳамда имкониятларига бўлган ишонч ҳиссининг ортишига олиб келади (2-схема).



Ушбу илмий изланишлардан келиб чиқиб, ўқувчининг физикадан креатив фаолият асосида ностандарт лаборатория ишлари лойиҳаларини бажариш бўйича фаолиятининг самарали бўлиши учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим деб ҳисобланади:

физикадан креатив фаолият асосида НЛИБга оид ўқувчи учун топшириқлар, маълумотлар ҳамда ўқитувчилар учун кўргазмали қўлланмалар ва методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш; физикадан креатив фаолият асосида НЛИБ бўйича ўқувчида ижодкорлик кўникмаларининг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; физикадан креатив фаолият асосида НЛИБ жараёнида ўқувчининг индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш; умумтаълим мактаб ўқувчисида креатив фаолияти руҳида касбга қизиқишини уйғотиш; ўқувчиларнинг креатив фаолияти асосларига оид эгаллашлари лозим бўлган билими, кўникма ва малакалари ҳажми ҳамда сифатини белгилаб олиш. Уларнинг синфлар бўйича тўгарак тақсимотини амалга ошириш; физикадан креатив фаолият асосида НЛИБни амалга оширишнинг мазмуни, тузилмаси ва ташкилий асосларини ахборот-коммуникация технологиялари воситаси орқали такомиллаштириш ҳам ижобий самара беради.

Диссертациянинг учинчи боби “Педагогик тажриба– синовни ташкил этиш ва ўтказиш натижалари” дейилиб, унда педагогик тажриба– синовни ўтказиш мақсад ва вазифалари, унинг натижалари ва таҳлили келтирилган.

Тажриба-синов ишлари 2015-2018 йиллар мобайнида уч, яъни таъкидловчи (2015- 2016 йй.), шакллантирувчи (2016-2017 йй.) ва якунловчи (2017 - 2018 йй.) босқичларда физикадан НЛИБни VI, VII, VIII, IX, X ва XI синфларда бажариш учун тайёрланган тарқатма, дидактик материалларни ўзлаштириш сифати ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида физика ўқитувчилари билан доимий равишда суҳбатлар, савол-жавоблар, сўровномалар, кузатишлар ўтказилиб борилди ҳамда ёзма-назорат ишлари олинди. Тажриба-синов ишида жами 607 нафар ўқувчи иштирок этди. Шундан назорат гуруҳида 301 нафар ва тажриба гуруҳида 306 нафар ўқувчи иштирок этди.

Тажриба-синов ишининг биринчи босқичининг асосий масалалари қуйидагилар ҳисобланди: 1) физикадан ўқитувчи ва ўқувчиларда НЛИБни шаклланишининг дастлабки даражасини аниқлаш; 2) физикадан ўқитувчи ва ўқувчиларда НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда фикрлаш кўникмаси шаклланганлик даражасининг билимларни ўзлаштиришига таъсирини аниқлаш.

Олинган натижалар физикадан НЛИБ тизимига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритишга ёрдам берди. Тадқиқот бошида тажриба ва назорат синф ўқувчилари физикадан НЛИБ юзасидан тажриба - синов ўтказилди ва ўқувчиларнинг билим савиялари қуйидагича баҳоланди:

а) дастлаб тажриба ва синов синфларида ўқувчиларнинг физикадан НЛИБ бўйича ўзлаштиришлари деярли бир хил бўлди; б) дастлаб физика ўқитувчиларининг НЛИБ жараёнида билим даражалари ва иш тажрибалари деярли бир хил эди; в) ўқувчиларнинг физикадан НЛИБни бажаришга дастлабки қизиқиш даражалари деярли бир хил эди.

Юқоридаги талаблардан келиб чиққан ҳолда, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларидан тажриба ва назорат синфлар белгиланди. Педагогик тажриба-синовнинг учта босқичларида тавсия этилаётган ностандарт лаборатория ишларини бажаришнинг дидактик самарадорлиги математик-статистик методдан фойдаланиб, текшириб борилди. Физикадан НЛИБ самарадорлигини текшириб кўриш учун қўшимча равишда педагогик тажриба-синов ишлари олиб борилди. Назорат синфларига анъанавий методлардан фойдаланилди, тажриба синфларида тадқиқотчи тамонидан ишлаб чиқилган НЛИБнинг методик қўлланмалари асосида иш олиб борилди. Тажриба –синов синфларида ўқувчиларнинг билим дражалари қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида амалга ошириб борилди.

Физикадан НЛИБ бўйича ўқувчининг назарий билими, амалий малака ва кўникмалари таҳлил қилиш йўли билан билим сифати ва самараси ҳар ўқув йилининг охирида текширилиб, таҳлил қилинди.

1.“Аъло” баҳо-физикадан НЛИБ учун зарур бўлган тушунчаларни, қонунларни, формулаларни, қоидаларни чуқур, атрофлича таҳлил қила оладиган; математик ҳисоблашларни тўғри бажариш, натижаларни текшириш ва таҳлил қилиши.

2.“Яхши” баҳо-физикадан НЛИБда зарур бўлган тушунчаларни, қонунларни, формулаларни, қоидаларни таҳлил қилиши ва математик ҳисоблашларни баъзи камчиликлар билан бажариши, натижаларни текширишда ва таҳлил қилишда айрим нуқсонларга йўл қўйиши.

3.“Қониқарли” баҳо-физикадан НЛИБда қонунларни, формулаларни, қоидаларни, математик ҳисоблашларни камчиликлар билан бажариши ва натижаларни таҳлил қила олмаслиги.

4.“Қониқарсиз” баҳо-физикадан НЛИБда қонун ва формулаларни, қоидаларни таҳлил қила олмаслиги ва математик ҳисоблашларда тасаввурга эга эмаслиги.

Таъкидлаш жоизки, тажриба - синов иши ҳеч қандай тушунтириш ишларисиз ва методик ёндашувларсиз ўтказилди. Кейинги босқичларда тажриба гуруҳларига НЛИБ бўйича методик қўлланмалар тарқатилди ва ўқитувчи тамонидан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда мавзуга оид НЛИБ амалга оширилди.

Физикадан НЛИБда ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакалари даражалари тавсифлари қуйидагича тушунтирилди:

1.Мамлакатимизнинг кўплаб умумтаълим мактабларида физикадан деярли ностандарт лаборатория ишларининг бажарилмаслиги.

2.Умумтаълим мактаб ўқитувчилари физика фанини ўқитишда НЛИБнинг ўрни ҳамда уларнинг аҳамиятига эътиборсизлиги.

3.Кўпчилик умумтаълим мактаб физика фани ўқитувчилари учун НЛИБ борасида назарий билими, амалий кўникма ва малакаларини ошириш талаб қилиниши.

Педагогик тажриба-синов натижалари жараёнида қуйидаги масалалар таҳлил қилиниши белгиланди:

физикадан НЛИБда тавсия этилаётган материалларнинг тушунарли даражада эканлиги ва ностандарт лаборатория ишларини амалда бажариш;

физикадан НЛИБда ўқувчининг қизиқишини орттириш мақсадида касбга йўллаш ишларини таҳлил қилиш;

физика ўқитувчиларининг тажриба синфларида ўқувчининг НЛИБда илғор методлардан фойдаланиш.

Педагогик тажриба-синовнинг иккинчи босқичи (2016-2017 йй.) Сурхон-дарё вилоятининг Термиз шаҳридаги 9-, 11-, 13-; Самарқанд шаҳридаги 5-, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги 40-, 58-, 9-; ва Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги 22-, Ғаллаорол туманидаги 12-, 26-, 63–умумтаълим мактабларида олиб борилди ва натижаси 1-жадвалга қайд қилинди.

Физика ўқитувчиси физикадан НЛИБга доир материаллар мазмунига, хусусан, уларни бажаришга эътибор қаратсалар ижобий самара бериши тажрибадан маълум бўлди. Педагогик тажриба-синовларининг иккинчи босқичида тажриба ва назорат синфларида физикадан НЛИБ асосида амалга оширилган таълим жараёнида ўзгаришлар мавжуд бўлганлиги аниқланди. Бу босқичда тажриба синфлари ўзлаштириши юқори эканлиги аниқланди.

Педагогик тажриба-синовнинг учинчи босқичи 2017-2018 ўқув йилларда ўтказилди. У ўргатувчи хусусиятга эга бўлиб, тажрибали ўқитиш (НЛИБга ўргатиш) олдинги педагогик тажриба-синов борасида тўпланган тажрибаларга таяниб, олиб борилди. Физикадан НЛИБда учраган камчиликлар ҳисобга олиниб, ўқувчилар билимидаги узилишлар тузатилди. Физикадан НЛИБ тушунарли бўлиши бирма-бир текшириб кўрилди. Физикадан НЛИБ методикасининг ишонарлилик даражаси χ2 (хи-квадрат) методи асосида педагогик тажриба-синов жараёнида синаб кўрилди.

Педагогик тажриба-синовнинг бу босқичида тажриба ва назорат синфларининг ўзлаштириш кўрсаткичлари бир-биридан тубдан фарқ қилинганлиги аниқланиб, тажриба синфларининг ўзлаштиришлари юқори эканлиги аниқланди.

1-жадвал


Ўқув йили


Ўқувчилар сони

Назорат / тажриба синфлари

ўқувчиларининг олган баҳолари

Аъло

5”

Яхши

4”

Қониқарли “3”

Қониқарсиз

2”

Ткуз


2015-2016

300/305

38/20

168/173

76/96

18/16

7,7

2016-2017

302/305

41/21

167/175

79/97

15/12

8,8

2017-2018

301/306

38/22

167/176

78/98

18/10

11,9


Тавсия этилаётган ностандарт лаборатория ишлари таълим концепциясида ва фан дастури мавзулари асосида НЛИБ бўйича ўз аксини топиши ёритиб берилди. НЛИБда ўқувчилар VI, VII, VIII, IX, Х ва XI синфлар дарсликлари ҳажмида физикадан назарий билим, амалий кўникма ва малакаларга эга деб ҳисобланди.

Педагогик тажриба-синов жараёнида физикадан НЛИБ ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма ва малакалари сифатини аниқлашда самарали восита эканлиги аниқланди. Тажриба-синов охирида назорат синфлари ўқувчиларининг назарий билими, амалий кўникма ва малакаларида физикадан НЛИБ бўйича статистик фарқ борлиги аниқланди.

Демак, олиб борилган тадқиқот ишлари самарали эканлиги исботланди. Педагогик тадқиқотларда гипотеза сифатида назорат гуруҳида олиб борилди ва олинган натижалар билан таққосланиб, тажриба гуруҳларидаги натижаларнинг самарали эканлиги кўрсатилди.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Раис: Маъруза юзасидан диссертантга саволлар бўлса, марҳамат!

Савол: п.ф.н. Р.Мусурмонов: “Илмий тадқиқот ишингизда тажриба синов ишлари олиб борилган умумтаълим муассасаларида қандай фарқ сезилди?”

Жавоб: Тажриба синов ишлари Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларида олиб борилган бўлиб, тадқиқот ишимиз самарали бўлганлигини кўрсатди.

Савол: п.ф.д. доц. Ж.Э.Усаров: тадқиқотда қандай педагогик усуллардан фойдаланилди ?

Жавоб: тадқиқот жараёнида педагогик кузатув, қиёсий таҳлил, тажриба-синов таҳлили, умумлаштириш, ижтимоий методлар (анкета, савол-жавоб, суҳбат, эксперт баҳолаш) педагогик тажриба-синов, математик-статистик таҳлил каби тадқиқот ва таҳлил натижаларини умумлаштириш усулларидан фойдаланилди.

Савол: п.ф.н. М.Рахмонова: тадқиқот ишингизнинг долзарблиги ва янгилиги нималардан иборат?

Жавоб: физика фани ўқитувчиси тафаккурини такомиллаштириш орқали ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнини фаоллаштиришнинг инновацион таълим методларини ишлаб чиқиш, таълим тизимида инновацион-методик ёндашувдан кенгроқ фойдаланиш ва ўқувчи физик тафаккурини такомиллаштиришнинг модернизациялашган дидактик таъминотини яратиш орқали ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришдан иборат. Мактаб физика таълимида ностандарт лаборатория ишларини бажариш муаммо мазмун-моҳиятини очиб берувчи таянч тушунчалар таҳлил қилинган, тадқиқот ишининг дидактик-методик шарт-шароитлари, ўқитиш методикаси, ўқувчиларни баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилдган, ностандарт лаборатория ишларини бажариш шакллари ва методлари аниқланган.

Савол: п.ф.н. С.Қораев: тадқиқот иши жараёнида хорижий олимларни ишларини кўриб ўтдингиз?

Жавоб: хорижлик физик олимлардан L.John (Юнеско), R.K. Thornton (Америка), R.K. Hake(Англия), F.Reif (Америка), M.St.John(Америка) and R. Bryantлар (Англия) томонидан амалга оширилган.

Савол: п.ф.н. А.Бурхонов: ўз тадқиқот ишингизда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда дидактик принципларни айтинг?

Жавоб: – Физикадан танланган ностандарт лаборатория ишлари мазмуни дастур мавзулари билан узвий боғланган бўлиши, таълим ва тарбия бирлигини ўзида ифода этиш, ишлар мазмунининг кетма–кет, изчил ва илмий асосланган бўлиши, лаборатория ишларига оид назарий материаллар ўз мазмунини амалиётда топиши, лаборатория ишлари материалларни ўзлаштиришда фаоллиги, онглилиги ва ижодкорлиги таъминланган бўлиши, лаборатория ишлари материалларни ўқувчиларга тушунтиришда кўрсатмалиликка алоҳида эътибор бериш ва ностандарт лаборатория ишлари материаллар бўйича назарий билим, амалий кўникма ва малакаларга эга бўлишдан иборат

Раис: Яна саволлар борми? Бошқа саволлар бўлмаса, сўз биринчи тақризчи п.ф.д., проф Г.О.Эрназаровага берилади.

Педагогика фанлари доктори, профессор Г.О.Эрназарова: жаҳон миқёсида барқарор таълим тараққиётини таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, таълим муассасаларида таълим сифати алоҳида аҳамият касб этмоқда. ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “Бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланган. Мактаб физика таълимида ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда физикадан лаборатория машғулотлари соатининг қисқартирилганлиги ва лаборатория ишларини бажаришда моддий-техник базасининг мураккаб-лашуви каби муаммолар мавжудлиги боис тўгарак машғулотларидан фойдаланиб, ностандарт лаборатория ишларини бажаришни амалга оширишни тақозо этади

“Ўзбeкистoн Peспубликaсини янaдa pивoжлaнтиpиш бўйичa Ҳapaкaтлap стpaтeгияси тўғрисида”ги (ПФ-4947-сон фармони), таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш” бўйича аниқ йўналишларни белгиланганлиги юқоридаги фикрнинг далилидир.

Муҳокама қилинадиган диссертация ишида, ўқувчиларнинг креатив фаолиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш орқали ўқувчилар олаётган билим сифатини ошириш масалалари нақадар долзарб эканлиги асослаб берилган.

“Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” деб белгиланган мақсадга эришиш йўлида, жаҳон амалиётида шу йўналишда тўпланган илмий, методик, педагогик манбаларни қиёсий-танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш, умумтаълим муассасаларидаги илғор педагогик тажрибаларни ўрганишда фойдаланиладиган, анкета тўлдириш, суҳбат ўтказиш, кузатиш, тест саволларига жавоб бериш, лойиҳалар тайёрлаш, эксперт баҳолаш, тажриба-синов ишлари натижаларига статистик таҳлил бериш усулларидан фойдаланилган ва қуйидаги натижаларга эришилган:

биринчидан, ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришнинг дарсдан ташқари шакллари, нофаол, фаол, интерфаол ёндашувларга кўра, лойиҳалаш жараёнлари, фанга оид умумий компетенцияларни шакллантиришда дарсларга қўйиладиган дидактик талаблар, ўқув фаолиятини жадаллаштирувчи таълим технологияларига оид таклифлар асосида ривожлантирилган;

иккинчидан, физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитиш жараёнларининг ўқув–методик таъминоти, ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятини берувчи физик билимларни ривожлантиришнинг интерфаол технологиясига оид таклифларм берилган;

учинчидан, ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг психологик-педагогик аспектлари ва фанга оид компетенциялар тизими физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб –ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган;

тўртинчидан, ностандарт лаборатория ишларини бажаришда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацион, ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаш-тиришнинг дидактик имкониятлари ва ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда ўқувчиларнинг физика фани бўйича компетенциялари таркиби, физика жараёнлари (ҳодисаларни кузатиш, тушуниш), ностандарт лаборатория ишларини бажариш ҳолати аниқланган;

Умуман олганда, диссертант томонидан етарли даражада илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган тадқиқотлар олиб борилган. Уларни натижалари умумтаълим муассасалари таълим амалиётига тадбиқ этилган.

Диссертация ишининг биринчи боби “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланиб, 3 та параграфдан иборат.

Биринчи параграфда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш ҳолати ёритиб берилган.

Иккинчи параграфда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда дидактик принциплар батафсил кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, учинчи параграфда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг психологик хусусиятларига боғлиқ компетентлигини баҳолаш ва таҳрирлаш йўллари илмий асосда ёритилган.

Диссертация ишининг иккинчи боби “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш методикаси” деб номланиб, 4 та параграфдан иборат.

Унда физикадан НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мазмуни, материалларни танлаш принциплари ва ўқувчи креатив фаолияти даврийлиги баён этилган.

Ўқувчи креатив фаолияти–унинг руҳий, ақлий ва жисмоний салоҳиятини маълум мақсадга йўналтириш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни эгаллашни, ўқувчи креатив фаолияти қирраларини назарий билим билан тўлдириб бориш, яъни билиш, лойиҳалаш, коммуникатив нутқни ривожлантиришни талаб этади.

Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мазмуни ва материалларни танлаш принциплари деб номланган 2.1-параграфда ўқувчини физикадан НЛИБга жалб этиш, физика фанидан ташкил қилинган тўгарак машғулотларида олиб борилса, ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Тўгарак машғулотларида НЛИБ натижаси шундан иборатки, биринчидан, тўгарак иши шароитида мактаб ўқувчиларининг доимий НЛИБда иштирок этишдаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш имконияти ортади. Дарс машғулотларида бундай имконият бўлмайди. Иккинчидан, НЛИБ объектларни конструкциялаш ва уларни ясаш учун чекланмаган вақт зарур. Бундай вақт фақат тўгарак машғулотларидагина мавжуд бўлишига оид маълумотлар келтирилган.

“Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш босқичлари ва даврийлиги” деб номланган 2.2-параграфда физикадан НЛИБ мақсадининг аниқ ва пухта белгиланиши муваффақиятни таъминлаш асоси ҳисобланади. Бунда ўқувчиларнинг ёши, физиологик, психологик, биологик хусусиятлари, эҳтиёж ва қизиқишлари, уларнинг назарий билими, амалий кўникма ва малакалари, ижодий лаёқатлари каби хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимлиги очиб берилган.

“Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш индикаторлари” деб номланган 2.3-параграфда педагогик технологияларга асосланган бўлиб, ундан самарали фойдаланиш йўллари очиб берилади.

“Физика бўлимига доир ностандарт лаборатория ишларини бажариш методикаси” деб номланган 2.4-параграфда физика бўлимларига доир лаборатория ишлари методикаси кўрсатиб берилган.

Докторлик диссертациясининг учинчи боби тажриба-синов ишларини ташкил этиш, ўтказиш ва унинг таҳлилига бағишланган. Тажриба-синов ишлари уч босқичда олиб борилган. Биринчи (изланиш) босқичда — тадқиқот муаммосига оид педагогик, психологик ва методик адабиётлар назарий жиҳатдан таҳлил қилинган; муаммонинг амалий ҳолати кўпроқ педагогик тажрибаларга таянган ҳолда ўрганилган; асосий муаммолар аниқланган ва уларни ҳал этиш мақсадида тадқиқот мақсади, гипотезаси шакллантирилган; тадқиқотнинг методологияси, методлари ва илмий аппарати белгилаб олинган. Олинган назарий ва амалий материалларни илмий тахлил қилиш асосида диссертация шакллантирилган.

Диссертация юзасидан берилган хулоса, амалий ва назарий тавсиялар асосланган ва мақсадга мос келади. Диссертант хулоса ва тавсиялар тизимини ишлаб чиққан. Хулосалар юзасидан эътирозлар мавжуд эмас. тадқиқот ишида маълум камчиликлар мавжуд, декин бу камчиликлар ишнинг мазмунига жиддий таъсир этмайди. Қуйида билдирилган фикримиз диссертантга таклиф сифатида бидирилди, деб ҳисоблаш белгилаб қўйилсин.

Диссертант томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижалари эълон қилинган ишларида тўлиқ акс эттирилган. Диссертация мавзуси бўйича жами 54 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 6 та республика ва 1 та хорижий илмий журналларда нашр этилган.

Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт

лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) унвонига даъвогар диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг “Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги талаблари асосида расмийлаштирилган бўлсада, унда камчиликлар борлиги кўзга ташланади. Жумладан:

1. Бажарилган ишлар шубҳасиз долзарб, аммо унда таклиф қилинадиган тадбирлар, фикрлар, ёндашувлардан фақат физика таълимида эмас, балки бошқа фанларни ўқитишда ҳам фойдаланса бўлади. Айнан, физика таълимини ўзлаштиришга қаратилган мезонлар алоҳида қилиб ажратилмаган.

2. диссертациянинг аппарат қисмидаги тадқиқот вазифаларини 1- фикрларни янада конкретлаштириш керак.

3.диссертациянинг 17-бетидаги республика олимларининг назарияси қайтадан кўриб чиқиш.

4.Диссертация матнида айрим имловий ва техник хатолар бор бўлиб, ушбу хатолар ўз вақтида тўғриланиши зарурлиги диссертант эътиборига етказилди.

Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси тугалланган ва уни кейинги босқичга ўтказиш мумкин.



Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси тугалланган ва уни кейинги босқичга тавсия этиш мумкин.

Раис: Сўз иккинчи тақризчи Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педагогика институти “ ”, биология фанлари номзоди, доцент в.б: К.А.Муталов берилди.

Биология фанлари номзоди, доцент, К.А.Муталов: Ёш авлодни тарбиялаш ва таълимни ривожлантиришда давлатимиз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ ёшлар таълим- тарбияси, уларнинг илм-ҳунар эгаллашларига, таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилиш, миллий кадрлар тайёрлашни замон талаби даражасига кўтариш масаласига устувор соҳа сифатида қаралиб келмоқда. Республикамиздаги умумтаълим мактаблар замонавий талаблар асосида ташкил этилиши, бошланғич таълимнинг мазмунан янгиланиши, таълим ва тарбиянинг илғор технологияларининг ўзлаштирилиши узлуксиз таълим тизимининг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви таълимга табақалаштирилган жорий этилиши, таълим мазмунини янгилаш умумтаълим муассасалари тизимини янада такомиллаштириш, касбий рақобатбардош ўқитувчидаги шахсий фазилатларга ва унинг касбий фаолиятида методик тайёргарлиги жамият талабларининг асосий йўналишларидан бири бўлади.

Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг томонидан бажарилган ушбу тадқиқот иши ҳам юқорида санаб ўтилган меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян ҳизмат қиладиган ишлар сирасига киришини таъкидлаб ўтган бўлардик.

Назаримизда ушбу тадқиқот ишининг долзарблиги айнан юқорида санаб ўтилган ҳолатларни билан белгиланади.

Тадқиқот ишида диссертант ўқувчининг креатив фаолиятини ривожлантиришга оид тажриба-cинов ишлари Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчилар иштирокида ўтказган. Олиб борилган ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари «юқори”, “ўрта”, “паст” даражалар бўйича баҳоланган. Тажриба натижаларидан олинган маълумотлар асосида статистик таҳлил ишларини олиб борилган ва (хи-квадрат) мезони асосида ишлаб чиқилган ва асосланган.

Педагогик тадқиқотларда гипотеза сифатида назорат гуруҳида олиб борилди ва олинган натижалар билан таққосланиб, тажриба гуруҳларидаги натижаларнинг самарали эканлиги ўз тасдиғини топган.

Тадқиқотчи Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02. − Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси илмий жиҳатдан инновацион характерга эга, ишнинг илмий янгилигини қуйидагиларда қўриш мумкинлигини таъкидлаймиз:

ностандарт лаборатория ишларини бажаришда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацион, ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаш-тиришнинг дидактик имкониятлари физика фанини ўқитиш, амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг, ностандарт лаборатория ишларини бажариш)га устуворлик бериш асосида такомиллаш-тирилган;

ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажариш компетенциялари (физик саводхонлик, креатив ёндашув асосида ривожлантиришга имкон берувчи замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш, физика ўқитишда ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ривожлантирилган;

физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш тизимли-функционал моделининг таш-килий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозаралар, ҳамкорликда ўрганиш, биргаликда ностандарт лаборатория ишларини бажариш), когнитив (физика фанини билишга йўналганлик), физика ўқитиш фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига муносабат ва эҳтиёж) муносабатни қарор топтириш-нинг устуворлиги асосида аниқланган;

тадқиқотчининг ишини ижобий баҳолаб қуйидаги фикрларни билдириш мумкин:

1.Таянч докторант Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация мустақил бажарилган ва пухта ишланган;

2.Тадқиқот иши структураси ҳамда унда баён этилган илмий натижалар даражасига кўра Ўзбекистон Республикаси ОАК нинг 13.00.02-таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича мавжуд талабларга жавоб беради.

3.Диссертация автореферати ва чоп этилган илмий ишлар диссертация мазмунини тўлиқ ифодалайди.

Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси мустақил ёзилган, якунланган, илмий-амалий аҳамиятга эга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Коммиссиясининг шу тоифадаги илмий ишларга қўйиладиган талабларига тўлиқ жавоб беради. Уни ҳимояга тавсия этиш мумкин.

Раис. Иккинчи тақризчининг фикрларига муносабат билдириш учун сўз диссертантга.

Ғ.М.Шертайлақов: Диссертация ишимни кўриб чиқиб, унинг юзасидан билдирган фикрлари учун тақризчиларим, устозлар К.А.Муталов ва Г.А.Эрназароваларга миннатдорчилик билдираман.

Иш юзасидан устозларимиз томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этамиз ҳамда тавсиялар ва мулоҳазалар бўйича ишни кўриб чиқамиз. Устозларимизга минннатдорчилик билдираман.

Раис: Эндиги навбат муҳокамага, сўзга чиқиб фикр-мулоҳаза билдирувчилар бўлса марҳамат!

Сўзга чиқдилар:

п.ф.д, проф. У.И.Маҳкамов: тадқиқот мавзуси умумтаълимга бағишланиб, бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Қолаверса, мактаб физика фани ўқитувчиларининг инновацион касбий фаолиятга тайёргарлаш унинг муҳимлигини янада оширади. Диссертацияга ишига берилган тақризчиларнинг фикрларини эшитдик. Улар ўз соҳасининг мутахассиси ҳисобланиб, якуний хулосалари ижобий эканлиги тадқиқотчини маърузасидан олган хулосамиз билан монандлиги кўринди. Тадқиқот ишидаги янгиликлар Олий таълим тизими давлат таълим стандарти, ўқув дастури ҳамда ишчи дастурига мос.

Раис. Бўлмаса, марҳамат овозга қўйсак.

Овозлар. Ҳамма бир овоздан тўлиқ тасдиқлади, етарли.

Раис: Диссертация бўйича яна сўзга чиқувчилар борми? (овоз: етарли). У ҳолда муҳокама этилаётган илмий тадқиқот иши юзасидан йиғилиш хулосасини шакллантиришимиз зарур.

Илмий тадқиқотчи Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Педагогика факультети Ўқув-услубий кенгашининг кенгайтирилган илмий семинар мажлисининг

ХУЛОСАСИ:

1.Илмий тадқиқотчи Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 13.00.02.-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги йўналишига мос келади. Диссертация талабгор томонидан шахсан тайёрланган, мазмунан яхлит ва тугалланган.

2.Тадқиқот ишидан олинган натижаларнинг асосланганлиги ишда қўлланилган усуллар ва маълумотларнинг расмий манбалардан олингани, келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов натижаларининг математик статистика методлари воситасида асослангани, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.

3.Тадқиқот ишининг илмий ва амалий қиймати қуйидагиларда намоён бўлади: тадқиқотда илгари сурилган ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга оид назарий ғоялар ва муҳим амалий натижаларидан амалда фойдаланиш борасидаги назарий ва методик билимларини бойитади.

4.Диссертациянинг илмий мактабда физика фанидан ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг услубий таъминоти, шунингдек, малака талаблари ва ўқув-услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган.

5. Диссертация мавзуси бўйича жами 54 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 7 та республика ва 1 та хорижий илмий журналларда нашр этилган.

6. Илмий тадқиқотчи Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этиладиган диссертацияларга қўйилган ОАК талабларига жавоб беради. Диссертация Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD. 30/30. 12.2019. ped.82.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарга тавсия этилади.

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Педагогика факультети Ўқув-услубий кенгашининг кенгайтирилган илмий семинар мажлисининг хулосасига кўра

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Илмий тадқиқотчи Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси мазмунан ва йўналиши жиҳатдан 13.00.02.-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги йўналишига мос келиши эътироф этилсин.

  2. Диссертация якунланган илмий тадқиқот иши бўлиб, илмий ва амалий аҳамиятга эга ҳамда тадқиқотчи Ғайрат Мурадович Шертайлақовнинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02.−Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тайёрланган педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этиладиган диссертацияси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи (PhD). 30/30. 12.2019. ped.82.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарга тавсия этилсин.


Семинар раиси: п.ф.д. Ж.Э.Усаров
Котиб: Ж.Равшанов



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish