Касблар ойлигини



Download 1,42 Mb.
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#94605
Bog'liq
Kasblar oyligi uchun


Шовот тумани 31-сон умумий ўрта таълим мактабида амалиётчи психолог томонидан “Касблар ойлигини” ўтказилганлиги тўғрисидаги
Маълумот
Касб эгаси бўлиш- бу ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз ўрни ва мавқейига эга бўлиш учун ёшликдан ўзига мос касбни танлай олишдир.
Шовот тумани 31-сон мактабда октабр ойида “Касблар ойлигини” ўтказиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

“Касблар ойлигини” ўтказишдан мақсад ўқувчиларни келажакдаги касбларини тўғри танлай олиши учун уларнинг ўзларини қизиқишини, қобилиятини, лаёқатини аниқлаш ва тўғри касбни танлашга йўналтиришдир.


Касбга йўналтириш бўйича ўқувчиларда касблар тўғрисида дастлабки тасаввурларини шакллантириш бўйича 4-5-синф ўқувчилари билан “Касблар олами” мавзусида сухбат ўтказилди.
Турли хил касблар ва уларнинг машаққатли, маъсулиятли касбларга қизиқишлар билдиришди. Ўқувчилар ўзларининг қизиққан касблари ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Ўғил болаларнинг кўпчилиги ҳарбий соҳага, учувчилик, шифокор касбларига қизиқишларини билдирдилар. Хамшираликка қизиқадиган ўқувчилар билан сухбат ўтказилди. Ҳамширалик ва шифокорлик касби маъсулиятли касблардан бири эканлиги тўғрисида маълумотлар берилди.
Мактабимизнинг 9-синф ўқувчилари билан касб типлари бўйича “Касблар ойлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Мактаб психологи касб типлари унинг мақсади ҳақида маълумот берди.
Меҳнат предметига қараб барча касблар бешта типга бўлинади.
1. “Одам-табиат”. Бу ерда меҳнатнинг асосий, етакчи предмети – жонли табиатдир. Бу типга, масалан, қуйидаги касблар киради: Уруғшунос, мева-сабзавотшунос, зоотехник, агроном.
2. “Одам-техника”. Бундай касблар типида меҳнатнинг асосий етакчи предмети – техника объектлари (машиналар, механизмлар ва бошқа шунга ўхшашлар), материаллар, энергия турларидан иборат бўлади. Жонсиз табиат объектлари (Ер ости бойликлари, тупроқ, сув, ўрмон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳам кўп жиҳатдан шуларга ўхшаган бўлади.Бу типдаги касбларга қуйидагиларни мисол сифатида келтириш мумкин: инженер-геолог, тикувчи-моторист, инженер-технолог, токарь, пайвандловчи, инженер – механик.
3. “Одам-одам”. Бу ерда асосий меҳнат предмети одамлардир. Мазкур меҳнат соҳасида майллар, қизиқишлар қай даражада эканини аниқлашда ўқув предметларидан ташқари сиз шахсан ўзингиз жамоат ишларида, жамоавий равишда ўтказилган тадбирларни ташкил этишда иштирок этиб орттирган тажрибангиз ҳам ёрдам беради. Бу типга кирадиган қуйидаги касбларни ажратиб кўрсатиш мумкин: ўқитувчи, тарбиячи, сартарош,врач ва бошқалар.
4. “Одам-белгилар тизими”. Касбларнинг бу типида шартли белгилар, рақамлар, кодлар, табиий ёки сунъий тиллар асосий етакчи меҳнат предмети ҳисобланади. Ҳозирги замон кишиси белгилар ва белги тизими дунёсида – матнлар, чизмалар, схемалар, хариталар, 7 жадваллар ва формулалар, йўл белгилари ичида яшайди. Бинобарин, буларнинг ҳаммасини биладиган тегишли мутахассислар ҳам зарур. Бу типдаги касблар қуйидагиларни ўз ичига олади: таржимон, котиба-машинистка, телеграф ходими, техник муҳаррир ва бошқалар.
5. “Одам-бадиий образ”. Касбларнинг бу типида бадиий образлар, уларнинг тузилиш усуллари етакчи меҳнат мпедмети ҳисобланади. Бу ерда қуйидаги касбларни ажратиб кўрсатиш мумкин: рассом, оркестр артисти, театр артисти, эстрада артисти каби касблар киради.
Президентимизнинг ёшларга қаратилган қарорлари, касбга йўналтиришга оид маълумотлар, ҳозирги кунда ташкил этилган касб-ҳунар мактаблари, техникумлар мактаб психологи томонидан тайёрланган видеороликлар синфлар томонидан ташкил этилган гуруҳларга жойланмоқда.
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, ўқувчиларга касб танлашларида ўзларининг қизиққан касби бўйича тўғри йўналтирсак бу бизнинг улкан ютуғимиздир.Чунки келажагимиз-ёшлар қўлидадир!








Мактаб директори: Г.Жуманиёзова
Мактаб психологи: Г.Мадиярова
Б.Бобохонов
Технология фани укитувчиси: К.Авезова
Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish