«kafolat sug’urta kompaniyasi» aksiyadorlik jamiyati



Download 162,28 Kb.
bet1/6
Sana25.02.2022
Hajmi162,28 Kb.
#463276
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мигрант полиси

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» aksiyadorlik jamiyati





Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан ташқарига вақтинча ишлаш мақсадида чиқаётган
фуқароларни суғурта қилиш

ПОЛИСИ



«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2017 йилнинг 11 декабрда берилган №00222 сонли лицензияга асосан суғурта химоясини тақдим этади



1.

Суғурта қилдирувчи




_____________________________________
(Ф.И.Ш.)




2.

Суғурталанган шахс




__________________________________
(Ф.И.Ш.)






3.



Туғилган санаси






______________________________________




4.

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами






___________________________________






5.



Суғурта даври (15 кун)




___ ________20__й. дан ___ _____20__й. гача






6.



Суғурта суммаси






10 000 (ўн минг) АҚШ доллари
(1 жадвалга мувофиқ)






7.



Суғурта мукофоти




50 000 (эллик минг) сўм






8.



Наф олувчи




_______________________________________
(Ф.И.Ш.)




9.

Географик ҳудуд




_______________________________________








Суғурта ҳодисаси содир бўлганда дарҳол, Суғурталовчининг Ассистанс хизмати телефон рақамига +371 66 154 700, +371 66 77 88 01 қўнғироқ қилиб, фамилия, исми, отасининг исми, суғурта полисининг рақамини айтиши ва юзага келган муаммонинг моҳиятини баён қилиши лозим. Сўнг, Суғурталанган шахс Суғурталовчининг Ассистанс хизмати кўрсатмаларига амал қилади.

НУСХАСИ

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» aksiyadorlik jamiyati





Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан ташқарига вақтинча ишлаш мақсадида чиқаётган
фуқароларни суғурта қилиш

ПОЛИСИ



«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2017 йилнинг 11 декабрда берилган №00222 сонли лицензияга асосан суғурта химоясини тақдим этади



1.

Суғурта қилдирувчи




_____________________________________
(Ф.И.Ш.)




2.

Суғурталанган шахс




__________________________________
(Ф.И.Ш.)






3.



Туғилган санаси






______________________________________




4.

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами






___________________________________






5.



Суғурта даври (15 кун)




___ ________20__й. дан ___ _____20__й. гача






6.



Суғурта суммаси






10 000 (ўн минг) АҚШ доллари
(1 жадвалга мувофиқ)






7.



Суғурта мукофоти




50 000 (эллик минг) сўм






8.



Наф олувчи




_______________________________________
(Ф.И.Ш.)




9.

Географик ҳудуд




_______________________________________








Суғурта ҳодисаси содир бўлганда дарҳол, Суғурталовчининг Ассистанс хизмати телефон рақамига +371 66 154 700, +371 66 77 88 01 қўнғироқ қилиб, фамилия, исми, отасининг исми, суғурта полисининг рақамини айтиши ва юзага келган муаммонинг моҳиятини баён қилиши лозим. Сўнг, Суғурталанган шахс Суғурталовчининг Ассистанс хизмати кўрсатмаларига амал қилади.

10.Ушбу суғурта полисига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари бўлган ва фуқаролиги бўлмаган шахслар суғурталанади.


11. Суғурталанган шахснинг хаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари суғурта объекти ҳисобланади.
12. Суғурта рисклари:
12.1. Қуйидагилар суғурта рисклари ҳисобланади.
12.1.1. Суғурталанган шахснинг тўсатдан шошилинч тиббий ёрдам талаб қиладиган касалликка чалиниши;
12.1.2. Суғурталанган шахснинг тўсатдан шошилинч тиббий ёрдам талаб қиладиган бахтсиз ҳодисага учраши;
12.1.3. Суғурталанган шахснинг мазкур қоидаларнинг 12.1.1. ва 12.1.2. бандларида кўрсатиб ўтилган суғурта ходисалари натижасида вафот этиши.
13. Суғурта қопламасини амалга ошириш тартиби ва шартлари.
13.1. Мазкур Шартноманинг амал қилиши даврида суғурта ҳодисаси юзага келганда, Суғурталовчи Тиббий муассасанинг Суғурталанган шахсга тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан харажатларини тўлайди.
13.2. Суғурталовчининг суғурта тўлови юзасидан мажбурияти Суғурталовчининг Ассистанс хизматига тиббий муассаса томонидан тақдим этилган тегишли тиббий ҳужжатларни (Суғурталанган шахсга кўрсатилган тиббий хизматларнинг аниқ рўйхати кўрсатилган тиббий-статистик карта, рецептлар) ва тўлов ҳужжатлари (ҳисоб-фактуралар), шунингдек Суғурталовчининг Ассистанс хизмати менеджери/мутахассисининг экспертиза далолатномаси асосида юзага келади.
13.3. Тиббий муассаса тақдим этган ҳужжатларга қўйилган талаблар Суғурталовчининг Ассистанс хизмати ва тиббий муассаса ўртасида тузилган шартномада белгиланади.
14. Истиснолар.
14.1. Суғурталовчи томонидан қопланмайдиган харажатлар:
14.1.1. агар Суғурталанган шахс вақтинча ишлаш учун республика ҳудудидан ташқарига транспорт воситасида чиқиш пайтида тиббий ёрдам кўрсатилиши зарурлигини билган бўлса;
14.1.2. агар суғурта риски юз бериши билан боғлиқ бўлган шифокорга биринчи қабул вақтида Суғурталанган шахснинг спиртли ичимликлар, гиёҳванд ёки психотроп моддалар ҳамда шифокор томонидан тайинланмаган дори воситалари қабул қилганлиги тасдиқланса;
14.1.3. агар алкогол ичимликлар, гиёҳванд ёки психотроп моддалар ҳамда шифокор кўрсатмасисиз дори-дармон воситаларини истеъмол қилиш ҳодиса юзага келишига олиб келган бўлса;
14.1.4. агар бахтсиз ҳодиса юз берганда Суғурталанган шахснинг организмида спиртли ичимликлар, гиёҳванд ёки психотроп моддалар ёки шифокор томонидан тайинланмаган дори воситаларининг мавжудлиги тасдиқланса;
14.1.5. психиатрия соҳасидаги, шу жумладан руҳий жазавалар, кутилмаган стресс ҳолатлари;
14.1.6. агар улар эпилепсия ёки асаб тизимининг бошқа касалликлари билан боғлиқ бўлса;
14.1.7. агар улар олдини олиш учун мажбурий эмлаш ёки эмлаш тавсия қилинган касалликлар билан боғлиқ бўлган бўлса; агар улар кечиктириб бўлмайдиган жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ бўлмаса;
14.1.8. агар улар реабилитация чора-тадбирлари билан боғлиқ бўлса;
14.1.9. агар улар эмлаш ва бошқа турнинг профилактикаси билан боғлиқ бўлса ёки эмлаш ва бошқа турнинг профилактикаси натижасидаги соглиқнинг бузилиши билан боғлиқ бўлса ;
14.1.10. агар улар ташхис кўрсатилмаган ноанъанавий тиббиёт усуллари билан даволаниш ёки белгиланган ташҳисга номувофиқ даволаниш билан боғлиқ бўлса;
14.1.11. агар улар юрак ёки қон томир, тўқималар ёки аъзолар трансплантацияси, протезлаш жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ бўлса;
14.1.12. агар улар сил ёки унинг турларини даволаш билан боғлиқ бўлса;
14.1.13. агар улар қандли диабед билан боғлиқ бўлса;
14.1.14. агар улар ёрдамчи воситаларни сотиб олиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ бўлса (масалан, кўзойнаклар, протезлар, қўлтиқтаёқ);
14.1.15. агар улар витаминлар, озуқавий қўшимчалар, озуқа бойитувчилари ҳарид қилиш билан боғлиқ бўлса;
14.1.16. агар улар юқори даражали сервис ёки қулайликни таъминлаш хизматлари билан боғлиқ бўлса.
14.2. Суғурталанган шахс билан суғурта риски юзага келганда, Суғурталовчи томонидан қопланмайдиган харажатлар:
14.2.1. ўзини ўлдиришга ҳаракат қилган ёки ўлдирган бўлса;
14.2.2. қайсидур ҳарбий тузилмада хизмат мажбуриятларини бажаришда бўлса.
14.3. Суғурталовчи қуйидагилар билан тўғридан-тўғри ёки бевосита боғлиқ бўлган харажатларни (йўқотишларни) қопламайди:
14.3.1. Ижтимоий нотинчликлар (иш ташлашлар, фуқаролар бўйсунмаслиги ва ҳ.к.), ҳарбий ҳаракатлар (уруш эълон қилиниши ёки қилинмаслиги), фуқаролик урушлари, ядровий портлашлар, ядро энергияси ёки радиоактив моддаларнинг бевосита ёки билвосита таъсирлари, бошқарув ва ҳуқуқни мухофаза қилиш институтларининг қарорлари, террористик актлар, яъни якка тартибда ёки бирор ташкилот ёрдамида ёки унинг номидан ҳаракат қиладиган бирор шахс ёки гуруҳ томонидан сиёсий, диний, мафкуравий ва/ёки жамият ёки унинг бир қисмини қўрқув остида ушлаш мақсадида амалга ошириладиган куч ишлатиш ҳолатлари. Террористик актларнинг олдини олиш билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган зарар ва харажатлар қопланмайди;
14.3.2. Глобал фалокатлар ёки табиий офатлар, пандемиялар, эпидемиялар, шу жумладан грипп пандемия ва/ёки эпидемиялари;
14.3.3. Суғурталанган шахс томонидан тергов органлари ёки суд томонидан қастдан жиноят содир этканлик аломатлари аниқланган харакатларни содир этиш билан боғлиқ бўлган жарохатлар;
14.3.4. Суғурталанган шахс ўзини қўшимча хавф-хатарга солиши, инсон ҳаётини қутқариш ҳоллари бундан мустасно;
14.3.5. Суғурталанган шахснинг, тезлик билан боғлиқ ҳар қандай мусобақаларда иштирок этиши.
14.4.Суғурталовчи харажатларни қоплаб бермайди, агар Суғурталанган шахс ёки суғурта қилдирувчи:
14.4.1. Суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ва суғурта ҳодисаси натижасида юзага келган зарар ҳажмини тасидиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этмаса.

Download 162,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish