Жиззах политехника институти



Download 0,61 Mb.
bet1/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#127341
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
мехнатни мухофазасиМ.М


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ




«МЕХНАТ ВА АТРОФ МУХИТ МУХОФАЗАСИ» КАФЕДРАСИ
«МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ» фанидан



ЖИЗЗАХ –2009

И.Бозоров,С.Ахмедов. Мехнат мухофазаси фанидан маърузалар туплами Жиззах-2007й. 71 бет



Аннотация


Ушбу маъруза матни бакалавр мутахассислиги буйича таълим олаётган талабаларга мулжалланган булиб, «Кимё технологияси», «Электроэнергетика», «Транспорт воситаларини ишлатиш», ва «Экология ва табиатдан фойдаланиш» мутахассисликларида таълим олаётган талабалар учун мулжалланган.

Такризчилар: «БваИК» кафедраси доц.Бурхонов


«Охак» хиссадорлик жамияти бош
мухандиси Сатторов Н.

Кириш.
Ушбу маъруза матни бакалавр мутахассислиги буйича таълим олаётган талабаларга мулжалланган булиб, «Кимё технологияси», «Электроэнергетика», «Транспорт воситаларини ишлатиш», «Менеэмент» ва «Экология ва табиатдан фойдаланиш» мутахассисликларида таълим олаётган талабалар учун тузилган.


Ушбу маъруза матни режа асосида тузилган булиб талабаларни машгулотларга тайёрланишларида ёрдам беришдан иборатдир.
Маъруза матни турт кисмдан иборат булиб у куйидаги тартибда ёритилган.
Мехнатни мухофаза килишнинг умумий масалалари, мехнатни мухофаза килиш конунлари, соглом иш шароитларини ташкил килиш.
Саноат санитарияси ва ишлаб чикариш гигиенаси.
Хавфсизлик техникасининг умуминженерлик масалалари.
Саноатда ёнгинга карши кураш чора тадбирлари.

1 - М А Ъ Р У З А.


МАВЗУ: КИРИШ. МЕХНАТ МУХОФАЗАСИНИНГ ХУКУКИ
АСОСЛАРИ.



  1. Мехнат мухофазаси фанининг роли ва вазифаси.

  2. Мехнат мухофазаси фанининг булимлари.

  3. Мехнат мухофазаси буйича конунлари акти.

Мехнат мухофазаси фани методик фанлар циклига киради.


Курснинг вазифаси - талабаларни мехнат мухофазаси масалаларини, ёнгин хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси коидаларини билишга хамда уларни хар кунги хаёт фаолияти даврида куллай олишга укитишдир.
Талабалар курсни урганиш натижада куйидагиларни билиш керак:

  • Узбекистон Республикасининг Мехнат кодекси асослари билан таниши.

  • Таълим муассасаларида мехнат мухофазаси буйича ишларни ташкил килишни урганиш.

  • Хар хил турдаги дарсларни кабинетларда, синфларда, ишлаб чикариш хоналарида, экскурсияларда утишда асосий хавфсизлик талабларини билиш.

  • Ёнгин хавфсизлиги ва ёнгин профилактикаси методлари билан танишиш.

  • Бахтсиз ходисаларни текшириш тартибини билиши хамда жарохатланувчига биринчи ёрдам курсатишни куллай олишни билиш.

  • Касбий касалланиш ва травма сабаблари, тегишли технологик процессларда юз бериш мумкин булган хавфлар тугрисида яккол тасаввурга эга булиши керак.

  • Ёнгинга карши тадбирлар ва хавфсиз мехнат шароитларини яратиб бериш усуллари билан танишиш.

Узбекистон Республикаси давлат мустакиллигига эришиб, иктисодий ва ижтимоий ривожланишнинг узига хос йулини танлаши, кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини кайта ташкил этишни зарур килиб куйди ва катор чора-тадбирлар куришни: “Таълим тугрисидаги” конунни жорий этишни (1996 йил) , янги укув режалари, дастурлари, дарсликларини жорий этишни, укув юртларини аттестациядан утказишни ва аккредитациялашни, янги типдаги таълим муассасаларини ташкил этишни такозо этди.
Келажак авлодни хар томонлама гармоник ривожланган шахс илмга, тафаккурга эга кадрлар килиб етиштиришда, мехнат мухофазаси фанининг роли катта.
Мехнат мухофазаси – мехнат процессида инсоннинг хавфсизлиги, соглиги ва иш кобилиятини саклаб колишни таъминлайдиган конунлар акти ва уларга тегишли иктисодий, техникавий ва ташкилий тадбирлар системасидир.
Мехнат мухофазаси укув предмети куйидаги асосий булимлардан иборат: мехнат мухофазаси конунчилиги, хавфсизлик техникаси, ишлаб чикариш санитарияси хамда ёнгинга карши тадбирлар.
Мехнат мухофазаси конунчилиги – мехнат килиш ва дам олишнинг хукукий нормаларини уз ичига олади хамда уларнинг химоя килинишини гарантиялайди.
Хафсизлик техникаси – хавфли ишлаб чикариш факторларининг, яъни хавфсизлик коидалари бузилганда бахтсиз ходисалар, шикастланишлар келтириб чикарадиган факторларнинг инсонга таъсиор этишининг олдини оладиган ташкилий ва техникавий тадбирлар хамда воситалар системасидир.

Ишлаб чикариш санитарияси – зарарли ишлаб чикариш факторларининг, яъни касалликлар келтириб чикарадиган факторларнинг инсонларга таъсирининг олдини оладиган ташкилий, гигиеник ва санитария-техникавий тадбирлар хамда воситалар системасидир.


Ёнгин профилактикаси – ишловчиларни оловдан ва портлашдан химоя килиши каратилган техникавий ва ташкилий тадбирлар комплексидир.
Мехнат мухофазасини билишнинг асосий методлари ишлаб чикариш мухитининг ишловчига таъсирини урганиш, мавжуд мехнат шароитлари ва ишлаб чикариш травматизми хамда касбий касалликларни анализ килиш хисобланади.
Ишлаб чикариш маданияти – иш жойида микроиклим яратиш, иш жойининг тозалиги, ишчиларнинг кулай ва бежирим кийими, ишлаб чикариш территориясини ободонлаштириш демакдир.
Ишлаб чикаришда соглом ва хавфсиз мехнат шароитлари яратиш иш вактини кам йукотишга ва мехнат унумдорлигини оширишга имкон беради.
Мехнат унумдорлигини оширишнинг мухим шарти – ишлаб чикариш травматизми ва касалликларнинг олдини олишдир.
Мехнаткашларнинг хаёти ва соглигини мухофаза килиш Узбекистон Конституцияси билан, давлатимизнинг мехнат тугрисидаги конунлар мажмуи ва уларни ривожлантиришда ишлаб чикилган карорлар, шунингдек, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чикариш санитариясига оид нормалар хамда коидалар билан гарантияланади.
Мехнат хакидаги конунчиликка ва мехнат мухофазаси буйича коидаларга риоя килинишини куйидагиларни назорат килади; уз фаолияти буйича корхона ва ташкилот маъмурияти хамда уларнинг рахбарлигидаги техник ва мехнат хукукий инспекциялари.
Мехнат мухофазасига оид коидаларда маъмуриятга тегишли ва улар учун мажбурий булган нормалар курсатилган. Корхона ва ташкилот маъмурияти ишчи ва хизматчиларни укитиши ва инструктаждан утказиши, куринадиган жойларга хавфсизлик техникаси ва ишлаб чикариш санитарияси буйича ишлаб чикилган инструкцияларни осиб куйиш шарт.
Хозирги пайтда ташкилотларда ва корхоналарда ташкилий ва технологик жихатдан илгор усулларни куллаш, ишларни илмий асосда ташкил этиш, замонавий машина-механизмлари, жихозлар ва турли мосламалардан самарали фойдаланиш туфайли иш жойларида ишчиларнинг мехнат шароитлари янгиллашиб, бахтсиз ходисалар сони хам камай иб боряпти. Бунда ишлаб чикариш санитарияси ва хавфсизлик техникаси коида ва нормаларига риоя килиш хам катта роль уйнамокда.
Мехнаткашларнинг соглигини саклаш, мехнат шароитини бехатар булишини таъминлаш, касб касалликларини ва ишлаб чикаришда содир буладиган бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш давлатимизнинг асосий гамхурликларидан биридир.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 – декабридаги сессиясида кабул килинган ва 1996 йил 1 – апрелдан кучга кирган Узбекистон Республикасининг Мехнат конунлари кодекси асосан жумхуриятимизда мехнат мухофазаси, аёллар ва ёшларнинг мехнат хукуклари ва нормаларини химоя килиш, мехнат шароитларини юкори даражада булишини назорат килиб боради.
Ишчи ва хизматчилар узларининг мехнат килиш хукукларини корхона ва ташкилотларда ишлаш тугрисида мехнат шартномаси тузиш йули билан амалга оширадилар.
Барча корхона ва ташкилотларда соглом ва хавфсиз мехнат шароити яратиб берилади. Бу ишлар корхона ва ташкилотларнинг маъмурияти зиммасига юкланади.
Корхона ва ташкилот маъмурияти хавфсизлик техникасини ишлаб чикаришда жарохатланишга йул куймайдиган замонавий воситаларини жорий килишга хамда ишчи ва хизматчиларнинг касб касалликлари билан огришнинг олдини оладиган санитария-гигиена шароитларини яратиб беришга мажбур. Хавонинг чангланиш ва газланишини, шовкин, тебраниш, нурланиш ва бошка зарарли таъсирларни камайтириш хамда йукотиш максадида ишлаб чикариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш зарур.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish