Илмий мақола тайёрлаш услубиёти



Download 34,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi34,5 Kb.
#55672
Bog'liq
Мақола ёзиш услубиёти


Илмий мақола тайёрлаш услубиёти
Қўқон давлат педагогика институти, проф. Қаххоров М.
Мақола - публицистик жанр. Мақолада ижтимоий хаёт ходисалари чуқур таҳлил қилиниб, назарий ва амалий жихатдан умумлаштирилади, давлат сиёсати, иқтисодиёт, техника, фан ва маданиятда эришилган ютуқлар, илғор иш тажрибалари оммалаштирилади, халқ хўжалигидаги нуқсонлар танқид қилинади.
Илмий мақола - бу мустақил илмий тадқиқот бўлиб, у долзарб муаммо бўйича ўз фикрларини баён қилади. Илмий мақола вазифаси фан, маданият, техника ютуқларини тушунтириш, оммалаштириш, ўқувчининг интеллектуал савиясини оширишдан иборат. Илмий мақола ёзишдан олдин мақола нима учун ёзилади, иш мазмуни нимадан иборат бўлади, мақоладан қандай хулоса чиқариш керак деган саволларга жавоб ўйлаш лозим ва мақола ёзишдан олдин аниқ бир мақсадни кўзлаш керак бўлади.
Илмий мақола ёзишда биринчи бўлиб мавзуни белгилаш, унинг тахлили, режа тезисларни тузиш керак, ҳамда илмий услубда ёзилиши лозим.
Мақоланинг мантиқий тузилмаси кириш, асосий қисм ва хулосадан иборат бўлади. Кириш қисмида мавзу асосланиши, илмий назарий жиҳатдан унинг истиқболи берилиши, бугунги кун талаблари асосида кўриб чиқилиши керак. Асосий қисмда далиллар, илгари сурилган илмий хабарни тасдиқлайдиган фактлар бўлиши, бунда индукция ва дедукциядан фойдаланиш, яъни аниқдан умумлаштиришга, умумийдан батафсил кўриб чиқишган ўтиш лозим бўлади. Хулосада асосий фикрни ихчамлаб, тезислар шаклда баён қилиниши, илгари сурилган тезисни тасдиқлайдиган умумлашмалар берилиши ва муаммони давомийлигини кўрсатиш керак.
Илмий мақоланинг натижасига қўйиладиган асосий мантиқий-услубий талаблар деб қуйидагиларни айтиш мумкин:
1) натижа аниқ ва ишончли бўлиши керак;
2) натижани ҳақиқийлиги асосланган бўлиши керак;
3) илмий мақолани тадқиқот натижаси янги ва долзарблиги кўрсатиб берилиши лозим.
Мақолалар қуйидагича ёзилиши керак:
- умумийдан хусусийга;
- соддадан мураккабга;
- муҳимлиги, машҳурлиги, ишончлилиги, хажми, жойлашуви бўйича тартибда;
- хронологик тартибда - тарихий маълумот сифатида;
- мавзу тартибида - иерерхик рўйхатлар учун;
- алифбо тартибида, агар бошқа тартиблашлар мос келмаса.
Илмий мақола - бу нима? Саволини ечишда биз Альберт Эйнштейннинг "интеллект бутун фаолиятимизнинг мақсади қандайдир бир "мўжизани" рўёбга айлантиришдир" фикрини ёдга оламиз. Илмий мақолани баҳолаш мезонини фан тизимидан излаш керак. Маълумки, янги билимларнинг яратилиши ва уларни амалиётда қўлланилиши йўлларини топиш энг асосий ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда фундаментал натижалар ва амалий тадқиқот илмий мақолаларининг қимматбаҳо эканлигини айтиб туради. Муҳим саволлардан яна бири бу илмий мақоланинг сарлавҳасидир. Сарлавҳанинг ўзидаёқ мақоланинг асосий мазмунини акс эттирадиган бирор бир нарса бўлиши керак қатъий кўрсатмалар йўқ. Сарлавҳанинг "калит сўзи"ни биринчи ўринга қўйган маъқул.
Адабиётнинг келтирилиши тўғридан - тўғри (қўштирноқ қўйилади ва келтирилган манба ҳақида маълумот берилади) ёки бевосита бўлиши мумкин, қачонки фойдаланилаётган манбадан олинган бир ёки бир қанча фикрларнинг мақола муаллифи томонидан "ўз сўзлари билан" айтилганда асл ҳолатига яқин бўлса. Бундай тақдирда мақолада муаллифлик ва шунга ёндош фикрлар аниқ кўриб ўтилади.Адабий манбалар алфавит бўйича рақамланган бўлиши керак. Биринчи бўлиб ўзбек тилидаги манбалар кейин чет тилидаги манбалар кўрсатилади. Уларнинг мақолада мавжудлиги муаллифнинг тўғрилигини ва "халол"лигидан далолат беради. Адабий манбаларни келтирилиши уч хил шаклда амалга оширилиши мумкин:
1) ушбу матнни ичида юмалоқ қавслардан фойдаланиб (бу рўзнома ёки журналдан олинган маълумот бўлиши мумкин)
2) саҳифанинг энг пастки қисмига тушириб маълумотни тўлалигича келтириш
3) тўртбурчак қавсда манбанинг рақами ва алфавит рўйхатидаги адабиётнинг саҳифасини кўрсатиш.
Илмий мақолада муаллифнинг адабий тили яққол кўзга ташланиши керак. Матн грамматик, орфографик, услубий ва бошқа хатоларни тўғрилаш учун қайта ўқиб чиқилади. У осон ўқиладиган ва бошқа доирадаги одамлар тушуниши учун имконият даражасида бўлиши керак. И. Кантнинг “Антропология програматик нуқтаи назардан” асарида тўғри талқин қилинишининг асосий қонун – қоидалари келтирилган, кўпинча би зилмий мақола ёзишда уларни эсдан чиқарамиз:

  1. Ўзи фикрлашнинг зарурлиги

  2. Доимо ўзининг ички дунёси билан келишган холда фикр юритишнинг зарурлиги

  3. Шундай фикрлаш керакки, ўша фикрга четдан туриб бошқа кўз билан қарай олиш зарур.

Download 34,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish