I боб. Олий таълим муассасаларида жисмонии



Download 138,05 Kb.
bet1/21
Sana21.02.2022
Hajmi138,05 Kb.
#74675
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
BMI


МУНДАРИЖА


КИРИШ............. ...................................................................................................... 5

I БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЖИСМОНИИ


МАДАНИЯТНИ ИНДУВИДУАЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИИ
АСОСЛАРИ.. ……………………………………………………………........... 14

1.1.§ Таълим олувчиларда жисмоний маданиятни шакллантиришда


педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг
индивидуаллаштиришга тайёргарликлари......................................................... 14

1.2.§ Талабаларнинг ўқув ва дарсдан ташқари фаолиятининг


индивидуаллаштириш тизимини амалга оширишда жисмоний маданият
машғулотларининг ўрни...................................................................................... 31

1.3.§ Ўқув жараёнида талабаларнинг ҳаракат фаоллигини


Индивидуаллаштиришнинг имкониятлари……………………….................... 41

Боб бўйича хулоса………..…………………………………………...…………56


II БОБ. ПЕДАГОГИК ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,


УСЛУБЛАРИ ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ………………..……..…….58

2.1.§ Илмий, илмий-методик адабиётларни таҳлил қилиш ва


умумлаштириш.........................................................................................................58

2.2.§ Назарий қиёсий таҳлил………………………………………..….………59


2.3. § Педагогик кузатув..........................................................................................59


2.4.§ Анкета сўровномалар…………………………………………………......60


2.5.§ Антропометрия...............................................................................................61


2.6. § Пульсометрия.................................................................................................61


2.7. § Педагогик тажриба синови..........................................................................61


2.8. § Илмий тажрибавий махсус курс.................................................................62


2.9. § Педагогик тест..............................................................................................63


2.10. § Тадқиқотнинг ташкил қилиниши.............................................................63


2.11. § Математик статистика усуллари...............................................................64


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблилиги ва зарурати. Жаҳон
тажрибаси шуни кўрсатадики, олий таълим муассасаларида жисмоний
маданият бўйича педагогларнинг касбий ва шахсий компетентлигини
ошириш, индивидуал таълимда психологик ва ёш хусусиятларига мос
келадиган шароитни яратиб беришга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди.
Олий таълим муассасаларида жисмоний маданият бўйича машғулотлар
жараёнида индивидуаллаштириш тамойилини амалга ошириш, тажрибавий
асослаш ва таълим олувчилар билан ишлашни индивидуаллаштириш
дастурларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим
аҳамият касб этади.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларда тез ўзгариб бораётган ижтимоий
ҳолат, ижтимоий ва иқтисодий воқеаликлар, индивидуаллаштириш ғояларини
ва унинг моҳиятини ҳамда имкониятларини ҳар бир талабанинг ҳаёти, касбий
компетенлилигини, ўзини ўзи шахсийлигини белгилаши ва меҳнат бозоридаги
рақобатбардошлигини таъминлашни қайта кўриб чиқиш, машғулотларнинг
маълум босқичларида видеолавҳалар ва телелавҳалардан кенг фойдаланиш,
педагогларнинг педагогик амалиёт жараёнида машғулотлар ўтказиш ва
амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб
бориш алоҳида аҳамиятга моликдир. Шу жиҳатдан машғулотларнинг
организмга таъсирини ўрганиш, талабаларнинг саломатлиги ва тайёргарлиги
даражасини аниқлаш, жисмоний маданият машғулотларини индивидуал-
лаштиришга талабаларнинг муносабатларини йўлга қўйиш, ўқитувчининг
валеологик компетентлигини ўрганиш заруриятини изоҳлайди.
Юртимизда бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларининг касбий
компетенлилиги доимий ўзгариб бораётган шароитда илғор хорижий
тажрибаларни ўрганиб, уларни педагогика олий таълим муассасаларида
талабалар таълимини индивидуаллаштиришнинг назарий ва амалий, методик
ёндашиш ҳамда индивидуал таълим тизими тузилиши ва мазмунини
такомиллаштириш, педагогик касбий фаолиятда зарур бўладиган касбий
билим, малака ва кўникмаларни аниқлаш масалалари тадқиқ этилган.
Президентимиз томонидан “Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини
шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва
оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишларни амалга оширишда касбий масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилган ва шу каби муҳим вазифалар белгиланди. Бунда касбий фаолият ижтимоий мазмунини, бўлажак жисмоний маданият мутахассисларнинг касбий маҳоратларини шакллантиришда индивидуаллаштириш таълими мазмуни муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031 сон “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, ПФ-4947-сон 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Ижтимоий соҳани ривожлантириш» масаласи белгиланиб, бу борада, ҳалқаро таълим стандартларини жорий этишва таълим сифатини баҳолаш асосида олий таълим муассасалари фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлари белгилаб ўтилган, ПФ-5368-сон 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 20 сентябрда унинг ижроси ҳамда ушбу фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши
устивор йўналишларига мослиги. Диссертация тадқиқоти Республика фан
1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни анала
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 03.06.2017 й. ПҚ-3031 сонли Қарори

ва технологиялари ривожланишнинг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни


маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётини
шакллантириш” устувор йўналиши доирасида бажарилган.

Download 138,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish