“Худо дунёдаги ҳамма халқларга ер юзидаги ерларни бўлиб берибди. аммо ўзбек ўша тақсимотга ҳам кечикиб борибди. Бу пайтда ўзбек олиши мумкин бўлган ер қолмаган экан. Худо раҳмдил эмасми?! Шунинг учун ўзбекка:
- Майли, мен ўзимга икки дарё оралиғидан бир парча ер олиб қўйган эдим, шу жойга сен эгалик қила қол, - деган экан. Шу-шу ўзбек ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи юртда истиқомат қилармиш. Бу ўлкага Худонинг назари тушгани учун кузда далада қолиб кетган кетмон баҳорда новда чиқариб гуллармиш”.
Do'stlaringiz bilan baham: |