Глоссарий Технология



Download 18 Kb.
Sana18.04.2022
Hajmi18 Kb.
#560889
Bog'liq
Глоссарий


Глоссарий
Технология грек тилидан (techne) таржима килганда санъат, махорат, билиш маъноларини англатади, булар эса ўз навбатида жараёнлардир. Жараёнлар - бу қўйилган мақсадга эришиш учун маълум харакатлар мажмуасидир.


Ахборот технология - объект, жараён ёки ходиса (ахборот махсулот) холати ҳақида янги сифатдаги маълумотларни олиш учун фойдаланадиган маълумотларни (бирламчи) йигиш, ишлов бериш ва ўзатиш воситалари, ҳамда усуллари мажмуасидир.


ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ - замонавий компьютерлар ва телекомуникацион воситаларидан фойидаланадиган, фойдаланувчи ишлаши учун «дустона» интерфейсга эга булган ахборот технология демакдир.

Ахборот технологиялари турлари: жадвал процессорлари; Матнли ва гиперматнли процессорлар; График процессорлари; Эксперт тизимлари; Мультимедиа воситалари ва бошқалар.
Гиперматн - электрон шаклда тақдим этилган ҳамда тармоқланган боғланишлар тизими билан таъминланган, унинг бир фрагментидан бошқасига дарҳол ўтиш имкониятлари олдиндан берилган матн.
Гипермедия – таркибига турли типдаги тузилган ахборот воситаларидан (матн, иллюстрация, товуш, видео ва бошқалар) тузилган гиперматн.
Мултимедияли воситалар. Буларга турли типдаги ахборотларни ва жараёнларни матн, расм, схема, жадвал, диаграмма ва виртуал мухитларни яратиш, саклаш, ишлов бериш, ракамлаштирилган ва жараёнли куринишда амалга оширишнинг компьютерли воситалари киради.
ўқув материалининг электрон шакли. Босма шаклда баён этилган асосий, тушунтирувчи, амалий матнларнинг овозли электрон версияси такдим этилади.
Виртуал стендлар - ҳақиқий объектлар, жараёнлар ва ҳодисаларларнинг электрон модели.
Электрон луғат-анъанавий «қоғозли» луғатга мос келувчи электрон ахборот манбаи. Компьютер версияда сўз ёки сўзлар гуруҳига махсус ажратилган кўрсатма билан исталган дастурдан чақирилиши мумкин. Анъанавий луғатлардан фарқли равишда элетрон луғат матн ва графикавий тасвирлар билан бир қаторда видео ва анимацион лавҳалар, товуш, мусиқа ва бошқалар билан бирга медиа-объектларнинг бутун спектрларини ўз ичига олиши мумкин.
Электрон тестлар-сақланган, ишлов берилган ва бахолаш учун компьютер ёки телекоммуникацион техникаси ёрдамида тақдим этиладиган тестлар. Тестлар берилиши ўрганилган матнни талабанинг қанчалик даражада ўзлаштирганлиги ўз-ўзини баҳолаш имконини беради
Электрон топшириқлар - ўқитувчига таълим олувчиларнинг индивидул имкониятларини ҳисобга олган холда мустақил ва назорат ишлари учун тартибга келтирадиган топшириқлар мажмуини ўзида акс эттирувчи ахборот манбасининг муҳим кўринишидир. Яратилган топшириқлар таълим олувчиларга анъанавий «қоғоз» ли ва электрон вариантларида тавсия этилиши мумкин.
Электрон назорат (тестлаштириш) - электрон ўқув адабиётининг компоненти бўлиб, анъанавий компьютерсиз тестлаштиришнинг аналогидир. Электрон тестлаштириш ҳолатида компьютер тест ва унинг натижаларини кўрсатиб беради, бу билан боғлиқ бўлган алгоритмларни жорий қилади. (Масалан, бажарилган ёки ўтказиб юборилган топшириқларга қайтиш имкониятининг борлиги ёки йўқлиги, битта тестга вақтнинг чегараланганлиги ва ҳоказо).
Электрон дарслик – фаннинг ўқув ҳажмини тўлиқ қамраган ва масофавий ўқитиш ҳамда мустақил ўрганиш учун компьютер тсхнологияларига асосланган, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарали ўзлаштиришга мўлжалланган бўлиб:

    • ўқув ва илмий материаллар фақат вербал (матн) шаклда;

    • ўқув материаллар вербал (матн) ва икки ўлчамли график шаклда;

  • мультимедиа (кўп ахборотли) элементлари, яъни маълумот икки-уч ўлчамли график кўринишда, овозли, видео, анимация ва қисман вербал (матн) шаклда;

  • тактил (ҳис қилинувчи, сезиладиган) хусусиятли, объектларга нисбатан ҳаракатланиш тасаввурини яратадиган шаклда ифодаланади. Куйидаги схемада электрон дарсликнинг намунавий тузилмаси келтирилган.

Электрон ўқув қўлланма – фаннинг ўқув ҳажмини қисман ёки тўлиқ қамраган ва ахборотнинг адаптация блокини ўз ичига олган бўлиб, масофавий ўқитиш ва мустақил ўрганиш учун мўлжалланган ўқув манбаи.
Download 18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish