“фармацевтика соҳасининг тарақҚиёт йўналишлари ва инновациялар”



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/20
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#193666
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Tabiij dori vositalaridan farmatsevtika amaliyotida fojdalanishning



“ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИНИНГ 
ТАРАҚҚИЁТ ЙЎНАЛИШЛАРИ
ВА ИННОВАЦИЯЛАР”
МОДУЛИ БЎЙИЧА 
 
Маърузалар 

. 


 
6-мавзу: Табиий дори воситаларидан фармацевтика амалиётида 
фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. 
 
Режа: 
6.1. Фармакогнозия фанинг тараққиёт йўналишлари ва инновациялар. 
6.2. Доривор ўсимлик маҳсулотларини стандарт ҳолатга келтириш. 
6.3. Доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона 
фойдаланиш 
Таянч иборалар: доривор ўсимлик маҳсулоти, фитопрепаратлар, биологик 
фаол моддалар, нутриентлар, органик маҳсулотлар, стандартлаштириш, 
фармакопея мақоласи. 
1.1. 
Фармакогнозия 
фанинг 
тараққиёт 
йўналишлари 
ва 
инновациялар. 
Тиббиёт аммалиётида қўлланиладиган дори воситаларнинг 38-40% ини 
ўсимликлардан олинадиган препаратлар ташкил қилади. Баъзи оғир 
касалликларни даволашда ишлатиладиган муҳим аҳамиятли айрим доривор 
препаратларни (юрак гликозидлар, қатор алкалоидлар, терпенлар, 
сапонинлар, стероид ва фенолли бирикмалар ва бошқа биологик фаол 
моддалар) шу вақтгача синтез йўли билан олиш имкони бўлмади. Уларни 
олиш манбаи ҳозиргача фақат ўсимликлар бўлиб қолмоқда. 
Ўзбекистон майдони турли иқлим ҳудудларидан ташкил топганлиги 
боис унинг флораси жуда бой. Унда 4000 дан ортиқ ўсимлик турлари бўлиб, 
шулар ичида 600 яқин тури доривор ўсимликлар ҳисобланади. Аммо 
уларнинг ҳаммасидан ҳам тиббиёт амалиётида касалликларни даволаш учун 
ҳали тўлиқ фойдаланилмайди. Фақат 250 га яқин туридаги доривор ўсимлик 
лардан тиббиёт амалиётида, қолганлари эса ҳалқ табобати ва фармацевтика 
саноатида фойдаланилади. 
Маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг устувор 
йўналишларидан бири, доривор ўсимликлар хом-ашёсидан замонавий дори 


воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. Дунё аҳолиси томонидан 
истеъмол қилинадиган умумий дори воситаларида табиий ўсимликлардан 
тайёрланган дори воситаларининг қисми ўсиш суръати ортмоқда. Ҳозирги 
кунда ривожланган мамлакатлар фармацевтика бозорида шундай дори 
воситаларининг улуши 50-60%гача етади
1

Ўзбекистонда ҳам, МДҲнинг бошқа давлатлари қатори, аҳоли 
томонидан истеъмол қилинадиган дори воситаларининг асосий қисми, яъни 
85-90%ни кимёвий синтезланган фаол қўшимчалардан тайёрланган дори 
воситалари ташкил этади. Ва бу фармацевтика компаниялари импортининг 
асосий қисмини ташкил этади. Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб 
чиқарилган дори воситаларининг фақатгина 3% дагина табиий ўсимликлар 
компонентлари иштирок этади. 
Мамлакатимизда, кўпгина дори воситаларини ишлаб чиқаришда 
фойдаланиладиган асосий фармацевтика субстанцияларининг саноат 
синтезининг 
мавжуд 
эмаслиги, 
табиий 
хом-ашёдан 
тайёрланган 
субстанцияларни ишлаб чиқаришни, кўпгина касалликларни даволашда 
фойдаланиладиган замонавий, юқори технологияли ва арзон дори 
воситаларининг кенг ассортиментини яратишни тақозо этади. 
Бироқ, ўсимликларни ёввойи тарзда териб олиш, ўрнатилган 
стандартлардаги ва керакли миқдордаги хом-ашёни олишнинг иложи 
йўқлиги, саноат плантацияларини яратишни талаб қилади. 
Доривор 
ўсимликшуносликни 
ривожлантиришнинг 
асосий 
йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: 
- ёввойи тарзда териб олиш (табиатни муҳофаза қилиш йўли билан 
ҳажмларни кўпайтириш); 
- маданий доривор ўсимликларнинг саноат плантацияларини барпо 
этиш; 
- янги доривор ўсимликларни билан танишиш ва экишни ўзлаштириш, 
тажриба участкаларини ташкил этиш; 
- ноёб доривор ўсимликлар турларини маданийлаштириш учун махсус 
шароитлар яратиш (иссиқхона ва бошқалар). 
Ушбу вазифаларни ечимини топиш учун Вазирлар Махкамасининг 
«2015-2017 йилларда ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларни 
етиштириш, йиғиш ва ундан хом-ашёларни қайта ишлашни кўпайтириш 
чора-тадбирлари тўғрисида», «Махаллий фармацевтика корхоналарида 
доривор ўсимликлардан тайёр дори воситалари ва биолагик фаол 
қўшимчаларни (БАД) ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси махаллий фармацевтика тармоғи 
салохиятини ошириш билан бирга, импорт ўрнини босувчи дори 
воситаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
бир қатор баёнлари тасдиқланди. 
1
Biren Shah, A.K.Seth. Textbook of Pharmacognosy and Phytochemistry. New Delhi.-Elsevier.- 
2010. – p. 578. 


 Доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш ишларига Давлат табиат 
қўмитаси, ўрмон хўжаликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» 
АК ва «Дори-дармон» АКлар жалб қилинган. Ўрмон хўжаликлари томонидан 
тайёрланган 
доривор 
ўсимликлар 
хом-ашёсини 
етказиб 
беришни 
мақбуллаштириш 
мақсадида 
«Ўзфармсаноат» 
АК 
ҳузурида 
«Ўзфармтаъминот» УК ташкил этилди. 
Ўтган давр мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 
- доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилди 
ва тасдиқланди; 
-янги норматив қоида ва ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиланди, 
рухсат берувчи ҳужжатлар мукаммаллаштирилди, доривор ўсимликлар хом-
ашёсини етиштириш, йиғиб олиш ва тайёрлашдан бошлаб тайёр дори 
воситалари ва БФҚларни ишлаб чиқаришда мувофиқлаштириш механизм 
яратилди ва амалда фойдаланилмоқда; 
- энг талабгир бўлган доривор ўсимликлар учун 4,0 минг гектар 
майдонларда саноат плантациялари яратилди; 
- доривор ўсимликлар хом-ашёсини қайта ишлаш мақсадида 77 та янги 
ишлаб чиқаришлар ташкил этилди, бунда технологик ускуналар сотиб олиш 
учун 46,7 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди; 
- доривор ўсимликлар йўналишида фармацевтика фаолиятини олиб 
бориш учун 78 та корхонага лицензиялар берилди; 
- қўшимча 21 та доривор ўсимликлар рўйхатдан ўтказилди; 
- корхоналар томонидан дори воситаларини ишлаб чиқариш учун 521,2 
тонна маҳаллий ўсимликлар хом-ашёси сотиб олинди; 
- маҳаллий ўсимликлар хом-ашёси асосида қиймати 32,0 млрд. сўмдан 
ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилди. 
Доривор 
ўсимликшуносликни 
ривожлантириш 
дастурининг 
иштирокчилари ўртасида яратилган янги ўзаро муносабатлар тизими, жорий 
йилнинг охиригача ва келгуси йилда, тайёр дори воситалари ва БФҚлар 
ассортименти ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтирадиган қўшимча 80 
та янги ишлаб чиқаришларни яратишни таъминлайди. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish