Энергосамарадорлик ва ресурс тежаш



Download 35,54 Kb.
Pdf ko'rish
Sana11.04.2022
Hajmi35,54 Kb.
#544018


“Энергосамарадорлик ва ресурс тежаш”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида Энергетика вазирлигининг
ваколатларига давлат органлари ва ташкилотларда замонавий энергосамарадор ва энергия
тежовчи технологияларни жорий этиш, ҳамда энергоресурслар истеъмоли самарадорилиги
мониторингини амалга ошириш киради;
Кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика
вазирлиги ҳузурида Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) ва Электр энергетикада назорат инспекцияси
(Ўзэнергоинспекция) фаолият юритмоқда.
Бунда энергосамарадорликни ошириш ва ресурс тежаш соҳасида Ўзнефтгазинспекциянинг
асосий вазифа ва функциялари этиб:
- иқтисодиёт тармоқларида углеводород маҳсулотларини қазиб олишдан бошлаб тайёр
маҳсулот ишлаб чиқарилишига қадар бўлган жараёнларда ноорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
талабларига риоя этилиши ҳамда уларни қисқартириш чора тадбирларини амалга оширилиши
ва иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада оқилона фойдаланиш юзасидан давлат
назоратини олиб бориш;
- иқтисодиёт тармоқларида давлат, энергия тежашга йўналтирилган дастурларни ишлаб
чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш, уларниг бажарилишини назорат қилиш,
энергетика самарадорлигини баҳолаш, ҳамда нефть, газ, газ конденсати ва уларнинг қайта
ишлаш маҳсулотлари истеъмолчиларида энергетика текширувлари ва экспертизаларини олиб
борилиши ишларини мувофиқлаштириш;
- энергетика тармоқларида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, ташкилотларда
энергиясамарадорликни ошириш жараёнларини тезлаштиришда иштирок этиш ва инспекция
ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Мақола учун сарлавҳа: энергия ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланилишини
таъминлаш масаласи “Ўзнефтгазинспекция”нинг кунлик иш фаолиятига айланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли “2017 — 2021
йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва
ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги
қарорига мувофиқ, Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган цемент ишлаб чиқариш
корхоналарини қуруқ усулдаги ишлаб чиқаришга ҳамда пишган ғишт, оҳак ишлаб чиқариш
корхоналари ҳамда иссиқҳона ҳўжаликларининг 2017-2020 йиллар давомида босқичма-босқич
муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар
“Ўзнефтгазинспекция” томонидан тизимли назоратга олинган.Ўзэнергоинспекция"
иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича концепциялар ва давлат
дастурларини ишлаб чиқишда, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия
зичлигини камайтириш, электр ва иссиқлик энергиясини самарали ишлаб чиқариш, узатиш,
тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек кўмирдан фойдаланиш бўйича таклифларда фаол
иштирок этмоқда, тизимли асосда энергия зичлигини камайтириш электр ва иссиқлик
энергиясидан, шунингдек кўмирдан самарали фойдаланиш бўйича тадқиқотлар, манфаатдор
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда энергия
самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди,
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан
фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини аниқлайди ва уларни республикада ишлаб
чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди.Электр энергетикада назорат бўйича
давлат инспекцияси бошлиғининг (5.09.2018 йилда 1864-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
буйруғи билан Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби
тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Низом билан белгиланган электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб
узатишда технологик сарфларни камайтириш ҳамда реактив қувват компенсацияси бўйича


ишларни ташкил этиш тартиби қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
истеъмолчилар: жисмоний шахслар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик
шахслар (саноат корхоналари ва уларга тенглаштирилган электр энергияси истеъмолчилари);
энергия таъминоти ташкилотлари ҳамда янги, кенгайтирилаётган ва реконструкция
қилинаётган корхоналарнинг электр ускуналарини лойиҳалаштирувчи ташкилотлари.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, энди ҳар бир киришида ҳисобланган актив қуввати
илгаригидек
50 kW 
эмас, балки
20 kW 
дан кам бўлмаган истеъмолчилар учун реактив қувват
компенсацияланиши шарт.
Маълумот учун: реактив қувват компенсациясидан энергияни тежаш мақсадида
фойдаланилади. Йирик саноат корхоналарида бу масала янада долзарб саналади. Реактив
қувватни компенсацияловчи қурилмаларни (РҚКҚ) қўллаш тармоқдан истеъмол қилинадиган
қувватни камайтиришнинг энг таъсирчан ва самарали усули ҳисобланади.
Низом реактив қувват компенсацияси билан боғлиқ қандай масалаларни ўз ичига олиши
тўғрисидаги бандга тузатиш киритилди. У
1000 V 
гача ва ундан юқори кучланишли электр
тармоқларидаги РҚКҚнинг тури, қуввати, уланиш жойи ва ишлаш режимини танлаш
масалаларини ўз ичига олади. Илгари бу масалаларни ҳал қилиш фақат саноат корхоналарига
тааллуқли бўлган бўлса, энди юқорида кўрсатилган истеъмолчиларнинг барча тоифалари
тушунилади.
Қувват коэффициентининг пасайиши оқибатида электр энергиясининг қўшимча технологик
йўқотишларини ҳисоблаш тартиби ҳам Низомга қўшимча қилинди.
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва (ёки) Магистрал электр тармоғидан
таъминланадиган истеъмолчилар учун қувват коэффициентининг норматив қийматини
белгилаш тартиби ўрнатилди

Download 35,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish