Топшириқ: 1. Берилган маълумотлар асосида корреляция майдонини тузинг ва боғланиш шаклини аниқланг.
2. Чизиқли регрессия тенгламаси параметрларини ҳисобланг ва b параметрининг иқтисодий мазмунини изоҳланг.
3. Корреляция ва детерминация кўрсаткичлари ёрдамида боғланиш зичлигига баҳо беринг.
4. Эластик коэфициенти ҳисобланг ва унинг иқтисодий мазмунини изоҳланг.
ЖАВОБ Ечим:
Ушбу масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ҳисоблаймиз.
1. Корреляция майдонини тузамиз ва боғланиш шаклини аниқлаймиз. Биринчи топшириқни бажариш учун х ва умаълумотларини, биринчи навбатда х омил белги маълумотларини тартиб билан жойлаштириб уларга мос натижавий белги маълумотларини жойлаштириб чиқамиз. Натижада ўртача даромадни ортиб бориши билан жон бошига истемол қилинган гўшт ҳам ортиб борган эканлигини кўришимиз мумкин. Хулоса қилиш мумкинки бу белгилар ўртасида тўғри чизиқли боғланиш мавжуд. Шунинг учун чизиқли кўринишдаги тенгламадан фойдаланамиз. Бу хулосани график тарзда ҳам талқин қилиш мумкин.
Корреляция майдонини тузиш учун Microsoft Excel дастуридан фойдаланимиз. Бунинг учун маълумотларни кетма кет киритамиз: олдин хмаълумотларини кейин у маълумотларини киритамиз.
Кейин x ва y маълумотлар доирасини белгилаб олган ҳолда юқоридаги менюдан: Вставка / Точечная диаграмма / Точечная танлаймиз.
1-расм. Корреляция майдони Корреляция майдонини тузиш жараёни шуни кўрсатадики, бу боғланиш тўғри чизиқли боғланишга яқинлиги кўрсатади. Чунки нуқталар амалда тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган.
2. регрессия тенгламаси параметрлари a ва b коэффициентларни топамиз. Биринчи йўл. Юқоридаги 1-расмдаги корреляция майдонининг исталган нуқтаси устига сичқонча кўрсаткичини олиб келиб, сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Добавить линию тренда ни танлаймиз.