Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/48
Sana21.04.2022
Hajmi1,93 Mb.
#569463
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Farhodova Marjona compressed (1)
7-s-olimpiada-t, 8-sinf-mate-testlar-3, Bir million dasturchi laboratoriyalari, Ahmadov, Ahmadov 610-19EN guruh ppt, ABADOV Odilbek, Faxriyev Obit-yosh fiziologiya —, 5-mavzu (8), 4-amaliy mashg`ulot(2) (4), 4-MARUZA, Talaba bilimini baholash, magstrlikka rahbarlik, 0005, 91925 cc936da346fab5911684925e668f2008


Мундарижа
3
9
27 
37
59 
81 
93
КИРИШ
ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД
-
ҲУҚУҚ
ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ 
ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ
ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЧУҚУР ЎЙЛАНГАН, ЎЗАРО МАНФААТЛИ
ВА АМАЛИЙ ТАШҚИ СИЁСАТ
СЎНГСЎЗ ЎРНИДА


2
“Жаҳон миқёсида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги кескин бир давр барчамиздан янгича 
ишлаш ва фикрлашни, юқори даражада сафарбарликни талаб этмоқда. 
Олдимизда турган ана шу улкан вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз тараққиётини янги 
босқичга кўтариш мақсадида 2017‒2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. 
Ушбу Стратегияда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини
таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани янада ривожланти
-
риш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро 
манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсатни изчил давом эттириш каби масалалар тараққиётимиз
-
нинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб олинди. 
Ҳаракатлар стратегиясида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга 
хизмат қилиши керак” деган тамойил давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айлан
-
гани албатта бежиз эмас”.
Ш.М. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг
 26 йиллиги байрамига бағишланган
 тантаналардаги нутқидан


3
Кириш
Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги дунёда 
ўз халқи ва келажаги учун қайғурадиган ҳар бир давлат
юксак масъулиятни англаган ҳолда ўз тараққиёт йўлини 
қатъий белгилаб олади.
Мустақил Ўзбекистоннинг ҳам олдида ўтган давр мо
-
байнида босиб ўтган тарихий йўли ва орттирган тажриба
-
сини холисона баҳолаш, мустақиллик йилларида эришган 
ютуқларини таҳлил қилиш ҳамда замон талабларидан ке
-
либ чиққан ҳолда демократик ислоҳотларни янада чуқур
-
лаштириш ва мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг 
муҳим устуворликларини ҳамда аниқ марраларини белги
-
лаш вазифаси турган эди. 
Мазкур вазифани амалга ошириш йўлида аҳолининг 
кенг қатлами, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар
вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари ва мутахас
-
сислари билан амалий суҳбат ҳамда муҳокамалар олиб
борилди. Қонун ҳужжатлари, маҳаллий ва халқаро ташки
-
лотларнинг ахборот-таҳлилий материаллари, маърузала
-
ри, тавсиялари ва шарҳлари ўрганилди. Ривожланган хо
-
рижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди. 
Келиб тушган таклифларни жамлаш, чуқур ўрганиш 
ҳамда умумлаштириш асосида мамлакатнинг яқин кела
-
жакдаги тақдирини белгилаш, барқарор ва мувозанатли 
ривожланишини таъминлаш, ўз ичига ўрта ва узоқ муд
-
датли мақсад ва вазифалар тизимини мужассам этувчи
истиқболдаги ҳаракатларни режалаштиришга қаратилган 
ҳужжат — 2017‒2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси
-
ни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси ҳамда бошқа яна бир қатор дастур-
лар қабул қилинди.


4
Ҳаракатлар стратегияси узоқ йилларга мўлжаллангани учун уни ҳар йили Давлат дас-
тури қабул қилиш орқали амалга ошириш белгилаб олинди ва 2017 йилдаги вазифларини 
рўёбга чиқариш мақсадида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга 
оширишга оид Давлат дастури қабул қилинди.
Албатта, 2017 йилда амалга оширилган ислоҳотларнинг диққат марказида Ҳаракатлар 
стратегияси ижроси юзасидан қабул қилинган Давлат дастури алоҳида ўрин эгаллади. 
Унда белгиланган 320 та банддан иборат 437 та тадбирларнинг самарали амалга ошири
-
лиши, шу жумладан 29 та қонун ва 900 дан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
қабул қилиниши натижасида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида бир қатор 
ижобий ўзгаришлар амалга оширилишига эришилди.
Ўтган бир йил давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ, қишлоқ хўжалиги, 
нефть ва газ, кимё, кончилик, энергетика, қурилиш, архитектура, йўл-транспорт коммуни
-
кацияси, фармацевтика, тўқимачилик, хизмат кўрсатиш, туризм, ахборот технологиялари
-
ни ривожлантириш ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга 
оид Давлат раҳбарининг қатор ташаббуслари амалга оширилди. Фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилди.
Қабул қилинган давлат ва ҳудудий дастурлар доирасида одамларни ўйлантираётган, 
кундалик ташвишлари билан боғлиқ муаммолар ечимини топиш бўйича аниқ мақсад
-
га йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилди. Давлат ва жамият ўртасидаги мувозанатни 
таъминлаш, давлат бошқарувига янгича услубларни жорий этиш ишлари ҳамда жамият 
бошқарувини такомиллаштириш, шунингдек, одамларга муносиб турмуш шароитларини 
яратиш билан боғлиқ вазифалар самарали тарзда амалга оширилди.
Энг асосийси, жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ 
қилиш жараёнлари изчил давом эттирилди. Қайси соҳа ёки тармоқда бўлмасин, долзарб 
муаммолар аҳоли билан очиқ муҳокама қилиниб, уларнинг ечимини топишга эришилди. 
Барча қарорларни халқнинг фикр-мулоҳазалари ва мурожаатлари асосида қабул қилиш 
эса, ислоҳотларнинг тез ва самарали амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этди.
Шу билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, иқтисоди
-
ёт, банк-молия соҳаси идоралари, коммунал хизмат, ички ишлар, ташқи ишлар, таълим- 
тарбия, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизимининг парламент ва маҳаллий кенгашларда ҳи
-


5
собот ва ахборот бериш тартибининг йўлга қўйилиши орқали жамоатчилик назоратини 
амалда жорий этишга эришилди.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан давлат
ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган туб ислоҳотлар ва тадбирлар
кишиларда ишчанлик кайфиятини янада кучайтирди ва фуқаролик позициясини қатъий
мустаҳкамлади, давлат ва жамият бошқарувида ҳар бир кишининг иштирокини кенгайтирди,
мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётган қарорларда одамларнинг манфаати янада 
кенгроқ эътироф этила бошланди.
Мамлакатда жорий йилда амалга оширилган мазкур ислоҳотларни ёритиш ва уларнинг
мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида 5 та асосий
бўлимдан иборат бўлган ва ҳар бир бўлим Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўна
-
лиши доирасида шакллантирилган ушбу рисола эътиборингизга тақдим этилмоқда. 
Мазкур рисолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббу
-
си билан 2017 йил давомида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган 
ислоҳотларнинг таҳлилига чуқур ва атрофлича тўхталиб ўтилган бўлиб, ундаги маълумотлар 
қисқача ахборот шаклида, инфографикалар кўринишида келтирилган.


6

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
O'zbekiston respublikasi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
saqlash vazirligi
bilan ishlash
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti