“China Kaiyan” МЧЖнинг “Болалар ўйинчоқлари ҳамда велосипедлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳақида маълумот
Нурафшон шаҳар, “Чиғириқ” МФЙ ҳудудида жойлашган, Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли собиқ ЦОФ фабрикасининг фойдаланилмаётган бино-иншоотлари (жами 17,3 га ер майдони, 18200 м2 бино иншоотлари)дан 5,94 га ер майдони, 11,4 минг м2 бино-иншоотлари қисми 2020 йил январь ойида “China Kaiyan” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан сотиб олинган.
Корхона таъсисчиси Хитой Халқ Республикаси фуқароси - HUANG XUGUANG. Нурафшон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 январдаги қарор билан корхонага қурилиш қилиш ва қайта ихтисослаштиришга рухсат берилган.
Корхона Хитой Халқ Республикасининг China Kaiyan Group co., Ltd билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Маълумот учун: China Kaiyan Group co., Ltd Ухан шаҳрида жойлашган йирик ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, 2005 йилда ташкил этилган. Корхона спортга ихтисослашган ўйинчоқлар, хусусан қайиқ, велосипед, аравача ҳамда сувда юрар транспорт воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Маҳсулотларининг 29 фоизи Чилига, 25 фоизи АҚШга, 23 фоизи Янги Зелландияга ва бошқа давлатларга экспорт қилади. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасига йиллик маҳсулотининг 0,7 фоизи экспорт қилинади.
Корхона ҳудудида 2 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган:
1-босқичда, умумий қиймати 4 млн.доллар (тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) ҳисобидан болалар ўйинчоқлари: болалар учун аравачалар (4 хил турдаги), болалар учун велосипедлар (6 хил турдаги), ўзиюрар автомобил ўйинчоқлар ( 7 турдаги) маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа 2021 йил декабрь ойида ишга туширилиши натижасида 25 та янги иш ўрни яратилади, йиллик 40 минг дона, 7 млрд.сўмлиқ болалар учун ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 60-70 фоизи ички бозорга, 30-40 фоизи Марказиё Осиё давлатларига, шунингдек Афғонистонга экспорт қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирда ташаббускорлар томонидан ўйинчоқлар учун 100 фоиз хом-ашё Хитойдан импорт қилиниб, корхона ҳудудида тўлиқ йиғилиб, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти бозорларига тарқатилмоқда.Лойиҳа ишга тушгач импорт қилинаётган хом-ашёнинг 40 фоизи маҳаллийлаштирилади, 60 фоизи импорт қилинади. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда. Асбоб-ускуналар учун шартномалар қилинган (Хитой давлати билан). 2021 йил июнь ойида қурилиш ишлари якунланиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2-босқичда, умумий қиймати 3 млн.доллар (тўлиқ хорижий инвестиция) ҳисобидан ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа 2022 йил декабр ойи да ишга туширилиши режалаштирилган. Ҳозирда қурилиш ишлари бошланган. Ташаббускорлар томонидан Афғонистон Республикаси билан экспорт шартномаси имзоланганлиги сабабли, пандемия шароитида қурилиш ишлари тўхтаб қолганлиги муносабати билан Бекобод шаҳридаги фойдаланилмаётган ун ишлаб чиқариш корхонасини ижарага олиб, 2020 йилда Афғонистон давлатига 198 минг долларлик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди (“ODYSSEY” МЧЖ хорижий корхонаси).
Корхона ҳудудидаги мавжуд темир йўл тармоғи қайта таъмирланиб, коммуникация тармоқларига тўлиқ уланган. Бугунги кунга қадар корхона ҳудудида 2 та эски бино тўлиқ қайта қурилиб, ўйинчоқлар ишлаб чиқариш конвеерларини ўрнатиш учун тайёрланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |