Бугунги кунда шаҳарсозликдаги асосий муоммоларда бири атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш ишларини илмий асосларда ташкил этишдан иборатдир



Download 1,38 Mb.
Sana06.11.2019
Hajmi1,38 Mb.
#25142
Bog'liq
Дилфузага



КИРИШ
Бугунги кунда шаҳарсозликдаги асосий муоммоларда бири - атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш ишларини илмий асосларда ташкил этишдан иборатдир. Аҳоли турар жойлари – шаҳарлар, туманлар, қишлоқ ва овулларни кўкаламзорлаштириш – бу худудда истеъқомал қилаётган ахолининг ижтимоий-маънавий холатини яхшилаш ва уларнинг дам олишлари учун қулай шаоит яратиш каби мухим ишлардан бири хисобланади. Бу ишларнинг тўғри ташкил қилиниши эса ўз навбатида мутахассисдан катта малака ва соханинг етук мутахассиси бўлишини талаб қилади.

Кўкаламзорлаштиришнинг кўлами – аҳоли яшаш тарзи, маданиятдан далолат беради. Демографик тадқиқотларнинг кўрсатишича, кўкаламзор-лашган худудларга аҳоли келиб муқум жойлашади, ҳамда бу жойлардан кўчиб кетиши камдан-кам кузатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорларида аҳоли яшаш худудларини ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳозирда кўкаламзорлаштииш ишларини олиб боришда бир қанча илмий ташкилотлар ниҳол ўстириладиган кўчатхоналар фаолият кўрсатмоқда. Кўкаламзорлаштиришда қўлланиладиган манзарали дарахтлар ва буталар турларини кенгайтириш, ўлкамиз шароитларига мослаша оладиган нав ва шаклларини излаб топиш, илмий даражада асосланган технология бўича парваришлашни тадбиқ этиш- бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади.

Биргина презентимиз Ш.Мирзиёев томонидан Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2017 йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, жаҳон бозорида рақобат кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб вазиятда иқтисодиётга хорижий инвестициялар, замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ муҳим вазифалар маърузада батафсил кўрсатиб берилган. Айниқса, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, жумладан, шаҳар ва қишлоқларимизда арзон ва қулай уй-жойлар қуриш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича кенг кўламли вазифалар ҳам китобдан алоҳида ўрин эгаллаган [3] бўлиб бу ўз навбатида юртимизда нафақат соха мутахассислари балки давлат миқёсида юртимизда олиб борилаётган барча сохалар каби кўкаламзорлаштириш ишларига хам катта ахамият берила бошлаганидан далолат беради.

Ўзбекистонда мавжуд кўкаламзорлаштириш материаллар ассортименти чекланган бўлиб, уни кўпайтириш ва яхшилаш муҳимдир. Кўчатхоналарда нобоп, хар қайердан олиб келинган ўсимликларни экиш ва кўпайириш ярамайди. Шаҳарларда экишга мос болган, чидамли ва кўп йиллик, қимматли манзарали дарахтлардан жўка, каштан, эман, явор заранги, ўткир баргли заранг, лола дарахти, каталпа, рябина, граб, нинабарглилар турларини экишга алоҳида эалоҳида эътиборни қаратмоқ лозим.

Шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, турар жойлар, маҳаллалар ва қишлоқ аҳоли пунктларини безатишлар, уларга чиройли ва шинам кўрк беришда ёрқин рангларда гуллайдиган буталар: спирея, жимолост, жасмин, настарин (сирен), дейсия, тамарисклар, форзитциялар, бирючина, сариқ акатция, зарғалдоқ (золотистая) смородина ва бошқаларнинг ўрни беқиёсдир. Ушбу ва кўпгина буталарнинг бебаҳо сифати шундаки, улар нафақат тез ўсувчи ва шаҳарнинг ўзига хос экологик шароитларига мослашувчанлиги билан, балки жуда манзаралилиги билан аҳамиятлидир.

Кўкаламзорлаштириш соҳаси олдидаги вазифаларни ечишда, авволо, ўсимлик турларини кўпайтиришда ва кўчатхоналарда етиштириладиган махсулотлар (ўсимликлар, кўчатлар) сифатини яхшилашда ҳозирда мавжуд булган ўсимликларнинг бой дендрологик фондидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай ўсимликлардан шаҳарлар ва турар жой массивларини безатишда, монументал кўкаламзорлаштиришда кўпгина манзарали шаклга эга бўлган компазитциялар яратиш мумкин.

Замонавий шаҳар ёки бошқа аҳоли яшаш жойлари – бу турли бинолар, кўп сонли мухандислик иншоотлари, йўллар,майданлар, очиқ жойлар, сув ҳавзалари ва яшил экинзорларнинг мураккаб комплексидир. Шаҳарсозлик меёрларига кўра, аҳоли яшаш жойлари худудларининг 50% дан кам бўлмаган қисми кўкаламзорлаштириш объектларига ажратилиши керак.

Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш соҳаларининг жадал суратларда ривожланиши янги термин ландшафт санъати ёки дизайни деб аталадиган фан пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Юртимизда хам бу соҳа ривожланиб бормоқда. Буни шахар ва қишлоқлариизда янги замонавий бинолар қад кўтарилиши, ҳиёбон, парклар ва истироҳат боғлари барпо этилиши ва янгича услубларда безатилиши каби мисоллар билан изохлашимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13- августдаги “Ўзбекистон Республикасида ландшафт дизайни тўғрисида” ги қарори қабул қилиниши бу соҳанинг ривож топишида амалий дастур булиб хизмат қилмоқда [7].

Шахарсозликдаги катта тажриба шуни кўрсатадики, асосий вазифалар-дан бири-табиий ва суний яртилган миҳит ўртасида маълум мувозанат ва гармоник равишда уйғунлашувига эришиш, барча кўкаламзорлаштириш объектларининг ўзоро боғлиқлиги ва бир яхлит тизмга бирлаштирилиши саналади. Боғ ҳиёбонларни яратиш санъатнинг муҳим жихати- уларни ташкил этишда яши дарахтларнинг табиий ўсган ҳудудларни ҳамда бадиий ижод намуналарини бир тизимга бирлаштириб, уйғунлаштиришдан иборат.

Яшил қурулиш- узоқ вақни талаб этадиган, яратиш технологияси бўйича мураккаб ижодий жараён бўлиб, бир қанча ишлаб чиқариш масалаларини ечиш ва тадбиқ этиш билан боғлиқдир. Яшил қурилиш амалиёти:



  • боғ ва ҳиёбонларни яратиш;

  • у ёки бу аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш;

  • хар-хил тупроқ- иқлим шароитига мос бўлган ўсимликларни танлаш;

  • архитектура – қурулиш иншоотлари, сув ҳавзалари, йўллар, майдончаларга мос равишда ўсимликларни жойлаштириш ва гурухлаш;

  • ўсимликлани экиб парвариш қилиш ишларини ўз ичига олади.

Бугунги унга келиб замонавий ландшафт архитектураси, дизайни ҳамда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш соҳаларида хар хил бир йиллик, кўп йиллик гул кўчатлари, манзалали дарахт ва бута кўчатлари уйғунлаштирилган ҳолда ажойиб эстетик кўринишида бўлган гулзорлар, компазитсиялашган рабаткалар, аллеялар, алпинариялар, бесеткалар, ва майсазорлар барпо этилмоқда. Умуман олганда ҳозирча янги соҳа ҳисобланган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш соҳалари яшил қурулишда компазитцион элементларни лойиҳлаштириш, барпо этиш ҳамда парваришлаш ишларини ўз ичига олади.

ТОШКЕНТ ШАХРИНИНГ ТАРИХИ, ГЕОГРАФИК ТАВСИФИ ВА ТУПРОҚ-ИҚЛИМ ШАРОИТИ
Тадқиқот режалаштирилган жойнинг тарихи хамда географик тавсифи
Тошкент шахри географик жиҳатдан денгиз сатҳидан 473,3 м баландликда жойлашган. Ҳудуднинг иқлими кескин континентал бўлиб, ҳароратнинг суткалик ўзгариб туриши, ёз ойларининг иссиқ ва қуруқ бўлиши, куз фаслининг илиқ ва қуруқлиги ҳамда қишнинг совуқлиги билан ажралиб туради. Тошкент шаҳри учун нисбатан паст шамол тезлиги 1,4 м/сек ни ташкил этади. Тошкент шаҳрининг иқлим шароити бутун Ўзбекистонга хос бўлган, лекин континентал ва қуруқдир.

1930 йилдан Тошкент яна пойтахт бўлди. Тошкент доимо ўзбек миллатига хос саховат ва инсонпарварликнинг рамзи бўлиб келган. Шаҳар ўзининг боғ-роғлари, тўкинчилиги билан машҳур. 20-асрнинг 20–30-йилларида шўролар тузуми томонидан қишлоқ хўжалигида «ҳарбий коммунизм» сиёсати жорий этилиши натижасида ўз қишлоқларини ташлаб кетишга мажбур бўлган минг-минглаб жабрдийдалар Тошкентга келгачгина очлик туфайли муқаррар бўлган ўлимдан халос бўлдилар. Шу сабабли шаҳар очарчилик йилларида «Тошкент – нон шаҳри, ризқ-рўз шаҳри», деб ном чиқарди (2.1.1-расм).

1939 йилда Тошкентни реконструкция қилиш биринчи бош плани ишлаб чиқилди. Унга асосан шаҳар шимоли-шарқ ва жануби-ғарбга томон кенгайди (урушдан кейинги йилларда шаҳар бош плани бир неча бор қайта тузилди). Бош план асосида кўплаб турар жойлар, жамоат бинолари, болалар ва тиббиёт муассасалари қуриш бошланди. Транспорт магистраллари схемаси ишлаб чиқилди, боғлар, хиёбонлар, сунъий кўллар барпо этилди. 1939 йилда Тошкент ҳудуди 90 км2 ни, аҳолиси 556 минг кишини ташкил этди. 

Тошкент ҳудуди анча кенгайиб, 1946 йил 130 км2 ни ташкил этди. 1950-йиллар охири – 60-йиллар бошларида кўп қаватли янги турар жойлар, саноат зоналари барпо этила бошлади. Ободонлаштириш ишларига, водопровод, канализация тармоқларини қуришга бирмунча аҳамият берилди. 1947 йилдан шаҳар кўчаларида троллейбус қатнай бошлади. 1946–58 йиллар давомида 1 млн.м2 дан ортиқ уй-жой қурилди.

. Тошкент шахрининг харитаси



1966 йил 26 апрелда Тошкентда юз берган зилзила натижасида шаҳар жиддий шикастланди. Зилзила оқибатлари қисқа муддат (3,5 йил)да тугатилди. Шаҳар қиёфаси бутунлай ўзгарди. Боғ ва экинзорлар ўрнига кўплаб турар жой массивлари, жамоат бинолари қурилди. Лекин улардан маҳаллий аҳолидан кўра кўпроқ «қурилиш баҳонасида» марказдан келганлар баҳраманд бўлишди.

1991 йил 31 августда Тошкентда Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинди. Ҳозирги Тошкент – Ўзбекистон Республикасининг пойтахти, сиёсий маркази. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароргоҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, ижтимоий ҳаракат ва партияларнинг марказлари, чет эл элчихоналари, БМТга қарашли ташкилотлар ваколатхоналари жойлашган.
Тошкент – қадимдан тинчлик, дўстлик шаҳри бўлиб келган. Бу ерда ўтказилган ҳар қандай анжуман тинчлик, ижтимоий тараққиёт, дўстлик ва ҳамкорлик, байналмилалчилик, демократизм руҳи билан суғорилиши одат бўлиб қолган.

Шаҳар тарихий-меъморий ёдгорликларидан Қаффол Шоший мақбараси (10–16-асрлар), Кўкалдош мадрасаси (16-аср), Бароқхон мадрасаси (15–16-асрлар), Хўжа Аламбардор мақбараси (тахминан 10-аср), Абулқосим мадрасаси (19-аср), Юнусхон мақбараси (15-аср охири), Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси (15-аср), Қалдирғочбий мақбараси (15-асрнинг 1-ярми) ва б. сақланган. Тошкентда кўп азиз-авлиёлар ўтишган. Шиблиота, Зангиота, Чўпонота, Иброҳимота, Саидота, Ваққосота, Қўйлиқота, Сузукота, Чилонзорота, Яланғочота шулар жумласидандир.

Тошкентда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури изчил амалга оширилмоқда. Шаҳарда 289 умумий таълим мактаби, 37 академик лицей, 38 мусиқа ва спорт мактаблари, 79 касб-ҳунар коллежи, 29 олий ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда (2009).

Тошкентни кўкаламзорлаштиришга, умуман ободонлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Шаҳарнинг табиий муҳитини бузадиган корхоналар, ташкилотлар замонавий асбоб-ускуналар билан қайта жиҳозланди ёки шаҳардан ташқарига кўчирилди. Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши ишга туширилди. Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида жойнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, асосан 1995 йилдан бутун инфратузилмани комплекс ривожлантиришга киришилди. 1997 йилда 2015 йилгача бўлган Тошкент шаҳри Бош плани схемаси ишлаб чиқилди. Маҳаллалараро алоқаларни сақлаб қолиб, шаҳарнинг тарихан таркиб топган қисмини тубдан таъмирлаш ва ободонлаштириш йўлида катта ишлар қилинди. Жумладан, Эски шаҳарнинг Қорасарой, Сағбон, Форобий ва б. кўчалари кенгайтирилиб, қайта очилди. Бу кўчаларда транспорт қатнови яхшиланди. Катта ҳалқа йўли, Кичик ҳалқа йўли лойиҳа асосида кенгайтирилиб, тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Фарғона йўли, шунингдек, Тошкентни Қозоғистон билан боғловчи Келес кўприги ва б. қайта қурилди. «Туркистон» саройи, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Республика биржа маркази, Республика кўчмас мулк биржаси, Болалар ижодиёти уйи, Ўзбек либослари галереяси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Халқаро бизнес маркази, «Интерконтиненталь Тошкент» ва б. бир қанча меҳмонхоналар, спорт мажмуалари, темир йўл вокзали, «Шаҳидлар хотираси» хиёбони, Хотира майдони, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенат бинолари, Ўзбекистон тасвирий санъат гале¬реяси, Ёшлар ижод саройи ва б. иншоотлар фойдаланишга топширилди. «Олой», «Эскижўва», «Фарҳод», «Бешёғоч», «Миробод», «Аския», «Отчопар», «Паркент», «Кўкча» бозорлари қайта қурилди.

Шаҳар қиёфасининг шарқона тус олишига аҳамият берилмоқда. 1991 йил 1 сентябрдан Тошкентдаги Марказий майдон Мустақиллик майдони деб аталди. Бу майдонда Мустақиллик ва эзгулик монументи ўрнатилди [55].

Юқорида номлари келтирилган қадамжойлар, маъмурий биноалар хамда иншоатларнинг, ахоли яшаш жойлари ва боғ-хиёбонлар атрофини кўкаламзорлаштиришда янгияча жахаон андазаларига мос бўлган янгича услубларни қўллаган холда ландшафт қурилиш ишларини амалга ошириш ўта самарали натижаларга олиб келади.
Иқлим ва тупроқ шароити

Бу худуднинг иқлим шароити ўзига хос бўлиб, текислик қисмидан тоғ минтақалари томон ҳавонинг ҳарорати пасайиб боради, атмосфера ёғин миқдорлари эса аксинча кўпаяди. Тошкент шахри тупроқлари гранулометрик таркибга кўра ўрта соз бўлиб, лёс фракцияси 50,2% гача, қум фракциясининг миқдори 10,8%, физикавий лой 45,1% ни ташкил этди. Тупроқ қатламини асосан суғориладиган типик бўз тупроқлар ташкил этади.

Ҳарорат ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун энг зарур омиллардан бири ҳисобланади. Ҳар бир ўсимлик тури учун минимал, оптимал ва максимал ҳарорат мавжуд бўлган ҳолдагина ўсимликлар ўсади, ривожланади ва уларда нормал физиологик жараёнлар амалга ошади. Бундан кўриниб турибдики, ҳарорат ўсимликлар ҳаётида, уларнинг географик тарқалишида, типининг ташкил топишида муҳим экологик омил ҳисобланади.

Тошкент шахрининг иқлим шароити ўзига хос бўлиб, текислик қисмидан тоғ минтақалари томон ҳавонинг ҳарорати пасайиб боради, атмосфера ёғин миқдорлари эса аксинча кўпаяди. Текислик ва адир минтақаларида қиш ойларининг ҳарорати турғунсиздир, улар йиллар бўйича ўзгариб туради.

Мазкур ҳудуднинг иқлимини тавсифлашда “Тошкент” метеорологик станциясининг маълумотларидан фойдаландик. Уларга кўра, мазкур ҳудуднинг иқлими кескин континентал бўлиб, ҳароратнинг суткалик ўзгариб туриши, ёз ойларининг иссиқ ва қуруқ бўлиши, куз фаслининг илиқ ва қуруқлиги ҳамда қишнинг совуқлиги билан ажралиб туради. Тошкент шаҳри учун нисбатан паст шамол тезлиги 1,4 м/сек ни ташкил этади [22].

Тошкент шахри ва вилоятининг иқлим шароити ўзига хос бўлиб, текислик қисмидан тоғ минтақалари томон ҳавонинг ҳарорати пасайиб боради, атмосфера ёғин миқдорлари эса аксинча кўпаяди. Текислик ва адир минтақаларида қиш ойларининг ҳарорати турғунсиздир, улар йиллар бўйича ўзгариб туради (2.1-жадвал)



Қиш фасли: Тошкент воҳаси шароитида ноябрь ойидан бошланиб, март ойининг ўрталаригача давом этади. Хавонинг ўртача ойлик ҳарорати январда -6,40С ва +3,4ºС ни ташкил этди. Йиллик ёғингарчилик миқдори 351,5-578,8 мм, йиллик ўртача ҳаво ҳарорати 14,7-15,40С атрофида бўлиб, ҳавонинг йиллик ўртача нисбий намлиги 55,6% ни ташкил этади. Февраль ойида ҳавонинг максимал нисбий намлиги кузатилиб, бу кўрсаткичлар 89-83% атрофида эканлиги қайд этилади. Ҳавонинг минимал ҳарорати январь ойида – 0,2-10,00С атрофида бўлганлиги кузатилади.

Баҳор фасли: март ойидан бошланиб, май охиригача давом этди. Март ойида ўртача ҳаво ҳарорати 9,2-15,20С гача бўлганлиги кузатилди. Бу даврда тупроқ юза қатламидаги ҳарорат 4-120С ўзгарганлиги аниқланган. Апрелда ҳавонинг ҳарорати ўртача 12,8-18,00Сни ташкил этиб, баҳор фаслининг апрель ва май ойларида ёғин миқдори кўп бўлди (125-122,2 мм). Май ойи фаслнинг охирги ойи бўлсада ҳавонинг ҳарорати юқори бўлиб, ўртача 20,0-23,20С гача кўтарилиши кузатилади.

Ёз фасли: июнь ойидан сентябрь ойининг ўрталаригача давом этиб, ҳавонинг иссиқлиги ва қуруқлиги билан тавсифланади. Бу фаслда ҳавонинг ўртача ҳарорати 29,10С, энг юқори ҳаво ҳарорати июль ойига тўғри келиб, максимал ҳарорат 37,40С, минимали 20,40С бўлади. Ёғингарчилик миқдори жуда кам бўлиб, бу фаслда деярли кузатилмайди.

Куз фасли: сентябрь ўрталаридан бошланиб, ноябрь ойининг иккинчи декадасида якунланади. Кузнинг биринчи ойи – сентябрнинг дастлабки кунлари ҳавонинг иссиқлиги билан ажралиб туради. Шу ойнинг иккинчи ярмидан ҳароратнинг пасайиши кузатилиб, ҳаво ҳарорати ўртача 2005 йилда 22,5ºС ни ташкил этди. Октябрь ойидан ҳаво ҳарорати кескин ўзгара бошлайди, ёғингарчилик миқдори кўпаяди. Ноябрь ойининг II-III декасидан бошлаб, ҳаво ҳарорати анча пасайганлигини кузатилади.

Кузатув олиб борилган йилларда муайян мавсум давомида ҳавонинг ҳарорати деярли бир хил бўлиб, йиллар орасидаги фарқ жуда кам бўлади. Йиллик ўртача ҳаво ҳарорати 2005 йилда 15,20С, 2006 йилда 15,40С, 2007 йилда 15,20С бўлган. Йиллардаги ўртача максимал ҳаво ҳароратининг фарқлари ҳам шунга мувофиқ 22,00С, 22,20С, 22,30С ни ташкил этган.



2.2.1-жадвал

Тошкент шаҳрининг 2016-2017 йил атмосфера ҳарорати ва ёғингарчилик миқдори



2016

2017

Ўртача атмосфера ҳарорати

Ўртача ёғингарчилик миқдори

Ўртача атмосфера ҳарорати

Ўртача ёғингарчилик миқдори

1.январь

3,4

46,4 мм

5,6

50,0 мм

2.февраль

6,9

84,5 мм

3,7

134,9 мм

3.март

11,4

125,0 мм

11,6

36,1 мм

4.апрель

12,8

122,2 мм

17,1

86,4 мм

5.май

20,0

48,2 мм

20,7

59,9 мм

6.июнь

24,1

21,4 мм

25,3

66,2 мм

7.июль

27,8

0,0 мм







8.август

25,8

6,3 мм







9.сентябрь

20,8

11,6 мм







10.октябрь

14,6

5,1 мм







11.ноябрь

8,0

31,3 мм







12.декабрь

5,0

85,8 мм







Ўрт.йиллик

15,05

48,98мм

14,0

72,25 мм

2015 йилда ёғингарчилик миқдори 402,4 мм, 2016 йилда 355,5 мм ва 2017 йилда 411,1 мм бўлиб, 2017 йилда энг кўп ёғингарчилик бўлганлиги қайд этилди (2.2.2-жадвал).



2.2.2-жадвал

«Тошкент» метеостанцияси об-ҳаво маълумотлари (2014-2016 йй.)

Йиллар

О й л а р

Ўртача йиллик

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII




1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Ҳавонинг ўртача ҳарорати, 0С

2014

-6,4

0,2

15,2

16,8

23,2

28,1

29,1

27,7

20,7

14,2

4,2

3,8

14,7

2015

3,4

6,9

11,4

12,8

20,0

24,1

27,8

25,8

20,8

14,6

8,0

5,0

15,0

2016

5,6

3,4

11,6

17,1

20,7

25,3

27,3

26,9

20,9

16,5

9,7

3,8

15,7

Ҳавонинг максимум ҳарорати, 0С

2014

-1,7

5,5

22,3

24,1

31,0

35,9

37,4

37,0

29,4

21,2

13,8

8,1

22,0

2015

9,1

11,7

17,4

18,7

26,6

31,4

35,8

33,7

29,0

23,7

14,3

10,2

21,8

2016

10,9

8,3

18,1

23,3

27,3

32,5

34,8

35,7

29,4

25,0

17,9

11,1

22,8

Ҳавонинг минимум ҳарорати, 0С

2014

-10,0

-3,4

9,5

10,3

15,5

19,3

20,4

19,0

13,1

9,0

4,1

0,8

8,9

2015

-0,2

3,4

6,6

7,9

13,4

16,1

19,1

17,1

13,4

7,5

3,6

1,6

9,1

2016

1,8

0,4

6,4

11,3

14,4

18,4

19,4

18,4

13,5

10,2

4,3

-0,9

9,8

Ёғин миқдори, мм

2014

29,7

57,5

19,2

42,3

28,8

1,7

0,0

1,4

11,4

39,5

68,7

51,3

351,5

2015

46,4

84,5

125,0

122,2

48,2

21,4

0,0

6,3

11,6

5,1

31,3

85,8

587,8

2016

50,0

134,9

36,1

86,4

59,9

66,2

3,4

3,0

5,7

15,5

25,2

12,7

499

Тошкент шаҳри ва шаҳар атрофларидаги тупроқ қатламини асосан суғориладиган типик бўз тупроқлар ташкил этади. Н.К. Сафарованинг [41] маълумотига кўра, Тошкент шахри тупроқлари гранулометрик таркибга кўра ўрта соз бўлиб, лёс фракцияси 50,2% гача, қум фракциясининг миқдори 10,8%, физикавий лой 45,1% ни ташкил этди. Суғориш бўз тупроқларнинг физик хоссаларига ижобий таъсир қилиб, зичлашувини камайтиради. Тупроқларнинг агрокимёвий таҳлилига кўра, ҳайдалма қатламда гумуснинг миқдори 1,22%, умумий азот 0,115%, умумий фосфор 0,14% ва калий миқдори 1,32% ни ташкил этади.

«Тошкент» метеостанциясининг маълумотига кўра, ҳудуднинг тупроқ юза қатламининг ўртача ҳарорати 2015 йил январда 00С, максимал даражаси +5ºС ни, февралда -10С, максимали ҳарорати +50С бўлган. Тажриба йилларининг баҳор ойларида ўртача ҳарорат 12-250С, максимали 30-500С гача бўлиб, бу кўрсаткич ёз ойларида 59-640С гача етган (2.2.3-2.2.4-жадваллар).

Ўртача кўп йиллик маълумотларга кўра ҳавонинг нисбий намлиги йил бўйи меъёр даражасида бўлади. Энг иссиқ ой – июлда ҳавонинг нисбий намлиги энг паст кўрсаткич, яъни 40% ни, январ ойида эса 72% ни ташкил этади. Тупроқ устки қисмининг ҳарорати ҳам ўсимликларнинг ўсиб ривожланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу кўрсаткич июл ойида 34оС дан 71оС гача кўтарилиши кузатилган. Январ ойида эса -2оС дан -35оС гача пасайиб кетади.

Шамолнинг тезлиги ўртача 1,8 м/с ни ташкил этиб, асосан шимоли-шарқ ва шимол томондан эсади. Шамолнинг тезлиги баҳорда энг юқори даражада (2,1 м/с), қишда эса энг паст даражада (1,6 м/с) бўлади. Шамолнинг асосий йўналиши йил давомида деярли ўзгармайди.
2.2.3-жадвал

Тупроқ юза қатламининг ҳарорати («Тошкент» метеостанцияси маълумотлари бўйича 2014-2016 йй.)

Йиллар

О й л а р

Ўртача йиллик

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII




1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Тупроқ юзасининг ўртача ҳарорати, 0С



2014

-10

-3

15

20

29

36

37

35

25

15

6

2

18,3

2015

1

6

12

15

25

30

35

32

25

14

5

2

16,8

2016

3

2

2

20

25

31

35

34

25

17

6

-1

16,6

Тупроқ юзасининг максимум ҳарорати, 0С



2014

-2

3

34

42

55

65

67

64

52

33

17

8

36,6

2015

8

16

26

33

48

57

65

61

51

39

19

8

35,5

2016

11

9

27

41

48

56

63

62

51

39

21

9

36,4

Тупроқ юзасининг минимум ҳарорати, 0С



2014

-16

-8

4

7

13

16

17

15

9

5

-0

-2

7,1

2015

-4

1

4

6

11

14

15

14

9

2

-2

-2

6,3

2016

-1

-2

4

8

12

16

16

16

11

6

-1

-7

7,4

2.2.4-жадвал



Тошкент” метеостанцияси маълумоти бўйича ҳавонинг нисбий намлиги (%) ва тупроқ устки қисмининг ҳарорати, оС




Ойлар

Ҳаво нисбий намлиги, %

Тупроқ устки қисмининг

ҳарорати, оС

Ўртача кўп йиллиги

2016

Ўртача кўп йиллиги

2016

1.

Январ

73,6

81

1,7

0

2.

Феврал

66

79

3,0

-1

3.

Март

60,6

57

10,0

12

4.

Апрел

59,0

56

16,7

18

5.

Май

54,3

55

24,6

25

6.

Июн

42,3

40

31,7

34

7.

Июл

41,5

35

34,5

36

8.

Август

39,5

42

32,5

32

9.

Сентябр

42,5

39

25,5

26

10.

Октябр

53

48

15,3

15

11.

Ноябр

68

68

8,0

6

12.

Декабр

76,3

68

-0,6

2




Ўртача кўп йилик

56,4

55,7

16,9

17,1

Шамолнинг тезлиги ўртача 1,8 м/с ни ташкил этиб, асосан шимоли-шарқ ва шимол томондан эсади. Шамолнинг тезлиги баҳорда энг юқори даражада (2,1 м/с), қишда эса энг паст даражада (1,6 м/с) бўлади. Шамолнинг асосий йўналиши йил давомида деярли ўзгармайди.

Тошкент шахри иқлим шароитини таҳлил қилган холда ажратилган ер майдонининг инженер-геологик жихатидан ўрганилганлиги ва худудларни тўғри ўрганиш мақсадида O`ZGASHKLITI давлат унитар корхонаси томонидан бажарилган геологик (геодезик) изланишлар натижасида) ҳамда табиий ва иқлимий кўрсаткичларига (O`Z GISMETIOтомонидан берилган йиллик ўртача хаво хароратининг натижалари) ўрганилган ҳолда Шаҳарсозлик хужжатлари ишлаб чиқилаётган худуд IV Б иқлим худудида жойлашганлиги боис худуднинг хаво харорати қўйидагича белгиланди:


  • ўртача йиллик харорат 25.1 0С

  • баланд харорат 40 0С

  • паст харорат 18 0С

Шамолнинг тезлиги ўртача 1,8 м/с ни ташкил этиб, асосан шимоли-шарқ ва шимол томондан эсади. Шамолнинг тезлиги баҳорда энг юқори даражада (2,1 м/с), қишда эса энг паст даражада (1,6 м/с) бўлади. Шамолнинг асосий йўналиши йил давомида деярли ўзгармайди (2.2.1-график).

Шундай хулосага келиш мумкинки, бу ҳудудда интрадукция қилинган манзарали дарахт ва бута турларини кўкаламзорлаштириш ва экиш учун қулай бўлганлиги сабабли Тошкент худудида топиар усулида ўсимликларга шакл бериш ишлариниамлга ошириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун етиштиришда Тошкент шахри тупроқ ва иқлим шароити мос. Шу сабабли хам Тошкент шахрида топиар санъатидан фойдаланилган холда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш каби ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ.






2.2.1 – график. Шамол йўналишининг кутблар бўйича такрорланиши


Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish