Бугун биринчи марта айтилмаган изҳорлар, кўрсатилмаган эҳтиромлар ва билдирилмаган миннатдорчиликларнинг пайти келгандай



Download 15,01 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi15,01 Kb.
#280972
Bog'liq
Устоз


Бугун биринчи марта айтилмаган изҳорлар, кўрсатилмаган эҳтиромлар ва билдирилмаган миннатдорчиликларнинг пайти келгандай. 2012 йил Ўзбекистон Миллий Университети Филология факультетини тамомлагач, илк бор мактабда педагоглик фаолиятимни бошлаганим ёдимда. Ўқувчига муносабатниб ҳамкасблар билан мулоқотни ҳали бимайдиган нўноқ ўқитувчи учун ҳам ўқитувчи кераклигини ҳаёлимга ҳам келмаганди. “Ҳа, ўқитувчи дегани шунақа бўлса керакда, - деб ўзимни овутардим. 2015 йил август ойидан Наманган шаҳридаги 43-мактабда иш фаолиятимни бошладим. Мактаб директори Муқаддасхон Қамбарова мени ёш мутахассис сифтида шу мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Нишонова Шоҳида устоз билан таништириб, шу кишидан тажриба ўрганишим мумкинлигини айтганларида ҳайрон қолганман. Ўқитувчиликка ўқиганим камми. Бироқ устознинг дарсларини кузатар эканман, менда таълимнинг мен илғамаган янги қирралари намоён бўла ошлади. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги риштанинг боғланиши, ажойиб нотиқ, меҳрибон она, содиқ дўст, талабчан устоз... Ҳозир бу ҳақда нима айтсам ҳам камдек кўринаверади.
Шоҳида устоз 1972 йилнинг 26 октябрида Наманган шаҳрида туғилди. 1989 йилда ўрта мактабни якунлаб, Наманган давлат педагогик институтида таълимни, 1991 йилда эса педагогик фаолиятни бошлади. 1996 йилдан Наманган шаҳридаги 43-мактабда фаолият юритади.устоз ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндошади. Бир ўқувчи иқтидорли бўлиб бошқаси бўш ўзлаштиради деб ўқувчи ажратмайди. Бола руҳияти, қизиқиши ва интилишига қараб мавзуни тушунтириш йўсинини тўғри танлай олади. Бу фаолият албатта ўз самарасини берган, чунки устоз сабоқ берган шогирдлар бугун юрт хизматида. Жумладан, Хавасхон Солихўжаева НамДУда таҳсил олиб, Филология фанлари бўйича Фалсафа доктори сифатида фаолият олиб борар экан, айни пайтда устоз бошлаб берган йўлдан бориб, 43-мактабда Ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи сифатида ҳам ўз фаолиятини бошлаган. Бундан ташқари Баҳодир Тўхтабоев, Баҳодир Иброҳимов, Иқбола Иброҳимова сингари ўқувчилари ҳам ўз соҳасининг билимдони сифатида элга хизмат қилишяпти.
Устоз 2006 йилда “Йил ўқитувчиси” кўрик танловида фахрли иштирок этиб, Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди, “Халқ таълими аълочиси” сифатида эъзоз топди.
Устознинг “Ёзма ишларда йўл қўйилган камчиликлар устида ишлаш”, “Сўз бирикмаси ва сўз бирикмалари занжири”, “Адабиёт фанини ўқитишда инновацион усуллардан фойдаланиш”, “Товушлар жилваси” каби қатор услубий қўлланмалари оммалаштирилиб, вилоят ва республика миқёсида фодаланилмоқда.
Устознинг “Адабиёт дарсларида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусидаги туркум методик ишлари ва педагогик тажрибаси, шогирдлар фаолияти натижасида 2017 йилдан эътиборан Халқ таълими Вазирлиги ташаббус билан ташкил этилган Филология фанлар таянч мактабларида тренер ўқитувчи мақомига эга бўлди.
Бугунги кунда ҳам устоз таҳсилини олган ўқувчилар Ғофужанова Моҳимбону ЭИфодали ўқиш” танловида, Нигора Саюббаева “Ёш китобхон”, “Ёш ижодкор” танлови, “Конституция – бахтимиз қомуси” иншолар танлови, “Ўзбек тилим, ўзлиигим тимсоли” ижодий ишлар танлови, ҳамда фан олимпиадаларида устоз номини кўтариб туришибди.
“Шоҳидахон педагог сифатида жамоамиз ва мактабимиз шаънини ҳамиша химоя қилган ва ўзининг юксак натижалари билан ҳамиша меҳнат фаолиятини оқлаб келган, - дейди мактаб директори М.Қамбарова. – Изланувчан, ташкилотчи ходим сифатидаҳаммага ўрнак кўрсата олади.
Устознинг фақат мактаб ва таълим соҳасидагина ютуқли дейишнинг ўзи етарли эмас. Устоз махалласида ҳалол ва меҳрибон инсон сифатида ўз ҳурмати ва обрўси бор. У уч қиз ва бир ўғилнинг меҳрибон онаси, оқил тарбиячиси, етти набиранинг нуроний бувиси.
Яхши устозга шогирд бўлишлик ҳам Оллоҳнинг иноятидир.· Комил инсон осмондан тушмайди, у ҳам устоз тарбиясини олиб шаклланади. Яхшилик, эзгуликни ўргатиб саодатга элтувчи йўлни кўрсатадиган кишинигина устоз дейиш мумкин. Шогирднинг муваффақияти устоз кўнглини тоғдек кўтаради. Инсон ҳаёти гаштининг энг ширини устозликдир. Шогирд ҳам фарзанд сингари устоз жигарининг бир парчасига айланади, юрагининг тўридан жой олади. Устоз ўзига ва шогирдларига ўта талабчан бўлсагина кўп муваффақиятларга эришиши мумкин. Шу маънода педагог сифатида кўплаб муваффақиятларимга сабабчи бўлган Шоҳида устоз каби устозлар жамиятимизда кўп бўлиши, албатта ёшлар учун муҳимдир.
Download 15,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish