Бошқариш таълимотидаги йўналишлар



Download 16,69 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi16,69 Kb.
#129231
Bog'liq
Boshqarish ta’limotidagi yo‘nalishlar


Aim.uz

Бошқариш таълимотидаги йўналишлар
Бошқариш назариясининг дастлабки куртаклари қадим замонларга бориб тақалиб, Ю. Цезар, А. Македонский, Туркистонда эса ўрта аср даврида Амир Темур ҳукмронлиги вақтидан бошлаб шакллана бошлаган. Дастлабки пайтларда у оддий бўлиб, асосан ҳарбий тавсифга эга эди.
Ўша давр менежерлари ҳарбий интизомни ўрнатиш мақсадида одамларни жазо билан қўрқитиш, ҳар қандай буйруқ ва фармонларга сўзсиз итоат этиш каби усулларни қўллаганлар. Бундай бошқарувга меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, улардан иложи борича кўпроқ қўшимча қиймат ундиришнинг ғоятда самарали усули, деб қаралган. Амир Темур даврида марказлашган, интизомли давлатнинг барпо этилганлигига ҳам Соҳибқироннинг ўз қўл остидагиларни «қўрқув билан умид ўртасида ушлаш» бўйича бошқаргани сабаб бўлган.
Капитализм тузумининг бошланғич даврида тадбиркор-мулк эгаси ишлаб чиқаришни ўзининг шахсий тажрибасига таяниб бошқарган. XVIII асрнинг охирларида Англияда бўлган саноат инқилоби бошқарувга бўлган қизиқишни янада кучайтиради. Бошқарув ходимларини тайёрлашга алоҳида эътибор берила бошланди.
Аммо XIX асрнинг иккинчи ярми ХХ аср чегарасида техника ва технологиянинг такомлилашуви, ишлаб чиқаришнинг кескин ўсиши бошқаришни мураккаблаштириб юборади ва уни махсус билимларини талаб этувчи, фаолиятнинг махсус соҳасига айлантирди. Ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бошқарув соҳасидаги тажрибани умумлаштириш, ишлаб чиқариш ва ходимларни бошқаришнинг самарали усулларини излашга олиб келди. Натижада бошқарув тўғрисидаги илм, фан вужудга келди.
Ўша даврдан бошлаб то бугунги кунга қадар бошқарув таълимотида қуйидаги тўртта йўналиш (мактаб) эволюцион тарзда ривожланган ва ўзининг тегишли ҳиссасини қўшган (1-жадвал).

1-Жадвал. Бошқариш таълимотидаги тўрт йўналиш (мактаб)





Мактаб номлари (йиллар)

Номояндалари

Турли мактабларнинг бошқарув таълимотига қўшган ҳиссаси


1340-1400 йиллар

Амир Темур

-Мамлакатни идора қилиш ва салтанатни бошқариш услуби, стратегияси ва тактикасини жорий қилди.
-XIV-XV асрлар воқеалари ва ижтимоий ҳаётни ўзида акс эттирган қимматли асар Темур тузукларини яратди. Мазкур асарда баён этилган бошқариш йўл-йўриқлари, қонун-қоидалари, панд-насиҳатлари Ўзбекиситон мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилмоқда.
-Кучли давлатни барпо этиш, давлат ҳокимиятининг қайси ижтимоий тоифаларига таяниши, мансабдор шахсларни уларнинг сифатларига кўра танлаш ва вазифаларга тайинлаш борасида амалий жиҳатдан мукаммал бўлгагн таълимотни яратди.
-Буюк давлат арбоби, дунёвий билимларнинг соҳиби бўлган Соҳибқирон марказлашган давлатни барпо этиши орқали ўрта асрларда буюк шахслар етишиб чиқиши учун моддий, ғоявий заминни яратди.


(1885-1920) йиллар

Ф. Тейлор
Г. Эмерсон ва бошқалар

-Вазифани бажаришнинг мақбул усулларини топиш мақсадида илмий таҳлилни қўллаш.
-Вазифани бажарувчи энг мақбул ходимни танлаш ва унинг ўқитилишини таъминлаш.
-Вазифани самарали бажарилишини таъминловчи ходимларни зарур ресурслар билан таъминлаш.
-Юқори меҳнат унумдорлигини таъминлаш мақсадида ходимларни мунтазам рағбатлантириб туриш.


Мумтоз ёки маъмурий менежмент (1920-1950)

А. Файол, М. Вебер ва бошқалар

-Бошқарув принципларини ривожлантириш.
-Бошқарув функцияларини баён этиш.
-Ташкилотни ялпи бошқаришда системали ёндошувни асослаш.


«Инсон муносабатлари» мактаби (1950 йилдан ҳозиргача)

Э. Мэйо, Р. Лайкерт ва бошқалар

-Меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида ўзаро муносабатлардан қониқиш ҳосил қилувчи усулларни қўллаш.
-Компаниянинг сиёсати ва истиқболини ходимларнинг хулқ-атворига, асосланган ҳолда ташкил этиш.


Миқдорий тизимли ёки замонавий менежмент (1950 йилдан ҳозиргача)

Г. Саймон,
П. Друкер,
Э. Дейл ва бошқалар

-Мураккаб бошқарув муаммоларини чуқурроқ тушуниш мақсадида турли моделларни ишлаб чиқиш ва қўллаш.
-Мураккаб вазиятларнинг ечими бўйича бошқарув ходимларига ёрдам берувчи миқдорий усулларни ишлаб чиқиш.

Download 16,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish