БИРДАНИГА ИККАЛА МОДДА МАССАСИ
КЎРСАТИЛГАН МАСАЛАЛАР!
1. Таркибида 22,2 г кальций хлорид бўлган эритма билан таркибида 25 г натрий карбонати бўлган эритма таьсирлашиши натижасида неча грамм чўкма ажралиб чиқади?
А) 20,0 В) 22,2 С) 25,0 Д) 25,4 Е) 28,0
2. 6,5 грамм рух 7,3 грамм водород хлорид билан реакцияга киришганда неча литр (н.ш.да) водород ажралади? [Ar(Zn)=65, Ar(CI)=35,5]
А) 22,4 В) 11,2 С) 5,6 Д) 2,8 Е) 2,24
3. 8 г Fe2О3 билан 5,4 г AI қайтарилганда, қайси модда қанча миқдорда ортиб қолади?
[Mr(Fe2О3)=160, Ar(AI)=27]
А) 1,35 г AI В) 2 г Fe2О3 С) 4 г Fe2О3
Д) 2,7 г AI Е) қолмайди.
4. 14 г темир моддаси 6,4 г олтингугурт билан реакцияга киришганда, қандай ва қанча массада (г) модда ортиб қолади?
А) 2,8 г S В) 2,8 г Fe С) 11,2 г Fe D) 11,2 г S
E) 5,6 г Fe
5. 23 г натрий ва 78 г сув билан реакцияга киришганда ҳосил бўладиган натрий ишқор эритмасидаги натрий гидроксиднинг масса улушини (%) топинг.
А) 36 В) 23 С) 43 Д) 45 Е) 40
6. Алюминий хлориднинг 13,35 г миқдори сувда эритилди ва унга натрий гидроксиддан 12,0 г қўшилди. Ҳосил бўлган чўкма массаси неча грамм бўлади?
[Ar(AI)=27, Ar(CI)=35,5, Ar(Na)=23, Ar(О)=16]
А) 7,8 В) 7,5 С) 7,6 Д) 8,0 Е) 8,2
7. 34 г аммиак 80 г водород хлорид билан аралаштирилди. Бунда қанча миқдорда (г) янги модда ҳосил бўлиши керак?
[Ar(N)=14, Ar(CI)=35,5]
А) 105 В) 109 С) 107 Д) 110 Е) 104
8. 3,2 г олтингугурт 6,0 г темирга қўшиб қиздирилди. Бу реакцияда қайси моддадан қанча ортиб қолади? [Ar(Fe)=56, Ar(S)=32]
А) олтингугурт 0,4 г В) темир 0,4 г С) темир 0,6 г
Д) олтингугурт 0,6 г Е) темир 0,2 г
9. 16,25 г рух билан 6,4 г олтингугуртнинг таьсирлашуви натижасида қанча миқдорда қандай маҳсулот ҳосил бўлади?
А) 2 г Zn ва 18 г ZnS В) 4 г Zn ва 20 г ZnS
С) 3,25 г Zn ва 19,4 ZnS Д) 6,25 Zn ва 17,2 ZnS г
Е) 19,0 г ZnS ва 4 г Zn
10. Кальций оксиднинг 5,6 г миқдорига 5,4 г графит қўшиб қиздирилди. Реакциядан сўнг графитдан неча грамм ортиб қолади?
А) 0,2 В) 11,0 С) 0,1 Д) 1,8 Е) ортмайди.
11. 0,672 л водород ва 224 л азотдан неча литр аммиак синтез қилиш мумкин?
А) 0,224 В) 0,112 С) 0,448 Д) 0,336 Е) 0,560
12. 40 г мис(II) сульфат эритилган эритмага 11,2 г темир кукуни қўшилганда, қандай моддалар ва қандай массада (г) ҳосил бўлади?
А) 11,4 г Си ва 27,14 FeSО4
В) 12,8 г Си ва 30,4 г FeSО4
С) 13,4 г Си ва 25,14 г FeSО4
Д) 9,4 г Си ва 29,14 г FeSО4
Е) 15,4 г Си ва 26,58 г FeSО4
13. 8 г водород ва 8 г кислород аралаштирилди ва ёндирилди, бунда ҳосил бўлган сувнинг массасини топинг.
А) 9 В) 8 С) 10 Д) 16 Е) 18
14. 3 г водород билан 24 г кислород аралашмаси портлатилганда, неча грамм сув ҳосил бўлади?
А) 31 В) 28 С) 30 Д) 27 Е) 29
15. 189 г алюминий билан 268.8 л хлор орасидаги реакция натижасида неча грамм алюминий хлорид ҳосил бўлади?
А) 934.5 В) 1068 С) 467.2 Д) 534 Е) 1602
16. Массаси 4,6 г бўлган натрий металига 3,6 г сув таьсир эттирилди. Реакция натижасида қанча ўювчи натрий ҳосил бўлади?
А) 1.12 В) 11.2 С) 2.24 Д) 22.4 Е) 8,0
17. Массаси 1,8 г бўлган сувга массаси 4,6 г бўлган натрий метали ташланди. Реакция натижасида қанча масса ўювчи натрий ҳосил бўлади?
А) 1.12 В) 1.4 С) 2.8 Д) 5.6 Е) 4.0
18. Массаси 5,4 бўлган сувга массаси 4,6 г бўлган натрий бўлакчаси ташланди. Реакция натижасида қайси моддадан қанча масса (г) ортиб қолади?
А) 0.224 г Н2О В) 0.112 г Н2О С) 1.12 г Na
Д) 11.2 г Na E) 1.8 г Н2О
19. Ҳажми 2,24 л (н.ш.) бўлган СО ва СО2 аралашмаси ёниши натижасида ҳосил бўлган газни 7,4 г сўндирилган оҳакли эритма орқали ўтказилганда ҳосил бўлган чўкма массасини (г) ҳисобланг.
А) 5 В) 10 С) 15 Д) 20 Е) 22.5
20. 9.2 г натрий метали 2.24 л кислородда ёндирилди. Натижада ҳосил бўлган қаттиқ модданинг массасини (г) топинг.
А) 7.8 Nа202 B) 12,0 Na20 C) 15.6 Na202
D) 7.8 Na20 E) 12.4 Na202
Do'stlaringiz bilan baham: |