Азрақийлар. Азрақийлар (Азориқа) гуруҳининг асосчиси Нофиъ ибн ал-Азрақдир (в. 685 й.). Хавориж гуруҳлари орасида энг муросасиз ва бешафқат саналган бу жамоа ҳозирги кунгача етиб келмаган.
Азориқа таълимотига хос бўлган жиҳатлар қуйидалар:
Халифа Алини «кофир» деб ҳисоблаганлар;
гуноҳи кабира қилган мусулмонларни кофир деб эълон қилганлар;
азориқалардан бўлмаган мусулмонлар, уларнинг қариялари, аёл ва болалари қонини тўкишни (истирода) ҳалол деб ҳисоблаганлар;
ҳайз кўрган аёлларга ҳам намоз ўқиш ва рўза тутишни фарз деб ҳисоблаганлар;
майда ўғрилик учун ҳам қўлни бутунлай елкадан кесиб ташлашни буюрганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |