Автотрансформаторларлар. Ўлчов трансформаторлари. Кучланиш ва ток трансформаторлари. Уч фазали занжирлар. Уч фазали трансформаторлар



Download 102,83 Kb.
bet1/6
Sana22.02.2022
Hajmi102,83 Kb.
#97564
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-МАЪРУЗА. (3)
1 variant spring midterm 2020 writing, история, Вопрос, manaviyatni shakllantiradigan asosij mezonlar(0), oquvchilarda psixokorrektsion faoliyat mazmuni va tamoyillari, umumiy pedagogika 19 101 D Soliyeva Sevara, Prezi dasturi yordamida taqdimot tayyorlash Xakimov Shahboz, 77- мактаб Инвентар буйруқ 241.dotx, 77- мактаб Инвентар буйруқ 241.dotx, FSMU texnologiyasi - Tursinbaeva T, FSMU texnologiyasi - Tursinbaeva T, FSMU texnologiyasi - Tursinbaeva T, FSMU texnologiyasi - Tursinbaeva T, gaz razryadlarinining amaliy tadbiqlarini organish

5-маъруза: Автотрансформаторларлар. Ўлчов трансформаторлари. Кучланиш ва ток трансформаторлари. Уч фазали занжирлар. Уч фазали трансформаторлар.

Режа:



  1. Автотрансформаторларлар.

  2. Ўлчов трансформаторлари. Кучланиш ва ток трансформаторлари.

  3. Уч фазали занжирлар.

  4. Уч фазали трансформаторлар.



Таянч иборалар: Орттирувчи ва камайтирувчи автотрансформаторлар, ток ва кучланиш трансформаторлари, трансформация коэффициенти, бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар, фазалар сонини ўзгартирадиган трансформатор, трансформаторларнинг параллел уланиши.


Автотрансформаторларлар

Трансформаторда фақат электромагнит алоқага эга бўлган камида икки чўлғам мавжуд. Aвтотрансформатор эса битта чўлғамдан иборат бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи тармоққа тегишли бўлади [5,12].


Aвтотрансформаторлар орттирувчи ва камайтирувчи бўлиши мумкин. (3.1-расм).


Камайтирувчи Орттирувчи

3.1-расм. Автотрансформаторларнинг электр схемалари

Aвтотрансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамлари электромагнит алоқадан ташқари, электр алоқага ҳам эга бўлади.


Камайтирувчи автотрансформаторларда W1 ўрамлар сонли бутун чўлғам (А...х) бирламчи чўлғам, W2 (W1>W2) ўрамлар сонли бирламчи чўлғамнинг бир қисми (а...х) эса, иккиламчи чўлғам ҳисобланади. Орттирувчи автотрансформаторларда, аксинча бирламчи чўлғам W1 ўрамлар сонили бутун чўлғамнинг бир қисми (а...х), иккиламчи чўлғам эса W2 (W1Камайтирувчи автотрансформаторларнинг ишлаш принципини кўриб чиқамиз. U1 бирламчи кучланиш бирламчи чўлғамнинг А...х учларига берилади. Салт ишлашда (I2=0, Zю=¥) бўлади. Бирламчи чўлғамдаги қувват йўқотишларни эътиборга олинмаса, ЭЮКлар мувозанат тенгламасини қўйидагича ёзиш мумкин.
Бирламчи чўлғам учун:


, (3.1)

Иккиламчи чўлғам учун




, (3.2)

Салт ишлаш режимидаги бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар ЭЮКлари нисбати автотрансформаторнинг трансформациялаш коэффициенти дейилади:




, (3.3)

Агар иккиламчи чўлғам Zю юкламага уланса, иккиламчи чўлғамдан I2 ток оқиб ўтади (I1 ва I2 токлар доимо қарама-қарши йўналади). Автотрансформатордаги қувват йўқотишлари трансформатордагидан кам, шунинг учун бу йўқотишлар эътиборга олинмаса, U1×I1=U2×I2 деб қабул қилиш мумкин:


, (3.4)

яъни автотрансформатор учун трансформатордаги барча асосий муносабатлар сақланиб қолади


Тармоқ кучланиши ўзгармаганида магнит оқими ўзгармайди, у ҳолда автотрансформаторнинг магнит мувозанат тенгламаси қўйидаги кўринишда бўлади:
, (3.5)

Чўлғамнинг А-х қисмидан бирламчи ва иккиламчи занжирлар токлари геометрик фарқига тенг бўладиган I12 ток, яъни İ12 1–İ2 токоқиб ўтади.


Агар салт ишлаш токи эътиборга олинмаса (I0=0 ) ва I1 хамда I2 лар қарама-қарши фазадалиги ҳисобга олинса, уларнинг геометрик йиғиндиси арифметик фарққа тенг бўлади, яъни
, (3.6)

Камайтирувчи автотрансформаторларда I2>I1 ва I12 ток йўналиши билан I2 ток йўналиши мос тушади. Кучайтирувчи автотрансформаторлар қатор афзалликлар ва камчиликларга эга.


Автотрансформаторнинг трансформаторга қараганда афзалликлари бир хил фойдали қувватда ишлашда ва ўраладиган сим кам сарфланади (чунки А...х қисмдан доимо токлар фарқи оқиб ўтадиганлиги учун бу қисмни ингичка симдан ўраш мумкин), кичик қувват йўқотишлари, юқори ФИК, юклама ўзгарганда кучланишнинг кам ўзгариши ҳисобланади. Бу афзалликлар трансформация коэффициенти бирга яқин бўлганда юқори бўлади, шунинг учун автотрансформаторлар иккидан катта бўлмаган трансформация коэффициентларида қўлланилади.
Автотрансформаторда қувват бирламчи чўлғамдан иккиламчи чўлғамга қувват фақат электромагнит йўл билан эмас, балки электр йўл билан чўлғамлар орасидаги тўғридан–тўғри электр алоқа орқали узатилади. Бу автотрансформаторнинг қуйидаги камчиликларини юзага келтиради :
1) юқори кучланишдан кичик кучланишли тармоққа ўтишнинг эҳтимоли, чунки чўлғамлар орасида тўғридан–тўғри электр алоқа бор. Шунинг учун агар энергия истеъмолчиси ерга уланган қутбга эга бўлса автотрансформаторни ишлатиб бўлмайди;
2) автотрансформатор кичик қисқа туташув каршилигига эга, яъни қисқа туташув токлари трансформатордагига қараганда анча катта бўлади.



Download 102,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti