Аудиторлик хулосаси. Ноаниқ мажбуриятлар бўйча шарҳлар



Download 49,57 Kb.
bet1/5
Sana29.04.2022
Hajmi49,57 Kb.
#591048
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Аудиторлик текширувини якунлаш. аудиторлик хулосаси.


Аудиторлик текширувини якунлаш. аудиторлик хулосаси.


1. Ноаниқ мажбуриятлар бўйча шарҳлар.
2. Аудит натижаларини баўолаш.
3. Аудиторлик ўисоботининг шакли ва тузилиши.
4. Аудиторлик хулосаларининг турлари.


1. Ноаниқ мажбуриятлар бўйча шарҳлар.
Аудитнинг хорижий амалиётда ноаниқ мажбуриятлар деб олдинги фаолият натижасидан келажакда вужудга келиши мумкин бўлган ноаниқ суммада бўлган мажбуриятлар тушунилади. Келгуси тўловлар ноаниқлиги эҳтимолий, мантиқий-эҳтимолий ва кам эҳтимолий бўлиши мумкин.
Ноаниқ мажбуриятлар уларни билишлик имконини берувчи даражада ёритилиши, бундан ташқари, ишнинг эҳтимолий якунланиши тўғрисида ҳуқуқшуноснинг фикри келтирилиши лозим.
Аудитор учун қуйидаги ноаниқ мажбуриятлар энг кўп аҳамиятга эгадир:

  • тугалланмаган суд жараёнлари;

  • солиқлар бўйича солиқ идоралари билан келишилмовчиликлар;

  • маҳсулот сифати кафолатлари;

  • аккредитивларнинг ишлатилмаган суммалари;

  • дисконтланган векселлар;

  • мажбуриятлар бўйича учинчи томоннинг кафолатлари.
    Ноаниқ мажбуриятларнинг текшируви аудитнинг биринчи

босқичидаёқ текширилиши лозим.
Тестлар ўтказиш учун аудитор бир қатор муолажаларни амалга оширади.
Ўисоботларда қайд этилмаган мажбуриятлар мавжуд бўлиши эҳтимоли юзасидан раҳбариятдан сўраб чиқиш. Бунда аудитор аниқланиши лозим бўлган мажбуриятлар рўйхатини келтириши керак. Албатта, бу атайин яширилган мажбуриятларни аниқлаш имкониятини бермайди, лекин, раҳбарият аниқланиш талабларига етарли даражада баҳо бера олмаса ёки тушуниб етмаса, ёрдам бериши мумкин. Одатда, текширув якунланишидан олдин, аудитор раҳбарият вакилларидан ушбу ҳолатларни маълумот тақдим этилиши тўқрисидаги хатда акс этилишини сўрайди. Унда ҳисоботда ёритилмаган ноаниқ мажбуриятлар мавжуд эмаслиги кўрсатилиши лозим.
Солиқ идораларининг солиқларни тўланишига оид ҳисоботларининг шарҳи. Ушбу ҳисоботлар солиқларни тўланиши бўйича мавжуд бўлган келишмовчиликлар тўғрисида кўрсатмаларга эга бўлиши мумкин.
Суд жараёнлари вақтида, мижоз манфаатларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшуноснинг ноаниқ мажбуриятларга оид солиқ идоралари билан келишилмовчиликлар ва учинчи томонлар билан низолар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни олиш.
Дисконтланган векселлар суммасини ёки заёмлар бўйича кафолатларни банк томонидан тасдиқловчи бошқа ишчи ҳужжатларнинг шарҳи.
Баланс тузилган санага амалда бўлган аккредитивлар тўғрисида ва унинг ишлатилган ва ишлатилмаган қисмлари тўғрисида маълумот олиш.
Аудиторнинг ишига ёрдам берувчи асосий муолажа ҳуқуқшуносдан молиявий ҳ;исобот ёритилишига ёрдам берувчи, давом этаётган суд жараёнлари ёки бошқа ҳодисалар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни олишдир. Бундан ташқари, аудитор суд жараёнларининг қандай тугаши эҳтимоли ва у билан боғлиқ бўлган, шу жумладан, суд жараёнига сарфланадиган эҳтимолий харажатлар тўғрисида ҳуқуқшунос фикрини билиб олиши лозим.
2. Аудит натижаларини баҳолаш.
Керакли бўлган муолажалар амалга оширилгандан кейин аудитор аудит дастурининг барча бандлари қай даражада тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги ҳамда дастурнинг ўзи моддий хатолар ва камчиликларни аниқлаш тариқасида ўринлилигини белгилайди. Бундан ташқари, аудитор ҳисоботда молиявий маълумот тўғри ёритилганлигини кўриб чиқади.
Текширувнинг ушбу босқичида аудитор аудит ўтказиш вақтида қўйилган асосий саволларга раҳбарият жавоблари ҳамда корхона раҳбариятининг молиявий ҳисоботга киритилган маълумотлар тўғри тақдим этилганлигини тан олаётганлиги ҳақида хат лойиҳасини (корхона раҳбарияти томонидан ёзилган) тайёрлаши мумкин. Бундай хат мижоз томонидан имзоланиши лозим. Агар мижоз ушбу хатни имзолашдан бош тортса, аудитор хатоларнинг моддийлигини аниқлаш мақсадида уларнинг умумий суммасини аниқлаши лозим. Айрим ҳолларда хатонинг ҳақиқий миқдори аниқ бўлмайди, шунинг учун, аудитор унинг эҳтимолий миқдори ва моддийлигини баҳолаши керак.
Аудиторлик текширувининг якунида, албатта, ассистентлар томонидан бажарилган муолажалар сифатини текшириш ҳамда текширув аудиторлик фаолиятига оид белгиланган андозаларга жавоб беришлигига ишонч ҳосил қилиш ва текширув жараёнида аудиторда холис бўлмаган муносабат вужудга келишини олдини олиш мақсадида, барча ишчи ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш лозим.
Аудитор ҳисоботнинг алоҳида бандлари ёки бандлар гуруҳи тўғрисида аудиторлик маълумотини тўплагандан кейин қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ҳисоботни умумий текширувини ўтказиши лозим:
1) операциялар натижалари, молиявий ҳолат ва молиявий
ҳисоботдаги бошқа маълумот ва корхона тўғрисида аудиторнинг
билимлари бир бирига мувофиқлиги;
2) керакли маълумот етарли даражада ёритилганлиги ва
молиявий ҳисоботда маълумотлар тўғри табақалаштирилганлиги ва
тақдим этилганлиги;
3) молиявий ҳисобот корхона ташкил этилишига ва фаолиятига
тааллуқли бўлган амалдаги қонунчилик ва бошқа меъёрий
ҳужжатларнинг барча талабларига мувофиқлиги;
4) бошқа келтирилган тестлар натижалари ва молиявий ҳисоботни умумий текширувидан келиб чиқиб, аудитор ушбу ҳисобот тўғрисида ўз фикрини шакллантира олиши.

Download 49,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish