Аритмияга қарши дори воситалари



Download 32,75 Kb.
Sana10.10.2019
Hajmi32,75 Kb.
#23316
Bog'liq
3. Аритмияга қарши воситалар

АРИТМИЯГА ҚАРШИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ

Аритмияга қарши дори воситалари юрак қисқаришлари ритмининг турли бузилишларини (экстрасистолия, тахиаритмия ва б.) даволаш учун қўлланилади. Бўлмачалар ва қоринчалар аритмиясида, шунингдек аритмиянинг барча турларида самарадор дори воситалари фарқланади. Юрак блокадасида қўлланиладиган дори воситалари (м-холиноблокаторлар — атропин, β1, β2 - адреномиметиклар — изадрин) алоҳида кўриб чиқилади.

Аритмияга қарши дори воситаларнинг классификацияси



  1. Кардиомиоцитлар ион каналларини бевосита блокловчи воситалар:

Натрий каналлари блокаторлари

IA кичик гуруҳи: хинидин, новокаинамид

IB кичик гуруҳи: лидокаин, дифенин

IC кичик гуруҳи: пропафенон

Калий каналлари блокаторлари

Амиодарон, соталол

Кальций каналлари блокаторлари

Верапамил

  1. Юракнинг эфферент иннервацияси рецепторларига бевосита таъсир этувчи воситалар

β-Адреноблокаторлар: анаприлин (β1, β2), атенолол (β1), метопролол (β1)

  1. Ҳар хил воситалар

Калий и магний препаратлари

Калий хлорид, магний сульфат, «Аспаркам» таблеткалари

Юрак гликозидлари

Дигоксин

Аденозин

Мустақил тайёрланиш учун топшириқлар



I. Тахиаритмиялар ва экстрасистолияларда қўлланиладиган дори воситалари гуруҳи

1. Натрий каналлари блокаторлари. 2. Калий каналлари блокаторлари. 3. Кальций каналлари блокаторлари. 4. β-Адреноблокаторлар. 5. Калий препаратлари. 6. β-Адреномиметиклар.

  1. Хинидиннинг таъсир хусусиятлари (Пуркинье толаларига таъсири мисолида):

1. Самарали рефрактер даврини узайтиради. 2. Самарали рефраткер даврини қисқартиради. 3. Ўтказувчанликни осонлаштиради. 4. Ўтказувчанликни сусайтиради 5. Автоматизмни оширади. 6. Автоматизмни пасайтиради.

  1. Хинидин ва новокаинамид аритмиянинг қайси турларида қўлланилади?

1. Фақат қоринчалар тахиаритмияси ва экстрасистолияларда. 2. Фақат бўлмачалар тахиаритмияси ва экстрасистолияларда. 3. Бўлмачалар ва қоринчалар тахиаритмиялари ва экстрасистолияларида.

  1. Хинидиннинг ножўя таъсирлари:

1. Атриовентрикуляр ўтказувчанликнинг бузилиши. 2. Кўнгил айниши, қусиш. 3. Артериал босимнинг пасайиши. 4. Кўзнинг мугуз пардасида микрокристаллар йиғилиши.

  1. Лидокаин учун хос хусусиятлар нима?

1. Вена орқали киритилади. 2. Бир маротаба киритилганидан сўнгра 4-6 соат мобайнида таъсир қилади. 3. Бир маротаба киритилганидан сўнгра 10-20 дақиқа таъсир қилади. 4. Артериал босимни пасайтиради. 5. Артериал босимга жиддий таъсир қилмайди. 6. Миокард инфарктида қоринчалар аритмиясини бартараф этиш учун асосий препарат ҳисобланади.

  1. Дифенин учун хос хусусиятлар нима?

1. Автоматизмни оширади. 2. Автоматизмни пасайтиради. 3. Атриовентрикуляр ўтказувчанликни жиддий даражада пасайтиради. 4. Миокард қисқаришларини камайтиради ва артериал босимни пасайтиради. 5. Миокард қисқаришлари ва артериал босим даражасига жиддий таъсир кўрсатмайди. 6. Юрак гликозидлари сабаб бўлган аритмияларда самарали восита..

VII. Натрий каналларининг қайси блокаторлари яққол аритмоген таъсирга эга?

1. IA кичик гуруҳи препаратлари. 2. IB кичик гуруҳи препаратлари. 3. 1C кичик гуруҳи препаратлари.

  1. Амиодарон_учун_хос_хусусиятлар_нима'>Амиодарон учун хос хусусиятлар нима?

1. Калий каналларини кўпроқ блоклайди ва самарали рефрактер даврни аҳамиятли даражада оширади. 2. Натрий каналларини блоклайди. 3. Кальций каналларини блоклайди. 4. Юракнинг β-адренорецепторларини рақобатсиз блоклайди. 5. Юракнинг барча бўлимларига таъсир қилади. 6. Фақат қоринчалар тахиаритмияси ва экстрасистолияларида қўлланилади.

  1. Амиодароннинг ножўя таъсирлари:

1. Атриовентрикуляр ўтказувчанликнинг бузилиши. 2. Кўз мугуз пардасида микрокристаллар йиғилиши. 3. Брадикардия. 4. Қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши. 5. Тери пигментацияси. 6. Бронхоспазм.

  1. Соталол учун хос хусусиятлар нима?

1. Кардиомиоцитлар мембранасидаги калий каналлари ва β-адренорецепторларни блоклайди. 2. Реполяризация фазасини узайтиради. 3. Реполяризация фазасини қисқартиради. 4. Юрак қисқаришлари частотасини камайтиради. 5. Қоринчалар ва бўлмачалар аритмиясида қўлланилади. 6. Фақат қоринчалар аритмиясида қўлланилади.

  1. Верапамил қайси тахиаритмиялар ва экстрасистолияларда қўлланилади?

1. Фақат қоринчалар аритмияси. 2. Фақат бўлмачалар аритмияси. 3. Қоринчалар ва бўлмачалар аритмияси.

  1. Верапамилнинг ножўя таъсирлари:

1. Бронхоспазм. 2. Қабзият. 3. Атриовентрикуляр ўтказувчанликнинг пасайиши. 4. Миокард қисқаришларининг сусайиши. 5. Кўз мугуз пардасида микрокристаллар йиғилиши.

  1. β-адреноблокаторлар қайси ҳолатларда қўлланилади?

1. Тахиаритмиялар. 2. Атриовентрикуляр блокада. 3. Экстрасистолиялар.

  1. Анаприлиннинг мумкин бўлган ножўя таъсирлари:

1. Юрак қисқаришлари кучининг заифлашуви. 2. Атриовентрикуляр ўтказувчанликнинг камайиши. 3. Артериал босимнинг ортиши. 4. Бронхлар тонусининг ортиши. 5. Периферик томирлар тонусининг ортиши (даволашнинг бошида).

  1. Юрак ўтказувчи тизими блокадасида фармакотерапия тамойиллари қандай?

1. Юракка холинергик таъсирни кучайтириш. 2.

Дори воситаларининг ўртача терапевтик дозалари ва чиқарилиш шакли

Дори воситаларининг номи

Ўртача терапевтик доза ва киритиш йўли

Чиқарилиш шакли

Тахиаритмиялар ва экстрасистолияларда қўлланиладиган воситалар

Натрий канали блокаторлари

Chinidini sulfas

0,1-0,2 г ичга

0,1 ва 0,2 г таблеткалар

Novocainamidum

0,25-0,5 г ичга, мушак орасига ва венага (секин киритилади)

0,25 ва 0,5 г таблеткалар; флаконы по 10 мл 10% эритма сақловчи флаконлар; 5 мл 10% эритма сақловчи ампулалар

Lidocaini hydrochloridum

0,05—0,1 г венага (секин ёки томчилаб киритилади)

2 ва 10 мл 2% эритма сақловчи ампулалар

Dipheninum

0,117 г ичга

0,117 г таблеткалар

Калий канали блокаторлари

Amiodarone

0,2 г ичга; тана вазнига нисбатан 0,005 г / кг венага (секин киритилади

0,2 г таблеткалар; 3 мл 5% эритма сақловчи ампулалар

Sotalol

0,16 г ичга

0,08 ва 0,16 г таблеткалар

Кальций канали блокаторлари

Verapamil

0,02-0,08 г ичга; 0,005- 0,01 г венага (секин киритилади)

0,04 ва 0,08 г таблеткалар; 2 мл 0,25% эритма сақловчи ампулалар

β-Адреноблокаторлар

Anaprilinum

0,01-0,04 г ичга; 0,05-0,01 г венага (секин киритилади)

0,01 ва 0,04 г таблеткалар; 5 мл 0,1% эритма сақловчи ампулалар

Atenololum

0,025-0,1 г ичга

0,05 ва 0,1 г таблеткалар

Metoprolol

0,05-0,1 г ичга

0,05 ва 0,1 г таблеткалар

Ҳар хил воситалар

Digoxinum

0,00025 г ичга ва венага (секин киритилади)

0,00025 г таблеткалар; 1 мл 0,025% эритма сақловчи ампулалар

Kalii chloridum

1,0 г ичга (10% эритма кўринишида); 2,0 г венага (томчилаб киритилади)

Кукун; 50 мл 4% эритма сақловчи ампулалар (ампула ичидаги кукун инъекция учун сувда 500 мл гача суюлтирилади)

Tabulettae «Asparkamum

1-2 таблеткадан ичга

0,175 г калия аспарагинат ва магний асларагинат сақловчи таблеткалар

Брадиаритмиялар ва юрак блокадаларида қўланиладиган воситалар

Isadrinum

0,005 г тил остига

0,05 г таблеткалар

Ephedrini hydrochloridum

0,025 г ичга, тери остига, мушаклар орасига ёки венага (секин киритилади)

Кукун; 0,025 г таблеткалар; 1 мл 5% эритма сақловчи ампулалар

Atropini sulfas

0,00025-0,0005 г ичга, тери остига, мушаклар орасига ёки венага

Кукун, 0,0005 г таблеткалар; 1 мл 0,1% эритма сақловчи ампулалар


«Аритмияга қарши воситалар» мавзуси бўйича топшириқларнинг жавоблари

  1. Мустақил тайёрланиш учун топшириқлар:

I: 1, 2, 3, 4, 5; II: 1, 4, 6; III: 3; IV: 1, 2, 3; V: 1, 3, 5, 6; VI: 2, 5, 6; VII: 3; VIII: 1, 2, 3, 4, 5; IX: 1, 2, 3, 4, 5; X: 1, 2, 4, 5; XI: 2; XII: 2, 3, 4; XIII: 1, 3; XIV: 1, 2, 4, 5; XV: 2, 3.

  1. Вазифалар:

Вазифа IV.2.1:

А — новокаинамид; Б — хинидин; В — амиодарон; Г — верапамил;

Д — анаприлин.

Вазифа IV.2.2:

А — пропафенон; Б — хинидин; В — лидокаин.

Вазифа IV.2.3:

А — хинидин; Б — лидокаин; в — пропафенон.

Вазифа IV.2.4:

хинидин — 1-6; лидокаин — 5, 6; верапамил — 1,3; амиодарон — 1-6;

анаприлин — 1-6.

Вазифа IV.2.5:

А — верапамил; Б — лидокаин; В — хинидин, анаприлин, амиодарон.

Вазифа IV.2.6:

санаб ўтилган барча препаратлар — вариант 4.

Вазифа IV.2.7:

изадрин — 1(+); атропин — 4(-).

Download 32,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish