Аҳолини ижтимоий ҳимоя тизимининг амал қилиш тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари



Download 0,8 Mb.
Sana15.12.2022
Hajmi0,8 Mb.
#886417
Bog'liq
7777[1]

ўзБЕКИСТОН Республикаси

олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мирзо улуғбек номидаги

ўзбекистон Миллий университети

Иқтисодиёт факулътети

Макроиқтисодиёт кафедраси

Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) йўналиши

Тақдимот

МАВЗУ:Аҳолини ижтимоий ҳимоя тизимининг амал қилиш тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари

БАЖАРДИ: __________________

ҚАБУЛ ҚИЛДИ: _______________

ТОШКЕНТ 2022

Аҳолини ижтимоий ҳимоя тизимининг амал қилиш тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя тизимининг амал қилиш тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари.

Кириш

  • Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш йўналишлари.
  • Ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг амал қилиш тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари.
  • Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг аҳамияти ва ривожланиш йўналишлари.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида” ҳам қайд этилган бўлиб, ушбу декларациянинг 25-моддасида “Ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиши, жумладан кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга боғлиқ бўлмаган шароитларга кўра, тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга деб таъкидлаб ўтилган. Бу эса ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий ҳимоя борасидаги қамров даражасини ошириш лозимлигидан далолат беради.
XIX аср Европа мамлакатларида ижтимоий ҳимоянинг ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган аср бўлди. 1890 йилда Германия императори Вильгельм II томонидан меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида конференция ўтказилди (1980 йил март, Берлин) ва ушбу анжуманда Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Белгия, Нидерландия, Австро-Венгрия, Швейцария, Испания ва Португалия каби мамлакатлар қатнашдилар.
Ижтимоий давлат – бу инсоннинг эркин ривожланиши ва унинг яшаши учун муносиб турмуш шароити яратилган давлат ҳисобланади.
Ижтимоий давлатнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
    • барча жамият аъзоларининг ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш имкониятини мавжудлиги;
    • ижтимоий жараёнларни бошқаришда фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларининг асосланганлиги ва таъминланганлиги;
    • ижтимоий харажатларни бюджет томонидан қопланиши;
    • мамлакатда ижтимоий ҳимоя, ижтимоий суғурта ва бандликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг мавжудлиги;
    • аҳоли фаровонлигини таъминланиши учун давлатнинг жавобгарлиги;
    • давлат томонидан фуқаролик жамияти ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилиши.

Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланган дастлабки йиллардаёқ, кучли ижтимоий ҳимоя тизимини яратишдан мақсад, инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан иборат, деб белгиланган эди. Албатта, ижтимоий ҳимоя тизимининг ривожи мамлакат иқтисодининг аҳволига тўғридан- тўғри боғлиқдир.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида тизимли ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янада такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда самарали идоралараро мувофиқлаштирувчи тизимни яратиш мақсадида аҳолини ижтиомий ҳимоя қилишнинг бир қатор устивор йўналишлари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
    • ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш;
    • мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнга очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш;
    • аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
    • ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш ҳамда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;
    • аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;
    • ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиётини жорий этиш.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида Ўзбекистон президенти 2022-йил 19 сентябрь куни имзолаган қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди.
Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.
Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.
2050 йилга келиб Ўзбекистондаги кекса кишилар сони аҳоли умумий сонининг 19,4% ни ташкил этади. Бу ҳақда БМТ кўмагида “HelpAge International” халқаро хайрия ташкилоти томонидан тузилган ва 1 октябрь куни нишонланувчи Халқаро кексалар куни эълон қилинган “Global AgeWatch Index 2014” рейтингининг натижалари далолат бермоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда пенсионерларнинг сони аҳоли умумий сонининг 6,7% ни ташкил этяпти, 2030 йилга келиб ушбу кўрсаткич 11,6% га етади, 2050 йилда эса мамлакатдаги кексалар сони 19,4% га етади, дейилади маърузада
Ҳисобот муаллифлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, пенсияга чиққандан сўнг кексаларнинг кутилаётган умр кўриш давомийлиги 17 йилни ташкил этади, пенсияда кутилаётган соғлом умр кўриш давомийлиги эса 13,7 йилни ташкил этади. Ўртача умр кўришнинг кутилаётган давомийлиги аёллар учун 75,8 йилни, эркаклар учун эса 71,1 йилни ташкил этади, дея хабарберади “РИА Новости”ахборот сайти. Ҳозирча бу борада Ўзбекистоннинг расмий органлари изоҳ бермаяпти. Юқоридаги муълумотлар шундан далолат берадики Ўзбекистон пенсия таъминоти тизмида давомли ислоҳотларни амалга ошириш давр талаби хисобланади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish