"Алпомиш" достонининг Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олинган вариантини ўқинг



Download 21,47 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi21,47 Kb.
#81613
Bog'liq
2-M Turdiyeva Lobar


  1. “Алпомиш” достонининг Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олинган вариантини ўқинг.

Фозил Йўлдош ўғли моҳир ва тажрибали бахши бўлгани учун асардаги воқеаларни баён қилишда шошилмайди, ҳар бир лавҳа иштирокчиларининг ташқи қиёфасини, ички дунёсини, атрофдаги табиат манзараларини, воқеа-ҳодисаларни изчил таърифлайди. Томошабин кўз олдида жонли воқеа тасвирини намоён қилади. Асардаги қаҳрамон хатти-ҳаракатларини далиллашга эътибор беради, шунинг учун ҳам тингловчи кўнглида достон мазмуни билан боғлиқ ечилмаган жумбоқ қолмайди

2. Достоннинг бугунги кунда халқ қадриятлари қаторида эътиборга лойиқ эканини изоҳланг.
“Алпомиш” достони бизга ватанпарварлик фазилатларидан сабоқ беради. Одил ва ҳақгўй бўлишга, ўз юртимизни, оиламиз қўрғонини қўриқлашга, дўсту ёримизни, ор-номусимизни, ота-боболаримизнинг муқаддас мозорларини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилишга ўргатади” , - деган эди. Бу фикрда достоннинг моҳияти, ғояси, бадиияти, миллатимиз тарихида тутган ўрни мужассам этилган. 1999 йилда достоннинг минг йиллик тўйи катта тантаналар билан нишонланди ва ўзбек халқининг аждодлар ёдини, қадриятлар қадрини ўрнига қўйиб эсга ола бошлаганини исботлади.
Қабила, уруғ, элат тарихда алоҳида халқ сифатида шаклланар экан, бу жараён, аввало, қаҳрамонлик эпоси ҳисобланган махсус йирик, эпик асарда бадиий ифодасини топади. Профессор Б.Саримсоқов достон ўзбекнинг бирлашуви, мустақил халқ бўлиб уйғунлашувида қандай муҳим вазифани бажарганлигини таърифлаб, шундай дейди: “Дастлаб қабила, сўнгра элат эпоси сифатида вужудга келган “Алпомиш” достони кейинчалик ўзбек халқининг қаҳрамонлик эпоси сифатида тан олинди” . Ҳақиқатан ҳам, достон мазмунида Аму ёқасида яшаган аҳоли тарихига оид жуда кўп лавҳалар акс этган. Қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари: ота – ўғил; ота – қиз; она – ўғил; она – қиз; ака – ука; эр – хотин; юртни бошқарувчи – эл; оилавий бурч – фарзанд бурчи – эл олдидаги бурч – ватан олдидаги бурч ва бошқа йўналишларда моддама-модда аниқ тарзда ифодасини топган. Натижада, достон шунчаки тингловчининг вақтини ўтказиш учун яратилган эрмак эмас, халқ қаҳрамонлик эпосига юклатиладиган вазифани бажарувчи асарлиги равшан бўлиб қолади.
.

3. “Алпомиш” достонидаги мифик дунёқараш белгиларини алоҳида-алоҳида кўрсатинг. Улар ҳақида билганларингизни сўзланг.

Достондаги мифик дунёқараш элементлари: Ҳакимбек, Қалдирғоч, Барчинойнинг туғилишидаги илоҳий ҳомийлик белгиларини эсланг. Ёй, ўқ, туш, қўриқ кабилар жонсиз нарса-предметларнинг ҳомийлиги белгилари, от, туя, ғоз каби ҳайвонлар тотемизм тушунчалар экани “Алпомиш”нинг жуда қадимий асар эканини тасдиқлайди. Ҳакимбек бобоси Алпинбийдан қолган ёй ёрдамида Алпомиш номини олди. Тарихчи олимларнинг маълумотига кўра, ўта қадим замонларда фарзандларга исм қўйиш одати бўлмаган экан. Ёки бирон қаҳрамонлик кўрсатгунига қадар унинг исми вақтинчалик ҳисобланар экан. Ҳақиқий исмини эса йигит ҳаммани қойил қолдириб қаҳрамонлик кўрсатганида олган. Ҳакимбек бор-йўғи етти ёшида Асқар тоғи чўққиларини ўз ўқи билан учириб юбора олгани учун “Алпомиш” деган исмга эга бўлди. Алпомиш исми икки қисмдан иборат бўлиб, “Алп” – улкан, “помиш” – баҳодир, паҳлавон маъносини берган. Икки қисм қўшилганда улкан паҳлавон маъносида қўлланган. Достон қаҳрамонларининг аксарияти исми муайян маънони ифодалаган. Алпинбий – улкан + қабила бошлиғи; Добонбий – довон + қабила бошлиғи; Бойбўри – катта бўри (баъзи маълумотларда оқ бўри); Бойсари – катта тепа ёки оқ тепа; Кунтуғмиш – кун (қуёш) туққан; Ҳакимбек – доно, илмли, ақлли; Қалдирғоч – инсон ва Тангри ўртасидаги алоқачи қуш; Барчиной – ёввойи ўрдак каби маънолар билан боғланади .
4. Достоннинг ўрганилишида олимлар фикрларини айтинг. Уларни баҳолашга урининг.
“Алпомиш” достони деярли ҳамма эпос билан шуғулланувчи олимларнинг эътиборини ўзига жалб қилган экан, асар ўта мураккаб бўлгани сабабли билдирилган мулоҳазаларда ҳам турли ёндашишлар, мунозарали таҳлилларнинг мавжудлиги ҳам табиийдир. 1952 йил “Звезда Востока” журналининг 2-сонида А.Абдунабиев ва А.Степановнинг “Халқчиллик байроғи остида” мақолалари эълон қилинган. Бу мақола аввалроқ “Правда Востока”, “Литературная газета” саҳифаларида ҳам чоп этилган эди. Мазкур мақолада муаллифлар собиқ шўро тузумидаги сиёсий муҳит ҳукмига асосланиб, аввал хўжакўрсинга фольклоршунос олимларнинг яқин қирқ йиллик хизматини шунчаки мақтайдилар ва бирдан уларни мафкуравий онгсизликда айблашга ўтадилар. Улар фольклоршунос устозларимизнинг энг катта хатоси сифатида “Алпомиш”га бўлган муносабатни олишади. “Халққа қарши асарлардан бири “қаҳрамонлик эпоси” намунаси деб аталмиш “Алпомиш”дир”, - дейилади мақолада. Шундан кейин М.Афзалов, М.Шайхзода, В.Жирмунский, Ҳ.Зарифов, Ҳ.Олимжон каби ҳақиқий олимлар асоссиз танқид қилинади. Бу танқиддан “Алпомиш” музикали драмасини ёзган Собир Абдулла ҳам бебаҳра қолмайди. “Танқидчилар” достондаги Ҳакимбек ва Қоражон, Бойбўри ва Бойсари муносабатларини, Кайқубоднинг Қалмоқ юртига подшоҳ бўлиши воқеаларини, халқ оғзаки ижодидаги ўзига хос хусусиятларни, тасвир услубларини, ҳаётни кўрсатишдаги йўналишларни мутлақо тушунмаган, аслида, тушунишни истамаган ҳолда хулосалар чиқарадилар. Масалан, эпос қаҳрамонининг анъанавий ҳисобланган “Дунёни кезай, душманни жазолай” – гапи “Қалмоқ юртини босиб олай”, - деб тушунилади. Ваҳоланки, достонларда дунёни кезиш ва рақибни мағлуб этиш тушунчаси асар қаҳрамонининг бирон юртни босиб олиш ниятида эканига мутлақо мос келмайди. Қоражоннинг Алпомишга кўрсатган ёрдами муаллифлар томонидан “қулнинг эгаси хизматини бажариш” деб баҳоланади. Алоҳида таъкидлаш лозимки, мақолани ёзган “олимлар” “Алпомиш”ни халқ душмани деб эълон қилиш билан узоқ муддатли режаларини амалга оширишни бошлаган эдилар. Кейинги навбатда “Авазхон”, “Зулфизар”, “Равшан”, “Рустами достон”дек асарлар турганини ҳам очиқ айтиб ўтишади.
5. Достондан парча ёдланг.
хоп
Download 21,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish