Қаландаров Ҳ. – 1-курс магистранти



Download 159,5 Kb.
bet1/2
Sana13.07.2022
Hajmi159,5 Kb.
#790756
  1   2
Bog'liq
maqola tayyor




Ўзбекистонда динга бўлган муносабат ва диний қадриятларнинг қайта тикланиши
Қаландаров Ҳ. –
1-курс магистранти
+998971234567

Mустақилликнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизни ривожлантиришнинг асосий тамойилларидан бири-бу халқимизнинг маънавий меросини ўрганишни кучайтиришдан иборат эканлиги мунтазам таъкидлаб келинмоқда. Шу мақсадда диний-маърифий қадриятларимизни ўрганиш, асраш ва ҳимоя қилиш, шу асосда ёш алод қалби ва онгига эзгу ғояларни сингдириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.


Кўп миллатли Ўзбекистонда турли миллатга мансуб аҳолининг ўзига хос миллий-маънавий эҳтиёжларини қондиришга шароит яратиш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаб бориш ижтимоий-маънавий таракқиётнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Бинобарин, динга бўлган муносабат борасида, бошқа динларга ҳурмат билан қараш борасида ўзига хос тажриба орттирилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида“Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”1 деб алоҳида белгилаб қўйилганлиги ҳам фуқароларнинг виждон эркинлиги бўйича ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлади. Шунингдек, Конституциянинг 31-моддада: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди,”– деб таъкидланди2.
Ўзбекистонда маънавий-диний қадриятларни тиклаш жараёни истиқлол арафасида Республиканинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги дадил ва шижоатли ҳаракатлари билан чамбарчас боғлиқ. Шу даврда қадимий Наврўз байрами, 1990 йилдан Рамазон ва Қурбон ҳайитлари қайта тиклангани, муқаддас ҳаж зиёрати учун йўллар очилгани мустақиллик йиллари миллий тикланишнинг бир кўриниши бўлиб қолди. Агар 1991 йилда ҳажга борувчилар сони 1500 нафар кишини ташкил этган бўлса, кейинчалик 5000 нафар кишига етди3. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Фармонига кўра “Рўза ҳайити” (“Ийд аль-Фитр”) ва “Қурбон ҳайит” (“Ийд ал-Адхо”) кунлари дам олиш куни деб белгиланди. Шунингдек, юрти-мизда “Пасха”, “Рождество”, “Пурим”, “Ханука” ва бошқа диний байрамлар ҳам кенг нишонланди. Бундай тадбирларда бир дин вакилларининг бошқаларини байрам билан табриклашлари яхши анъанага айланди.
Муқаддас ислом динига бўлган юксак эътиборнинг яна бир муҳим омили қадимдан ўлкада диний қадриятлар улуғлангани, буюк азиз-авлиёлар, буюк пири комилларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром улкан даражага кўтарилгани билан боғлиқ. Айнан шундай муносабат туфайли Бухоро “Шариф шаҳар”, “Қуббатул Ислом” деган олий эътирофларга сазовор бўлган. Самарқанд, Кеш, Насаф, Термиз, Хива, Марғилон, Шош каби шаҳарлари ҳақли равишда Ислом дини ва маданиятининг марказлари сифатида бутун дунёга донг таратган. Исломий илм-маърифатни юксак чўққига кўтарган улуғ аждодларимизнинг мақбаралари муқаддас қадамжоларга айланиб кетди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, миллий маънавиятни муқаддас Ислом дини ва унинг асрий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан истиқлол арафасида ва мустақил тараққиёт йилларида миллий маънавият билан бирга, унинг ажралмас қисми бўлган муқаддас дин ва диний қадриятларимизни тиклаш, ҳар томонлама ривожлантириш масаласига доимий эътибор берилди. “Ислом дини – бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканини унутмайлик...”-дея таъкидлаган эди. Ислом Каримов ўз фикрини давом эттириб, “Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолда тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, Исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз”
Download 159,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish