9-Amaliy Mashg'ulot. Mikroorganizmlarning ekologiyasi: suv, tuproq, havo va odamning normal mikroflorasi, ularning ahamiyati va o'rganish usullari



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
Sana22.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#96385
Bog'liq
228 Б Анваржонов Шохрух МКБ 9 мавзу мустакил иш



9-AMALIY MASHG'ULOT. 
MIKROORGANIZMLARNING
EKOLOGIYASI: SUV, TUPROQ, HAVO
VA ODAMNING NORMAL 
MIKROFLORASI, ULARNING
AHAMIYATI VA O'RGANISH
USULLARI.
228-Б АНВАРЖОНОВ ШОХРУХ


МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ЭКОЛОГИЯСИ

– микроорганизмларнинг ўзаро ва ташқи муҳит билан алоқаларини, муносабатларини
ўрганувчи фан хисобланади. Тиббиѐт микробиологиясини ўрганиш объекти бўлиб
микроорганизм билан инсон организми ўртасидаги комплекс муносабатлар
хисобланади. 


МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ТАБИАТДА
ТАРҚАЛГАНЛИГИ. 

Микроорганизимлар табиатдаги ҳамма (сув, ҳаво, тупроқ) муҳитлард учрайди. Уларнинг
бунчалик кенг тарқалишига асосий сабаб уларнинг озиқланиш механизимларининг
турли кўринишда бўлишидир. 

Микроорганизимлар табиатдаги ташқий муҳит омилларига тез мослашади, шунинг учун
бошқа организимлар яшаши мумкин бўлмаган шароитларда ва муҳитларда ҳам улар
ҳаѐт кечиришади. Микроорганизимларнинг бунчалик табиатда кенг тарқалишига яна
бир сабаб, уларнинг ўлчамини ўта кичиклиги ва ҳаво оқимлари сув билан узоқ
масофаларга тез тарқалишидир. 



Биоценоздаги микроорганизимларнинг ўзаро муносабатларини типлари. 
Микроорганизимлар бир-бирлари билан ўта кучли рақобатда яшайди. 
Микроорганизимларнинг биоценозда ўзаро яшаш муносабатлари симбиоз
кўринишларда бўлиши мумкин. 


СИМБИОЗ

( юнон. symbiosis- бирга яшамоқ) микроорганизимларнинг узоқ йиллар маълум
муҳитларда бирга ҳаѐт кечириши бўлиб, хўжайин ҳужайрасидан ташқарида яшаса
эктосимбиоз: ҳужайра ичида ҳаѐт кечирса эндосимбиоз деб аталади. Эктосимбиозни
типик вакилларига ичак бактериялари ( E. Coli, Bacteroides ва бош.)мисол бўла олади. 
Эндосимбиоз вакилларига эса плазмиидлар, провируслар, профаглар киради. Табийи
шароитда симбиозни бир қанча формалари учрайди. 


МУТАЛИЗМ

– (лот. mutuus, ўзаро) симбиозда яшовчи микроорганизимлар ўзаро фойда келтириб
яшашлари мумкин. Масалан ичакни нормал микрофлораси, одам учун фойда
кельтиради (модалар алмашувинида, витаминлар синтезларида ва бош.), шу билан бир
қаторда бу микроорганизимларни доимо муҳитнинг ноқулай шароитларидан (қуриб

қолишдан, экстремал температурадан) химояланиб ва озиқли муҳитлар етарли
бўлишини организим таъминлаб туради. 


КОММЕНСАЛИЗИМ

–симбиоз формаси бўлиб, муҳитда яшовчи микроорганизмлардан бири фойда кўради, 
лекин иккинчи гурух бактерияларга зиѐн келтирмайди.Типик комменсал микробларга
ичак таѐқчаси, лактобактерияларни киритиш мумкин. Лекин кўпчилик комменсал
бактериялар шартли патогенлар ҳам бўлиши мумкин, яъний маълум холатларда
касаллик келтириб чиқариши мумкин.


ПАРАЗИТИЗМ

- антагонистик симбиоз формаси бўлиб, бир гурух бактериялар бошқа организимлар
ҳисобига яшаб (текинҳўр), унга зиѐн етказиши (юнон. para, олдида,+ sitos,овқат) 
тушинилади. Паразит бактериялар ҳўжайин организимига кириб касаллик келтириб
чиқариши мумкин, шунинг учун буларни патоген микроорганизимлар ҳам деб аталади. 
Паразитларни ҳужайра ичида яшовчи (вируслар, хломидиялар, риккетсиялар) ва
ҳужайрадан ташқарида яшовчи ( кшпчилик бактерия, замбуруғлар) формалари бўлиши
мумкин. Баъзи бактериялар яшаш шароитига қараб паразит типида ѐки сапрофит бўлиб
яшаши кузатилади. Бундай бактерияларни факультатив паразитлар ҳам деб аталади. 
Агар бактериялар ўзлари учун керакли метобалитларни бошқа организимлар хисогбига
тўлиқ ўзлаштиришса бундай микроорганизимларни облигат паразитлар деб юритилади. 


САТЕЛЛИЗМ

- баъзи бир микроорганизимлар ишлаб чиқарган метобалитлари бошқа бактерияларни
кўпайишини стимуллаши мумкин. Масалан сарцинлар ва стафилококклар ўсганда ўсиш
фактори ишлаб чиқаришади ва Haemophilus авлоди бактерияларини ўсишини
стимуллайди. Типик сатиллитларга гепатит В вирусини ҳам киритиш мумкин, гепатит
дельта вируси гепатит В вируси иштирокида кўпайяди. 


ТУПРОҚ МИКРОФЛОРАСИ

. Тупроқ микроорганизмлар учун асосий таббийи яшаш муҳити хисобланиб, табиатнинг
шакилланишида, тозаланишида ва моддалар алмашинувида (азот,углерод, олтингугурт, 
темир) актив қатнашади. Тупроқ микрофлорасининг таркиби тупроқнинг турига, ишлов
берилишига, географик зонасига, намлик, тепература ва органик моддалар билан
қанчалик ифлосланишларига ва бошқа. хусусияларга боғлиқ.. Тупроқнинг микрофлораси
жуда ҳам кўп ва турли бактериялар вакиллари бўлиши мумкин.Тупроқнинг аутохтон
микробиоценозига қуйидаги бактериялар киради: микобактериялар, псевдомонандлар, 
спорахосилқиловчи, азотбириктирувчи, бактериялар, актиномицетлар, 

замбуруғлар. Бу микроорганизимлар ҳар доим ўсимликлар ва бир –бирлари билан
симбиоз кўринишларида яшайди.



Тупроқнинг аллоҳтон микрофлорасига асосан одам ва хайвонларнинг нормал ва патоген
микрофлораси кириши мумкин, лекин бу микроорганизимлар тупроқда кўпаймайди ва
маълум давиргача сақланиб туриши мумкинк. Шунинг учун тупроқнинг юқумли
касалликни манбаси бўлишини эътироф этган ҳолда, патоген бактерияларни тупроқда
қанча вақтгача сақланишини билиш ва тупроқни эпидемиологик нуқтаи назардан хафсиз
эканлигини аниқлашда муҳим практик аҳамиятга эга. 


ТУПРОҚНИНГ ПАТОГЕН
МИКРООРГАНИЗИМЛАРИ


СУВ МИКРОФЛОРАСИ. 

Сув ҳам микроорганизимланинг таббийи яшаш муҳитлаидан бири хисобланади. Сувнинг
микрофлорасининг таркиби шўр денгиз, окиан сувлари ва чучук сув ҳавзаларига боғлиқ. 
Сувда микроорганизимларнинг токсономик грппаларининг қарийиб ҳамма вакиллари
учрайди. Сув микрофлоралари мажмуасини микроблар планктони деб юритилади. 



Сувнинг аутохтон микрофлорасига сувда доимо яшовчи микроблар мажмуаси киради ва
кўроқ туроқ микрофлорасига ўхшаб кетади, чунки сув ва тупроқ ўртасида доимо табийи
мунособатлар рўй бериб туради (қор, ѐмғир). Сувнинг махсус микрофлорасига киради: 
Micrococcus candicanis, M. roseus, Sarcina lutea, Bacteriumaquatilis communis, Pseudomonas, 
Leptospira, Proteus анаэроблардан Clostridiumб Chromobacterium violaceum. Аллохтон
флорасини эса асосан сувга тасодифан ташқий муҳитдан тушган микроорганизимлар
йиғиндиси ташкил қилади ва улар сувда нисбатан узоқ сақланиб турмайди. 



Очиқ сув ҳавзаларининг микрофлораси миқдорий кўрсаткичлари доим ўзгариб туради, 
унинг ўзгариб туриши асосан сув ҳавзасини типига, унинг ифлосланиш даражасига, 
метерологик холатга ва йил фаслларига боғлиқ бўлади. 

Ифлосланиш даражасига қараб сув ҳавзаларида полисапроб, мезосапроб, олигосапроб
зоналар қабул қилинган.

Полисапроб зонада (ўта ифлосланган) катта миқдорда енгил парчаланувчи органик
моддалар сақланади, кислород концентрацияси минимал даражада ва 1 мл сувда
миллиондан кўп микроблар учрайди. 

Мезосапроб зонада эса оксидланиш ва нитрификацияланиш жараѐнлари устин туради, 
сув тозаланиб боради 1 мл сувда 100 минг атрофида микроблар бўлиши мумкин. 

Олигосапроб зонада сувнинг ўз-ўзидан тозаланиши ниҳоясига етган, органик моддалар
сув таркибида диярли бўлмайди ва 1 мл сувда 10 дан 1000 микроб бўлиши мумкин. 

Патоген бактериялар полисапроб зонада жуда кўп учрайди, секин аста ўлиб, тозаланиб
мезосапроб зонада камроқ ва олгасапроб зонада эса диярли учрамайди.


ҲАВО МИКРОФЛОРАСИ

Cув ва тупроқдан фарқлироқ, ҳавода микроблар фақат ҳаѐт қобилиятини вақтинча
сақлаб туради, сўнгра нам етишмаслиги, қуѐш нурларининг таъсири, ҳарорат ўзгариши, 
озиқ моддалар йўқлиги каби ноқулай факторлар таъсирида ўлиб кетади. Микробларни
ҳавода сақланиб туришини маълум даражада муоллақ туровчи сув, чанг зарралари
таминлаб туради. Уй, турар жой хоналари ҳаво микрофлораси таркиби ва миқдори
жиҳатдан атмосфера флорасидан тубдан фарқ қилади. Бактериялар ва уларнинг патоген
формалари уй, турар жой хоналарида учраши бирмунча атмосфера ҳаво
микрофлорасидан кўп учрайди, чунки бу муҳитларга касал одам ва ҳайвонлар, бактерия
ташиб юрувчилардан тушиши мумкин. 



Ҳаво микрофлораси ҳам шартли доимо (резидент) топилувчи (Micrococcus roseus, M. flavus, M. 
candicanis, Sarcina . flava, S. аlba, Bacillus subtilis, Actinomyces ва Penicllium, Aspergillus, Mucor 
замбуруғлар ва спорадик доимо топилмайдигон (сув ва чанг зарралари билан тушовчи ) 
микроорганизимларга бўлинади. 

Патоген микроорганизимлар оғиз бўшлиғи ѐки нафас йўллари касалланганда атрофдаги ҳавога
патоген микроорганизимлар: стафилококк, стрептококк, бўғма, кўк йўтал, сил қўзғатувчилари, 
вируслардан грипп, қизомиқ қўзғатувчилари тарқалади. Бу микроорганизимлар ҳавода аэрозол
таркибида учрайди. Аэрозол- бу коллоид система бўлиб, асосий таркиби ҳаво, суюқлик ѐки
қаттиқ моддалар, зарраларидан иборат бўлади. Айрозол ўлчами 10 дан 2000 нм тенг бўлиши
мумкин. Одам аксирганда 40 000 дан ортиқ аэрозоллар ҳосил бўлади. Аэрозоллар
ўлчами,электирик заряди, ҳаводаги ҳаракат тезлиги бўйича томчи, чангли ва томчи ядроли
фазаларга бўлинади. Биз учун энг муҳими томчи ядроли аэрозол бўлиб унинг ўлчами 100 нм
атрофида бўлади, аэрозолни бу фазаси узоқ вақт ҳавода сақланиши таркибида маълум
миқдорда намлик бўлганлиги учун чидамли аэродисперс системани ҳавода шакиллантиради. 
Улардаги намлик бактерияларни ҳавода узоқ вақт сақланишини таминлайди. Масалан, ядроли
аэрозолда бўғма қўзғатувчиси 1 суткагача, гемолитик стрептококк 2 кунгача, сил қўзғатувчиси 18 
кунгача ҳаѐт фаолиятини сақлаб қолиши мумкин. Бу эса одатда ѐпиқ биноларда юқумли
касалликлар қўзғатувчиларини ҳаво-томчи йўли билан тарқалиши учун қулай шароит яратилади, 
чунки ҳона ҳавосида патоген бактериялар миқдори кўп бўлиши мумкин. 


ТЕРИ МИКРОФЛОРАСИ

Тери доимо ташқи муҳит таъсирида бўлишига қарамай, ундаги микроорганизмлар тури
ва миқдори организмдаги бошқа биоптатларга нисбатан кўп эмасТерида вақтинчалик
учрайдиган аллохтон микробларга қуйидагилар киради: S.aureus, - гемолитик ва
ногемолитик стрептококклар, E.coli. 



Одам танасида микроорганизмлар билан кўп ифлосланадиган жойлар: қўл кафти, оѐқ, 
юз, қулоқ, анус ва сийдик-таносил аъзолари атрофидаги тери. Шунинг учун бу жойларни
тез-тез ювиб туриш зарур. Тери доимо ташқи муҳит таъсирида бўлишига қарамай, 
ундаги микроорганизмлар тури ва миқдори организмдаги бошқа биоптатларга нисбатан
кўп эмас. Одатда 1 см2 терида 102–103 микроорганизм аниқланади. Буларга асосан
Staphyococcus epidermidis ва S.saprophyticus, сарциналар, микрококклар, дифтероидлар, 
замбуруғлар, стрептококклар, бацилла ва коринебактериялар киради. Улар терининг
эпидермис ва шох қавати, тер безларининг йўллари, соч халтачаларида учрайди. Терида
микробларнинг кўп бўлмаслигига сабаб, унинг нордон муҳити ҳисобланади (рН–5,5), 
бундай муҳит кўпгина патоген микроблар учун бактерицид таъсир кўрсатади.



Терида вақтинчалик учрайдиган аллохтон микробларга қуйидагилар киради: S.aureus, -
гемолитик ва ногемолитик стрептококклар, E.coli. 

Одам танасида микроорганизмлар билан кўп ифлосланадиган жойлар: қўл кафти, оѐқ, 
юз, қулоқ, анус ва сийдик-таносил аъзолари атрофидаги тери. Шунинг учун бу жойларни
тез-тез ювиб туриш зарур. 

Микроорганизмлар кичик бўлишига қарамай нормал тери ичига кира олмайди, чунки
терида механик тўсиқ омиллари ҳам мавжуд. Агар тери шикастланиб, унга тушган
шартли-патоген ѐки патоген микроблар тезда кўпайиб, маҳаллий ҳимоя кучларини енга
олсагина, у ерда йирингли, замбуруғли ва вирусли яллиғланиш жараѐнлари юзага
келади ва инфекция ўчоғига айланади. 


КЎЗ ШИЛЛИҚ ҚАВАТИ МИКРОФЛОРАСИ

Микробиологик текширувларга кўра соғлом одамда 20–30 ѐшгача 45–50% ҳолларда кўз
шиллиқ қавати стерил бўлади. Бу тозалик аъзонинг анатомикфизиологик хоссалари
билан боғлиқ.Конъюнктив микрофлорасига, асосан, стафилококклар, Corynebacterium 
xerosis, микоплазма, адено- ва герпесвируслар киради. Микробиологик текширувларга
кўра соғлом одамда 20–30 ѐшгача 45–50% ҳолларда кўз шиллиқ қавати стерил бўлади. 
Бу тозалик аъзонинг анатомик-физиологик хоссалари билан боғлиқ.Конъюнктив
микрофлорасига, асосан, стафилококклар, Corynebacterium xerosis, микоплазма, адено- ва
герпесвируслар киради. Бу микроорганизмлар миқдори кам, аммо ҳимоя омилларининг
сусайиши, кўзнинг шикастланиши ҳисобига йирингли яллиғланиш жараѐнлари
(конъюнктивит, блефарит, увеит ва бошқалар) юзага келиши мумкин. 


НАФАС ЙЎЛЛАРИ МИКРОФЛОРАСИ

Чақалоқ туғилаѐтганда ва биринчи марта нафас олиши билан нафас йўлларига
микроблар туша бошлайди. Одам умри давомида нафас олади, ҳаво билан бирга бурун
бўшлиғига жуда кўп нарсалар киради. Лекин шунга қарамай бронхларнинг қуйи қисми
ва ўпка альвеолалари стерил ҳисобланади, чунки бурун бўшлиғининг анатомик-
физиологик хусусиятлари ҳисобига

микроблар ушлаб қолинади ва шиллиқ қаватнинг бактерицид хусусиятига эга моддалар
(муцин, лизоцим, S lgA ва бошқалар) таъсирида нобуд бўлади. 



Нафас йўлларининг аутохтон микроорганизмларига асосан қуйидагилар киради: Staph. 
epidermidis, Staph. saprophyticus, дифтероидлар, пептококклар, коринебактериялар, 
сапрофит грамманфий диплококклар, Str. mitis ва Bact. fragilis. Аллохтон микробларга
Staph. aureus, Str. pyogenes, Str. pneumoniae, M. lacunata, H. influenzae, аденовируслар ва
бошқалар мисол бўла олади. 


ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ВА МЕЪДА-ИЧАК ТИЗИМИ
МИКРОФЛОРАСИ

Оғиз бўшлиғи одам организмида микроорганизмлар учун қулай шароитли жойлардан
ҳисобланади. Бу ердаги сўлак ҳисобига юзага келадиган доимий намлик ва кўп
миқдордаги озиқ моддалар, оптимал рН, мўътадил харорат микробларнинг адгезия
қилиши ва кўпайишига шароит туғдиради. 

Биринчи микроорганизмлар (лактобацилла, энтеробактерия, коринебактериялар, 
стафилококк ва микрококклар) чақалоқ туғилаѐтган даврда (қин микрофлораси
ҳисобига) ва туғилганидан кейинги биринчи соатларда тушади, лекин 2–7-кунларда бу
микрофлора она ва туғруқхона ходимлари микрофлорасига алмашинади



Оғиз бўшлиғидаги аутохтон микроорганизмларга Str. salivarius (тилда), Str. mitis, Str. 
sanguis (лунж эпителийсида), Str. mutans (тишларнинг устки қисмида), бактероидлар, 
фузобактериялар, вейлонеллалар, актиномицетлар, спирохеталар [Leptospira, Borrelia
Treponema (Tr. macrodentium, Tr. oralis, Tr. dentioola) туркумлари], микоплазмалар (M. orale, 
M. salivarium), протозоалар (Ent. buccalis, Ent. dentalis, Tr. buccalis), замбуруғлар ва бошқалар
киради

Оғиз бўшлиғида номахсус ҳимоя омиллари (сўлак, шиллиқ ва шиллиқ ости қават
ҳужайраларининг тўсиқлик хоссалари) ҳам мавжуд. Сўлак таркибида кучли
бактериостатик ва бактерицид хусусиятга эга моддалар (лизоцим, ферментлар, S lgA ва
бошқалар) бўлади. Шунга қарамай, оғиз бўшлиғини тоза сақлашнинг асосий омили бу
оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳисобланади, яъни кунига овқатлангандан сўнг тишларни тиш
пастаси билан 2–3 марта ювиш ва йилда 1–2 марта тошлардан тозалатиш керак. 


ҚИЗИЛЎНГАЧНИНГ ДОИМИЙ МИКРОФЛОРАСИ

Қизилўнгачнинг доимий микрофлораси йўқ ѐки жуда кам миқдорда
бўлиб, булар, асосан, оғиз бўшлиғидаги микробларнинг вакиллари
ҳисобланади. 


МЕЪДА МИКРОФЛОРАСИ

Меъдага овқат билан бирга ҳамда оғиз бўшлиғидан кўп миқдорда ҳар
хил микроорганизмлар тушади, лекин унинг микрофлораси нисбатан
кўп эмас: 1 

мл меъда суюқлигида 103 микроблар бўлиб, улар, асосан, кислотага
чидамли турлардир (лактобактериялар, Sarcina ventriculus, Bac. subtilis
ачитқи ва бошқалар). 


ИНГИЧКА ИЧАКНИНГ МИКРОФЛОРАСИ

Ингичка ичакнинг юқори бўлимларида микроорганизмлар меъдага
нисбатан кам (1 мл да 102–103 атрофида) бўлади, бунга сабаб ўн икки
бармоқ ичакка тушадиган ўт моддасининг бактерицид таъсири
ҳисобланади. Бу ерда, асосан, лактобацилла, бифидумбактерия, Str. 
faecalis ва кандидалар (замбуруғлар) топилади (аутохтон микрофлора) 
(20-расм). Аллохтон микроорганизмларга ичак таѐқчаси ва Н.pylori лар
мисол бўла олади, бу микроблар ўн икки бармоқ ичакда яра пайдо
бўлишига олиб келади


ИНГИЧКА ИЧАКНИНГ МИКРОФЛОРАСИ

Йўғон ичак одам организми биоптатлари ичида энг кўп микроб тутувчи
жой ҳисобланади. 1 г нажасда 109–1011 та 500 турдан ортиқ
микроорганизм учрайди. Одам кунига нажас билан 17ґ1012 
микробларни ташқарига чиқаради. Облигат микрофлоранинг 98–99% 
анаэроб микроорганизмлар — бактероид, бифидобактерия, 
лактобактерия, фузобактерия, пептококк, клостридия, коринебактерия, 
пептострептококк ва бошқалар ҳисобланади. Факультатив анаэроблар
— E.coli, Str. faecalis, Enterobacter, Citrobacter ва бошқалар

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish