Умумий психология



Download 1,31 Mb.
bet1/9
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#71132
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5323713006792607381




Махсус сиртқи бўлим талабалари учун “Умумий психология” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари
4-вариант
Фан: Умумий психология
“Умумий психология” ўқув курси психик тараққиёт қонуниятлари, психология тараққиётининг асосий босқичлари, фаннинг тармоқлари, фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси, фаннинг тамойиллари ва методлари, вазифалари, фаолиятнинг психологик таҳлили, шахс ҳақида тушунча, мулоқот, психик жараёнлар, шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари масалаларини қамрайди.
Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади:
Психика, шахс, фаолият, мулоқот, психик жараёнлар, индивидуал психологик хусусиятларга доир топшириқларни бажаришни ўрганиш, педагогик қобилиятларни аниқлашни ўрганиш.


Назарий маълумотлар

Талабалар онгида “Умумий психология” фани бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида “Умумий психология” фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг “Умумий психология” фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларнинг ўқитувчилик фаолиятида ўқувчиларга индивидуал ёндашиш орқали амалий кўникмаларини янада такомиллаштириш ва фан юзасидан билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.




1 – топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.
1. Фаннинг тармоқлари.
2. Темперамент ҳақида тушунча.
3. Психик жараёнларни изоҳланг.
Жавоб:
1. Психологиянинг алохида тармокларини дифференциация килиш энг аввало ишлаб чикаришдаги инсон фаолияти кечадиган сохалар ва уларнинг вазифаларидан келиб чикади. Хозирги даврга келиб психологияни инсон шахси хакидаги энг мухим фанлардан бири сифатидаги ахамиятини хамма тан олмокда. Инсон шахсининг эса бевосита кириб бормаган сохасини топиш кийин. Психология иктисод, педагогика, фалсафа, мантик, социология ва бошка ижтимоий-гуманитар фанлар билан алокадор фан хисобланади. Чунки хамма сохада инсон шахси фаолият курсатар экан, хар бир сохада ишни самарали ташкил этиш, олиб бориш учун кишилар психологиясини, шахслараро муносабатлар психологиясини, одамларнинг турли вазиятлардаги хулк-атвор нормаларини билиш ва шунга кура иш олиб бориш мухимдир. Шунинг учун хозирги давр мутахассислари психологик билимлардан бохабар булишлари лозимдир.
Психологиянинг 300дан ортик тармоклари фан сифатида ривожланаётганлиги хозирги кунда психологиянинг фанлар тизимида янада мустахкамланаётганлигидан далолат беради.
Масалан:

  • умумий психология — психик фаолиятнинг умумий конуниятлари ва уларнинг узига хос жихатларини урганадиган махсус сохаси;




  • педагогик психология — кишига таълим ва тарбия беришнинг психологик конуниятларини урганишни уз предмети деб билади;




  • ёш давр психологияси — турли ёшдаги одамларнинг тугилгандан то умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шаклланиши ва узаро муносабатлари конуниятларини индивиднинг ёшига мос тарзда узгариши тамойилларини урганади;




  • ижтимоий психология — одамларнинг жамиятдаги биргаликдаги иш фаолиятлари натижасида уларда хосил буладиган тасаввурлар, фикрлар, эътикодлар, хиссий кечинмалар ва хулк-атворларини урганади;




  • мехнат психологияси — киши мехнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, мехнатни илмий асосда ташкил этишнинг психологик жихатларини, конуниятларини урганади;




  • мухандислик психологияси — автоматлаштирилган бошкарув системалари операторининг фаолиятини, одам — техника уртасида функцияларни таксимлаш ва мувофиклаштиришнинг хусусиятларини урганади;




  • юридик психология — хукук системасининг амал килиши билан боглик масалаларнинг психологик асосларини урганади;




  • харбий психология — кишининг харбий харакатлар шароитида намоён буладиган хулк-атворини, зобитлар билан оддий аскарлар уртасидаги муносабатларнинг психологик жихатларини урганади;




  • савдо психологияси — жамиятда тижоратнинг психологик шарт-шароитлари, эхтиёжнинг индивидуал, ёшга, жинсга оид хусусиятларини, харидорга хизмат курсатишнинг психологик омилларини аниклайди. Бу сохадан ажраб чиккан, модалар психологияси инсон диди ва унинг хулкда акс этиши каби катор масалаларини урганади;




  • тиббиёт психологияси — шифокор фаолияти психологиясини, бемор хулк-атворининг психологик жихатларини урганади.

Шунингдек психологияда этнопсихология, оилавий хаёт психологияси, бошкарув психологияси, шахс психологияси, спорт психологияси, психодиагностика, сиёсий ва ташкилий психология каби бошка куплаб сохалари мавжудки, уларнинг хар бири жамиятдаги реал эхтиёжлар ва уларни кондиришда психологиянинг фан сифатидаги урни ва максадидан келиб чикади.
Ҳозирги замон психологияси шаклланишининг турли босқичларида ва амалиётнинг ҳар хил соҳалари билан боғлиқ илмий фанларнинг жуда ҳам кенг тармоқли тизими ташкил этади.
Психология тармоқларини тасниф қилиш учун қуйидаги психологик жиҳатлар асос қилиб олинади: 1. Конкрет фаолият; 2. Ривожланиш; 3. Одамнинг жамиятга, ўзи яшаётган муҳитга муносабатлари.
Ҳозирги замон психологияси тармоқларини уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Психик фаолиятнинг умумий қонуниятларини ўрганувчи психология соҳалари-умумий психология, зоопсихология. 2. Кишиларга таъсир этиш, уларга таълим ва тарбия бериш, психик ривожланишни бошқариш, яъни психик тараққиёт шароитларини ўрганадиган соҳа психологияси (ёш психологияси, педагогик психология) 3. Ҳар турли фаолият соҳаларидаги кишилар психикасини ўрганувчи психология-меҳнат психологияси, мухан-дислик психологияси, спорт психологияси, юридик психология, савдо психологияси, тиббиёт психологияси, санъат психологияси ва ҳ.
Бу тармоқлар ичида яна бир қанча тармоқлар ҳам мавжудки, булар тегишли соҳа одамлари учунгина зарурдир. Масалан, ёш психологияси ўз навбатида мактабгача тарбия психологияси, кичик мактаб ёши психологияси, ўсмирлик психологияси, ўспиринлик психологияси, олий мактаб психологияси, қарилик даври психологияси-геронтолия сингари тармоқларга ажралиши мумкин.
Шунингдек, психик ривожланишда нормадан оғган болалар, яъни аномал тараққиёт психологияси ёки махсус психология ҳам бор. Патопсихология - касаллар психологияси. Олигофренопсихология - ақли заифлар психологияси, сурдопсихология - кар-соқовлар психологияси, тифло психология - кўзи ожизлар психологияси ва шу кабилардир.
2. Инсоннинг руҳий олами бeтўxтов ҳаракатлар мажмуасидан иборат бўлиб, бири иккинчисини бeвосита тақазо этади ва улар узлуксиз занжир тизимига ўxшаш тарзда ҳукм суради. Xудди шу боис шаxс руҳиятида ташқи атроф-муҳит тўғрисидаги таассуротлар, ўтмиш xотиралари, кeлажак юзасидан ижодий xаёллар, эзгу ниятлар, xоҳиш истаклар, мақсад ва тилаклар, мулоҳаза, фикр ва муаммо, ҳиссий кeчинмалар, иродавий сифатлар узлуксиз тарзда ўзаро ўрин алмаштириб туриш эвазига онтогeнeтик дунёга мустаҳкам нeгиз ҳозирланади. Руҳий олам кeчиши, унинг суръати, мазмуни, шакли, кўлами, xусусияти, xислати, сифати, мexанизми алоҳида, яккаҳол инсонда ранг-баранг тарзда намоён бўлиши кузатилади. Шунинг учун бўлса кeрак, инсонлар табиат ҳодисаларига, ижтимоий турмуш воқeликларига, омилларига, таъсир кучларига тeз ёки сeкин, eнгил ёки мушкулот билан жавоб қайтаришга мойиллик кўрсатадилар.
Псиxологияда тeмпeрамeнтга тааллуқли индивидуал динамик xусусиятлар ўртасида муайян даражада тафовут мавжудлиги алоҳида таъкидланади, улар орасидаги фарқларни ажратиб кўрсатиш мақсадида қуйидагича бeлгилар киритилади ва ўзига xос тарзда тавсифлаб бeрилади, уларнинг айримларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ:

  1. Фавқулотда тeмпeрамeнтнинг бир xил xусусиятлари мотив, псиxик ҳолат ва ҳодисалардан фарқли ўлароқ, айнан шу шаxснинг ўзида, унинг турли фаолиятларида, муомаласида ифодаланади.




  1. Тeмпeрамeнт xусусиятлари табиий шартланганлик омилига тааллуқли бўлганлиги туфайли инсон ҳаёти ва фаолиятининг (умрининг) давомида ёки унинг муайян бир бўлагида (таъсирга бeрилувчанлиги сабаблигидан қатъий назар) барқарор, ўзгармас ва мустаҳкамдир.


  1. Яккаҳол шаxсга даҳлдор тeмпeрамeнтнинг турли xусусиятлари ўзаро бир-бири билан ғайриқонуний равишда бирлашган бўлмасдан, балки улар ўзаро бир-бири муайян қонуният асосида мужассамлашиб, худди шу xусусиятлар унинг типларини тавсифловчи ўзига xос тузилмани вужудга кeлтиради.

Псиxология фанида тeмпeрамeнт xусусиятлари дeганда, алоҳида бир шаxснинг псиxик фаолияти динамикасини бeлгиловчи псиxиканинг барқарор, ўзгармас индивидуал-типологик xусусиятлари мажмуаси тушунилади. Мазкур xусусиятлар турли шакл ва мазмунга эга бўлган мотивларда, псиxик ҳолатларда, мақсадларда, фаолиятларда нисбатан ўзгармас тeмпeрамeнт типини тавсифловчи тузилмани ташкил қилади.
Псиxология фанининг ижтимоий тариxий-тараққиёти даврида тeмпeрамeнтга нисбатан билдирилган мулоҳазалар, унинг моддий асоси тўғрисидаги талқинлар xилма-xил бўлиб, шаxснинг псиxологик xусусиятларини ўзига xос тарзда тушунтириш учун xизмат қилиб кeлган. Тeмпeрамeнт лотинча “temperamentum” дeган сўздан олинган бўлиб, бунинг маъноси “аралашма” дeган тушунчани англатади. Тeмпeрамeнт тўғрисидаги дастлабки таълимотни юнон олими Гиппократ (эрамиздан олдинги 460 – 356 йилларда яшаган) яратган бўлиб, унинг типологияси то ҳозирги давргача қўлланилиб кeлинмоқда.
3. Психологиянинг ўрганадиган объекти психик ҳодисалардир.
Психик ҳодисалар ўз навбатида уч асосий гуруҳга бўлинади: психик
ҳолатлар, психик жараёнлар, психик хусусиятлар. Психик жараёнлар-сезги аъзоларига ташқи таъсир шақллари, инсон ва
ташқи муҳит, ички кечинмалари ўртасида боғланишлар шақли бўлиши мумкин. Одатда психик жараёнлар деганда сезги, идрок, тафаккур, хаёл, хотира, ҳиссиёт, ирода тушунилади. Психик жараёнлар-бу объектив оламни субъектив акс эттиришнинг турли шаклларидир. Психик жараёнларни психик функциялар деб ҳам айтилади. Психик жараёнларни асосий турлари қуйидагилардир: сезги, идрок, хотира, тасаввур, хаёл, тафаккур, нутқ, ҳиссиёт, ирода бўлиб, ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади: билиш жараёнлари, эмоционал жараёнлар, иродавий жараёнлар.
Психик жараёнларнинг роли нимадан иборат? Бу организмни сигнал ёки
бошқарув функцияси бўлиб, ҳаракатни ўзгарувчан шарт-шароитларга
мослаштиради ва шу билан фойдали, мослашувчан самарага эришилишини таъминлайди. Психик жараён, маълумки, ўзича эмас, балки миянинг моҳияти, уни тегишли бўлмалари функцияси сифатида ташқи олам ҳақидаги ахборотларнинг қаёққа кетиши, қаерда сақланиши, ва қайта ишланишини кўрсатувчи жавоб фаолиятининг бошқарувчисидир.
И. М. Сеченов психиканинг рефлекторлиги ва фаолиятнинг психик жиҳатдан
бошқарилиши ғоясини илгари сурди. Бу муҳим назарий қоидалар И. П. Павлов (1849-1939) томонидан тажриба йўли билан тасдиқланди ва
конкретлаштирилди. У ҳайвонларни шунингдек, одамнинг ташқи муҳит билан
ўзаро ҳаракати мия томонидан бошқарилиши қонуниятларини кашф этди. И. П. Павловнинг ушбу қонуниятларга нисбатан барча қарашлари одатда икки хил сигнал системаси ҳақидаги таълимот деб айтилади. Ҳайвонлар ўз ҳатти-ҳаракатларида биринчи сигнал системасига амал қилади. Хайвонларнинг бутун психик фаолияти биринчи сигнал системаси даражасида юз беради. Одамда ҳам биринчи сигнал системасининг сигналлари (конкрет тимсоллар, тасавурлар), унинг хулқ-атворини бошқариш ва йўналтиришда муҳим рол ўйнайди. Масалан: светофор, йўл кўрсаткичлари, белгилар ва хоказолар киши ҳатти-ҳаракатларини қисман автоматлаштиришига хизмат қилади. Ҳайвонлардан фарқли ўларок, одамда биринчи сигналлар системаси билан бир қаторда унинг алоҳида бойлиги ва афзаллиги бўлган иккинчи сигнал системаси ҳам мавжуддир. Иккинчи сигналлар системасининг сигналлари талаффуз этилган, эшитилган, ўқилган сўзлар-иккинчи сигналлардан иборатдир. Айтилганлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, психикани объектив оламнинг субъектив тарзи, вокеликнинг миядаги акси деб ҳисоблашга ҳақлимиз.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish