6-МАВЗУ: РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ПРОГНОЗЛАШ Режа:
1.Ишлаб чиқаришни режалаштириш услубияти.
2.Режалаштириш турлари.
3. Прогнозлаштириш ва унинг моҳияти.
4.Прогнозлаштириш усулларини танлаш.
1.Ишлаб чиқаришни режалаштириш услубияти
Режалаштириш энг аввало келажакни белгилаш унинг самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишларини танлашдир. Режалаштириш – бошқарувнинг умумий функцияси бўлиб, қуйидаги ишлар мажмуасини ўз ичига олади:
Режалар мазмунига кўра муаммоли, мажмуали ёки локал; стратегик, тактик (қоидага кўра, йиллик) ёки тезкор бўлиши мумкин.
Иқтисодиёт ривожланишининг энг мураккаб йўналишларидан бири катта ноаниқлик билан тавсифланадиган инновацион фаолиятни фаоллаштириш асосидаги ривожланиш ҳисобланади. Шунга мувофиқ ҳолда, режалаштириш бу шароитлар учун анча мураккаб бўлиши мумкин, режалаштириш масаласини эса амалга оширилиши мураккаб. Ишлаб чиқариш тизими (фирма)нинг фаолияти режаларининг асосий масалалари қуйидагилар:
стратегик маркетинг муқобил вариантларини башоратлаш асосида истиқболда фирманинг мақбул стратегиясини танлаш;
фирма фаолият юритиши ва ривожланишининг барқарорлигини таъминлаш;
инновациялар портфелини номенклатура ва турлари бўйича мақбул илмий ёндашувларини қўллаган ҳолда шакллантириш;