6-маъруза. Мавзу: Илмий тадқиқотларда моделлаштириш асослари



Download 145,5 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi145,5 Kb.
#69044
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6-маъруза
@dtm axborotnoma ona tili 29.072019, @dtm axborotnoma ona tili 29.072019, Presentation( demokratiya (, 4-mavzu.(MIG), 4-mavzu.(MIG), futbol oyini haqida, tomaris, Ozekiston tarixidan ОN savollari, Malaka ishi Ibragimov asosiy, 4-amaliy fizika, 8-mavzu-функция, darajali qatorlar. qatorlar yordamida taqribiy hisoblashlar., 1topshiriq, ozbek mumtoz adabiyoti fanidan kurs ishlarining bajarilishi boyicha metodik tavsiyalar

6-маъруза.
Мавзу: Илмий тадқиқотларда моделлаштириш асослари.


Маъруза режаси:
1. Моделлаштириш услублари турлари ва таснифи.
2. Моделлаштиришда ўхшашлик мезонларини таърифи.
3. Моделлаштиришнинг амалий вазифалари.
4. Илмий прогнозлаш.
5. Ўлчовлар ва эмпирик маълумотлар таҳлили тўғрисида.


Таянч сўзлар ва иборалар
Модель, тадқиқот объекти, сунъий система, моделлаштириш, математик моделлаштириш, илмий эксперимент, анолог, имитацион модел


1. Моделлаштириш услублари турлари ва таснифи.
Моделлаштириш (modeling, моделирование) -тадқиқот объектининг асосий хоссаларини сунъий системада ўрганиш усули.
Моделлаштириш эмперик –назарий тадқиқот усулларига киради.
Моделлаштириш усулида тадқиқот объектининг асосий хоссалари сунъий система, яъни моделда ўрганилади. Модел объект билан кўп жихатдан ўхшаш бўлади, улар орасида деярли фарқ бўлмайди.
Моделлаштиришнинг тузилмаси қуйидагичадир:
Масаланинг қўйилиши
Моделлаштиришни яратиш ва танлаш
Моделлаштиришни ўрганиш
Модел бўйича олинган билимларни оригиналга кўчириш.

Тадқиқот объекти (предмети)ни моделлаштириш объектив ва субъектив омиллар билан боғлиқдир. Объектив омилларга объект (предмет)нинг мураккаблиги, кенглиги ва ўта ранг-баранг, зиддиятларга тўла жиҳатларга эгалиги киради. Тадқиқотчи бундай объектни бевосита кузатиш, унинг барча томонларини илғаш, таҳлил қилиш имконига эга эмас. Ушбу объектив омил объект (предмет)ни бевосита кузатиш имконини берувчи модел тарзида тадқиқ қилишга ундайди.


Сунъий моделлар тадқиқотчи томонидан махсус воситалар ва шароитда шакллантирилади, уларга тадқиқотчи бевосита аралашиши ѐки таъсир этиши мумкин.
2. Моделлаштиришда ўхшашлик мезонларини таърифи.
«Модел» лотинча сўз бўлиб, у хаѐлан ѐки шартли тарзда ўрганиладиган намунавий образ, бирор мураккаб объект (предмет)нинг анологидир.
Моделлаштириш эса мураккаб объект (предмет)ни ушбу аналог орқали ўрганиш усулидир.
Моделлаштиришда қуйидаги талабларга амал қилинади:
– модел билан оригинал объект (предмет) ўртасида боғлиқлик, яқинлик бўлишини;
– модел оригинал ҳақида янги ахборот, маълумот беришини;
– модел объект (предмет)нинг мавжудлигига, функцияларини бажаришига халақит бермаслигини;
– олинган ахборот, маълумот оригиналдаги хусусиятларни рад этмаслиги, балки уларни тўлдиришини;
– объект (предмет)нинг у ѐки бу хусусиятини такомиллаштиришга хизмат қилиши;
– модел оригиналнинг айнан ўзи эмаслигини назарда тутиши.

Моделлаштиришни талаб этадиган субъектив омилларга тадқиқотчининг қизиқиши, илмий мақсад ѐки гипотеза, объектни маълум бир тизим сифатида ўрганишга интилиши, илмий концепцияни асослаш истаги кабилар киради. Ушбу омиллар мутлақ субъектив эмас, улар объект (предмет)нинг имманент хусусиятлари билан боғлиқдир. Субъектив омиллар илмий мақсадга мувофиқ келиши шарт.


Тадқиқотчининг қизиқиши моделлаштириш жараѐнига ва мақсадига таъсир этади. Қизиқишлар шахсий, гуруҳий ѐки илмий, бадиий, сиѐсий, иқтисодий, маърифий кўринишларга эга. Қизиқиш интеграл аҳамият касб этиб, унга юқоридаги кўринишлар уйғун келиши мумкин. Илмий қизиқиш ана шундай интеграл аҳамиятга эга.
Илмий қизиқиш билан илмий мақсад уйғун келганида, моделни объектив ўрганиш мумкин. Баъзан тадқиқотчининг қайси қизиқиши моделга кўчирилиши зарур, деган савол туғилади. Ҳамма қизиқишни моделга кўчириш мумкин эмас. Илмий қизиқиш тадқиқотнинг бутун моҳиятига сингдирилган бўлади, бироқ қизиқиш объект (предмет)нинг имманент хусусиятларини ўрганишга халақит бермаслиги керак. Аслида илмий қизиқишнинг объект (предмет)даги муаммолар билан уйғунлашуви муҳимдир. Объект (предмет)нинг реал ҳолатини идеал ҳолатга юксалтириш ана шу муаммолардан асосийсидир.
Оригинал билан модел ўртасидаги фарқларни ҳисобга олиш талаб этилади. Улар айнан бўла олмайди. Бу фарқлар объект (предмет)ларнинг ички, имманент хусусиятларидан келиб чиқиш орқали аниқланади. Уларни аниқлаш илмий мақсад эмас, лекин моделни кузатиш ва хулосалар чиқариш пайтида фарқлар мавжудлигини унутмаслик керак.
Моделдаги ўзгаришларни ҳам тўлиқ оригиналга тадбиқ этиб бўлмайди, умумий (оригинал)нинг имконият ва хусусиятлари мудом моделникидан фарқ қилади. Агар моделдаги ўзгаришни оригиналга тўлиқ кўчирмоқчи бўлсак, шубҳасиз, оригинал (умумий)нинг қаршилигига дуч келамиз. Моделдаги ўзгаришлар оригинал (умумий)нинг у ѐки бу томонларини, функцияларини такомиллаштиришга хизмат қилганида, позитив аҳамият касб этади. Оригинал билан модел ўртасидаги фарқлар уларни антипод сифатида қарашга асос бўлолмайди, илмий тадқиқот улар ўртасидаги ижобий алоқаларни мустаҳкамлашга, давр талабларига мувофиқ янги қисмларни яратишга, модернизациялашувга ѐрдам бериши зарур.
Модел – идеал объект. Яъни объект (предмет)нинг реал ҳолатини идеал ҳолатда тасаввур этишдир. Шунинг учун оригиналнинг реал ҳолати ҳақида аниқ билимга эга бўлиш, ундаги муаммоларни ҳал этиш усулларини ишлаб чиқиш зарур. Реал ҳолатни яхши билмай, муаммоларни ҳал этиш усулларини ишлаб чиқмай, модел яратиш мумкин эмас. Ҳатто идеал (хаѐлий) модел ҳам концептуал ғояга таянади, онгда, тасаввурда пишиб етилади. Моделлаштиришда эксперимент муҳим роль ўйнайди. Айнан эксперимент моделлаштиришнинг амалий инъикоси, у ѐки бу вазиятда синаб кўрилишидир.



Download 145,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
axborot texnologiyalari
O’zbekiston respublikasi
guruh talabasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
Ўзбекистон республикаси
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
таълим вазирлиги
махсус таълим
haqida tushuncha
O'zbekiston respublikasi
tashkil etish
toshkent davlat
vazirligi muhammad
saqlash vazirligi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
respublikasi axborot
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
coronavirus covid
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
vaccination certificate
sertifikat ministry
covid vaccination
Ishdan maqsad
fanidan tayyorlagan
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanidan mustaqil
moliya instituti
fanining predmeti
pedagogika universiteti
fanlar fakulteti
ta’limi vazirligi