14 мавзу. Инновацион лойиҳаларни амалга оширишда геоахборот тизимидан фойдалариш омиллари



Download 17,46 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,46 Kb.
#54386
Bog'liq
14-mavzu


14 - мавзу. Инновацион лойиҳаларни амалга оширишда геоахборот тизимидан фойдалариш омиллари


  1. Геоахборот тизимлари тушунчаси. Корхонанинг ҳудудий географик жойлашув ўрнини белгилаш тамойиллари.

  2. Ҳом ашё заҳираларининг таъминланганлик ҳолати. Экологик муҳит. Иш кучи. Техник ва технологик, энергетик таъминот.

  3. Ташқи ва ички бозордаги маҳсулотга бўлган талаб мониторинги.

  4. Жаҳон бозорида маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш омиллари. Логистик бошқарув тизими.

  5. Мобил тўлов тизими.

Ҳозирги вақтда ERP-тизимларининг жаҳон бозори анча барқарорлашди, CRM-тизимлари бозори эса энди ривожланмоқда. Баъзи маълумотларга қараганда, 1999йили CRM-тизимлари бозори 3 млрд. долларга яқинни ташкил қилди, 2002 ва 2003йилларда эса мос равишда 12 ва 17 млрд. долларга яқинлашди. Ҳозирнинг ўзида ушбу тизимларни жорий қилган кўпгина компаниялар ундан катта самара олишмоқда. Уларнинг интеграция қилинишидан ташкилот қўшимча самарадорликка эришиши мумкин. Ишлаб чиқувчиларнинг ўзи баъзан ERP-тизимларини CRM-тизимларининг унсурлари билан таклиф этмоқда.


CRM-тизимларининг келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқамиз. Бу тизимларни жорий этиш кўпгина муаммоларни ечиш имконини беради.
Такомиллашган рақобат. Замонавий технологиялар харидор бозорнинг ихтиёрий қисмига оз транзакция харажатлари билан кира олиши, ахборот асимметриклигининг нолга тенглиги ва бошқаларга олиб келди. Шунинг учун мавжуд мижозларни ушлаб қолиш компания учун асосий вазифа ҳисобланади.
Ўзаро муносабатларнинг кўп каналлилиги. Мижоз ва фирма ўртасидаги алоқа турли усулларда амалга телефон, факс, web-сайт, почта, шахсий ташриф орқали оширилиши мумкин. Мижоз ҳам бу каналлар бўйича олинадиган барча ахборот кейинги ўзаро муносабатларда компания томонидан бутун мажмуада кўриб чиқилишини кутади.
Компаниянинг бозорга мўлжалланганлигининг ўзгариши.Аксарият компанияларнинг маҳсулот ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган концепциялардан маркетинг концепцияларига ўтиши. Кўпчилик компаниялар сифат ва харажатларни (шу жумладан, ERP-тизимларидан фойдаланиш харажатларини) минималлаштиришнинг чегараларига етиб бўлган ва эътиборни мижозларнинг кўпроқ харид қилиши ва уларга хизмат кўрсатиш билан бирга бўладиган томонларга қаратади.
Бундан ташқари, CRM-тизимларининг шаклланишида ахборот ва коммуникация технологияларининг ривожланиши муҳим роль ўйнаганлигини ҳисобга олиш керак, уларсиз CRM-тизимларининг негизида ётадиган иловалар ҳам, ушбу иловалар ўртасидаги алоқа ҳам мавжуд бўлмасди.
CRM-иловалари компанияга буюртмачилар билан ўзаро муносабатларнинг ривожланиш тарихини кузатиш, доимий мижозлар билан кўп томонли алоқаларни мувофиқлаштириш ҳамда савдолар ва мижозга мўлжалланган маркетингни ҳам, Интернет орқали марказдан бошқаришга имкон беради. CRM-тизимлари харидорлар билан муносабатларни яхшилашга қисман имкон берган анчадан бери маълум иловаларга таянади. Булар SFA (Sales Force Automation – савдо агентларининг ишини автоматлаштириш тизими), SMS (Sales & Marketing System – савдолар ва маркетинг тўғрисида ахборот тизими), CSS (Customer Support System – мижозларга хизмат кўрсатиш тизими) каби тизимлардир. CRM-тизимлари ушбу иловаларнинг имкониятларини қамраб олади, бироқ янги функцияларни ҳам таклиф этади. CRM-тизимини жорий этиш нафақат савдолар бўлими, балки фирманинг деярли барча бўлинмаларининг ишига таъсир қилади. Умуман олганда, компания мижозининг ўз ташкилоти билан тескари алоқаси айнан шу тизим орқали ташкил этилган.
CRM-тизими нима ва унинг функциялари қандайлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз. CRM – бу, биринчи навбатда, кирувчи унсурлари компания мижози билан боғлиқ барча маълумотлар, чиқувчи унсурлари эса, умуман олганда, компания ёки унинг алоҳида унсурларининг (компаниянинг муайян ишчисигача) ўзини тутишига таъсир қиладиган ахборот ҳисобланадиган тизим (ўзаро боғлиқ таркибий қисмлар тўплами)дир. Оддийроқ қилиб айтганда, CRM-тизими бу, биринчидан, мижоз тўғрисида ахборот тўплаш, иккинчидан, уни сақлаш ва қайта ишлаш, учинчидан, бу ахборот базасида хулосалар чиқариш, уни бошқа иловаларга экспорт килиш ёки фақат зарурат туғилганида бу ахборотни қулай кўринишда тақдим этишга имкон берадиган иловалар тўпламидир. Аслида, бу фурсатларнинг ўзи ҳам CRM-тизимларининг калит функциялари ҳисобланади.
Ахборотни йиғиштизими ташкилот ходимига мижоз тўғрисидаги ахборотни маълумотлар базасига қулай усулда киритиш ёҳуд мижознинг ўзига бу ахборотни киритишга (масалан, рўйхатдан ўтишда ёки интернет-магазинда товар харид қилишда) имкон беради. CRM-тизимига мижоз тўғрисидаги барча мавжуд маълумотлар киритилади. Табиийки, мижоз-компанияларда ўзаро таъсир этишига тааллуқли ахборот ҳам ҳисобга олинади (ўзаро таъсир этишнинг мақсади – харид, ахборот олиш; харид қилишда – харид қилинган товарнинг тавсифи, нархи, сони, харид мақсади, тўлов тури ва ҳ.к.). Ушбу барча маълумотлар компаниянинг мижоз билан ўзаро таъсир этишида, яъни икки томон ўртасидаги ихтиёрий алоқада - мижознинг компанияга шахсий ташрифи, телефон, почта, факс ёки Интернет орқали алоқада ҳар гал янгиланади.
Сақлаш ва қайта ишлаш. Тизим олинган ахборотни сақлаш ва берилган мезонлар бўйича муҳимлигига кўра саралашга (ранжирлашга) имкон беради. Бунда барча маълумотлар корпорация учун стандарт шаклда сақланади (одатда, Microsoft SQL Server технологиясидан фойдаланилади). Бундан ташқари, CRM-тизими берилган параметрларга мувофиқ олинган ахборотни уни кейинчалик экспорт қилиш мақсадида таҳлил қилиши мумкин.
Ахборотни экспорт қилиш. CRM-тизими томонидан ахборотни тақдим этиш унинг муҳим функцияси ҳисобланади. Тизимда сақланаётган маълумотлар турли бўлинмалар томонидан ва турлича кўринишда талаб қилиниши мумкин. Масалан, CRM-тизими тарихий маълумотларнинг экстраполяцияси асосида муайян мижозга қандай товарни таклиф қилиш афзалроқ эканлигини аниқлаши мумкин. Агар мижоз доимий харидор бўлса, тизим унга чегирма берилиши кераклигини эслатади. Ниҳоят, компания ходимига фақат мижознинг фирма билан тарихий алоқалари тўғрисида ахборот керак бўлиб қолиши мумкин ва тизим бу маълумотларни кўргазмали кўринишда тақдим этади. Табиийки, ахборотни алоҳида мижоз бўйича ҳам, мақсадли гуруҳ бўйича ҳам чиқариш имконияти кўзда тутилган (савдолар бўлими ходимига муайян мижоз тўғрисида ахборот қизиқарли бўлса, маркетинг бўлимига маълум гуруҳ бўйича умумлаштирилган маълумотлар муҳим бўлса керак).
CRM-тизими яратиши мумкин бўлган маълумотларни ишлатиш тўғрисида гапирганда, нафақат компания ходимлари, балки бевосита мижознинг ўзи ҳам ушбу ахборотдан фойдаланиши мумкинлигини қайд этиш лозим. Бунда замонавий технологиялар буни ташкилот ходимларининг ҳеч қандай ёрдамисиз қилишга имкон беради. Аввал айтилганидек, CRM-тизими мижоз ва компаниянинг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ тарихий маълумотлар билан ишлайди, лекин бу унинг барча имкониятлари, дегани эмас. Баъзан компанияга илк маротаба мурожаат этаётган мижозга унга мос келадиган маҳсулотни реал вақт режимида танлашга имкон беради. Мижоз, унинг фикрича, компания таклиф қилиши мумкин бўлган маҳсулот тўғрисида маълумотларни киритади, тизим эса бу маълумотларни қайта ишлагач, унга белгиланган параметрларга мос келадиган товарлар рўйхатини чиқариб беради. Бунинг учун тизимда компания таклиф этаётган барча товарлар бўйича маълумотлар бўлиши керак. Бу маълумотлар автоматик тарзда ERP-тизимининг ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳисобига жавоб берадиган қисмидан импорт қилиниши мумкин.
CRM-тизимлари мослашувчан ва қулай ҳисобланади, компанияларга турли вазифаларни ечишга имкон беради. CRM-тизимини жорий этаркан, компания ўз олдидаги мақсадларидан келиб чиқиб, кирувчи параметрлар ва ушбу маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш усуллари ўзгаради. Фойдаланиш мақсадига мувофиқ, стандарт CRM-тизимларининг уч кўринишини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Тезкор фойдаланиш. Тизим бевосита мижоз билан ўзаро муносабатлар – савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнларининг давом этишида компания ходими томонидан муайян мижоз бўйича ахборотни тезкор олиш учун фойдаланилади. Бундай ҳолатда ходимга алоҳида мижоз бўйича йиғилган ахборотни кўргазмали кўринишда тақдим этадиган илова тизимнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Биринчи навбатда, тизимдан барча кичик тизимлар ўртасидаги яхши интеграция ва мижоз билан бўладиган ихтиёрий ўзаро таъсир этиш жараёнида маълумотлар базасини тўлдириб бориш имконияти талаб этилади. CRM-тизимларининг ушбу типи анъанавий бизнесда энг кенг тарқалган ҳисобланади.
Таҳлилий фойдаланиш. Тизимдан мижоз/мижозларнинг ўзига ҳам, фирманинг фаолиятига ҳам тааллуқли бўлган турли маълумотларни таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Энг самарали маркетинг, савдолар, мижозларга хизмат кўрсатиш стратегияси ва бошқаларни ишлаб чиқиш учун ушбу маълумотларда статистик қонуниятлар қидирилади. Кичик тизимларнинг яхши интеграцияси, ишлаб чиқилган статистик маълумотларнинг катта ҳажми, самарали таҳлилий инструментарий, корхона фаолиятини автоматлаштирадиган бошқа тизимлар билан интеграцияни талаб этилади. Бундай тизимлар яратадиган маълумотлар маркетинг бўлими томонидан талаб қилиниши, компания ходимларининг воситачилигисиз мижозга тақдим этилиши мумкин. CRM-тизимларининг бундай тури анъанавий бизнесга қараганда кўпроқ электрон тижоратда қўлланилади.
Коллаборацион фойдаланиш. CRM-тизимлари мижозларга, умуман олганда, фирманинг фаолиятига, шу жумладан дизайн ишлаб чиқиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, етказиш ва унга хизмат кўрсатиш жараёнларига анча катта таъсир қилиш имкониятини тақдим этади. Бунинг учун компаниянинг ички жараёнлари доирасида минимал ҳаражатлар билан мижозларни ҳамкорликка жалб қилишга имкон берадиган технологиялар талаб қилинади. Мижоз бундай тизимларга кириш учун, кўпинча, Интернет тармоғидан фойдаланади ва улар электрон тижорат соҳасида энг кенг тарқалган.
Download 17,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish