Исломий молиявий тизимда исломий облигациялар(сукук) нинг ўрни ва хусусиятлари



Download 24,82 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi24,82 Kb.
#51207
Bog'liq
Исломий молиявий тизимда исломий облигациялар


Исломий молиявий тизимда исломий облигациялар(сукук) нинг ўрни ва хусусиятлари
Исломий иқтисодиёт узоқ вақт давомида бозорда асосан исломий банклар ва суғурта(такофул) компаниялари билан тақдим этиб келинди: охирги бир неча йилда исломий инвестиция жамғармалари сони ҳам сезиларли ўсди. Янги минг йиллик бошида исломий иқтисодиётда муҳим восита вазифасини ёки аксар исломий облигациялар деб аталадиган сукук бажара бошлади.
Исломий иқтисодий моделнинг асосида турган муҳим тамойиллардан бирига, қарз миқдоридан фарқ қилувчи баҳо бўйича қарзни сотиш ёки ён бериш, шунингдек, сотувчида сотиш пайтида эга бўлмаган ашёларни сотишга қўйилган тақиқ киради.
Анъанавий қарз қимматли қоғозлари ва ҳосилавий молиявий воситаларнинг моҳиятига юзаки қараганда ҳам, улар шариат ўрнатган тақиқлар таъсири остига тушиши аниқлигини кўрсатади. Айнан Яқин Шарқда дастлаб фойдаланилган кредит ҳужжатларининг шакллари, кейинчалик айрим номлари билан Испания ва Италия орқали Ғарбий Европада ўзлаштирилганлиги мусулмон фиқҳи талқинида анъанавий қимматли қоғозлар қонунийлиги ҳақидаги муаммоларга кескинлик беради. Масалан, сакк форс-араб сўзидан ҳозирда интернационаллашган чек, ҳаммага маълум ҳавола сўзидан эса испан ва французча aval сўзи келиб чиққан. Сакк сўзининг кўпликдаги шаклидан исломий облигацияларнинг номи – сукук келиб чиққан.

Кенг маънода сукук шариат талабларига мувофиқ тузилган облигацияларни билдиради. Сакк (сукукнинг бирликдагиси) – мулкка умумий эгалик қилишда ўз эгасининг улуш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат(сертификат)дир, уни ишлатиш (муробаҳа-сукуклари чиқаришда олди-сотди қилиш орқали, ижара-сукуклари олди-сотди ҳолатида кейинчалик ижарага бериш орқали) молиялаштириш ёки сукук чиқариш орқали молиялаштирилаётган лойиҳада(мушорака-сукуки, музораба-сукуки) улушга эга бўлиш билан амалга оширилади.


Исломий молиявий муассасалар учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилотининг (AAOIFI) сукукни “бир хил номинал қийматга эга бўлган ва жойлаштирилганидан кейин узуфрукт(ундан келадиган даромадларни олиш ҳуқуқи билан ўзгалар мулкидан фойдаланиш ҳуқуқи) ва хизматларга, моддий объектларга, қандайдир лойиҳада ёки инвестицион фаолиятда (улушли) иштирок этиш ҳуқуқига эгаликдан келиб чиқиб, (ўз эгасига) улуш ва ҳуқуққа эгалик мақоми берувчи сертификат” сифатида таъриф беради.
Мазкур облигациялар молия бозорида бундан 15 йил ортиқроқ вақт аввал пайдо бўлди ва капитални жалб этиш фоизсиз воситаси сифатида ишлатила бошланди, ҳозирги кунда исломий молия бозорининг ўсиш локомотивларидан бири ҳисобланади. 2000 йил охирида умумий ҳажми 236 млн. АҚШ доллари миқдорида фақат 3 та сукук муомалага чиқарилди. 2001 йилдан 2007 йилгача жаҳонда сукук бозори қарийб ўн баробар ўсди: 2001 йилдаги 350 млн. АҚШ долларидан 2007 йилда 35 млрд. АҚШ долларигача. Агар 2001 йилда сукукни муомалага чиқариш Малайзия ва Баҳрайнда амалга оширилган бўлса, 2007 йилда сукук эмиссияси амалга оширилган мамлакатлар сони 10 дан ортди. Standart & Poor”s таҳлилчиларининг фикрича, жаҳон иқтисодий инқирози якунланиши билан муомалага сукук чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ортади. Яқин вақтларда Жанубий Корея, Таиланд ва ҳк. мамлакатларда сукук эмиссияси кутилмоқда.
Сукукнинг оммабоплиги ушбу восита ёрдамида шариат талабларини бузмаган ҳолда, капитални жалб этиш ва жойлаштириш имкони мавжудлиги билан изоҳланади, бу исломий тамойиллар бўйича фаолият юритувчи компаниялар мақсадига жавоб беради, молиявий фаолиятни амалга оширишда кўрсатилган тамойилларни маҳкам тутадиган ҳудудлардан(энг аввало Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари) инвесторлар қидирувчи компаниялар учун ҳам бу айни муддаодир.
Бундан ташқари, охирги вақтларда кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда акциялар назорат пакетини сотиб олиш(инглизча leveraged buy-out) ва синдикатлашган(қўшма) кредитлашнинг муқобили сифатида сукук облигацияларини чиқаришга тез-тез мурожаат этилмоқда. Бошқа томондан, сукук ўрта муддатли даврга капитал қуйилмаларнинг жозибадор механизми сифатида ҳам кўрилмоқда. Шариат нуқтаи-назаридан мақбул қисқа муддатли ликвидлик молиявий воситаларнинг йўқлиги боис, тарихан ортиқча ликвидлилик хусусиятига эга исломий банклар сукук пайдо бўлиши билан бўш молиявий маблағларини даромадли жойлаштириш имконига эга бўлдилар.
Корпоратив тарзда чиқарилган сукуклардан ташқари бир қатор қарздорлар дунё миқёсида: Ҳалқаро Молия корпорацияси, Саксония-Анхальт немис ерлари ҳукумати, Малайзия, Баҳрайн ҳукуматлари сукукларни эмиссия қилдилар.
Ҳозирги кунда сукук бозорида Малайзия ва БАА пешқадамликни қўлдан бермаяптилар. Масалан, 2007 йили дунёда жами эмиссия қилинган сукукнинг 25 млрд. АҚШ доллари (тахминан ¾ қисми) мана шу икки малакат ҳисобига тўғри келди. Малайзия сукук эмиссияси анъанавий облигациялар ҳажмидан ортиб кетган дастлабки давлат бўлди.
Янги минг йиллик бошида эмиссия қилинган сукукнинг аксарияти АҚШ долларида амалга оширилди. Лекин мана шундай сукуклар улуши бозорда давомий пасайиб борди. Масалан, 2002 йилдан 2007 йилгача долларда чиқарилган сукук улуши 85% дан 41,8% гача(қарийб икки баробар) қисқарди. Бунда малайзия ринггити, БАА дирҳами ва саудия риёлида чиқарилган сукуклар сони ва ҳажми ортиб борди. 2009 йилнинг иккинчи чорагидаги маълумотларга кўра, ринггитда чиқарилган сукук улуши жаҳонда эмиссия қилинган умумий сукук ҳажмининг 53% ини ташкил этди, шу билан бир вақтда АҚШ долларида чиқарилган сукук ҳажми 31% гача қисқарди.
Ислом Тараққиёт банки, Исломий молиявий хизматлар бўйича ҳалқаро кенгаш, Исломий молиявий муассасалар учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти ҳамда Исломий молиявий бозорлар бўйича ҳалқаро ташкилот сингари ҳалқаро молиявий тузилмаларнинг сукук бозорини бир шаклга келтириш (унификация) борасидаги бажарадиган вазифалари исломий молиялар соҳасининг тартибга солувчи ягона қоидалари ва стандартларини ишлаб чиқишдир. Хусусан, ҳозири вақтда қимматли қоғозлар исломий бозорини бошқаришнинг ягона тизимини ташкил этиш имкониятлари ўрганилмоқда.
Юқорида айтиб ўтилганидек, сукук облигацияларга ўхшаб кетсада, анъанавий облигациялардан фарқли равишда эмитент ва облигация эгалари ўртасидаги қарз муносабатларидан бошқача муносабатларни(фақат муробаҳа-сукуклари бундан мустасно) мустаҳкамлайди. сукук – бу активлар билан таъминланган қимматли қоғозлардир.
сукук сертификати – инвестицион сертификат бўлиб, активлар саватидаги(таянч актив) мулкий ҳуқуққа киритилган маблағлар миқдорига мутаносиб ёки биргаликда амалга оширилаётган лойиҳадаги, корхонадаги улушга ўз эгасининг улуш ҳуқуқи борлигини тасдиқлайди. Биринчи ҳолатда сукук сертификатининг эгаси, активлар саватидаги мулкий ҳуқуққа киритилган маблағлар миқдорига мутаносиб ўзига тегишли миқдордаги сертификатларга эга бўлгани ҳолда, активлар савати сотилганидан кейин, ўзига тегишли сертификатларнинг номинал қийматига баробар миқдорни олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда сертификат эгаси томонидан облигациялар бўйича олинадиган даромад активлар саватини ишлатишдан келган фойда ҳисобига шакллантирилади. Иккинчи ҳолатда эса, сукук эмиссия қилган компания томонидан сукук чиқаришдан тушган маблағлар маълум бир лойиҳани амалга ошириш учун йўналтирилгани ҳолда, сукук эгалари ушбу лойиҳадаги шерикларга айланадилар ва ушбу лойиҳадан келадиган даромадни тақсимлашда қатнашадилар ҳамда юзага келадиган молиявий хатарларни зиммаларига оладилар. сукук амал қилиш муддати якунида сукук эгалари ҳисобланган лойиҳа иштирокчилари ўз облигацияларини сўндиришга берадилар ва унинг номинал қийматини оладилар.
сукукнинг муҳим ўзига хос хусусияти шундаки, сертификат эмитенти ва унинг эгаси ўртасидаги қарз муносабатларини тасдиқлайдиган қарз сукуклари(муробаҳа-сукук) деб аталувчи сукукларни муомалада бўлишини ман этиш ҳисобланади. Мусулмон фиқҳи низомларига асосланган ушбу қоида, қарзни сотиш ёки у бўйича ён беришда қарз миқдоридан фарқ қилувчи ўзга баҳони ман этади ва Яқин Шарқнинг аксарият фиқҳшунослари томонидан қўллаб-қувватланади. Шундай бўлсада, малайзиялик муросасоз фиқҳшунослар томонидан ушбу қоидадан четланиш кузатилади.
Оригинаторга ( сукук эмиссияси бўйича битимлар ўтказиш ташаббускори бўлган ҳуқуқий шахс) боғлиқ ҳолда сукук қуйидагиларга ажратилади:
1) Умумҳуқуқ субъекти: ҳукумат мустақил тузилмаси(давлат ёки унинг маъмурий ҳудудий бирлиги: федерация субъекти,ери, штати, муниципиалитети) ёки оммавий корпорация номидан Марказий банк ёки Молия вазирлиги ташаббуси билан чиқарилган мустақил сукук;
2) Хусусий компаниялар эмиссия қиладиган корпоратив сукук.
Шартнома асосида ётган активлар саватига (асос актив) боғлиқ равишда сукуклар қуйидаги тоифаларга бўлинади:
1) Активлар савати олди-сотди шартномаси асосида ва ижара шартномасига таяниб қайта ижарага бериш мажбурияти билан тузилган ҳамда ижарага олинаётган активга эгалик ҳуқуқини тасдиқлайдиган облигациялар;
2) Қайта сотиб олиш мажбурияти ила муробаҳа шартномасига( бўлиб тўлашга олди-сотди қилинадиган) асосланган қарз облигациялари;
3) Салам (маълум бир товарни пудрат шартномаси бўйича тайёрлаб бериб) ва истисноъ (буюртма бўйича етказиб бериш пудрат шартномаси) шартномаларига асосланган облигациялар;
4) Музораба(ишончли бошқариш) ва мушорака(шерикчилик) тамойиллари бўйича улушли иштирок облигациялари.
Исломий облигациялар орасида “қарз” сукукларини ажратиб кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга, ҳамма гап шундаки, мана шу шаклдаги сукуклар билан иккиламчи бозорда савдолашув ҳанузгача тортишувлар мавзуси бўлиб қолмоқда. Муаммо шундаки, юқорида таъкидланган иккинчи шаклдаги сукук фақат номинал баҳоси бўйича сотилиши мумкин, чунки у қарз асосига эга( асос бўлган актив харид баҳосини бўлиб тўлаш мажбурияти мавжуд).
Юқорида бир неча бор айтиб ўтилганидек, аксарият мусулмон фиқҳшуносларининг нуқтаи-назарига кўра қарздор бўлмаган шахсга қарзни сотиш ман этилган. Уларнинг ушбу қарашлари сотувчи ўзи эга бўлмаган нарсани сотиши тақиқланганига асосланган. Лекин бир қатор фиқҳшунослар маълум бир шартлар билан қарзни сотишга мумкин деб ҳисоблайдилар. Истисно тариқасида қуйидаги келтирилган талабларга риоя этган ҳолда учинчи шасхларга қарзни сотиш жоиз ҳисобланади:
- қарз қарздор тарафидан тан олинган ва битим бўлиб тўлаш билан эмас, тезда бажарилиши шарт, шунда мусулмон фиқҳида ман этилган қарзни қарз эвазига сотиш ҳолатига йўл қўйилмайди;
- қарздор қарз тўлашга қодир бўлиши, яъни қарзни сўндириш учун молиявий имкониятга эга бўлиши, шунингдек, қарзни кейинчалик қарздор ва янги кредитор(ҳақдор) ўртасида тортишув юзага келган тақдирда, уни рад этмаслик шарти билан сотишга ўз розилигини бериши лозим:
- миқдори кумушни олтинда ёки шуни аксида ифодаланган қарзни сотишга йўл қўйилмайди, чунки бу мусулмон фиқҳи билан ман этилган. Агар қарз пулда ифодаланган бўлса, унинг қиймати ҳам мана шундай ўлчовда бўлиши лозим. Шу сабабли бир валютада ифодаланган қарзни бошқа валютадаги пул маблағларига сотишга йўл қўйилмайди;
- харидор расман сотиб олган, лекин ўз эгалигига олмаган буюмни қайта сота олиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги тўғрисидаги қоидага риоя этилиши шарт, акс ҳолда, бу ортиқча ноаниқлик(ғорар) унсурлари пайдо бўлишига олиб келади.
Барча мусулмон фиқҳшунослари ҳар қандай ҳолда ҳам қарзни номинал қийматидан бошқа баҳо бўйича сотишни ман этиш бўйича якдил фикрдалар. Акс ҳолда ушбу сотиш қарз рибоси(насия рибо) сифатида баҳоланади. Қарз мажбуриятларини мусулмон фиқҳи талабларига мувофиқлаштириш муаммоси облигацияларни иккиламчи бозорда дисконт билан олиш/сотишда юзага келади. Малайзияда бай ад-дайн битими билан мустаҳкамланган қарз мажбуриятларини дисконт билан сотиш нуқтаи-назари қабул қилинган, чунки қарз қимматли қоғозлари активлар(бойликлар) билан таъминланган. Лекин Яқин Шарқлик фиқҳшунослар бундай сотувни жоиз эмас деб ҳисоблайдилар.
сукук айрим шаклларининг шариатга мувофиқлиги муаммоси эртми-кечми барибир мусулмон фиқҳшунослари олдига қўйилиши шарт. Буни шариат кенгашлари аъзоларининг ўзлари ҳам, молиявий масалада илғор мусулмонлар ҳам тушуниб турибдилар. Шундай бўлсада, Исломий молиявий муассасалар учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти(ААОИФИ)нинг 2008 йилдаги 80%дан ортиқ сукукларни шариат талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида эълон қилган эътирофи кўплаб инвесторлар учун худди бошдан совуқ қўйиб юборгандек бўлди. Бу янгилик ваҳимага бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда сукук ишлатиладиган лойиҳаларда иш бошлаган ёки бошламоқчи бўлган инвесторлар орасида саросимага сабаб бўлди. сукук ва бошқа исломий маҳсулотларнинг шаръий баҳолашга сарфланган харажатларнинг ўсиши сўзсиз уларнинг бозордаги якуний баҳосига таъсир этмай қолмас эди.
Исломий облигациялар бозорига таъсир кўрсатган бошқа муҳим жиҳат Дубай амирлиги давлат жамғармаси – Dubai Worldнинг дефолти(касоди) бўлди. Ҳаммаси ушбу инвестицион жамғарманинг 2009 йил якунида кредиторларга(ҳақдор) қарздорлик тўлашни ярим йилга тўхтатиб туриш бўйича мурожаат этганидан бошланди. 14 декабрь кунига Dubai Worldнинг девелоперлик бўлинмаси (кўчмас мулк соҳасида ташкил этилган хўжалик субъекти) – Nakhell томонидан - 4,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида чиқарилган сукукни сўндириш муддати келган эди. Nakhell денгиз шельфини ўзлаштириш ва сунъий ороллар қуриш бўйича улкан лойиҳалари туфайли жаҳонда кенг танилган эди.
Dubai World холдинги билан боғлиқ вазият рейтинг агентликлари томонидан дефолт сифатида баҳоланди. Инвесторлар орасида ҳам Дубай амирлигини ўзини кутаётган банкротлик ҳақида миш-мишлар оралаб қолди. Шундай бўлсада, амирлик ҳукуматидагилар Dubai World қарзларини таъминлаш бўйича маъсулиятни ўзларига олиш ниятлари йўқлиги ҳақида шошиб баёнот бердилар.
Агар амирликнинг қўшниси Абу-Даби Дубайга 36,7 млрд. дирҳам(10 млрд. доллар) миқдорида қарзларни реструктизация қилишга қарз бериш тўғрисида ёрдам тақдим этмаганида Dubai World ҳоли не кечган бўлур эди? Ушбу миқдордан 18,3 млрд. дирҳами(5 млрд. доллар)ни Дубай ҳукумати Dubai Worldни қўллаб-қувватлашга йўналтирди. Компанияга тақдим этилган пулнинг катта қисми, яъни 4,1 млрд. доллари Nakhellнинг аввалги эмиссия қилган сукуклари бўйича қарздорликни сўндиришга йўналтирилди. Қарз ажратиш тўғрисидаги қарор Dubai Worldни муқаррар инқироздан сақлаб қолди. 2010 йилнинг 25 мартида Дубай ҳукумати нафақат ўзи шаънини, балки Dubai Worldни ҳам сақлаб қолган ҳолда, Молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали Nakhellни бевосита инвестициялашга 8 млрд. доллар миқдорида маблағ ажратишини маълум қилди.
Dubai World билан бўлган вазият хусусан, исломий молиялар учун, умуман олганда исломий иқтисодиётнинг самарадорлигини ўлчашга хизмат қиладиган мезон бўла олмасада, мазкур инвестицион жамғарманинг тўловга қобилиятсизлиги инвесторлар орасида нафақат сукукқа, балки бошқа исломий молиявий муассасалар ва воситаларга ҳам маълум бир ишончсизлик туғдирди.
Шундай бўлсада, вазият дастлабки қарашда кўринганидек у қадар ташвишли эмас. Айрим оптимист кайфиятдаги таҳлилчилар жаҳон сукук бозори 2011 йилга бориб тикланишини тахмин қилмоқдалар. Ушбу янгилик инвесторларни хурсанд қилган бўлиши мумкин, лекин у ва бошқа ислом бренди остида амалга оширилаётган ва кимнинг манфаатларига хизмат этиши аниқ бўлмаган бошқа кўплаб лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўпчилик мусулмонлар учун сезиларсиз ўтди.
Download 24,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish