5-Маъруза. Моддалар ва энергия алмашинуви режа



Download 97 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi97 Kb.
#217530
Bog'liq
маъруза 5


5-Маъруза. МОДДАЛАР ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ


Режа:

  1. Карбонсувлар алмашинуви

  1. Ёғлар алмашинуви

  1. Оқсил алмашинуви ва азот баланси

  2. Организмни карбонсувлар, ёғлар ва оқсилларга бўлган эҳтиёжи

  3. Энергия алмашинуни ва асосий алмашинув ҳақида тушунча

  4. Организмни турли функсионал ҳолатлардаги энергия сарфлаши

  5. Моддалар ва энергия алмашинувни бошқарилиши



ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: анаболизм, азот баланси, асосий алмашинув, бевосита калориметрия усули, воситали калориметрия усули, катаболизм, метаболизм, мусбат азот баланси, манфий азот баланси, нафас коэффициенти
Моддалар ва энергия алмашинуви – организмни озиқа моддаларини физикавий, кимёвий, физиологик ўзлаштириши ва энергия ажратиш жараонларининг мажмуасидан иборат. Одам ҳаёти доимо узлуксиз содир бўлиб турувчи моддалар ва энергия алмашинуви жараёнларисиз мумкин эмас. Шунинг учун ҳам тирикликнинг асосий белгиси моддалар ва энергия алмашинувидир. Моддалар алмашинуви жараёнида ўзаро боғлиқ, турли йўналишли жараёнлар ажратилади:

    1. анаболизм (ассимиляция)

    2. катаболизм (диссимиляция)

Анабализм – ҳужайра, тўқима ва аъзоларнинг органик компонентларини биосинтез (ҳосил қилиш) жараёнларидан иборат.
Катаболизм – организмнинг энергия ва пластик (тузилиш) эҳтиёжини таъминловчи жараёнлардан иборат.
Организмнинг ҳаёт фаолияти озиқадаги оқсиллар, ёғлар ва карбонсувларни анаэроб ва аэроб катаболизм жараёндаги энергия билан таъминланади.
Оқсиллар алмашнуви – оқсиллар организмнинг асосий тузилиш маҳсулоти ҳисобланади, чунки унинг ҳужайра ва тўқималари оқсиллардан иборат.
Ҳаётий зарур тузилмаларнинг яъни мускулларнинг, ферментларнинг, гормонларнинг, гемоглабиннинг, антитаначаларнинг асосий қисми оқсиллардир.
Оқсиллар турли аминокислоталардан тузилган. Улар асосан икки хил: оргаизмнинг ўзида синтезланадиган ва фақат озиқа таркибида организмга ўтадиган (ванилин, лейцин, изолейцин, фениланаланин, аргинин ва гистамин ) аминокислоталардир.
Озиқа таркибидан организмга ўтган оқсиллар ингичка ичакдан нуклеин аминокислота кўринишида қонга сўрилади ва жигарга етказилади. Жигарда оқсилларнинг дезаминланиши натижасида маҳсус аминокислаталар ҳосил бўлади, улар тўқималарга ўтади ва улардан тўқималарга хос аминокислоталар синтезланади.
Организмга кўп миқдорда оқсил кирганда улардан аминогуруҳларни ажралиши натижасида карбонсув ва ёғлар ҳосил бўлади. Организмда тузилиш манбаи бўлиши билан бирга, улар энергия манбаи ҳам бўлиши мумкин, чунки 1 г оқсил оксидланганда 4,1 ккал энергия ажралади. Оқсилларнинг тўқималарда парчаланишидан мочевина, сийдик кислота, аммиак, кератин, креатинин ва босқалар ҳосил бўлади, улар организмдан ташқарига чиқариб юборилади.
Организмдаги оқсилларнинг муҳим аҳамияти уларнинг турли фнкцияларни рўёбга чиқишини бошқаришида кузатилади:

  1. оқсиллар ферментлар кўринишида организмдаги биокимёвий реакцияларни катализатори (тезлаштирувчи) органик оддаларни парчалайди ва уларни синтезлайди;

  1. оқсиллар – пластик моддаси - мембраналар, ҳужайралар таркибига киради;

  1. бошқариш функциясини бажаради (гормонлардан, масалан, қондаги глюкоза миқдорини бошқаради);

  2. оқсиллар қисқариш қобилиятига эга (мускулларнинг актин ва миозин оқсил иплари);

  3. транспорт – ташувчилик функцияси (гемоглабин);

  4. ҳимоя функциясини бажаради (антитаначалар, антитоксин ва фибриноген);

  5. гомеостазни сақлайди (онкотик босимни, гемоглабин буфер тизимсини);

  6. ирсий белгиларни ташийди (нуклеопротеидлар);

  7. энергия манбаи (анаэроб муҳитда).

Организмдаги оқсиллар алмашинуви ҳолатини азот баланси, яъни организмга озиқа кирган ва организмдан ажралган азот миқдорининг муносабати билан аниқланади. Агар организмга кирган ва ундан чиқарилган азот миқдори тенг бўлса, азот тенглиги баланси деб аталади.
Организмни азотни ўзлаштириши ташқарига чиқарганидан кўп бўлса мусбат азот баланси ва аксинча бўлса манфий азот баланси деб аталади.
Мусбат азот баланси спортчиларнинг тренировка даврида, ўсувчи организмда, ҳомиладорликда, касалликдан тузалганда кузатилади.
Манфий азот балансида эса оч ҳолатда жигар ва скелет мускулларидаги оқсиллар биринчи навбатда сарфланади: миокард ва мия тўқимасидаги оқсил эса ўзгармайди.
Азот баланси тенглиги ёки мусбат азот баланси бўлгандагина одам ҳаёт фаолияти меёрий ўтиши мумкин. Бундай ҳолат организм бир кеча-кундузда 100 г оқсил истеъмол қилса кузатилади. Жисмоний юкламалар бажарганда организмни оқсилларга бўлган эҳтиёжи 120-150 г, ҳатто 230 г га ошади. Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра бир кеча-кундузда ҳар бир тана оғирлига 0,75 г оқсил қабул қилиниши зарур.
Организмнинг бир кеча-кундуздаги оқсилга бўлган эҳтиёжи тана массасига, жинсига, ёшига, иқлим шароитига боғлиқ. Иссиқ иқлим муҳитида бир кеча-кундузда 15-1,8 г оқсил истеъмол қилиши зарур.
Углевод (карбонсув) алмашинуви – карбонсувлар организмга асосан крахмал ва гликоген кўринишида киради. Ҳазм жараёнида улардан глюкоза, фруктоза, лактоза ва галактоза ҳосил бўлади. Глюкоза қонга сўрилади ва вена орқали жигарга ўтади. Фруктоза ва галактоза жигарда, жигар ҳужайраларида глюкозага айланади. Ортиқча глюкоза жигарда гликогенга айланади. Вояга этганларда гликогеннинг заҳираси жигарда ва мускулларда 300-400 г.
Карбонсувлар организмда асосий энергия манбаидир. 1 г карбонсув парчаланганда ҳам 4,1 ккал энергия ажралади. Уларни оксидланиши учун ёғларга нисбатан камроқ кислород сарфланади ва тез парчаланади. Шунинг учун ҳам карбонсувлар, айниқса спортчилар фаолиятида муҳим ўрин тутади. Қонда глюкозани камайиши спортчиларнинг иш қобилиятини кескин камайтиради. Карбонсувлар нерв тизимсининг меъёрий фаолияти учун ҳам аҳамиятга эга.
Карбонсувлар алмашинувининг оралиқ маҳсулотлари (пентоза) нуклеотид ва нуклеин кислоталари, ярим фермент ва аминакислоталар ҳамда ҳужайралар таркибига киради. Бу карбонсувларнинг пластик яъни қурилиш маҳсулоти эканлигидан далолат беради.
Глюкозанинг муҳим парчаланиш маҳсулоти аскарбин кислотаси (витамин C) ҳам организмда синтезланмайди. Қондаги глюкозанинг меъёрий миқдори 0,8-0,12 %. Оч қолганда жигардаги (заҳирадаги) гликоген ва қондаги глюкоза камаяди. Шундай ҳолат узоқ давом этган жисмоний юкламалар бажарилганда ҳам кузатилади. Қонда глюкозани 0,06-0,07 % гача камайиши гипогликемия (жисмоний иш бажарилганда чарчаш ҳолати, тана ҳарорати пасайиши, кейинроқ эса шайтонлаш, беҳуш бўлиҳ)га сабаб бўлади.
Қонда глюкозани 0,15% ва ундан ортиқ кўпайиши – гипергликемия (ортиқчаси буйраклар орқали ташқарига чиқарилади)га олиб келади. Гипергликемия ҳаяжонланганда, овқатлангандан кейин, ҳамда меъда ости бези касаллигида кузатилади. Гликоген заҳираси тугаганда гликонеогенез реаксиясини таъминловчи ферментларни синтезланиши кучаяди яъни лактат ёки аминокислоталардан глюкоза синтезланади.
Глюкозанинг заҳираси чиниқмаган кишиларда, массаси 70 кг бўлганда 245 г – жигарда сақланади. Чиниққан кишиларда эса гликоген чиниқмаганларга нисбатан 40-50 % га кўпроқ бўлади. Бир кеча-кундузда глюкозага бўлган эҳтиёж 500 г, жисмоний юкламалар бажарилганда эса 700-1000 г.
Ёғлар алмашинуви – улар (нейтраллар) организм ҳужайралари таркибига (пластик аҳамияти) киради ва энергия манбаи (енергетик аҳамияти) ҳисобланади.
Нейтрал ёғлар ичакда глитсерин ва ёғ кислоталаригача парчалангач, асосан лимфага ва қисман қонга сўрилади. Ёғлар қон орқали тўқима ҳужайраларигача этказилади, улар тузилиш маҳсулоти ва энергия манбаи сифатида ишлатилади. Одам организмида ёғларнинг умумий миқдори тана оғирлигининг 10-20 %, семирганда 40-50 % ни ташкил этади. Ёғлар заҳираси организмда узлуксиз янгиланиб туради. Озиқада ёғлар бўлмаганда организмда ёғлар карбонсувлардан синтезланади. Ичакдан ва заҳирадан қонга ўтган ёғлар тўқималарда оксидланади ва энергия манбаи сифатида ишлатилади. 1г ёғ оксидланганда 9,3 ккал энергия ажралади. Ёғларнинг оксидланишидан ажралган энергия асосан узоқ давом этадиган жисмоний юкламалар бажарилганда, карбонсувларни заҳираси тугагач ва тинч ҳолатда энергия манбаи сифатида ишлатилади. Узоқ давом этадиган ишлар бажарилганда ҳамма сарфланадиган энергиянинг 80 % гача бўлган миқдорини ёғларни оксидланишидан ажраладиган энергия ташкил этади.
Ёғлар яна қуйидаги функцияларни рўёбга чиқишида иштирок этади:

  1. қорин бўшлиғида тўпланган ёғлар ички аъзоларни механик таъсирлардан сақлайди, мустахкам жойлашишини таъминлайди;

  1. тери ости ёғ клетчаткаси ортиқча иссиқлик йўқотишдан сақлайди;

  1. ёғ безларининг секрети (суюқлиги) терини қуриб қолишидан ва ортиқча сув билан хўлланишидан сақлайди.

Ёғларга бой озиқа маҳсулотларида фосфатидлар ва стеринлар бўлади. Улар ичак деворларида ва жигарда нейтрал ёғлардан фосфор кислотаси ва холин синтезланади. Фосфатидлар ҳужайралар (мембранаси, ядроси ва протоплазмаси) таркибига киради. Улар нерв ва мускул тўқималарининг фаоллик ҳолатини рўёбга чиқишда катта аҳамиятга эга.
Стеринлардан холестерин, ўт кислота, ҳамда буйрак усти безининг пўстлоқ қавати ва жинсий без гормонларининг ҳосил бўлиш манбаи ҳисобланади. Холестерин кўпайганда – атеросклероз касаллиги кузатилади. Озиқадаги айрим стеринлар яъни витамин Д ҳам физиологик фаолликка эга.
Сув ва минерал тузлар алмашинуви – сув организм ҳужайралари ва тўқималарининг таркибий қисмидир. Одам организмининг 50-60- % сув, болаларнинг 80 % дан ортиғини сув ташкил этади. Сув ҳар хил тўқима аъзоларида турли миқдорда: суякда – 20 %, ёғ тўқимасида – 30 %, мускулларда – 70 %, ички аъзоларда – 75,85 %, энг кўп сув қонда – 92 % бўлади.
Организмни сув ва минерал тузлардан махрум этилса оғир, ортга қайтарилмас ўзгаришлар содир бўлади ва ўлим билан тугайди. Тўлиқ очликда, аммо сувдан маҳрум этилмаса одам организми 40-45 кеча-кундуз яшайди. Лекин сувсиз 5-6 кун чидайди. Минерал тузларсиз организмга этарли сув ва озиқа моддалари кирганда ҳам иштаҳа йўқолади, озиб кетади ва нобуд бўлади. Одатий ҳарорат муҳитида одамнинг бир кеча-кундузлик сув баланси 2,4-2,8 л, ундан 1,5 литри ичидаги сув, 600-900 мл озиқа моддалари таркибида ва 300-400 мл сув эса организмнинг ўзида оксидланувчи реакциялар ҳатижасида ҳосил бўлади. Организм бир кеча-кундузда 15 литр сувни сийдик сифатида, 400-600 мл сувни тер, 350-400 мл сувни чиқарилган ҳаво ва 100-150 мл сувни эса ахлат билан ташқарига чиқаради.
Минерал тузлар одамнинг ҳамма тўқималарида бўлади, улар тана массасининг 0,9 % ни ташкил этади. Одам организмида калий, калсий, натрий, фосфор, магний, темир, ёд, олтин гугурт, хлор ва бошқалар мавжуд. Тоқималарнинг меёрий фаоллиги минерал тузларни фақат мавжудлиги эмас, балки тузларнинг қатъий миқдорий муносабатларини ҳам таъминлайди.
Организмга кўп миқдорда минерал тузлар кирса улар заҳирада сақланади. Калий скелет мускулларида натрий ва хлор тери ости клетчаткасида, калсий ва фосфор суякларда заҳира сифатида сақланади. Минерал тузларнинг аҳамияти турлича. Улар:

  1. суяк тўқимасининг асосий массасини ташкил этади;

  1. буффер тизимни ҳосил бўлишида иштирок этади;

  1. модда алмашинувида иштиок этади;

  2. қоннинг осмотик босимини ҳосил бўлишида иштирок этади;

  3. нерв ва мскул тўқималарининг қўзғалиш жараёнида иштирок этади;

  4. ҳужайраларда электр потенсиалларни ҳосил бўлишида иштирок этади;

  5. қонни ивиш жараёнида иштирок этади;

  6. кислородни ташилишида иштирок этади.

Организмга зарур бўлган минерал тузлар сув ва озиқа билан киради. Кўпчилик минерал тузлар асосан қонга сўрилади. Улар асосан сийдик ва тер орқали ташқарига чиқарилади. Кучли юкламалар бажарилганда айрим тузларга бўлган эҳтиёж ошади.
Витаминлар ҳам ҳаётий зарур моддалар бўлиб, улар тузилиш маҳсулоти ёки энергия манбаи ҳам эмас. Витаминлар ферментларнинг таркибига кириб модда алмашинуви жараёнини катализаторларидир.
Энергия алмашинуви – организмда энергия баланси сақланиб туради. Организмга кирган ва сарфланган энергия бир хил бўлади. Тирик организм энергияни озиқа моддалари (оқсил, карбонсувлар ва ёғлар) орқали қабул қилади. Биологик оксидланиш жараёнида озиқа моддаларидан ажралган энергия аввало АУФ – кислотасини синтези учун ишлатилади. Бу жараён узлуксиз, доимо содир бўлиб туради. Чунки АУФ ҳужайраларда кўп эмас, шунунг учун сарфланган АУФ тикланиши зарур. Энергиянинг сарфланиши ёшга, жинсга, ёшнинг миқдорига, уни қандайлигига, фаслга, саломатликка боғлиқ.
Энергия алмашинувини бевосита ва билвосита калориметрия усуллари ёрдамида аниқлаш мумкин.
Бевосита калориметрия усули махсус камерада организмдан ажраладиган энергияни ўлчашга асосланган. Бу аниқ усул, лекин узоқ давр ичида кузатиш лозим ва махсус ускуналар талаб этади.
Билвосита калориметрия усули билан эса сарфланган энергия осон аниқланади. Бу усул газ алмашинувини ўрганишга яъни кислородни ўзлаштирилиши ва чиқарилган карбонат ангидрид газини ўлчашга асосланган. Газларни аниқлаш учун турли газ анализаторлари ишлатилади. Турли моддалар оксидланганда турли миқдорда энергия ажралади. 1литр кислород ишлатилганда 1 г озиқа моддасидан ажралган энергия миқдори колорик эквивалент деб аталади. Углеводлар оксидланганда колория эквиваленти 5,05 ккал, ёғлар оксидланганда колория эквиваленти 4,7 ккал ва оқсилларнинг колория эквиваленти 4,85 ккал га тенг. Одатда организмда озиқа моддалари аралашмаси оксидланади. Шунинг учун кислороднинг колория эквиваленти 4,7 – 5,05 ккал гача бўлади. Озиқа моддалари аралашмасида карбонсувлар кўп бўлса кислороднинг колория эквиваленти ошади, аксинча ёғлар кўп бўлса колория эквиваленти камаяди.
Кислороднинг колория эквивалентининг катталиги нафас коеффиценти (НК) даражаси орқали аниқланади.
НК катталиги оксидланадиган модда таркибига боғлиқ. Карбонсувлар оксидланганда НК-1; оқсиллар оксидланганда НК-0,8, ёғлар оксидланганда эса НК-0,7 бўлади. Озиқа моддалар аралашмаси оксидланганда НК 0,8-0,9 атрофида бўлади.
Билвосита калориметрия усулида истеъмол қилинадиган озиқа калорияси ва тана массаси ҳисобга олинади. Тана массасининг турғунлиги организмга кирадиган энергия махсулотлари ва энергия сарфланиш баланси мавжудлигидан далолат беради.
Организмнинг фаоллиги ва унга таъсир этувчи ташқи муҳит омилларига кўра энергия алмашинувининг уч хил даражаси фарқланади:

  1. асосий алмашинув;

  1. тинч ҳолатдаги энергия сарфланиши;

  1. турли меҳнатда энергия сарфланади.

Асосий алмашинув овқатлангандан кейин 12-14 соат кейин тинч, ҳаракатиз ҳолатда 20-22 0 C ли хонада сарфланадиган энергиядир. Вояга этган одамнинг 1 кг тана массасига бир соатда 1 ккал энергия тўғри келади. 70 кг тана массаси бўлган одамнинг асосий алмашинув энергияси 1700 ккал атрофида бўлади. Асосий алмашинув 10 % атрофида ўзгариб туради. Аёлларда асосий алмашинув эркакларга нисбатан камроқ бўлади.
Нисбий тинч ҳолатда сарфланган энергия асосий алмашинув энергиясидан камроқ бўлади. Бундай бўлишига ҳазм жараёнининг тана ҳароратини бошқарилишининг муҳим ҳароратини ноқулай бўлиши ва энергияни танани ҳолатини фазода сақлаш учун сарфланадиган энергия таъсир этади ва сабаб бўлади.
Одамларда бир кеча-кундузда сарфланадиган энергия асосий алмашинув ва бирор жисмоний иш бажариш учун сарфланадиган энергиядан иборат. Касбикорига ва энергия сарфланишига кўра катта ёшли аҳолини 4 гуруҳга ажратиш мумкин.
1 гуруҳ – ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар, улар бир кеча-кундузда 2200-3000 ккал энергия сарфлайдилар.
2 гуруҳ – механизатсиялашган меҳнат билан шуғулланувчилар, улар бир кеча-кундузда 2300-3200 ккал энергия сарфлайдилар.
3 гуруҳ – қисман механизатсиялашган меҳнат билан шуғулланувчилар, улар бир кеча-кундузда 2500-3400 ккал энергия сарфлайдилар.
4 гуруҳ – оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар, улар бир кеча-кундузда 3500-4000 ккал энргия сарфлайдилар.
Спортчилар фаолиятида энергияни сарфланиши 4500-5000 ккални ташкил этиши мумкин. Организмда ажралган энергиянинг ҳаммаси механик ишларни бажаришга сарфланмайди, энергиянинг кўп қисми иссиқликка айланади. Ишни бажариш учун сарфланган энергия фойдали ҳаракат коеффиценти (ФҲК) машқларининг яъни ҳаракатларининг қандайлигига, тезлигига, тузилишига, кучлилигига ва спортчининг чиниққанлигига боғлиқ.
Моддалар ва энергия алмашинувининг марказий бошқарувчи тузилмаси гипоталамусдир. Гипоталамусда очиқиш ва тўйиниш ҳиссиёти, осмерегулятсия ва энергия алмашинувининг марказлари жойлашган. Гипоталамус симпатик ва парасимпатик нервлар орқали моддалар алмашинувини бошқаради. Моддалар ва энергия алмашувини бошқаришда эндокрин тизим ҳам иштирок этади. Гипоталамусда организм ички муҳитининг ҳолати таҳлил қилинади ва организм эҳтиёжига кўра метоболизм содир бўлади. Модда алмашинуви ва аденозин уч фосфат кислотасига (АУФ) тўпланган энергияни ажралиши ҳужайра ичида содир бўлади. Шунинг учун вегетатив нерв ва эндокрин тизимларни таъсир этувчи муҳим эффектори аъзолар ва тўқималарнинг ҳужайраларидир. Моддалар алмашинувининг бошқарилиши ҳужайраларда содир бўлувчи биокимёвий реакцияларни тезлигига таъсир этишдан иборат.
Гипоталамуснинг оқсиллар алмашинувига таъсири гипоталамус – гипофиз қалқонсимон без тизимси орқали амалга оширилади. Гипофизнинг тиреотроп гормонини кўп ажралиши оқсил алмашинувини бошқарувчи қалқонсимон без тритиронин ва тироксин гормонларини синтезини кўпайтиради. Оқсиллар алмашинувига тўғридан-тўғри гипофизнинг соматотроп гормони таъсир этади.
Ёғлар алмашинувига гипоталамус билвосита яъни гипофизнинг қалқонсимон ва жинсий безларнинг ажралишини ўзгариши билан боғлиқ. Бу безлардан гормонларни етарли ажралмаслиги семиришга олиб келади. Углеводлар алмашинувига гипоталамус симпатик нерв тизим орқали таъсир этади. Симпатик нерв буйрак усти безидан адреналин ажралишини кучайтиради. Адреналин эса жигар ва мускуллардан гликогенни сарфланишини фаоллаштиради.
Углеводлар алмашинуви асосий гуморал бошқариш омиллари – буйрак усти безининг пўстлоқ қавати ва меъда ости безининг гормонларидир. Глюкокортикоидлар қонда глюкозани камайтиради, инсулин эса ҳужайраларда глюкозани сарфланишини оширади, глюкоген гликогенни парчаланишини кучайтиради.
Гипоталамус ички муҳит, сув ва туз алмашинувининг доимийлигини яъни гомеостазини таъминлайди. Чунки унда осморетсепторлар жойлашган. Гипофизнинг антидиуретик ва буйрак усти безининг (пўстлоқ қаватини) минерал кортикоид гормонлари туз – сув алмашинувини бошқаришда иштирок этади. Антидиуретик гормон буйракларда реобсорбцияни фаоллаштиради. Сийдик ҳосил бўлишини камайтиради. Минерал кортикоидлар қонга натрийни реобсорбциялаишини кучайтиради.
Енергия алмашинуви нерв ва эндокрин тизимлари билан бошқарилади. Энергия алмашинуви ихтиёрий (шартли рефлектор) равишда ҳам ўзгариши мумкин. Масалан, спортчиларнинг старт олди ҳолатида энергия сарфланиши кучаяди. Энергия алмашинуви гипофиз ва қалқонсимон безнинг функсияси кучайганда ортади ва аксинча.

Мустақил тайёрланиш учун саволлар



  1. Нима учун моддалар ва энергия алмашинуви бир бутун жараёндир?

  1. Ассимиляция ва диссимиляция нима?

  1. Моддалар алмашинувининг асосий босқичларини айтинг?

  2. Тўла қимматли ва тўла қиммқти бўлмаган оқсиллар нима?

  3. Оқсиллар организмда қандай функсияни бажаради?

  4. Азот баланси нима?

  5. Одамнинг оқсилларга эҳтиёжи қандай?

  6. Организмда углеводлар қандай функцияни бажаради?

  7. Қонда глукоза даражаси қандай бошқарилади?

  8. Глюконеогенез нима?

  9. Организмда ёғларнинг биологик аҳамияти қандай?

  10. Ёғларга суткалик талаб қандай?

  11. Қайси ёғларни тўла қиммати бўлмаган ёғлар дейилади?

  12. Организмда сув қандай вазифани бажаради?

  13. Минерал моддаларнинг аҳамияти қандай?

  14. Сув – туз алмашиниши қандай бошқарилади?

  15. Витаминлар нима?

  16. Қайси витаминлар сувда қайсилари ёғда эрийди?

  17. Гиповитаминоз, авитаминоз ва гипервитаминозлар нима?

  18. Витаминларнинг аҳамияти қандай?

  19. Организмда энергия қандай ҳосил бўлади?

  20. Нафас коеффиценти нима?

  21. Моддаларнинг асосий алмашинуви нима?

  22. Озиқ моддаларнинг энергетик қиймати қандай?

  23. Касбига қараб турли ёш группаларидаги кишиларнинг энергия сарфланиши?

  24. Овқат рациони ва овқатланиш тартиби нима?

Фойдаланиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати
Асосий:
1.Arthur C.Guyton,M.D “Text Book of mesidical Physiology” USA,Philadelphia
ISBN 0-8089-2317-X Copyright@2006.
2.Physiology Linda S Costanzo PhD Philadelphiya 2011
3.Азимов И.Г., Собитов Ш.С. Физиология: Ўқув қўлланма. – Т., 1995.
4. Нуридинов Ю. Одам физиология Дарслик – Т. 2004.
Кушимча:
1.Азимов И.Г. Жисмоний тарбиянинг ёш физиологияси. Т. 1994.
2.Азимов И.Г. Умумий ва спорт физиологиясидан изоҳли луғат. Т. 1991.
Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish