5-маъруза: иш қОҒозларининг асосий турлари режа



Download 27,58 Kb.
bet1/2
Sana16.03.2022
Hajmi27,58 Kb.
#493717
  1   2
Bog'liq
maruza 5


5-МАЪРУЗА: ИШ ҚОҒОЗЛАРИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ


Режа:

  1. Адрес, ариза, таржимаи ҳолнинг ёзилиш услуби, ўзига хос хусусиятлари.

  2. Билдиришнома, буйруқ, фармойиш, кўрсатма.

  3. Гувоҳнома, далолатнома, ишончнома.



АННОТАЦИЯ
Бу маърузада иш қоғозларининг асосий турлари, яъни адрес, ариза, таржимаи ҳол, билдиришнома, билдирги, ички билдиришнома, ташқи билдиришнома, буйруқ, фармойиш, кўрсатма, гувоҳнома, далолатнома, ишончнома кабилар ҳақида кенг маълумот берилади. Шунинг билан бирга шу иш қоғозларининг ёзилиш услуби ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида ҳам гап боради.


Таянч тушунчалар: ташкилий ҳужжатлар, шахсий ҳужжатлар, адрес, ариза, таржимаи ҳол, билдиришнома, буйруқ, фармойиш, кўрсатма, гувоҳнома, далолатнома, ишончнома.


Адабиётларда ҳужжатлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: ташкилий ҳужжатлар, фармойиш ҳужжатлари, маълумот-ахборот ҳужжатлари, хизмат ёзишмалари, ходимлар фаолиятига доир ҳужжатлар.

Адрес

Почта жунатмалари (хат-хабар, буюм ва пул жунатмалари кабилар) устидаги ёзув булиб, унда жунатма етиб бориши зарур булган жой (алоқа бўлими индексибилан), уни олувчи шахс ёки муассаса номи ва жунатувчи хакида маълумотлар (жунатувчи адреси) курсатилади. Адрес сузи рус тилида факат жунатмалар устидаги ёзувнигина ифодалаб колмай, шахснинг яшаш жойи хамда муассасанинг урнашган жойини, шунингдек, бирон шахсни табриклаб ёзилган матнни хам ифодалайди. Шунинг учун узбек тилида бу маъноларни фарклаш учун адрес сузи билан бир каторда тегишли равишда турар жой, макон, манзил, табрикнома сузларини куллаш максадга мувофикдир.


Агар хат харбий унвонга, илмий унвон ёки даражага эга булган шахсга йулланаёттан булса, шахснинг тегишли лавоэими, унвон ёки, даражаси ёзилади. Масалан: ...
Бир турдаги ташкилотлар гурухига йулланаётган хужжатларда олувчиларнинг номи умумлашган холда курсатилиши мумкин. Масалан:
Район матлубот 'жамиятлари раисларига
Республика енгил саноат корхоналари
бошликларига
Хужжат (хат ёки бошка буюмлар) олувчиларнинг почта манзили ёзилиши, юкорида куриб утилгандек, почта жунатмалари адреси каби ёзилади. Бу ерда шунга эътибор килиш керакки, хужжат муассаса ёки унинг таркибий булинмасига йулланаётган булса, почта ман­зили муассаса номидан кейин ёзилади; агар хужжат хусусий тарзда, аник бир шахсга йулланаётган булса, почта манзили ва умуман адрес шахснинг номидан олдин ёзилади. Масалан:
3-курилиш-созлаш бошкармаси
режа-молия булими
700000, Тошкент шахри,
Гулистон кучаси, 1уй
Хукумат ва марказий муассасаларга йулланадиган хужжатларда жунатувчилар олувчиларнинг почта манзилларини курсатишлари шарт эмас, чунки бундай муассасаларнинг адреслари таркатувчиларга маълумдир.


Ариза


Муайян муассасага ёки мансабдор шахс номига бирор илтимос, таклиф ёки шикоят мазмунида ёзиладиган расмий хужжат. Ариза ижтимоий хаётда энг куп кулланадиган ва кенг таркалган иш когозидир.
Хажми, услуби ва туридан катъи назар, ариза узининг умумий зарурий кисмларига эга ва у ана шу кисмларнинг изчиллиги асосида тузилади. Аризанинг зарурий кисмлари:

  1. Ариза йулланган муассасанинг ёки мансабдор шахснинг номи.

2. Ариза ёзувчининг турар жойи, вазифаси, исми, ота исми ва фамилияси.
3. Хужжатнинг номи (Ариза).
4. Асосий матн (таклиф, илтимос, шикоят).
5. Аризага илова килинадиган хужжатлар номи (агар зарур деб топилса).
6. Ариза ёзувчининг имзоси, исми ва ота исмининг бош харфлари, фамилияси.
7. Ариза ёзилган вакт (йил, кун ва ой).
Барча аризаларда хам зарурий кисмлар бирдай такрорланавермайди. Масалан, ходим узи ишлаётган корхона ёки идора рахбариятига ариза ёзганда унинг яшаш жойи хакида маълумот зарур булмайди. Шунингдек, купчилик учун иловаларнинг хам хожати булмайди. Юкорида санаб утилган зарурий кисмларнинг одатий жойлашуви:
Ариза хам бошка хар кандай расмий хужжат каби аник ва киска жумлалар билан тушунарли килиб ёзилиши керак. Хужжат тилининг аниклиги, тушунарлилиги уни тезрок амалга ошишига хизмат килади. Мехнаткашларнинг ариза ва шикоятларини уз вактида ва диккат-эътибор билан кураб чикиш эса бошкарув идораларининг мухим вазифаларидан биридир.
Ариза асосан кулда ёзилади ва унинг мазмуни эркин баён килинади. Мазмуни ва услубига кура аризалар бир хил эмас: у бир неча суздан иборат булиши хам мумкин ёки кенг жамоатчиликни уйлантираётган ижтимоий масалалар юзасидан фикр-мулохазалар билдирилган хат тарзида булиши хам мумкин. Шу нуктаи назардан аризалар содда ва мураккаб турларга ажратилади. Мураккаб ариза матни катта булиши билан бирга, унга иловалар килиниши мумкин. Аризалар аксар холларда шахсий хусусиятга эгадир. Шу билан бирга, хизмат аризалари, даъво аризалари хам булади.
Таржимаи ҳол
Маълум бир шахс томонидан ўз шахсий ҳаёти ва фаолияти ҳақида баён қилинган ёзув. Таржимаи ҳолнинг асосий зарурий қисмлари:

  1. Ҳужжатнинг номи.

  2. Матн: муаллиф ФИШ, туғилган йил, кун, ой ва жойи, миллати, ижтимоий келиб чиқиши, ота-онаси ҳақида қисқача маълумот (ФИШ, иш жойи); маълумоти (қаерда, қандай ўқув юртини тугатганлиги ва маълумотига кўра мутахассислиги); иш фаолиятининг турлари; охирги иш жойи ва лавозими; мукофот ва рағбатлантиришлар; жамоат ишларида иштироки; оилавий али ва оила аъзолари; паспорт маълумотлари; турар жойи (уй адреси), телефони.

  3. Сана.

  4. Имзо.
Билдиришнома

Муайян муассаса (таркибий кисм) рахбарига хизмат фаолияти билан алокадор мухим масалалар юзасидан ёки юкори идора, мансабдор шахсга бирон-бир вокеа ва ходиса хакида хабардор килиш зарурати тугилганда такдим этиладиган муфассал ёзма ахборот. Унда, одатда, баён килинаётган масалалар буйича тузувчи (ёзувчи)нинг таклифлари акс этади.
Кимга йуналганига караб билдиришнома ички ва ташки турларга ажралади.
Фармойиш хужжатлари
Фармойиш хужжатлари асосан ташкилот рахбари (директор)нинг буйрук, курсатма, фармойишлари асосида юзага келади.
Буйрук
Мазкур хукукий хужжат муайян муассаса олдида турган асосий ва кундалик вазифаларни хал килиш максадида кулланади. Мохият-эътибори билан буйруклар иккига булинади: асосий фаолиятга оид ва кадрлар шахсий таркибига оид. Улар кетма-кет тартибда алохида ракамланади ва айрим сакланади.
Асосий фаолиятга оид буйруклар ишни ташкил килиш, муассаса ёки унинг булимлари фаолиятини тартибга солишда кулланади. Уларда, одатда, юкори ташкилотлардан келган курсатма хужжатлар ходимларга етказилади, буларнинг ижроси юзасидан аник, тадбир-чоралар белгиланади, масъул шахслар ва бажариш муддати тайинланади. Буйрук, воситасвда рахбар ташкилотнинг ишлаб чикариш, режалаштириш, хисобот, молиялаштириш, кредит ажратиш, махсулотни сотиш фаолияти, ташки иктисодий фаолияти, ташкилот тузилмасини такомиллаштириш ва ишларни ташкил этиш ва бошка масалалар буйича амалий иш юритади.
Ички мехнат тартиботи коидалари, мукофотлаш низоми ва шу кабиларни тасдиклаш билан боглик, меъёрий буйруклар хам асосий фаолиятга оид буйруклар сирасига киради. Бундай буйруклар умумий тарзда булиб, муайян бир шахсга эмас, балки бутун жамоага каратилади.
Буйрукнинг асосий зарурий кисмлари:

  1. Герб, муассасанинг рамзий белгиси (бланка кисмлари).

  1. Вазирлик ва бошкарма номи.

  2. Муассаса хос раками (код).

  3. Хужжат шаклининг хос раками.

5. Муассаса номи.

  1. Сарлавхаси (мазмунидан келиб чикиб номланади).

  2. Санаси.

8. Раками (№).
9. Буйрук, чиккан жой номи.
10. Хужжатнинг номи (Буйрук,).
11.Буйрук, матни (агар иловалари булса кайд килинади).
12. Рахбар ёки уринбосар имзоси.
Буйрук, лойихаси мутахассислар томонидан тайёрланади; бош ёки етакчи мутахассислар, хукук маслахатчиси, бош хисобчи билан келишилади.
Фармойиш
Муассаса маъмурияти (директор, унинг уринбосарлари, бош мухандис, унинг уринбосарлари), шунингдек, булимлар рахбарлари томонидан амалий масала юзасидан кабул килинадиган хужжат. Одатда, фармойишларнинг амал килиш муддати чекланган булиб, булимларнинг тор доирасига, айрим ман'сабдор шахслар ва фукароларга тааллукли булади. Фармойишнинг матни худди буйрукдаги каби зарурий кисмлардан таркиб топади, факат унинг асос (кириш) кисмида «БУЮРАМАН» сузи урнига «ТАВСИЯ КИЛАМАН», «РУХСАТ БЕРАМАН» каби иборалар ишлатилади.
Курсатма
Идораларда ахборот-методик тусдаги масалалар, шунингдек, буйруклар, йурикномалар ва бошка хужжатларнинг ижроси билан боглик, ташкилий масалалар юзасидан чикариладиган хукукий хужжат.

Download 27,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish