Мавзу : Суғурта фаолиятини лицензиялаш механизими такомиллаштириш масалалари РЕЖА:
1. Лицензия (рухсатнома) бериш тартиби ;
2. Лицензия суғурталовчига ҳаётни суғурта қилиш ;
3. Суғурта ташкилотлари лицензия олишлари .
Суғурта билан шуғулланувчи ташкилотларга лицензиялар (рухсатномалар) бериш суғурта назорати хизматининг энг асосий вазифаларидан биридир. Лицензия (рухсатнома) бериш жараёнида суғурта назорати суғуртачининг бўлажак фаолиятини дастлабки текширувдан ўтказади. Яъни, низом жамғармаси ва ўз маблағларининг ҳолати ҳамда бу маблағларнинг ташкилот зиммасидаги мажбуриятларига ўзаро муносабати кўриб чиқилади. Суғурта фаолиятига лицензия (рухсатнома) беришнинг зарурияти суғуртанинг ўз моҳиятидан келиб чиқишини унутмаслик керак. Чунки, суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси юз берган вақтда суғурталанувчига шартномада кўрсатилган маблағни ўз вақтида тўлаши лозим. Суғурта фаолиятини назорат қилувчи органнинг бу борадаги ишлари нафақат суғурталанувчилар манфаатига мос тушади, балки бутун давлатнинг манфаатлари йўлида ҳам хизмат қилади.
1. Лицензия (рухсатнома) бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасида суғурта фаолиятини лицензиялаш масалалари кўрсатиб ўтилган. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда махсус ваколатли давлат органи берадиган лицензиялар асосида амалга оширилади.
Лицензия суғурталовчига ҳаётни суғурта қилиш соҳасида ёхуд умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилади. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, умумий суғурта соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган айрим турлари (класслари) бундан мустаснодир. Умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
2. Лицензия суғурталовчига ҳаётни суғурта қилиш Вазирлар Маҳкамасининг “Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом тасдиқланди. Унга кўра, суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорлари бўлишлари мумкин. Суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг амал қилиш муддати, қоидага кўра, чекланмайди. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошланади.
Суғурта ташкилотлари лицензия олишлари учун қуйидаги талаб ва шартларга жавоб беришлари зарур:
-Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
-суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ махфийлигини таъминлаш;
-лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотларни тақдим этиш;
-лицензия талабгори раҳбари олий маълумотга ҳамда суғурта соҳасида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши керак;
-лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бошқа суғурта ташкилотларида раҳбар лавозимини эгаллашга ҳақли эмас.
3. Суғурта ташкилотлари лицензия олишлари .
а) суғурталовчилар учун:
устав фондининг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг мавжуд бўлиши;
б) суғурта брокерлари учун:
суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга оширишда шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш;
суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши;
суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш.
Лицензия олиш учун суғурта компанияси лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) суғурталовчилар учун:
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури ҳамда кўрсатиб ўтилган фаолият тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
раҳбар тўғрисидаги маълумотлар (олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчасидан кўчирма);
Thank you for your attention !