33-маъруза XIX аср охири –хх аср боши меъморлиги. Xixаср охири –хх аср боши меъморлиги



Download 3,77 Mb.
bet1/2
Sana01.06.2022
Hajmi3,77 Mb.
#628183
  1   2
Bog'liq
33.XIX asr oxiri XX asr boshidagi me’morchilik yangi qurilish ashyolari.



33-маъруза

XIX АСР ОХИРИ –ХХ АСР БОШИ МЕЪМОРЛИГИ.


XIXАСР ОХИРИ –ХХ АСР БОШИ МЕЪМОРЛИГИ

X и в а шаҳарида XIX аср охири - ХХ аср бошида ҳам аввалги даврдаги қурилиш шиддати пасаймади. Қурилиш асосан Дишан қалъада олиб борилди. Унда бу даврда бунёд бўлган Нуриллабой саройи, сайидбой мадрасаси ва масжиди, Тўрт Шаббоз мажмуалари каби кўпгина обидалар мавжуд.


И с л о м х ў ж а мадрасаси ва минораси Ичан қалъанинг ўрта қисмидаги ёдгорликлар туркумига киради. Боғча ва Тош дарвозаларининг чизиғида жойлашган. Уларни 1908 – йилда Асфандиёрхоннинг вазири Исломхўжа қурдирган. Мадрасани уста Худойберган хожи бунёд этган. Кошин безакларини Воисов ва Мадаминовлар бажаришган. Нақш нусҳаларининг муаллифи Эшмуҳаммад Худойбердиевдир. М а д р а с а тузилиши безаклари оддийгина. Олди пештоқ, унинг томонлари икки қаватлик равоқ ва гулдасталар билан ажралган. Равоқлар бағалидаги безаклар ниҳоятда содда ва камчил. Кичик ҳовли атрофидагн ҳужралар бир қаватли қилиб ишланган. Фақат кириш томонида, иккинчи қаватда соддагина айвон бор. Мадрасанинг жануби - ғарбий томонида гумбазли м а с ж и д қурилган. Ичидаги меҳробида ва баъзи бошқа жойларида ганчдан нақшин безак қўлланилган. Масжидга боғланиб кетган м и н о р а мадрасага қиёс қилиб бўлмайдиган даражада хайбатлидир. Унинг баландлиги – 44,6 м, асосининг диаметри – 9,5 м. Минора юқорига қараб жуда кескин ингичкалашиб қуббали фонус – қафаса билан тугалланади. Тепаси содда, лекин ўзига ярашган нақшин халқалар билан ўралган. Халқалар зангори, мовий ва қизғиш оқ сирланган ғиштлардан иборат. Миноранинг тепа қисмида мовий рангли ғиштлар кўпроқ бўлиб улар жуда бежирим ишлатилган. Мадрасада меъморликка кириб келаётган янги усул сезилиб туради. Лекин бу янги усул беўхшов эмас. У минора архитектурасига халал қилмайди. Бунда қадимги ва янги усулларни уйғунлаштириб юборган усталарнинг хизматлари катта. Исломхўжа минораси шаҳар манзарасини очиб туради. У шаҳарда ўзига хос йўл кўрсатгич вазифасини бажаради.
Шаҳрисабзда XIX аср охирида X ў ж а М и р х а м и д ва М о л и к А ж д а р масжидлари курилган. Биринчиси Чорсунииг қаршисидаги ҳаммом ёнида, иккинчиси Молик Аждар гузарида жойлашган. Иккала обидада ҳам йирик хонақоҳ (томонлари 8,0 м ва 8,5 м) гумбазлари бурчакларидаги равоқларга таянтирилган бўлиб, уларнинг оралиқлари баҳаллар билан тўлдирилган. Ғарбга йўналтирилган биноларнинг асосий ўқларида икки хил рангли ганчкор меҳроб жойлашган. Хонақоҳларнинг бошқа, уччала томонлари тахмонларидаги эшиклар орқали ташқарига очилади. Хўжа Мирхамид масжидининг хонақоҳи уч тарафдан айвон билан ўралган. Молик Аждар масжидида эса айвонлар хонақоҳнинг ёнларида жойлаштирилиб, асосий киравериш пештоқ билан ажратилган.
З а н г и о т а мажмуаси Тошкент вилоятининг Занги ота қишлоғида вужудга келган. XX аср эллигинчи йилларда мажмуа гумбазли дарвозахонадан бошланар эди. Унинг шундоқ орқасида йўлнинг четларида икки пастаккина минора қад кўтариб турган. Дастлабки дарвозахона сирланган ғишт ва гулдасталар билан безалиб, миноралардан 22 метр нарида бўлган. Йўлнинг жануби –ғарбида кичкина шийпон турган эди.
XX аср бошида дарвозахонадан бошланган йўл икки томонига тераклар экилган ҳиёбон орқали мадраса ҳовлисига олиб борган. Ҳовли ўртасида соллоти ғиштидан қурилган баланд қирралик минора мавжуд. Ҳовлининг ғарбини пешайвонли н а м о з г о ҳ (XVIII аср охири – XIX аср боши) масжиди эгаллайди. Унинг яхлит бўлган ичини ғиштин устунлар гумбазли хоналарга бўлган. Ўрта хонанинг меҳробли девори рангли гириҳ ва ёзувлар билан. Мадраса ҳовлисининг бошқа уч томонини ҳам бир қаватли хужралар эгаллайди. Шимолий томонда дарсхона, шарқий томонда эса икки тарафи ҳам пештоқ билан нишонланган яна бир дарвозахона бор.
З а н г и о т а м а қ б а р а с и эса ҳовлининг жануби – ғарбий бурчагида жойлашган. Мақбара кўп, катта – кичик таъмирлар натижасида дастлабки ҳолатини йўқотган. Бинонинг шарқий ёнида ҳам хона қолдиқлари сақланган. Мақбара пештоқли айвон, зиёратхона ва гўрхоналардан иборат. Пештоқ дастлаб бошдан оёқ сирланган эди. Хозир фақат пастида қолган.
Занги ота мақбарасидан жануби–ғарбда яна бир мақбара–А м б а р б и б и мақбараси қабристонда қад кўтариб туради. Иншоотда олдинги мақбарага ҳам қараганда таъмирланишлар натижасида кўпроқ ўзгаришларга дучор бўлган. Занги ота мажмуаси бошқа Тошкент мажмуаларига ҳам хос бўлган жиҳатларда барпо этилган.

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish