3(16- маъруза). Гиперматн ва мультимедиадан фойдаланиш Гиперматн



Download 423,7 Kb.
bet1/8
Sana16.03.2022
Hajmi423,7 Kb.
#497816
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
316 маъруза Гипер матн ва мультимедиадан фойдаланиш


3(16- маъруза). Гиперматн ва мультимедиадан фойдаланиш


Гиперматн – қандайдир тармоқ учларида жойлашган ва одатда ранг билан ажратиладиган объектларнинг бир тизимига тегишли тушунчалик матнлар, лавҳа (матн) лар кўринишида ташкил этилган ахборотнинг катта, чуқур жойлаштирилган, таркиблаштирилган, семантик1) боғланган технологиядир. Улар машинали амалга оширилаётган пайтда бир неча тугмаларни босиш орқали кўриб чиқилаётган ёки ташкил этилаётган янги матнни ранг билан ажратилган таянч сўзлар ёки сўз бирикмаларига «боғланган» гиперматн лавҳаларини зарур жойга тез жойлаштириш имкониятини беради.
Гиперматн технологияси фойдаланувчининг ахборотга эҳтиёжи ва унинг имкониятлари, тайёргарлик даражасига боғлиқ равишда гиперматн ахборотларини аниқлаш, фаоллаштириш варинталрини танлашга имконият беради. Гиперматн тизими билан ишлашда, фойдаланувчи ҳужжатларни (матн вароқларини) оддий китобдан фарқли равишда, ўзига ёққан тартибда кўриб чиқиш имкониятига эга. Бунга гиперматнлик мурожатлар ёрдамида матннинг турли саҳифаларини маҳсус алоқа механизмини яратиш йўли билан эришилади.
Ҳозирги пайтларда гиперматн интерфаол ўқитиш муҳити тамойили сифатида электрон ўқитиш тизимларини яратишда энг кўп тарқалди. Ўқув материалини гиперматн шаклида тақдим этиш электрон матннинг туркибини анчагина ўзгартиради ва имкониятларини кенгайтиради.
Компьютерли мультимедиа воситаларини ривожланиши билан гиперматн «гипермедиа» деб номланувчи, яъни сюжет2) мантиғига мос равишда мурожаатлар билан боғланган матн, аудио- ва видеолавҳаларга- кўргазмалироқ ахборот шаклига ўта бошланди. Гипермедиа технологияси дастурий таъминот ва технологик воситалар ёрдамида компьютерда гиперматн, график (статик) тасвирлар, анимацион лавҳалар, аудио- ва видео ёзувларни бирлаштириш имкониятига эгадир.
Турли объектлардан келаётган ахборот, унинг таъсири қабул қилишни бўшаштирмаслиги ёки кучайтирмаслиги учун, келишилган бўлиши лозим. Расм билан келаётган матн яхшироқ қабул қилинади. Фонлик тасвир тушириш, динамик объектли, анимацияли, овозли ва нутқли бориш йўли билан тузилган образ, уни қабул қилишда синергик ўзарокучайтириш самарасини намоён қилишга қодир.
Шундай қилиб, гиперматн тизимларининг асосий ғояси турли ахборот (ахборотли бирликлар) лавҳалари орасида автоматик алоқа ўрнатиб туриш концепциясидан иборат. Бундай алоқаларни қўллаб-қуватлаш «чизиқсиз» ахборот тузулишларни ташкил этиш имкониятини беради.
Электрон матнлардаги гиперматн сифатида:

  • атама ва тушунчалар луғатига мурожаатлар (матнда таянч сўзларни ажратиш);

  • портрет ва қисқа биографик маълумотларга мурожаатлар;

  • статик расмлар(тасвирий ва шартли-график, шу жумладан, схемалар, жадваллар, чизмалар ва ш.к.)га мурожаатлар;

  • мультимедиа элементлари (анимациялар, аудио - ва видеолавҳалар)га мурожаатлар;

  • хрестоматия ёки қўшимча матералларга мурожаатлар;

  • матннинг таркибли элементлари (мундарижа, мавзу рақами, банд ва бандости, мустаҳкамлаш учун саволлар рўйхати ва кенгайтирилган жавоблар ва ш.к.лар)га мурожаатлар;

  • монография, ўқув ва илмий адабиётлар (мавзу ёки умуман курснинг охирида келтириладиган)га мурожаатлар;

  • ташкилотлар рўйхатига мурожаатлар;

  • тарихий ҳодиса ёки сана (хронологик қўрсатувчи)ларга мурожаатлар;

  • географик номлар рўйхатига мурожаатлар;

  • интернет-ашёлар (таълим сайтлари, электрон кутубхона, мультимедиа иловлар ва бошқ.)га мурожаатлар хизмат қилиши мумкин.

Гиперматн яратиш мобайнида муаллиф матннинг умумий қисмида гипермурожаатларни ажратиши керак. Бунинг учун, қуйидаги усулларни қўллаши мумкин:

  • мурожаат рангини матннинг умумий рангига нисбатан ўзгартириш;

  • шрифтни ёзилишини ўзгартириш (масалан, барча ҳужжатга умумий шрифт Times New Roman бўлса, гипермурожаат Arial шрифти билан ажратилади);

  • шрифтнинг ўлчамини катталаштириш ёки кичиклаштириш;

  • тагчизиқ, курсив ёки қуюқ шрифт билан ажратиш;

  • юқорида саналган усуллларнинг турли комбинациялари.

Турли-туман матнли муҳаррир ва дастурлар орқали html-саҳифалар яратишда гипермурожаталар турли усулларда ажратилади. Масалан, MS Word муҳарририда мурожаатлар автоматик равишда кўк ранг ва тагчизиқ билан ажратилади.

Download 423,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish