3- маъруза. Электр занжири (ЭЗ). Эз элементлари



Download 95,5 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi95,5 Kb.
#286916
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Dokument 1, Xalqaro marketing, 3870 G’OYALAR FALSAFASI, Ijodiy jarayonlarni tashkil etish jarayonlari, 5-labaratoriya ishi, 18-mavzu, однострочки приколы, Алгебра таквим 1-курс 2020-2021, 77598 ca85787baa7eaf09fe8c4f460c12f28a (1), Афоризмы о медицине, Она любит ветер, Алфавит, 2012-2013 hisobot Nosirov, Вариантлар янги 2014 й.

3- маъруза. Электр занжири (ЭЗ). ЭЗ элементлари


3.1. Электр занжири. Актив элементлар


Электр занжирлари деб электромагнит жараёнларини ифодаланишда электр юритувчи куч, ток ва кучланиш тушунчаларидан фойдаланиш мумкин бўлган, электр токи оқиши учун йўлларни ҳосил қилувчи қурилмалар ва объектлар мажмуаларига айтилади.
Электр занжирларининг асосий элементларига электромагнит энергияси манбалари (қисқалик учун электр манбалари), электромагнит энергияни узатиш, қайта ишлаш ва қабул қилувчи қурилмалар киради.
Электромагнит энергиясининг манбаларига энергиянинг у ёки бу туридан – иссиқлик, кимъёвий, ядро, қуёш, шамол, механик ҳаракат энергияси ва ҳ.к. – электромагнит энергиясига айлантирувчи генератор қурилмалари киради. Буларга, масалан, айланувчи электр генераторлари, гальваник элементлар, аккумуляторлар, термоэлементлар ва ҳ.к. киради. Ҳозирги кунда иссиқлик, ядро, кимъёвий энергияларни электромагнит энергиясига айлантирувчи янги ускуналар яратилмоқда, масалан, магнитогидродинамик генераторлар, иссиқлик элементлари, қуёш батареялар ва ҳ.к.
Электромагнит энергияни узатиш элементларига алоқа линиялари, электр узатиш линиялари, электр тармоқлари киради.
Электромагнит энергияни қайта ишлашга ток ва кучланишни ўзгартирувчи трансформаторлар, частота ўзгарткичлари, кучайтиргичлар, шунингдек, ўзгармас токни ўзгарувчан токка айлантирувчи ионли ва ярим ўтказгичли инверторлар, ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи тўғрилагичлар ва ҳ.к.лар киради.
Электр занжирларидаги истеъмолчилар ёки юкламалар қаторига электр энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантирувчи қурилмалар киради, масалан, радио ва телевизион жиҳозлар, электрон ҳисоблаш машиналари, электр моторлар, электролиз ускуналари, аккумуляторлар, иситкич жиҳозлари ва ҳ.к.
Доимо, у ёки бу қурилманинг – электр занжири элементининг – асосий вазифаси электромагнит энергиянинг генерацияси, уни узатиш, қайта ишлаш ёки истеъмол қилиш сифатида тайинланган бўлса, биринчи ўринга унинг фойдали иш коэффициенти юқори бўлиши талаби қўйилади.
Кўпгина ҳолларда электр занжиридаги у ёки бу элементнинг асосий вазифаси қилиб - электр сигналларини узатиш ёки қайта ишлаш, шунингдек у ёки бу катталикларни ўлчаш операциясини бажариш, у ёки бу жараёнларнинг сифатини бошқариш белгиланади. Бу элементлар қаторига телекоммуникация тизимлари, телефон ва телеграф алоқа линиялари ва уларнинг учларидаги қурилмалар, автоматика қурилмаларининг ҳар турдаги элементлари, электр ўлчаш қурилмалари, электрон ҳисоблаш машиналарининг ҳисоблаш ва бошқариш қурилмалари, ҳар турдаги радиотехник қурилмалар ва ҳ.к.лар киради. Уларнинг барчаси учун энг муҳим талаб – узатилаётган ва қайта ишланаётган сигналларнинг маълум сифатда бўлишидир. Табиийки, бу ҳолатлар учун ҳам электромагнит энергиясининг узатилиши ва қайта ишланиши амалга оширилади ва асосий бўлмаса ҳам, имкон қадар юқори фойдали иш коэффициентига эришиш мақсади қўйилади.
Келтирилган талаблар билан биргаликда, электр занжири элементлари бир қатор талабларни қониқтириши зарур – ишлашининг ишончлилиги, кўпга чидамлилиги, зарур бўлса – тез ишловчанлиги, ишдаги барқарорлиги, амалдаги аниқлиги ва ҳ.к.
Шунга мувофиқ, ҳозирги замон электротехник қурилмаларининг электр занжирлари жуда мураккабдир. Шу сабабли ҳам электр занжирлар назарияси доимий ривожланишда ва унга янада умумлаштирилган усуллар хос бўлмоқда. Ушбу фанни ўрганишда энг содда электр занжирларининг тадқиқотидан бошлаб, аста - секин мураккаб занжирларни ҳисоблаш (таҳлил ва синтез)нинг умумий усулларига ўтамиз.
Электр занжирининг электромагнит энергияси манбалари таъсир этаётган қисмини занжирнинг актив қисми (қисқача актив занжир) деб номлаймиз. Аксарият, уни ўртасида А ҳарфи бўлган тўғри тўртбурчак шаклида ва занжирнинг қолган қисмига улаш учун зарур бўлган сондаги клеммалар (ўтказгичлар) билан чизилади (3.1-расм).
Э лектр занжири электромагнит энергия-си манбалари бўлмаган қисмини занжирнинг пассив қисми, ёки қисқача - пассив занжир деб атаймиз. Уни эса ўр- 3.1-расм 3.2-расм
тасида П ҳарфи бўлган
т ўғри тўртбурчак шаклида ва занжирнинг қолган қисмига улаш учун зарур бўлган сондаги клеммалар билан белгилаймиз (3.2-расм). Бу тўғри тўртбурчаклар ичида занжир кўрилаётган қисмининг барча элементлари, ўзаро уланишлари билан жойлаштирилади.



Download 95,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti