Семинар машғулоти Семинар режаси: Сўқмоқларга қўйилган талаблар. Қадимги савдо йўлларига ва ҳарбий йўлларга қўйилган талаблар. Давлат йўлларига қўйилган талаблар



Download 0,78 Mb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#240423
TuriСеминар
  1   2
Bog'liq
1-семенар машғулотлар Қулдорлик ва феодал даврдаги йўлларга қўйилган талаблар


1-семинар машғулоти


Семинар режаси:



  1. Сўқмоқларга қўйилган талаблар.

  2. Қадимги савдо йўлларига ва ҳарбий йўлларга қўйилган талаблар.

  3. Давлат йўлларига қўйилган талаблар.

  4. Шаҳар кўчалари ва тармоқларига қўйиладиган талаблар.



Таянч сўз ва иборалар: Сўқмоқ, йўллар, ғўла, қоплама,
ҳайвонларни ҳаракати учун сўқмоқлар, савдо йўллари, шаҳар кўчалари.



  1. Сўқмоқларга қўйилган талаблар.

Инсоният тарихида йўл қурилишининг бошланиши деб бир йўлдан кўп марта ўтиш оқибатида йўлни онгли равишда жиҳозлаш ишларини бажарилиши тушунилади. “Инсонга нисбатан йўллар аввалроқ пайдо бўлган” деган нотўғри тушунча талқин қилиниб келинган. Бунда одамларнинг ҳайвонларни сув ичиш жойларига ёки мавсумий кўчиш жойларига кўчиш жараёни учун солинган сўқмоқ йўллардан фойдаланиши тушунилади.


Мавжуд йўлллардан фойдаланиш ва керакли йўналиш бўйича ақлан жойлаштирилган йўллар орасидаги қатъий чегарани ажратишни эслатиб ўтиш мумкин.
Ибтидоий-жамоа тузумининг охирига келиб одамларнинг сўқмоқ йўллардан юришини йўлларнинг пайдо бўлиши деб ҳисобласа бўлади. Йўлларнинг пайдо бўлишини америкалик олим Л.Г.Морган (1818-1881) таснифлаши бўйича “Ёввойиликнинг юқори поғонаси” бошланганда, яъни оддий деҳқончилик ва чорвачилик ҳамда ўтрор аҳолининг пайдо бўлишидан деб ҳисобласа бўлади.
Одамлар гуруҳ бўлиб турли мақсадларда овларга боришганда ўзларига қулай бўлган жойлардан ҳаракатланишган, асосан бу жойлар дарёлар бўйлаб бўлган, чунки ундан пастки жойларда ботқоқлик бўлиб бу жойлардан ўтиш қийин бўлган. Бир издан кўп марта ўтиш натижасида сўқмоқлар пайдо бўлган, улар биринчи навбатда аҳоли яшаш жойларидан чиқишда, кечувларга борадиган жойлардан ёки кўп йиқилган дарахтзорлардан сув оқоваларини одамлар кечиб ўтадиган жойлардандир.
Бу сўқмоқларда ҳаракатланишда уларга турли хил юклар билан қайтишларида ҳаракатларига ҳалақит берганликлари учун йўлларида учраган тошлар ва йиқилган дарахтларни ёки уларни шохларини олиб ташлаб, ўлжани олиб ўтиш учун мослаштирилган.
Экилган майдонларни айланиб ўтиш ҳайвонларни яйловга ҳайдаш учун ажратилган сўқмоқлар кейинчалик ҳайвонларни ҳайдаб ўтадиган йўлларга айланган. Бу сўқмоқ йўлларнинг хусусияти шундан иборатки, улар аҳоли яшаш жойларини бир-бири билан боғламасдан йўқолиб кетишган.
Дарахтзорли ботқоқли жойларда аҳоли яшаш жойларига яқинлашганда ботқоқлар устига қозиқлар ўрнатилган ғўлаларни ётқизилиши биринчи марта сунъий қоплама қурилиши пайдо бўлишига сабаб бўлган. Тарихий археологик қазишмалар натижасида 1,0-1,5 метр чуқурликда ғўла қопламали йўлларнинг қолдиқлари аниқланган.
Улар энг қадимийси бизнинг эрамиздан уч минг йил аввалги вақтга тўғри келади.
1-расмда Олденберг шаҳри (ГФР) қўлланилган ғўла қопламали йўл кўрсатилган, уларни таҳлили бизнинг эрамиздан 1800-1200 йил олдин қурилганлигини кўрсатади. Қоплама кўнгдаланг ғўлалар устига бўйлама ташланган ғўлалардан иборат бўлиб, унинг эни 1,2-1,5 метрни ташкил қилган. Уларни ёнларига ёйилиб кетмаслиги учун ора-чорада тик қозиқлар қоқилган. Худди ўша ерда эрамиздан олдинги 400-200 йилларга тўғри келдиган ёғочларга ишлов берилиб, бир-бирига ёпиштирилган бўйлама ғўлаларга кўнгдаланг жойлаштирилган эни 2,3-3,5 метр бўлган йўллар топилган.

1-расм. Ботқоқликдан топилган ғўла қопламалари.


2-расмда Грех Кларк томонидан Европанинг ҳар хил қисмларида эрамиздан аввалги ва ҳозирги кунгача бўлган инсониятнинг ривожланишдаги иқтисодий вақтинчалик ва ҳудудларнинг алоқаларнинг схемаси бир неча бор қайта ишланган тизими кўрсатилган. Бу даврда инсоният жамоаси ёввойи ҳолатда балиқ овлаб, овчилик қилиб йиғилишиб овқат ейиш давридан то бузғунчилик давригача, яъний деҳқончилик, чорвачилик ва шаҳар ривожланишигача бўлган даврни қамраб олади. Бу даврда тош қуролларидан мисгача, бронза ва темир қуролига ўтиш амалга оширилди.


Схемада иқтисодий, моддий ва технологик ўзгаришларнинг географик йўналишлари кўрсатилган, хусусан шаҳар жамоасининг деҳқончиликка таъсири, деҳқончиликни эса чорвачиликка. Тош қуролларидан бронзага, кейин эса темир қуролларига ўтишни схемада жойлаштирилиши шартли таснифга эга, чунки ҳар бир географик ҳудуднинг ўтиши бир неча асрда амалга оширилган. Янги металл безак сифатида ўзидан олдингисини дарров сиқиб чиқармаган, чунки мисол учун ишлов берилган бронзага нисбатан ишлов берилмаган металл унча қаттиқ бўлмаган.


2-расм. Европанинг ва яқин Осиёнинг ҳар хил ҳудудларидаги иқтисодий тизимнинг ва йўл қурилишининг вақт бўйича ўзаро таъсири.

I – шаҳар тарақиёти,II-қишлоқ хўжалиги уюшмалари,III-овчилар ва балиқчилар гуруҳи,IV-шаҳарнинг қишлоқ иқтисодига таъсири, V- деҳқончилик ва чорвачилик қабилаларининг овчи-балиқчи қабилаларига таъсири. А-қадимги Миср сулоласи, Б-Миной даври,B-Микен даври, Г- грекларнинг ривожланиши, Д-Рим империяси.


1-ғилдиракни кашф қилиниши; 2-пирамида қурилишидаги йўл; 3- хитойдаги изли йўл; 4-Европа шимолидаги ғўла йўл; 5-“Ангор йўли” фаолият даври; 6-ҳарбий йўл бўлинмалари; 7-Ашурадаги сиғиниш йўли; 8-Кирек кўчаларидаги тош йўллари; 9-Вавилиондаги сиғиниш йўли; 10-Эрондаги “Подшо йўли”; 11-“ВиаАппиа”да биринчи Рим йўлини қурилиши даври; 12- Римликлар томонидан Испанияда йўл қурилиши даври; 13-Пунцолон асосида Рим бетони кашф қилиниши; 14-Тибр дарёси орқали биринчи тош кўприкни қурилиши; 15-Римликлар томонидан Англияда йўл қурилиши; 16-Рим йўлларининг қурилишини тўхтатилиши; 17-“Буюк ипак йўлини” фойдаланиш даври; 18-Новгородда ёғоч бўлакларидан йўл қурилиши; 19- Париждаги биринчи йўнилган тош йўл; 20- аср ўртасида кўприк қурилишини янгиланиши; 21- Петрбург-Москва Истиқболли йўлини қурилиши; 22- Трезаге ва Мак Адам фаолияти даврида йўл қурилишининг ёйилиши; 23- Замонавий автомагистралларни қурилишини бошланиши.
Бу схемада йўл қурилишининг бир неча далиллари келтирилган бўлиб, улар археологик изланишлар маълумотлари ва қадимий муаллифларнинг баёнларида эслатилган. Бу маълумотлар инсониятнинг ривожланишида йўл қурилишининг аҳамияти тўғрисидаги тасаввурга эга бўлишга имконият яратади.
Инсониятнинг энг катта ютуқларидан бири бу ғилдиракнинг кашф этилишидир (3-расм.) Ташиш воситаларининг яратилишигача юклар уюмлар қилиб ёки ғўлалардан қилинган ва уларнинг охири ерда судралиб борган. Ғилдираклар бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳар хил жойларда ва ҳар хил вақтда пайдо бўлган. Месопотамиядаги қазилмалар натижасида топилган дарахт қолдиғидан ясалган ғилдиракни радиоуглерод тахлили унинг эрамиздан аввал 3500 йил ясалганлигини кўрсатади.

3-расм. Ташувчи (арава)ларнинг тошига туширилган тасвирларига мисол.


Энг қадимий ғилдиракли ташувчи арава Махенжодаро (Покистон)да қазиш ишларида топилган. У тахминан эрамиздан 4000 йил аввалги даврга таълуқли. 1949 йилда СССРда ғилдиракли ташувчи (арава)ларнинг қолдиғи топилган бўлиб, у эрамиздаги 3000 йил аввалги даврга тўғри келадиган бўлиб


Днепропетровекга яқин Днепр соҳилидаги “Cтрожевая могила” қўрғонидадир.
К-ҳарбий икки аравали (Жазоир саҳросидаги Тассилин-Аджер текислигида (плато). Эрамиздан олдинги 1 минг йиллик; б-тўрт ғилдиракли ҳайвон қўшилган арава ва от қўшилган икки ғилдиракли арава (Кируна, Швеция ХV эрамиздан аввал).



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish