Фуқаровийлик, фуқаровий онг ва фуқаровий фаоллик



Download 112 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi112 Kb.
#23546
  1   2   3   4
Bog'liq
fuarovijlik fuarovij ong va fuarovij


Aim.uz

Фуқаровийлик, фуқаровий онг ва фуқаровий фаоллик




Режа:



  1. Фуқаровийлик, мазмун-моҳияти ва асосий хусусиятлари

  2. Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари

  3. Фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни



Таянч сўзлар: Жамият, давлат, фуқаролик жамияти, фуқаролик жамияти институтлари, фуқаровийлик, фуқаровий онг, фаоллик, ижтимоий фаоллик, ҳуқуқий давлат, фуқаровий фаоллик, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий макон, ижтимоий жараёнлар, сиёсий жараёнлар, давлат ва фуқаро муносабатлари.



  1. Фуқаровийлик, мазмун-моҳияти ва асосий хусусиятлари

Мазкур мавзунинг асосий мақсади фуқаролик жамияти барпо этишда фуқароларнинг фаоллиги қандай аҳамиятга эга эканлигини ёритишдан иборат. Зеро фуқаролик жамияти фуқаровий онги ва фаоллиги юксак бўлган фуқаролар ёрдамида барпо этилиши мумкин. Фуқаровийлик мамлакатнинг ривожланиш босқичларида, бошқача айтганда ўтиш даврида яққол намоён бўлади. Бугунги кунда ҳам ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни бошидан кечираётган, аниқроғи фуқаролик жамияти барпо этаётган турли мамлакатларда фуқаровийлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Фуқаровий фаолликнинг негизини англаш учун аввало фуқаровийликнинг назарий моҳиятини тушуниш талаб этилади.


Манбаларда қайд этилишича ўз ватани тараққиёти учун ҳар қандай йўл билан, жисмоний ёки маънавий меҳнат билан хизмат қилган киши ҳақиқий фуқарога айланади. Бундай қараш бироз фалсафий аҳамиятга эгадек туюлса-да, аслида фуқаролик жамияти барпо этишда айнан фуқаронинг ватан тараққиёти йўлидаги амалий фаолияти муҳим аҳамият касб этади.
Фуқаровийлик дастлабки қарашда ҳуқуқшуносликка оид атама сингари туюлади. Аслини олганда бу ҳодисани фалсафий, ҳуқуқий, социологик ва сиёсий моҳияти мавжуд.
Фуқаровийлик бир давлатга мансубликни англаш, давлатга содиқлик ҳамда ватанпарварлик ҳисси сифатида талқин этилиши мумкин. Бунда давлатни, конституцияни, давлат рамзларини ҳурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишга тайёрлик назарда тутилади. Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини ҳис этишни таъминловчи жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин.
В.Дальнинг қайд этишига қараганда, “фуқаровийлик фуқаролик жамиятини тузиш учун жамиятнинг онги ва билими даражасини ифода этган ҳолатдир”1.
Кўриниб турганидек, фуқаровийлик нафақат инсоннинг ҳуқуқий мақоми, балки унинг билими ва жамиятнинг ҳолатини англаши, ижтимоий меъёрлардан хабардорлиги ва уларга риоя қилишига боғлиқ. Бу ерда фуқаролар томонидан жамият тараққиёти йўлида амалга ошириладиган бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик сингари ихтиёрий фаолият ҳам назарда тутилади. Бундай ҳолатда фуқаровийликда ҳуқуққа нисбатан маънавиятнинг устуворлиги намоён бўлмоқда. Аслида кўпгина анъанавий жамиятларда ҳамиша фуқаровийлик ҳуқуқий мазмунда эмас, балки кўпроқ маънавий ахлоқий кўринишда намоён бўлади.
Шўро даврида фуқаровийлик албатта ватанга садоқат ва ватанпарварлик сифатида талқин этилса-да, кўпроқ мафкуралашган кўринишда намоён бўлган. Кўпгина ҳолларда фуқаровийлик ватанпарварлик билан аралаш ифодаланган. Аслида эса ватанпарварлик фуқаровийликнинг бир кўриниши холос. Фуқаролик жамияти фуқароларнинг оддийгина йиғиндиси бўлмагани сингари фуқаровийлик ҳам индивидуал аҳамиятга эга бўлган ҳодиса эмас. Фуқаровийлик бир мамлакат ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ўз ватанларига содиқлиги, қонунларни ҳурмат қилиш, уларга бўйсуниши, шунингдек ватаннни ҳимоя қилиш ва умуммиллий аҳамиятга эга бўлган масалаларда фаолликни назарда тутади. Фуқаровийликка нисбатан берилган фикрларни умумлаштирган ҳолда ун қуйидагича таърифлаш мумкин:
Фуқаровийлик бир тарафдан жамиятда шахснинг олий даражада мустақиллигини, иккинчи тарафдан эса кишиларнинг жамият ҳаётидаги иштирокида намоён бўладиган юқори даражадаги бирдамликни назарда тутувчи қарашлар мажмуини ифода этади.
Қуйидагилар фуқаровийликни ифода этувчи муҳим жиҳатлар қаторига киради:

  • фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши ва уни амалиётда қўллаш кўникмаси;

  • бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;

  • фуқаронинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий жавобгарлиги;

  • давлат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий масъулиятини англаш;

  • фуқароларнинг тенглиги;

  • юксак маънавий-ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда ижтимоий воқеликка нисбатан объектив ва танқидий ёндашув;

  • ҳокимият билан, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан ижобий мулоқот юритиш қобилияти;

  • бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли ҳуқуқий, маданий ва тил маконига мансубликда ифодаланган фуқаровий ўзликни англаш ва ҳоказолар.

Фуқаровийликни фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга ҳам ажратиш мумкин:

  • фуқаро масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса у дастлабки поғонада, яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш мумкин;

  • агар фуқарода атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан маълум бир муносабати шаклланган бўлса уни фуқаровий позициясига эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин;

  • агар фуқарода ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда бурчи учун амалий ҳаракатни бажариш кўникмаси мавжуд бўлса уни фаол фуқаро сирасига киритиш мумкин.

Фуқаровийликнинг тугал ёки тўкис эканлигини қуйидаги мезонлар воситасида талқин қилиш мумкин:

  1. Агар фуқаровий позиция ҳали шаклланмаган, фуқаровий хусусиятлар, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учункурашиш истаги тўлиқ намоён бўлмаса фуқаровийликнинг энг қуйи даражаси намоён бўлади.

  2. Фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишга мойил бўлса, у ҳақда ўз билим ва қобилиятини намоён қилишга тайёр бўлса, бунда фуқаровийликнинг ўрта даражаси намоён бўлади.

  3. Агар фуқарода фуқаровий хусусиятлар ҳамда фаол фуқаролик позицияси тўлиқ шаклланган, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун амалий ҳаракатга кириш иштиёқи яққол намоён бўладиган бўлса уни юқори даражада фуқаровийлик сифатида талқин этиш мумкин.

Фуқаровийлик жамият аъзоларини сафарбар этиш ва йўналтиришга хизмат қилади. Фуқаровийлик теварак атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан фаол муносабатни, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Фуқаровийлик жамият олдида маълум бир мақсаднинг шаклланишига хизмат қилади. Албатта жамиятда фуқаровийликнинг ривожланиши учун тегишли тарбиявий чора-тадбирлар, қулай ижтимоий муҳит муҳим аҳамиятга эга.
Фуқаровийлик шахснинг сиёсий жиҳатдан комилликка эришиши билан боғлиқ бўлиб, бундай даражага етган киши сиёсий жараёнлар ва ҳодисаларга қизиқиш билан қарайди, рўй бераётган воқеликни таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлади. Айнан ана шундай қобилиятга эга бўлган фуқаро кези келганда ўз ватани тақдири учун амалий ҳаракат қилиш учун зарур бўлган қарорга келиш қобилиятига эга бўлади. Ватанпарварлик руҳига, масъулият, сиёсий маданият ва тараққий топган сиёсий онгга эга бўлган жамият аъзосини фуқаровийликка эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин.




  1. Download 112 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish